0'2век18т ж ке8Р11выка81 уа21кьак манкам а8ечшс закош 20 20 уП «7»



Download 74,42 Kb.
bet15/17
Sana23.02.2022
Hajmi74,42 Kb.
#163507
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
VMQ-466 Professional ta’lim

Вазирлар Махкамасининг
2020 йил “7 ” августдаги 466-сон карорига
4-илова


Урта махсус профессионал таълим босцичида кадрлар тайёрлайдиган техникумларнинг НАМУНАВИЙ УСТАВИ 1-боб. Умумий коидалар

  1. Ушбу Устав урта махсус профессионал таълим боскичида кадрлар тайёрлайдиган техникумларнинг макоми, асосий максад ва вазифалари, хукук; ва мажбуриятлари, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

  2. Техникумлар - Халкаро таснифлагичнинг 5-даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида олий таълим тизими билан интеграциялашган урта махсус профессионал таълим боскичида кадрлар тайёрлайдиган, олий таълим муассасалари хузурида фаолият юритадиган таълим муассасалари хисобланади.

  3. Техникум уз фаолиятини Узбекистон Республикаси Конституцияси ва конунлари, Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг карорлари, Узбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, карорлари ва фармойишлари, Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг карорлари ва фармойишлари, бошка конун хужжатлари хамда ушбу Устав асосида амалга оширади.

  4. Техникумлар тегишли вазирлик, идора ва ташкилотларнинг тизимидаги ташкилий тузилма хисобланади, фаолияти махаллий ва хорижий грантлар, таълим хизматларини курсатиш, ишлаб чикариш ва бошка фаолият турларидан олинган даромадлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг хомийлик маблаглари, конун хужжатларида такикланмаган бошка манбалар маблаглари асосида молиялаштирилади.

Тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар техникум укувчиларини касбий таълим жараёнида амалий куникмаларини шакллантиришда, мехнат бозорида Халкаро таснифлагичнинг 5-даражасига мос келувчи мутахассисларга (кейинги уринларда - мутахассислар) булган эхтиёжни аниклашда, битирувчиларни иш билан таъминлашда кумаклашади.
Олий таълим муассасалари техникумларнинг идоравий буйсинувидан катъи назар, таълим жараёнига укув- методик кумаклашади.

  1. Техникум юридик шахе хисобланиб, узининг мустакил балансига, алохида мол-мулкига, Узбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва номи давлат тилида ёзилган мухрга, штампга, давлат намунасидаги бланкаларга, Молия вазирлигининг Газначилигида ва унинг худудий булимларида шахеий хисобваракларига, шу жумладан, хорижий


2




валютадаги ва бошка хисобваракларига, реквизитларга эга булган, уз номидан шартномалар тузадиган, мулкий ёки шахсий номулкий хукукларни амалга оширадиган, юкланган мажбуриятларни бажарадиган хамда суд, арбитраж органларида даъвогар ва жавобгар буладиган таълим муассасаси хисобланади.

  1. Техникумнинг расмий номланиши:

а) давлат тилида:
тулик номи: “ ”, кискартирилган номи - “ ” ;
б) инглиз тилида:
тулик номи: “ ”, кискартирилган номи - “ ” ;
в) рус тилида:
тулик номи: “ ”, кискартирилган номи - “ ”.

  1. Техникумнинг жойлашган жойи (почта манзили):, худуд, туман (шахар), -мавзе,- “ ”-уй.

  1. боб. Техникумларнинг асосий максад ва вазифалари

  1. Техникумларнинг асосий максади:

кадрлар тайёрлаш Халкаро таснифлагичнинг камида 3 ёки 4-даражасига мос таълим дастурларини тамомлаган, умумий урта маълумотга эга булган шахслар хисобидан “Х,аёт давомида таълим олиш” принципи асосида шакллантирилган гурухларда мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиккан холда 2 йилдан кам булмаган муддатда кундузги, кечки ва сиртки таълим шаклларида давлат буюртмаси хамда тулов-контракт асосида кадрлар тайёрлаш;
кадрлар буюртмаси асосида профессионал касбий малакага эга булган кадрлар тайёрлаш:
Халкаро таснифлагичнинг 5-даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида олий таълим тизими билан интеграциялашган урта махсус профессионал таълим боскичида кадрлар тайёрлаш;
укувчиларни танланган мутахассислик буйича замонавий талабларга жавоб берувчи, пухта билим, амалий куникма ва малакага хамда юксак маънавий-ахлокий сифатларга эга булган, интеллектуал жихатдан етук кадрлар этиб тайёрлашдан иборат.

  1. Куйидагилар техникумларнинг асосий вазифалари хисобланади:

иктисодиёт соха ва тармокдарида талаб юкори булган тор доирадаги ва сохавий мутахассисликлар буйича тизимли фикрлаш, иш юритиш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини куллаш куникмаларига эга хамда хорижий тилларни биладиган мутахассислар тайёрлаш;
эгаллаган мутахассислик буйича мехнат фаолияти билан шугулланиш хукукини берадиган, юкори даражада сифатли билим олишни ва касбий


3




тайёргарликни таъминлайдиган таълим стандартлари доирасида танланган мутахассислик буйича укитиш;
танлаб олинган мутахассислик буйича бир ёки бир неча квалификациями эгаллаш жараёнида укувчиларнинг касбий лаёкат, куникма ва малакаларини ошириш;
мутахассисларни тайёрлаш тизими ва мазмунини жамият эхтиёжларидан, фан, маданият ва замонавий инновацион техника ютукларидан келиб чиккан холда такомиллаштириш;
укувчиларда ватанпарварлик, миллий узликни англаш, халкнинг миллий, маданий, тарихий анъаналарига хурмат, Ватан билан гурурланиш ва ифтихор туйгусини шакллантириш;
укувчиларни маънавий-ахлокий тарбиялашнинг самарали шакллари ва усулларидан фойдаланган холда камол топтириш;
таълим стандартлари талабларига кура укувчилар эгаллаши лозим булган малака ва куникмаларни укувчилар онгига сингдириш;
укитувчи, таълим олувчиларнинг соглигини мухофаза килиш, соглом турмуш тарзини жорий этиш, уларнинг билим олиши, турмуши ва дам олиши учун етарли шарт-шароитлар яратиш;
таълим жараёни учун зарур моддий-техника, укув-методик базани яратиш ва укув жараёнига юкори иш тажрибасига эга булган амалиётчи мутахассисларни жалб этиб бориш.
З-боб. Техникумларнинг хукук ва мажбуриятлари

  1. Техникум:

Узбекистон Республикаси худудида уз номидан юридик ва жисмоний шахслар билан ваколати доирасида шартномалар ва норматив хужжатлар тузиш;
Узбекистон Республикасининг амалдаги конунчилиги билан такикданмаган ва ушбу Уставга зид булмаган фаолиятни амалга ошириш;
таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини ошириш максадида укитувчилар уртасида соглом ракобат мухитини шакллантириш максадида танловлар ташкил этиш;
республика иктисодиёти, хужалик ва хизмат курсатиш сохасида мутахассисларга булган талаб ва реал эхтиёжлар асосида белгиланган тартибда тегишли мутахассислар тайёрловчи кушимча йуналишлар, шартнома асосида касбга тайёрловчи киска муддатли укув курслари очиш;
техникум укувчисининг касбий ва тадбиркорлик куникмаларини ривожлантириш, бюджетдан ташкари маблаг ишлаб топиш максадида ахолига пуллик хизмат курсатиш буйича турли сохалар билан боглик ишлаб чикариш ва хизмат курсатиш фаолияти билан шугулланиш;


4




тулов-контракт асосида укитишдан тушадиган маблаглар хамда конунчиликда такикланмаган бошка манбалардан тушган маблагларни техникумнинг моддий-техник базасини ривожлантиришга ва таълим-тарбия жараёнини замонавий укув-техник воситалар, мебеллар билан таъминлашга, техникум ходимларини ижтимоий химоялашга ва уларнинг фаолият самарадорлигини оширишни рагбатлантиришга сарфлаш хукукига эга.
Техникум конун хужжатларига мувофик бошка хукукларга хам эга булиши мумкин.

  1. Техникум:

Узбекистон Республикаси Конституцияси, Узбекистон Республикасининг “Таълим тугрисида”ги К^онуни, Узбекистон Республикаси Президентининг таълим-тарбия сохдсидаги фармонлари, карорлари ва фармойишлари, Узбекистон Республикаси Вазирлар Маккамасининг тегишли карорлари ва фармойишлари, тегишли вазирлик, идоралар ва ташкилотларнинг х,амда Узбекистон Республикаси Олий ва урта махсус таълим вазирлиги ва бошка ваколатли давлат органларининг норматив хужжатларида белгиланган вазифаларни бажаришга;
техникумнинг моддий-техник базасини ривожлантириш, бюджет маблагларидан самарали фойдаланиш хамда маблаг билан таъминлашнинг мукобил манбаларини, шу жумладан, ташкилотлар, хомийлар маблагларини, хорижий инвестицияларни жалб этишга;
таълим стандартлари, малака талаби, укув режа ва фан дастурлари асосида юкори сифатли урта махсус профессионал таълимни беришга;
техникум ахборот-кутубхона фондини умумий укувчилар сонини хдсобга олган холда замонавий талабга жавоб берадиган дарсликлар ва укув-методик адабиётлар (шу жумладан, бадиий адабиётлар) мажмуи билан етарли даражада мунтазам равишда тулдириб боришни таъминлаш хамда укув жараёнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникацион технологияларини жорий этишга;
техникум укитувчилари малакасини ошириш, тажриба алмашинувини ташкил этиш ва моддий жихатдан куллаб-кувватлашга;
таълим жараёни катнашчиларини ижтимоий химоя килишга;
педагогик фаолиятнинг сифати, ижтимоий макоми, нуфузи ва обру-эътиборини ошириш борасида фаолият курсатишга;
мехдат мухофазаси талабларига жавоб берадиган таълим-тарбия ва мехнат шароитларини яратишга мажбур.
Техникум конун хужжатларига мувофик бошка мажбуриятларни х,ам олиши мумкин.

  1. боб. Таълим олувчилар

  1. Техникумга укишга кабул килинган фукаро ушбу таълим муассасаси укувчиси хисобланади.


5




  1. Укишда эришган ютуклари, укув-ишлаб чикариш, ижодий фаолият ва техникумнинг бошка ишларида фаол катнашган укувчиларга моддий ва маънавий рагбатлантиришнинг турли хил шакллари кулланилади.

  2. Техникум укувчилари:

профессионал таълим муассасаси фаолиятига дойр масалаларни мухокама ва хал этишда бевосита ёки билвосита (махаллий узини узи бошкариш органлари ва жамоат ташкилотлари оркали) иштирок этиш;
белгиланган тартибда профессионал таълим муассасалари маъмуриятининг буйруклари устидан шикоят килиш;
таълим дастурлари буйича таълимни давом эттиришини тухтатиш буйича профессионал таълим муассасаси рахбариятига мурожаат килиш;
ахборот-кутубхона, профессионал таълим муассасасининг укув, ижтимоий, даволаш ва бошка булинмалари хизматларидан таълим муассасаси уставида белгиланган тартибда бепул фойдаланиш;
касбий компетенцияларни ривожлантиришга каратилган турли курик танловларда белгиланган тартибда иштирок этиш;
иш берувчилар томонидан тавсия килинган иш жойларида ишлаш буйича мурожаат килиш;
олий таълим муассасасининг тегишли йуналишларида таълимни давом эттириш;
таълим олишда урта махсус профессионал таълим дастурида ва бошка норматив-хукукий хужжатларда белгиланган хукуклардан фойдаланиш Хукукига эга.
Техникум укувчилари конун хужжатларига мувофик бошка хукукларга хам эга булиши мумкин.

  1. Техникум укувчилари:

Таълим стандартларида белгиланган талабларни укувчилар белгиланган муддатларда бажариши хамда билим ва куникмаларни эгаллашга;
узрсиз сабабларга кура даре машгулотларини колдирмаслик; ушбу Уставга, Техникумнинг ички тартиб-коидаларига, одоб-ахлок коидаларига хамда укув интизомига риоя килишга;
техникум бинолари ва унинг мол-мулкини асраб-авайлашга; тулов-контракт буйича мажбуриятларни уз вактида бажаришга мажбур. Техникум укувчилари конун хужжатларига мувофик бошка мажбуриятларни хам олиши мумкин.

  1. боб Укув тарбиявий ва илмий-методик иш

  1. Техникумларда идоравий буйсинувидан катъи назар укув-методик рахбарлик килиш хамда бу сохада давлат сиёсатини юритиш Узбекистон Республикаси Олий ва урта махсус таълим вазирлиги томонидан амалга оширилади.


6




  1. Техникумда:

таълим бериш камида 2 йил муддатда кундузги, кечки, сиртки таълим шаклларида давлат буюртмаси хамда тулов-контракт асосида амалга оширилади;
кечки ва сиртки таълим шаклида укиш муддати ва семестрлар давомийлиги ваколатли давлат органлари томонидан белгиланган меъёрлар асосида шакллантирилади;
укувчилар укитиш курслари буйича гурухларга, укитиш йуналиши буйича эса булимларга бирлаштирилади;
о
гурухларда укувчилар сони Узбекистон Республикаси Вазирлар Мах,камаси томонидан белгиланган меъёрлар асосида шакллантирилади;
укув йилининг бошланиши, тугалланиши, хдфталик юклама, таътилларнинг муддати, давомийлиги, шунингдек, укув-тарбия жараёни якунланларини белгилаш шакллари, амалиёт турлари ва якуний давлат аттестациясини утказиш тартиби хамда таълим жараёнига тегишли бошка талаблар конунчиликда белгиланган тартибда тасдикланган укув режалари ва бошка норматив хужжатлар асосида белгиланади;
техникумда барча турдаги укув машгулотлари давомийлиги тегишли норматив хужжатлар билан белгиланади;
техникумда укитиш курси тугагандан кейин назоратларнинг якуний натижалари асосида укувчини навбатдаги курсга утказиш, курсда колдириш, укишдан четлаштириш тугрисида карор кабул килинади. Укувчиларни курсдан курсга утказиш, укишдан четлаштириш, курсда колдириш илмий педагогик кенгашнинг карори ва техникум директорининг буйруги билан расмийлаштирилади;
курсдан курсга шартли равишда утказишларга йул куйилмайди;
укувчиларни техникумда укитиш таълимнинг фан ва ишлаб чикариш билан узаро хамкорлиги асосида куйидагича амалга оширилади;
техникум укувчиларининг муассаса ва ташкилотларда тизимли асосда ишлаб чикариш ва малакавий амалиёт уташи учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, иш берувчиларни укув жараёнига фойдаланиладиган укув-норматив хужжатларни ишлаб чикишга жалб этиш;
бевосита ишлаб чикаришни модернизациялаш жараёнларида иштирок этишга кодир булган кадрларни тайёрлаш максадида укув жараёнига инновацион гоялар, технологиялар ва ишланмаларни куллаб, техникум хамда муассаса ва ташкилотларнинг узаро якин хамкорлигини таъминлаш;
укувчиларнинг укув, ишлаб чикариш ва диплом олди амалиёти белгиланган норматив хужжатларга мувофик амалга оширилади;
укув режа ва фан дастурларининг барча талабларини бажарган укувчи техникум илмий педагогик кенгашининг карори ва директорнинг буйруги билан Якуний давлат аттестацияси имтихонларига куйилади. Якуний давлат


7




аттестацияси белгиланган норматив хужжатларга мувофик тартибга солинади;
Якуний давлат аттестацияси комиссияси карори билан таълим олган мутахассислиги (касби) ва эгаллаган малакаси (малакалари) курсатилган холда давлат намунасидаги диплом берилади;
Дипломга узлаштирилган фанлар руйхати, утилган соатлар х,ажми, уларни узлаштириш даражаси (бах,олар) ва Якуний давлат аттестацияси натижалари курсатилган кушимча варак илова килинади;
техникумни тамомлаганлик тугрисидаги диплом эгалланган билимларни мехнат фаолиятида амалга ошириш хукукини беради;
урта махсус таълим дастурларини мувоффакиятли тамомлаган битирувчилар уз сохасига мос бакалавриат таълим йуналишлари буйича кириш имтихонларисиз якка тартибдаги сухбат оркали олий таълим муассасаларида 2-курсдан укишни давом эттириш хукукига эга булади;
укув-методик, илмий-методик ва тажриба ишларини амалга ошириш максадида техникум фан кафедраларини ташкил килади;
укув жараёни шакли илмий асосланган инновацион восита ва укитиш усулларини танлаш асосида ташкил этилади;
укув жараёнига йуналишлар буйича олим ва мутахассислар жалб килинади. Техникумда укитувчиларнинг укув-методик ва илмий ижод килишлари учун шароит яратилади ва рагбатлантирилади.

  1. Техникумда маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар умумбашарий кадриятларга ва миллий анъаналарга асосланади.

Техникумда:
ватанпарварлик ва миллий мустакиллик гояларига садокатли хамда жамият тараккиётига хисса кушишга кодир шахсни тарбиялаш укув жараёни билан узвий равишда оила, фукароларнинг узини узи бошкариш органлари, Узбекистон ёшлар иттифоки, Маънавият ва маърифат маркази, Хотин-кизлар кумитаси ва бошка жамоат ташкилотлари иштирокида амалга оширилади;
ёшларни маънавий-ахлокий тарбиялашда халкнинг бой миллий- маданий, тарихий анъаналарига, урф-одатларига асосланган тарбиявий ишларнинг турли шаклларини оммалаштириш максадида техникумнинг веб­сайта ва ижтимоий сахифаларини яратиш йулга куйилади;
укувчиларнинг уз интеллектуал даражасини оширишлари учун бадиий адабиётларни укишга кизиктириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга дойр таргибот ишларини олиб бориш янги адабий китобларнинг такдимотини уюштириш ва таргиб килиш оркали амалга оширилади;
техникум укувчиларида мулокот маданиятининг замонавий шаклларини яратиш максадида тегишли мутахассисларни жалб килган холда бахс-мунозаралар ва давра сухбатлари уюштирилади;


8




чет тилларидаги бадиий адабиётлар, илмий материалларни урганиш ва таълим-тарбияга татбик; этиш максадида видеороликлар, буклетлар, флайерлар тайёрлаш йулга куйилади;
ёш авлодни маънавий-ахлокий, миллий гояларга садокат ва ватанпарварлик рухида тарбиялаш, мустакил дунёкарашга ва фикрлашга эга булган маънавий бой ва кар томонлама камол топган шахсни шакллантиришда миллий-маданий, тарихий анъаналарга, урф-одатлар х,амда умумбашарий кадриятларига асосланган тарбиявий ишларнинг турли хил шакллари кулланилади;
укувчиларда таълим муассасаси ва танлаган касбни эгаллаш буйича берилган имкониятлардан гурурланиш хиссини оширишга каратилган тадбирлар ишлаб чикилади;
укув йилининг биринчи куни вазирлик, хокимият, худудий касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиклаштириш бошкармаси, олий таълим муассасаси ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида укувчиларнинг
и
м
тантанали сафланиши, Узбекистон Республикаси байрогини олиб чикиш, Давлат мадхиясини ижро этиш билан бошланади ва белгиланган тадбир асосида давом эттирилади;
биринчи машгулот Узбекистон Республикасининг миллий мустакиллик гояларига багишланади.
Узбекистон Республикаси Олий ва урта махсус таълим вазирлиги, худудий касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиклаштириш бошкармаси рахбарияти ва Узбекистон ёшлар иттифоки билан биргаликда укувчилар хамда уларнинг ота-оналари иштирокида ёшларга оид мух,им масалаларни мухокама этиш учун мунтазам равишда учрашувлар утказиб борилади.
б-боб. Таълим муассасасини бошкариш

  1. Техникумни бошкариш директор томонидан амалга оширилади.

Олий таълим муассасалари хузурида ташкил этилган техникумлар директори ректор тавсиясига биноан буйсунуви буйича тегишли вазирлик, идора ва ташкилот рахбари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Техникум директори:
техникум фаолиятига рах,барликни амалга оширади ва техникумга юкланган вазифалар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
уринбосарлар ваколатларини белгилайди, улар уртасида вазифаларни таксимлайди, техникумнинг таркибий булинмаси рах,барлари ваколатларини, уларнинг фаолияти учун жавобгарлигини белгилайди;
техникум фаолиятида Узбекистон Республикаси Конституцияси ва конунларига, Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг карорлари, Узбекистон Республикаси Президентининг фармонлари,


9




Карорлари ва фармойишларига, Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг карорлари ва фармойишлари, тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар, Олий ва урта махсус таълим вазирлиги, буйруклари ва курсатмалари амалга оширилишини ташкил этади;
конун хужжатларига асосан техникум номидан иш олиб боради, барча ташкилотларда унинг вакили сифатида катнашади, шартномалар тузади, ишончномалар беради;
техникум таркибий булинмалари тугрисидаги низомларни тасдикдайди;
техникум укитувчи ва ходимлари билан мехнат шартномаларини тузади ва бекор килади;
техникум таркибий булинмалари рахбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод килади;
техникум педагогик ходимлари ва укувчилари учун бажарилиши мажбурий булган буйруклар чикаради ва курсатмалар беради;
техникумнинг ташкилий ва молиявий фаолияти масалаларини хал килади;
техникумнинг мол-мулкига эгалик килиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш буйича белгиланган тартибда карорлар кабул килади;
техникумнинг штат жадваллари ва харажатлар сметасини тасдикдайди;
техникум укитувчилари ва бошка ходимларини рагбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини хал этади, урнак курсатган техникум ходимларига унвонлар бериш ва давлат мукофотлари билан таадирлаш тугрисида таклифлар киритади.
техникум директори конун хужжатларига мувофик бошка ваколатларга Хам эга булиши мумкин.


  1. Download 74,42 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish