Савол-топшириқ: Юқорида баён этилган ибратли тажрибани ўқишингиз ёки бўлғуси иш фаолиятингизда учрайдиган ҳаётий ҳолатларга қўллай оласизми? Фикрингизни конкрет вазиятлар асосида баён этинг.
3. Биздан кимдир кўмак сўраса, бу сўровни бажариш учун маълум бир вақтни ажратишга тўғри келса, бу масалани чуқур ўйлаб, кейин розилик берган маъқул. Бошқача айтганда, биз ўз вақт режимимиз ва имкониятимиз доирасидан ташқаридаги “илтимос”ларга “Йўқ” деган жавобни бера олишимиз керак.
Зеро, “йўқ” деган сўз кўп вақтни тежайди. Шахсий вақтни бошқаришда энг асосий сўз – баодоб айтилган “йўқ” сўзидир. Бажаришимиз шарт бўлмаган талабларга нисбатан “йўқ” дейишни ўрганишимиз керак. Бунда хушмуомала бўлишимиз ва шундай рад этишимиз керакки, буюрган киши бизнинг уни эмас, топшириқни рад қилаётганимизни тушунсин.
Савол-топшириқ: Сизнингча, “йўқ” деган сўзни ишлатиш кўпроқ қай ўринларда ўзини оқлайди-ю, қай ўринларда ишга ва сизга зарар етказиши мумкин? Жавобингизни ҳуқуқшунослар фаолиятида учрайдиган конкрет ҳаётий вазиятлар мисолида асосланг.
5-МАВЗУ
ТАЙМ-МЕНЕЖМЕНТ: ЎҚИШ ВА ИШДА ВАҚТНИ САМАРАЛИ БОШҚАРИШ УСУЛЛАРИ
Тест саволлари
1. Инсонга, хусусан, ҳуқуқшуносларга муайян бир мақсадларга эришиш, ўз шахсий карьерасини яратиш учун тақдим этилган энг катта ресурс – ... .
а) пул
б) обрў-эътибор
*в) вақт
г) таниш-билишлар
2. Кўплаб кишиларда режалаштирилган ишларга улгурмаслик нима билан боғлиқ?
а) дангасалик билан
*б) ишларни кейинга суриш билан
в) соғлиқ билан
г) кайфият билан
3. Шахсий муваффақиятларга эришишнинг энг асосий омили – ... .
а) эртароқ уйғониш
б) кўп китоб ўқиш
в) кўпроқ пул топиш
*г) вақтни тўғри тақсимлаш.
4. Вақтни бошқариш орқали, аввало, нимага эришилади?
*а) Иш самарадорлигининг ўсишига.
б) Мансаб поғоналаридан кўтарилишга.
в) Муҳим топшириқлар берилмаслигига.
г) Раҳбарларга яхши кўринишга.
5. Стивен Кови ўзининг ибратли машғулотини ўтказиш учун нималардан, қайси тартибда фойдаланган эди?
а) 5 литрли идиш, тош, шағал, қум, лой, сув.
*б) Ижодкор ақл, 5 литрли шаффоф идиш, тош, шағал, қум, сув.
в) 5 литрли шаффоф идиш, шағал, сув, тош, қум, сабр-бардош.
г) 5 литрли шаффоф идиш, қум, сув, тош, шағал, ижодкор ақл.
6. Эйзенхауэр матрицасида кун давомида қилиниши режалаштирилаётган ишлар қандай тартиблантирилади?
а) Муҳим, кераксиз, қилиниши шарт, қилиниши шарт бўлмаган.
б) Керакли, кераксиз, муддатли, муддатсиз.
в) Зарур, фойдасиз, вақти маълум, вақти номаълум.
*г) Муҳим, номуҳим, қатъий муддатли, муддатсиз.
7. Сиз ўз вақт режимингиз ва имкониятингиз доирасидан ташқаридаги илтимосларга илтимос қилувчининг кўнглини оғритмайдиган тарзда қайси жавобни берганингиз маъқул?
а) Розиман
б) Худо хоҳласа
в) Мутлақо йўқ
*г) Йўқ
8. “Оралиқ вақт” деб вақтнинг қайси паллаларига нисбатан айтилади?
а) Тушлик пайтидаги вақт.
б) Оила даврасида ўтадиган вақт.
*в) Жамоат транспортини кутиш ва унда манзилимизга келишгача бўлган, раҳбар ёки идоралар қабулида ўтадиган, тадбирлар давомидаги танаффуслар ва бошқа шу каби ўзимизга боғлиқ бўлмаган вазиятлар.
г) Берилган ваъдаларнинг бажарилишига қадар бўлган вақт.
9. Тайм-менежментнинг вазифаси – ...
*а) вақтида энг асосий ишни аниқлаб олиш.
б) вақтни иложи борича чўзиш.
в) вақтнинг ўтишига эътибор қаратмаслик.
г) ишларни олдиндан бажариш.
10. Қоғозга туширилган вазифалар рўйхати – ... .
а) кўпчилигши бажарилиб, бир қисми бажарилмай қолиши мумкин бўлган ишлар тартиби.
*б) ўзига хос харита бўлиб, у бизнинг кўзланган мақсад йўлидан адашиб кетишимизга йўл қўймайди.
в) раҳбарлар берган топшириқлар рўйхати.
г) ой охирида ҳисобот тайёрлашда асқотадиган қоралама.
Do'stlaringiz bilan baham: |