1-мавзу. Кириш. Ўзбекистон тарихи фани предмети, уни ўрганишнинг назарий-методологик асослари, манбалари ва аҳамияти


Ўзбекистон тарихини даврлаштириш масаласи ва тарихни ўрганишда



Download 0,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/31
Sana22.02.2022
Hajmi0,54 Mb.
#111639
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
1-маъруза 28520284264998e14bf59466b882a0e6

Ўзбекистон тарихини даврлаштириш масаласи ва тарихни ўрганишда 
манбаларнинг аҳамияти 
Ватан тарихида ҳам даврлаштириш масаласи ўта муҳим масаладир. У 
шу тарихни ўрганувчи тарих фанининг методологик илмий-назарий асослари 
ва метод (усул)лари билан бевосита боғлиқ. Демак, тарих фани қанчалик 
ҳаққоний илмий-назария, ғоя, таълимот ва методология (услубият) ҳамда 
усуллар билан қуролланган бўлса, у шунчалик тўғри даврлаштирилади. 
Маълумки, тарихимиз жуда қадим ва катта даврни ҳамда жуда кенг 
географик минтақани шунингдек, туб бурилиш, юксалиш ва инқироз 
босқичларини ҳам ўз ичига олади. У хилма-хил ижтимоий воқеа ва 
ҳодисаларга, ҳар хил диний ва маданий қатлам, ғоявий дунё қараш ва 
фалсафий оқимларга бой, жаҳон тарихи ва цивилизациясининг энг қадимий 
ва навқирон ўчоқларидан бири ҳисобланади. Ўтмишда тақдир тақозосига 
кўра тарихимиз аниқроғи Ватаними худуди жаҳон миқёсда кенгайиб ва 
маълум географик минтақада торайиб келди. Бу тарихимизнинг ўта буюк, шу 
билан бирга, жуда ҳам мураккаб бўлганлигидан далолатдир. Шуни ҳам 


айтиш жоизки, бу ҳолат ҳозирги жонажон Ватанимиз Ўзбекистон тарихининг 
чегараси ва даврлаштирилишини анча мураккаблаштирди.
Ҳозирги кунда асосий эътибор тарихни эволюцион-тадрижий узликсиз 
ривожланиш ва географик ҳудудий минтақа асосида давлаштиришга 
қаратилмоқда. Бунга кейинги пайтларда чоп этилган тарихий асарлар, ўқув 
қўлланма ва дарсликларнинг мазмун ҳамда мундарижалари гувоҳлик бериб 
турибди. Ушбу дарслик махсус тузилиб тасдиқланган дастур асосида ёзилди. 
Шунинг учун ҳам, унда Ўзбекистон тарихи бошдан-оёқ шартли равишда энг 
муҳим даврларга бўлинди. Булар қуйидагилар: 
I. 
Энг қадимги давр (палеолит давридан бошлаб антик давр билан 
тугулланади); 
II. 
Ўрта асрлар даври (V асрдан бошланиб XIX асрнинг ўрталари 
билан тугайди); 
III. 
Россия империяси мустамлакачилиги даври (XIX асрнинг 
ўрталаридан бошлаб 1917 йилгача); 
IV. 
Ўзбекистон советлар ҳукмронлиги даврида (1917-1990 йиллар); 
V. 
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон (1991-2006 йй.) 
Бундай хронологик даврлаштириш Ватан тарихини ўқитишга ажратилган 
соатларнинг миқдори ва ўқитишнинг бошқа ўзига хос хусусиятлари ҳамда 
усуллари ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилди. 
Ўзбекистон тарихи фани ва тарихни ўрганишда тарихий манбаларнинг 
ўрни ва аҳамияти беҳад катта. Шунинг учун ҳам улар миллат ва халқнинг 
маънавий-маданий мероси, бебаҳо маданий-тарихий бойлиги ҳисобланиб, 
махсус ҳужжатхона (архив) ларда, кутубхона ва музейларда ҳамда оилавий 
архивларда жуда авайлаб, эҳтиёткорлик билан сақланмоқда. 
Манбалар ўз холатига кўра, ёзма ва моддий кўринишларга эга бўлади. 
Ёзма манбалар энг қадимги ёзувлар, битиклар ва китоблардан иборатдир. 
Ҳозирги кунга қадар ўлкамиз ҳудудлари ва бу ердан четда битилган ўрта 
асрларга оид ёзма манбаларни ўрганиш бўйича талайгина ишлар амалга 
оширилган бўлишига қарамай, бу йўналишда қилинадиган ишлар ниҳоятда 
кўп.
Тарихимизнинг энг қадимги, яъни ёзув пайдо бўлмаган замонларга оид 
даврини ўрганишда археологик, антропологик ва этнографик манбалар 
ёрдамга келади. Бу манбалар турли-туман бўлиб, уларга қадимги 
манзилгоҳлар ва шаҳар харобалари, мозор-қўрғонларнинг қолдиқлари, 
турмуш ва хўжаликда ишлатиладиган буюмлар, меҳнат ва жанг қуроллари, 
турли-туман ашёлар киради. Моддий ва ёзма манба маълумотларини 
солиштириб, қиёслаб тарихни талқин этиш муҳим аҳамият касб этади. 
Тарихий манбаларни ўрганишнинг ўзи тарих фанининг махсус соҳаси 
бўлиб, тарих фани ривожланиши ва тарих ёзилишида ўта муҳим аҳамиятга 
эга. Ҳозирги пайтда манбашунослик фани кенг ривожланмоқда. У юқорида 
кўрсатилган методологик илмий-назарий, ғояфий-мафкуравий асос ва илмий 
усулларга таяанади.
Хулоса шуки, манбалар тарихий жараён ва воқеликларнинг ўзида реал 
акс эттирган бўлиб, тарихийликнинг инъикоси бўлмоғи керак. Мана шунда 


уларнинг тарихий аҳамияти, тарихий эканлиги юқори бўлиб, тарихий 
ҳақиқатнинг юзага чиқишига яқиндан ёрдам беради.

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish