13-Мавзу. Давлатнинг таркибий-инвестицион сиёсати


Мамлакатнинг инвестиция қилиш қобилияти



Download 402,39 Kb.
bet6/9
Sana29.05.2022
Hajmi402,39 Kb.
#615709
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
13-мавзу

Мамлакатнинг инвестиция қилиш қобилияти миллий даромадни капитал киритиш учун ишлатиладиган улуши миқдори билан ифодаланади. Инвестициялар самарадорлиги миллий даромад (фойда) ўсган қисмининг инвестицион сарфлар суммасига нисбатининг фоиздаги ифодаси. Капитал қўйилмалардан юқори фойда олишнинг кутилиши инвестицион товарларга талабни оширади ва аксинча, истиқболда инвестицион дастурлардан фойда олиш ноаниқ бўлса, инвестицияларга сарфлар камайиш тамойилига эга бўлади, демак, ялпи талаб ҳам камаяди.
Инвестицион фаолият инвестицияларни рўёбга чиқариш бўйича қилинадиган амалий ҳаракатлардир. Инвестор бирон-бир фаолиятга, корхонага фойда олиш мақсадида узоқ муддатли капитал киритишни амалга оширувчи хусусий тадбиркор, ташкилот ёки давлат. Қисқача айтганда инвестор инвестицияларни амалга оширувчи шахс ҳисобланади. Инвестицион фаолият ўз маблағлари, қарз ва инвесторларнинг жалб қилинган маблағлари, шунингдек, давлат бюджети ва бюджетдан ташқари фондлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши мумкин. Ўз маблағларига корхонанинг фойдаси, амортизация ажратмаси, пул жамғармалари, аҳолининг жамғармалари киради. Инвесторларнинг қарз молиявий маблағларига облигация заёмлари, банк ва бюджет кредитлари киради. Жалб қилинган маблағларга акциялар.пайлар ва фуқаролар ва юридик шахсларнинг бошқа улушларини сотишдан тушган маблағлар киради.
Инвестициялаш жараёнларида инвестиция муассасалари муҳим роль ўйнайдилар. Инвестиция муассасалари бу уларнинг асосий фаолият тури қимматли қоғозлар билан операциялар қилишдан иборат бўлганхўжалик юритувчи субъектлардир. Инвестиция муассасалари – бу қимматли қоғозлар бозорининг энг фаол профессионал иштирокчиларидир. Инвестиция муассасалари ичида инвестицион банклар ва воситачилари, маслаҳатчилари фаолияти ҳам аҳамиятлидир. Инвестиция банклари миллий иқтисодиётнинг турли тармоқларини молиялаш ва узоқ муддатли қарз беришга ихтисослашган банклардир. Инвестиция воситачиси эса қимматли қоғозлар бозорида брокерлик ва дилерлик фаолиятини амалга оширувчи инвестиция муассасасидир. Инвестиция маслаҳатчиси – бу маслаҳат фаолияти билан шуғулланувчи инвестиция муассасасидир. Маслаҳат фаолияти қимматли қоғозлар бозори ва унинг иштирокчилари аҳволини таҳлил, тахмин қилиш, молиявий воситаларни экспертизадан ўтказиш, ишлаб чиқариш ва тавсиялар бериш бўйича хизматлар кўрсатишни, қимматли қоғозлар чиқариш, жойлаштириш ҳамда уларнинг муомилада бўлиши, мутахасисларни қайта тайёрлаш, шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар томонидан инвестиция сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳат хизматлари кўрсатишни назарда тутади.
Мамлакатда инвестиция фаолиятини амалга оширишда инвестиция фондлари ҳам ташкил этилади. Инвестиция фонди - инвесторларнинг пул маблағларини жалб этиш ва уларни инвестиция активларига қўйиш мақсадида акциялар чиқаришни амалга оширувчи юридик шахс – акциядорлик жамияти инвестиция фондидир. Инвестиция фонди ўз фаолиятини қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан бериладиган лицензия асосида амалга оширади. Инвестиция фонди янги юридик шахсни таъсис этиш ёки бошқа инвестиция фондини қайта ташкил этиш йўли билан ташкил этилади. Инвестиция фонди тижорат ташкилоти бўлиб, у ўзининг алоҳида ҳисобга олинадиган мол-мулкига, шу жумладан устав капиталига берилган мол-мулкка эга бўлади. Юридик ва жисмоний шахслар инвестиция фондининг муассислари (акциядорлари) сифатида иш юритиши мумкин.
Давлат мамлакат иқтисодиётига инвестицияларни жалб этиш жараёнини ва хўжалик субъектлари томонидан амалга ошириладиган инвестицион фаолиятни тартибга солиш мақсадида инвестицион сиёсат олиб боради. Инвестицион сиёсат капитал қўйилмаларнинг энг устувор йўналишларини танлаш, иқтисодиёт таркибий тузилишини ўзгартириш, унинг самарадорлигини ошириш, иқтисодий ўсишга ва миллий даромаднинг энг юқори кўрсаткичларига эришишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуидир.
Давлат томондан миллий иқтисодиётга ички ва ташқи инвестициялар киритилиши учун қулай инвестиция муҳитини яратилиши унинг инвестицион сиёсатининг асосий мақсади ҳисобланади. Инвестиция муҳити инвестициялар жозибадорлиги ҳамда хавф-хатар даражасини белгилаб берувчи ижтимоий-иқтисодий, молиявий ва сиёсий омиллар мажмуи ҳисобланади. Инвестицион муҳит мамлакат иқтисодиётида хорижий инвестицияларнинг самарали айланиши учун зарур бўлган шарт-шароитлар комплекси ҳамдир.
Давлат қулай инвестиция муҳитини яратиш мақсадида товар ишлаб чиқарувчиларга солиқ босимини ва юкини камайтиришга қаратилган қонунчилик базасини яратади, Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан инвестиция мақсадларида фойдаланилади, фан, таълим, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашга инвестиция қилиш орқали миллий интеллектуал салоҳиятни сақлашга интилади.
Инвестиция жараёнларини фаоллаштиришда давлат томонидан белгиланадиган молиявий имтиёз ва преференциялар муҳим роль ўйнайди. Улар пул ресурсларини ишлаб чиқаришга самарали инвестициялаш имкониятларини кенгайтиради ва шу орқали унинг ривожланиши учун қулай шароит яратилади.
Молиявий имтиёзларга фан-техника ишланмаларига йўналтирилаётган фойдани ёки унинг бир қисмини маълум муддатга солиққа тортишдан озод қилиш, асосий фондларнинг жадаллашган амортизация амалиётини амалга оширишга рухсат бериш ва бошқалар киради.

Download 402,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish