Тил ўрганиш эҳтиёж ёҳуд истедод!?



Download 83 Kb.
Sana10.07.2022
Hajmi83 Kb.
#768530
Bog'liq
ТИЛ ЎРГАНИШ ЭҲТ


ТИЛ ЎРГАНИШ ЭҲТИЁЖ ЁҲУД ИСТЕДОД!?


Юлдашбоев Мухаммадюсуф Махамадкарим угли
Бағдод тумани 35-умумий ўрта таълим мактаби
маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари

Бирор-бир халқ ўз қобиғида, ўз-ўзича ривожланмайди. У бошқа халқларнинг ютуқлари, тажрибаларини ўзлаштиргган ҳолда юксалади. Маълумки, жаҳон тамаддунинг бешиги Шарқ ҳисобланади. Александ Македонский Шарқнни истило қилганда қадимги Ҳиндистонда ривожланган табиий фанларнини ютуқлари, кўҳна Эрон маданияти тажрибаларини ўзлаштириб, Ғарб илм-фани ва маданиятини мувофаққиятларини ўзаро омухта қилган ҳолда Юнонистонда антик давр уйғониши содир бўлди. Кейин катта ҳудудда ўз салтанатини ўрнатган араблар фан ва маданиятини ривожлантиришга эътибор бердилар. Маъмун ар-Рашид IX асрнинг бошида Бағдодда Маъмун академиясини ташкил қилди. “Байт ул-ҳикма” (“Билимлар уйи”) деб аталган бу илмий марказга турли жойлардан истеъдодли кишиларни тўплаб, юнон, яҳудий, санскрит, сурёний, форс тилларидан кўплаб илмий-адабий, фалсафий-ахлоқий асарлар араб тилига таржима қилинади ва уларга шарҳлар ёзибилиб, бутун мусулмон дунёсига тарқатилади.


Бу ўринда бобокалонларимизни ёдга олмасак адолатдан бўлмайди. Сабаби шундаки, Абу Райҳон Беруний ҳам юнон, санскрит ва сурёний тилларини ўрганиб, бу тиллардаги асарлардан бевосита фойдаланганлиги, ҳатто уларни таржима қилганлиги маълум. Ёки Абу Али ибн Сино Арестотелнинг “Метофизика” асарини бир неча марта ўқиса-да тушунмайди. Аслини олганда Арестотелнинг “Метофизика” асарини, ҳатто юнонлар ҳам ўз замонида унчалик мукаммал тушунмаганлар. Кейин 60 дан ортиқ тилларни ўзлаштириб, бошқа халқлар маданиятини, ур-одатини яхши англаган буюк аллома Абу Наср ал-Фаробий ушбу “Метофизика” асарини арб тилига ва ундан яна соддароқ қилиб грек тилига таржима қилиб шарҳ орқали уни хатм қилган. Шу сабабдан Фаробий тарихда “Муаллими Соний” (“Икинчи муаллим”) деб улуғланган.
Юқоридаги барча мисоллар тил ўрганиш қанчалик инсонни кўкларга кўтаришини ҳамда жамият равнақига улкан хисса қўшиш имконини беришини англатади. Дунёда тил билиш барча даврларда ҳам муҳим, табир жоиз бўлса, енг керакли фазилатлардан бири ҳисобланган.
Ҳозирги ривожланиш замонида сиз-у биз бирон ташкилот ёки фирмага ишга кириш учун сўровнома тўлдирсангиз, албатта, “Қайси чет тилини биласиз?” деган саволга ҳам кўзингиз тушади. Ҳозирги кунда ўз она талидан ташқари бошқа хорижий тилларни ҳам билиш деярли барча соҳаларнинг муҳим талабларидан бири бўлиб бормоқда. Чет тилини мукаммал ўрганишни истаган ҳар бир инсон уни ўзи мустақил тарзда ҳам ўзлаштирса бўлади. Аммо бунинг учун инсон психологик жиҳатдан тил ўрганишга тайёр бўлмоғи лозим. Хориж тилини ўрганиш кишидан озгина қунт, мустаҳкам ирода ва тартибга асосланган кун режаси талаб этилади.
II жаҳон уруши даврида венгер физик ва химиги бўлган аёл – Като Ломб кимё соҳасини эгаллаганлигига қарамай, дунёнинг энг биринчи синхрон таржимонларидан ҳисобланади. У 8 тилни бемалол, қийинчиликсиз таржима қилган ва 16 тилда эса эркин мулоқот қила олган. У даврларда аудио дисклар ҳам, қулоқчинлар ҳам, скайп, интернет тармоқлари ҳам, ҳаттоки тил ўрганиш мактаблари ҳам бўлмаган. Лекин у қандай қилиб бир неча хорижий тилларни мукаммал ўрганишга эриша олган? У ўзининг “Мен тилни қандай ўрганаман?” бестселлер асарида хорижий тилларни ўрганишнинг жуда оддий ва осон йўлларини йўлларини ўзининг тажрибасидан келиб чиқиб асослаб берган.
Ўз ўзидан маълумки, кўп тилларни ўрганган инсон албатта, ўзга давлат тилларида ёзилган асарларни ўзининг адабий тилига таржима қилиш орқали барча китобхонларга илм зиёсини тарқатади. Шу билан бирга таржима билан шуғулланиш инсон билим салоҳиятини ва дунёқарашини кенгайтиради. Инсоният эндиликда турли ҳажмдагн денгиз кемаларини қуриш сирларини билиб олган. У қандай қилиб космик кемаларни яратиш ва нечук қонуниятлар асосида уларни аввалдан ҳисобланган орбитага чиқаришни ҳам билади. Атомларни парчалаш ва полимерларни синтезлаш ҳам кгшшларга маълум. Аммо «Уруш ва тинчлик» романи каби асарларни қандай қилиб «йигиш», толстойча «андаккина» сиз тасаввур қилиб бўл майдиган санъатни қайта тиклаган ҳолда, асарни «парчалаш» ва бошқа тилда синтез қилишнинг сир-асрори ҳанузгача номаълум (агар маълум бўлганида, бадиий адабиёт томон «йўлланаётган» асарлар «орбитаси»ни аниқлаш бу даражада муаммо бўлиб турмасди).
Таржима назариясига нисбатан юқорида тилга олинган умидсизлик кайфиятлари ҳам худди шу вазият билан боғлиқ. Бундай шаккоклик, ҳамма нарсага шубҳа билан қараш майли баъзан ошкора нигилизмга айланиб кетади.
Бу борада Ўзбекистон олимларининг тажрибаси алоҳида диққатга сазовор Ўзбекистон Марказий Комитетининг бадиий таржима ишларини тубдан яхшилаш ҳақида 1965 йили чиқарган қароридан кейин бадиий ижоднинг бу соҳасида анча сезиларли ўзгаришлар юз берди. Ўзбек адабиётидан қилинган таржимал ар миқёси ҳам кенгайди. Ўзбекистон маркаси билан чиқаётган китобларни жаҳоннинг 97 мамлакатида, шу жумладан, Англия, АҚШ, ГФР, Франсия, Италия, Канада, эрон, Туркия, Покистон, Ҳиндистон ва бошқа давлатларда ўз она тилларида ўқимоқдалар. Мавжуд таржималарни илмий тадқиқ қилиш иши республикада жуда яхши йўлга қўйилган. Охирги маълумотларга қараганда, бу ерда элликка яқин тадқиқотчи таржима проблемалари билан банд. Уларнинг ўттиздан ортиғи илмий даражага эга. Республикада қисқа муддат ичида йирик илмий асарлар бунёд этилди. Жуманиёз Шариповнинг «Ўзбекистонда таржима тарихидан» (1965), «Бадиий таржималар ва моҳир таржимонлар» (1972), Ғайбулла Саломовнинг «Тил ва таржима» (1966), Ғ. Саломов, Н. Комилов, З. Салимова, Қ. Жўраев, Н. Отажоновлар яратган «Таржимон маҳорати» (1979) монографияси, А. Клименконинг «Дўстлик рамзи» (1974), К. Жўраевнинг «Таржима —санъат» (1975), Н. Отажоновнинг «Бадиий таржима ва илмий шарҳ» (1978) рисолалари, республика ва Иттифоқ матбуотида эълон қилинган бир неча салмоқдор мақолалар фикримизни қувватлайди. А. С. Пушкин номидаги Тил ва адабиёт илмий-тадқиқот институтининг адабий алоқалар ва бадиий таржима назарияси сектори «Бадиий таржима — дўстлик қуроли» (1974), «Бадиий таржиманинг актуал масалалари» (1977) мавзуида, М Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг таржима назарияси кафедраси эса рус ва ўзбек тилларида «Таржима назарияси масалалари» (1977) тўпламларини нашрдан чиқардилар. Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти мунтазам чоп этаётган «Таржима санъати» мақолалар тўплами Бутуниттифоқ миқёсида танилиб бормоқда, бу адабий-танқидий минбар, илмий нашр Ўзбекистондаги йирик таржимон ва таржимашунослар, ёш тадқиқотчилар, ўзбек адабиётининг чет элдаги ва Марказий Осиёнинг бошқа шаҳарларидаги жонкуярларини бирлаштириб, улкан хайрли ишни амалга оширмоқда. Қисқаси, таржимани илмий томондан ўрганиш масаласига бу ерда катта аҳамият берилмоқда.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Мўминов О., Турғунов Р., Рашидова А., Алимова Д., - Translation – Ёзма таржима – Писменний перевод. – Т., 2008
2. Одилова Г, Маҳмудова У., Ўзбек таржимонлари ва бадиий таржималар. – Т., 2012
3. Н.В.Владимирова. Развитие узбекской прозы XX века и вопросы художественного перевода. – Т., 2011
4. “Таржима масалалари” мақолалар тўплами – Т., 2012
Download 83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish