1-мавзу ҳУҚУҚшунос мутахассис шаклланишида замонавий иш кўникмалари ва компетенцияларнинг роли


-МАВЗУ ТАЙМ-МЕНЕЖМЕНТ: ЎҚИШ ВА ИШДА ВАҚТНИ САМАРАЛИ БОШҚАРИШ УСУЛЛАРИ



Download 0,83 Mb.
bet31/139
Sana25.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#280820
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   139
Bog'liq
Ҳуқуқий кўникма ва методология маъруза матни

5-МАВЗУ
ТАЙМ-МЕНЕЖМЕНТ: ЎҚИШ ВА ИШДА ВАҚТНИ САМАРАЛИ БОШҚАРИШ УСУЛЛАРИ
Саволлар

1. Вақтнинг ҳисобини олиб иш юритиш замонавий ҳуқуқшунос фаолиятида қандай аҳамиятга эга?


2. Ишларни тўғри режалаштириш самарадорликни оширишга нимаси билан ёрдам беради?


3. Ишларни қандай тартибда режалаштирган фойдалироқ? Хотирадами ёки қоғозга туширилганими? Сабаби нимада?


4. Вақтни бошқариш учун қандай тартибга риоя қилиш керак, деб ҳисоблайсиз?


5. Вақтни режалаштириш, бу режага амал қилиш бўйича қандай шахсий қоидаларга эгасиз ва уларни қай тарзда қўллайсиз?


6. Вақтни самарали бошқариш бўйича тавсиявий характерга эга бир қанча методлар мавжуд. Сизнинг фикрингизча, қайси методлар ҳуқуқшунос шахсини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этиши мумкин?


7. Сизни ўраб турган муҳитда ўз ишларингизни режалаштириб юришингизга қарамай, айрим омиллар туфайли вақтингиз режадан ташқари ишларга сарфланади. Ўз шахсий мисолингизда шундай ҳолатларни аниқлаб, уларни бартараф этиш бўйича қандай таклифларни айтган бўлар эдингиз?





  1. Сиз ҳафта давомида амалга оширишингиз керак деб ҳисоблаган ишларингиздан 8 таси рўйхатини шакллантиринг. Эйзенхауэрнинг матрица жадвалига тузган рўйхатдаги ишларингизни оқилона жойлай оласизми?



5-МАВЗУ
ТАЙМ-МЕНЕЖМЕНТ: ЎҚИШ ВА ИШДА ВАҚТНИ САМАРАЛИ БОШҚАРИШ УСУЛЛАРИ


Казуслар

1. Айтайлик, эртага соат 17.00гача сиз ўқиётган модуль бўйича презентация иши топширишингиз керак. Шу вақтгача тайёрлаган ишингиз мўлжалланган даражанинг ярмига ҳам етмаган. Бугун сизга дўстларингиз кечки пайт кинога боришни ҳам таклиф қилишяпти. Бунинг устига уйда синглингизнинг туғилган куни нишонланади. Эртага куннинг биринчи ярмида дарс машғулотларини ҳам ўтказиб юбормаслигингиз шарт.


Савол-топшириқ: Шундай вазиятда қандай йўл тутасиз? Мазкур ҳолатда қандай тартибда иш кўришингизни бирма-бир баён этинг ва фикрларнингизни асосланг.
2. Бошқарув соҳасида машҳур мутахассис Стивен Ковининг машғулотларидан бирида қўллаган тажрибани эсланг: шу куни у стол тагидан 5 литрли шаффоф идишни олади ва муштдек келадиган бир неча тошларни олдига қўйиб: «Нима деб ўйлайсиз, шу тошлардан нечтаси бу идишга сиғаркан?», деб сўрайди. Турли фикрлар айтилгач, идишга бир нечта тошни солиб тўлдиради. Кейин: «Энди идиш тўлдими?», деб сўрайди. Ҳамма унга тикилиб: «Албатта», дейишади. Шундан кейин идишга шағал солади. Стивен яна: «Энди идиш тўлдими?», деб сўрайди. Бу сафар ҳам улар «Энди, шубҳасиз, тўлди», деб жавоб беришади. «Яхши», дейди у ва идишга қум тўкади, табиийки, қум ҳам тезда тош ва шағал ораларига сингиб кетади. Стивен яна сўрайди: «Энди идиш тўлдими?» «Бу сафар аниқ тўлди, энди унга ҳеч нарса солиб бўлмайди», дейишади аудиторияда ўтирганлар. Инструктор идишга бир литр сувни ҳам қуяди. 
«Хўш, буларнинг ҳаммаси нимани билдиради?», деб сўрайди у ниҳоят. Турли фикрлар айтилади. «Тўғри, ҳаётда доимо бўшлиқ мавжуд, уни тўлдириш учун ишлаш лозим бўлади, — дейди Кови. — Бу тажрибанинг бошқа муҳим жиҳати ҳам борки, агар мен биринчи бўлиб катта тошларни солмасам, идишда уларга жой қолмасди». Ҳикояда айтилган муштдек катта тошлар бизнинг катта ҳаётий мақсадларимиз. Биз аввал уларни идишга жойламасак кўзлаган мақсадимизга ета олмай қоламиз.

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish