Хосият Рустамова, Ўзму мустақил тадқиқотчиси “адабиётда тенгсизликка қарши адабий қАҲрамонларнинг руҳий исёни” Тадқиқот мавзусининг долзарблиги ва зарурати



Download 0,78 Mb.
bet33/39
Sana28.03.2023
Hajmi0,78 Mb.
#922516
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   39
Bog'liq
1-2-3- бўлим

Июннинг омонсиз оқшомидир бу,
Юракнинг ҳолини уфқдан сўра.
Қаршимда Юсуфдан қолган бир қайғу,
Руҳимда қудуқдан эсган жазира.
Бунда ҳам шоир гўзаллик ва поклик тимсоли саналган Юсуф алайҳиссалом номини тилга олади. Биламизки, ушбу пайғамбарнинг муборак исмлари Қуръони Каримда йигирма олти марта келган. Илоҳий китобнинг ўн иккинчи сураси «Юсуф», деб аталади ва ун пайғамбар номлари йигирма тўрт маротаба қўлланилган, сўнг бир марта «Анъом»да ва яна бир марта «Мўмин» сурасида тилга олинади. Бу пайғамбарнинг жигарларидан азоб тортгани ҳақида ҳикоятлар мавжуд. Шоир айни унинг қисматига ва изтиробларига ўзининг бошидан ўтаётганини айтиб, ишора қилади. Қалбидан кечаётганлари ёлғиз Аллоҳга аёнлигини айтади ва “Уфқдан сўра” дейди, сўнг Пайғамбар ака-укалари томонидан сувсиз қудуққа отилганини биламиз, шоир ўз руҳий ҳолатини ўша қудуқдай қуруқлашиб қолганини айтади. Кейинги бандда эса у яқинларининг хиёнатидан азоб тортаётганини янада ошкора баён этади:
Кўзимга қараманг. Шафқатсиз суврат
Унда қайдан келиб топгандир қўним:
Ғанимлар бошимда тиклаган дорга
Гурунглашиб осар мени дўстларим.
Биламизки, кўз бирмунча муддат содир бўлган ҳодисаларни ўз хотиротида сақлайди. Шоир кўзида қотган шафқатсиз манзара, душманлари қурган дорга дўстлари осаётганини айтиб, хиёнатдан азоб тортаётганини ошкора баён қилади. Шоир кечмиши, пайғамбар қисмати билан бир хиллига яна бир карра ўқувчини ишонтиришга уринади. Чунки Исо Алайҳиссаломнинг дорга осилганига ишора бўлиши ҳам мумкин. Маълумки, уни ўз қавми хочга тортилгани ҳақидаги ривоятлар бор. Шоирнинг наздида пайғамбар ва шоирнинг миссияси бир хил, улар сўзга хизмат қилади.[80] Эҳтимол, шу боис Аллоҳнинг элчилари ўз замонасида одамлар жамиятида ўз бўйнидаги юкининг залворидан, одамларнинг тазйиқларидан азоб тортади, деган фикрни илгари суради. Мазкур шеърнинг сўнгги саккиз қаторига эътибор берилса, у бошдан кечаётганлари, руҳий ҳолати ва руҳиятининг эришаётган мартабалари ҳақида қуйидагиларни битади:
Мен энди ўлмайман. Яшайман энди.
Яшайман чоҳларга отиб заволим.
Ўлмайман ғанимнинг юзларида ҳам
Кўрмагунча токим Тангри жамолин.
У чин шоирга хос тарзда қисматидан кечишни истамайди, жазираманинг оловранг шафақларига тикилиб, куйлашни, шоирга хос миссияни давом эттириб, ҳаётдан ҳикмат излашда давом этишини таъкидлайди. У ўлмасликка, ҳатто ғанимларнинг кўз олдида ўлмасликка, Аллоҳ жамолини кўрмай кетмасликка қасам ичади. Бу эса бизга яна Исо Алайҳиссалом қисматини эслатади. Қуръони каримда Исо қиссаси “Оли Имрон” сурасида баён қилинади. Ушбу пайғамбарнинг муборак исмлари йигирма беш марта, исмларига қўшиб айтилувчи “Масиҳ” тахаллуси эса ўн бир марта зикр қилинган. Шунингдек, бу пайғамбар қисмати ҳақидаги ҳикоятларга асосланса, у осмонга, Аллоҳ таолонинг олдига кўтарилган...
Хуллас, биз Қуръони Каримдан оятларни ва муаллиф қўллаган адабий услубларни тадқиқ қилиш давомида ривоятларни бежизга келтирмадик, бу билан Нодира Афоқованинг лирикасида ҳақиқий шоир руҳи ва қисмати пайғамбарларники билан бир хиллигини эътироф қилади.
Қуйида биз америка, рус ва ўзбек шоирларнинг ижодида изтироб, эрк, эрксизлик, зулм ва зўравонлик, аёл ва аёллик, қисмат ва исён мавзусидаги шеърларини белгилаб чиққанмиз.



Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish