Хорижий давлатлар ва Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши кураш борасидаги амалиёти ва унинг аҳамияти Номозова Баҳоргул Исмоиловна Қашқадарё вилояти юридик техникуми “Мутахассислик фанлари кафедраси” мудири, 1-тоифали ўқитувчи,3даражали юрист Электрон манзил: б.номозова@h.yuridik texnikum Телефон:998-91-465-54-43 Сурожов Сухроб Қашқадарё вилояти юридик техникуми 203-Аграр секторда юрист бўлимининг2-босқич талабаси
Аннатация: Европа Кенгаши Вазирлар қўмитаси томонидан 1999 йил 27 январда қабул қилинган “Коррупция учун жиноий жавобгарлик”; 2017 йил 3 январь куни Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги (№ ЎРҚ-419) қонуни , XIII-1 боб. Тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш, қонунга хилоф равишда аралашиш билан боғлиқ жиноятлар ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тажовуз қиладиган бошқа жиноятлар ҳақида тушунтирилади. Калит сўзлар:давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари устуворлиги тамойили,танқидий таҳлили асосида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, профилактика қилиш ҳамда уларга йўл қўймаслик борасидаги чора-тадбирларни такомиллаштиришга
Коррупция – ҳар қандай давлатнинг сиёсий тузулиши, иқтисодий-ижтимоий ривожланиш даражасидан қатъи назар, бутун дунёда глобал муаммо ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси ўз ички ва ташқи сиёсатини юритишда халқаро ҳуқуқ нормаларига устуворлик беради. ХХ асрнинг 90-йиллари бошидан халқаро ва минтақа доирасида коррупцияга қарши кураш билан боғлиқ шартномалар қабул қилина бошланди. Масалан, Америкааро коррупцияга қарши конвенция 1996 йил 29 мартда қабул қилинган; Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти томонидан 1997 йил 21 ноябрда қабул қилинган “Халқаро тижорат битимларида хорижий давлатлар мансабдор шахсларини сотиб олишга қарши кураш тўғрисида”ги; Европа Кенгаши Вазирлар қўмитаси томонидан 1999 йил 27 январда қабул қилинган “Коррупция учун жиноий жавобгарлик”; 2003 йил 12 июлдаги Африка Иттифоқининг коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши кураш тўғрисида”ги, БМТнинг “Трансмиллий уюшган жиноятчиликка ҳамда коррупцияга қарши кураш” каби конвенциялар шулар жумласидандир. МДҲ доирасида эса, унга аъзо давлатлар томонидан 2003 йил 15 ноябрда 22-15 қарорга мувофиқ, “Коррупцияга қарши сиёсатнинг қонунчилик асослари тўғрисида”ги модел