Хоразм воҳаси бўйлаб қадимий Хоразм


Хоразм усталарининг архитектура ижодини чўққиси



Download 58,99 Kb.
bet4/4
Sana01.06.2022
Hajmi58,99 Kb.
#625100
1   2   3   4
Bog'liq
ХОРАЗМ ВОҲАСИ БЎЙЛАБ

3.4. Хоразм усталарининг архитектура ижодини чўққиси.
XYIII аср охири-XIX аср бошида Хоразм усталари архитектура ижодида биринчи жойга чиқишди. Хива янги монументал қурилиш суръатлари ва сифати бўйича бошқа хонликларнинг пойтахтларидан олдинда эди.
Хива архитектура ва монументал рассомда XIX асргача ривожланган энг яхши томонларини ўзлаштириб, XIXаср қурилишларида уларни қўллади.
Бирор минорадан бугунги шаҳарга қаралса, улугвор шаҳар, шаҳар-эртак кўриниши очилади. Сиқилган кўчалар орасида монументал бинолар қад кўтарган. Хива архитектураси кеч феодал қурилиш ва регионал Хоразм меъморчилигининг ўзига хослигини акс эттиради. Хивада кўп сарой, мадраса, масжид, савдо бинолари ва қалъа иншоотлари қурилган эди.
Марказий Осиёнинг бошқа шаҳарларидан фарқли Хиванинг эски шаҳари икки қисмдан иборат: ички шаҳар-Ичан-қалъа (шаҳарнинг энг эски ва мустаҳкамланган қисми), ундан кейинги ташқи шаҳар-Дишан-қалъа. У ҳам тўққизта дарвозали девор билан ўралган ва кўкаламлаштирилган турар жойлари қурилган. Бу ерда бозор ва кенг хон боглари жойлашган.
Дишан-қалъа ўртасида жойлашган Ичан-қалъа нотўгри тўгри бурчак шаклида бўлиб шимолдан жанубга жўзилган. У тўртта дорвазали бақувват деворлар билан ўралган. Дарвозалардан марказга ингичка кўчалар олиб боради. Асосий дарвозалар қурилишлар зич жойлашган гарбий-Ота-дарвоза ва шарқий–Полвон-дарвозалардир (XIX аср). қурилмаларнинг бақувват, теппалари учли берк деворлари, қалъа миноралари, гумбазлари ва ҳ.к.ри бор. Булар фақат Марказий Осиё шаҳарларининг архитектурасида XIX асрлардаги услубни намоиш қилади.
Ширнази-хон мадрасасининг ўзига хос нақши бор (1718-1720 й.). Кутлуг-Мурад-инаки мадрасаси, Пахлавон-Маҳмуд мақбаралари мажмуаси, Алла-қули-хон тими (XIX аср), Таш-ҳовли саройи (1830-1838 й.) ажойиб шакли ва бетакрор нақшлари билан ром қилади.
Ичан-қалъа марказида Пахлавон-Маҳмуд мақбараси ва Жума-масжид атрофида тузилган архитектура мажмуаси жойлашган. Мажмуага яна мадраса (1908й), минора (1910й) ва Ислом-Хўжа номли янги услубли мактаб (1912й) киради. Ислом-Хўжа – номи билан ички сиёсий ислоҳатларни ўтказиш, янги услубли мактаблар, касалхоналар, почта, дорихоналарни қурилиши боглиқ бўлган хон қариндоши. қурилишга катта аҳамият бериб, Ислом-Хўжа маҳаллий анъаналарни қадирларди. Аммо ишга оврўпали архитектор ва усталарни таклиф этарди. Улар маҳаллий усталар билан бирга ишлардилар.
Пахлавон-Маҳмуд мажмуасига кирган минора Марказий Осиёдаги энг йирикларидан биридир. Унинг баландлиги 44,6м, асосининг диаметри 9,5 м. У Хиванинг барча биноларидан юқори бўлиб ҳамма томондан кўринади. Лекин у айниқса яқиндан кўримлидир; атрофидаги бинолар унинг улугворлигини кўрсатиб туради.
Шакли бўйича у Хиванинг бошқа минораларидан фарқланмайди. Кўк горизонтал белбогларининг қайтарилмайдиган нақшлари ажралиб туради. Улар орасидаги масафанинг режали қисқариши баландлик перспективасини кучайтиради; минора учида фонар, ундан кейин уч зинали карниз ва кўк рангли тепасида қуббали гумбаз жойлашган.
Исла-хожи минораси – бир неча юз йиллар давомидаги изланишлар натижасидаги архитектура иншоотларидан бири.
Минора асосининг олдида кичкина мадраса бўлиб, улар ягона композицияга бирлашган. Мадрасанинг нақшларини усто Иш-Магомет Хуайбергенов расмларига асосан Вадир қишлоқли усталар Болта Маисов ва Мадаминовлар бажаришган. Унинг олди қисми икки қаватли, ичкарисида тўгри бурчакли ҳовли, унинг атрофида бир қаватли хужралар бор.
Ўтган асрларда хужраларнинг маиший аслаҳаларни сақлаш камералари, китоб ва озиқ-овқатларга мўлжалланган токчалар ва каминлари бўлган. XYIII-XIX асрларда хужраларида кўп йиллар яшаган ўқувчилар уларни сотиб олишди ва хусусий мулкка айлантиришди, шунинг учун хужраларнинг жиҳозлари турлича бўлиб, ижрочининг маҳорати ва дидига боглиқ эди.
Хужраларда диний мазмундаги ёки шеърий ёзувлар бўларди.
Чиройли хужра ва маҳалла масжидлари бадиий ижод татбиқ этиладиган жойлар бўлгани учун, улар XIX аср охири-XX аср бошларидаги халқ меъморий санъатининг ҳақиқий сақлаш жойлари эди. Олди қисмининг иккинчи қаватининг ҳовли томони оддий айвон бўлган.
Ҳовлининг бурчагида минорага бу мажмуадаги энг катта иншоот-гумбазли масжид ёндошган. Бу Марказий Осиёдаги XYIII асрнинг қадимий иншоотларининг фундаментида қурилган ягона кўп устунли Жума-масжидидир. Унинг чиройли ёгоч ўймакор устунлари жуда гўзал.
Меъморий шакли бўйича мадрасанинг рўпарасида жойлашган янги усулли мактаб биноси анча соддароқдир. Архитектурасига кўра, бу оддий икки қаватли пишиқ гиштдан қурилган бино. У Ичан-қалъанинг анъанавий қурилишларидан кескин ажралиб туради.
Бу мажмуа бир неча бор янгиланган. Масалан, машҳур Пахлавон-Маҳмуднинг мақбарасини ёгоч эшикларига XIX асрда Муҳаммад Рахим-хон II буйруги билан истеъдодли уста Нодир Муҳаммад гўзал нақш солган. 1913 йили Асфендиёр-хон буйруги билан уста қурбон-Ниёз мақбара ҳовлисида икки қаватли икки рангли золли–хон оиласининг қилхонаси-қорихона қурган. Лекин Асфендиёр-хон (1910-1920) ёзги қароргохи-Нурилла-бойнинг саройида ўлдирилган ва Дишан-қалъа ҳудудида дафн этилган. Пахлавон-Маҳмуд мажмуаси композициясига нисбатан кўзга кўринган ёдгорликдир. Ҳовлининг жануби-шарқида жойлашган ва янги майда ўймакор баланд устунлардаги айвон билан тамомланади.
XIX аср охирида кичкина мадраса ва қорихона қурилганди.
XYIII аср охири ва XIX аср бошларида Хоразмнинг таниқли усталари Марказий Осиёнинг турли ерларига таклиф этилардилар. Бу даврда Хива ва хонликнинг бошқа шаҳарларида кўп бинолар: саройлар, бозор бинолари, мадрасалар, масжидлар ва мозорлар қурилган.
Хиванинг бой фуқароларини маблагларига XIX аср охири-XX аср бошларида кўп монументал бинолар қурилган. Дишон-қалъа ҳудудида қурилган Полвон-пир (1905 й.) мадрасасидан ташқари Якуб-бой-Хўжа, Дўст-Алам (1882 й.), Мозори-Шериф (1882й.), Отажон-Тюри (1884й), қози-Колон Салим-Охун (1905й), Матпана-бой (1905й.), Абдурасул-бой (1906й.), Юсуп Ясаул-боши (1906й.) мадрасалари қурилган эди. Улар XYIII асрнинг охиридаги қурилмалардан кичикроқлиги билан фарқланади.
Лекин шаҳарнинг бошлангич асоси гарбий дарвоза яқинидаги қалъа девори олдида жойлашган Куня-Арк қўргони бўлган. Халқ қўзголонлари, қабила бойларининг чиқишлари ва ҳ.к. да хон ва унинг яқинлари шу ерда яшашган. 1910 йили Аркда харам бинолари қайта қурилган. Куня-Аркдаги харам бинолари гўзал ўйма нақшли ажойиб устунлари билан ажралиб туришарди.
Бизгача етиб келган ёдгорликлар ичида кўзга кўринадигани Хазараспдаги Рахмонқул-Инака саройи, Ильтузар-хоннинг кўриниш-хонаси (XIX аср боши) ва 1832 йили Аллақулихон қурган Таш-ҳовлидир.
Хива саройлари Марказий Осиё архитектураси тарихида янги саҳифа очади. Бу саройларда, айниқса Таш-ҳовлида, ҳайкалтарош меъморчилик усуллари каркасли уйлар меъморчилик билан бирлашиб кетади.
Таш-ҳовли деворларининг бўёқлари худди гилам осилганидек қилинган. Хивага хос бўлган бўёқ ва нақшларни Ўзбекистон ҳудудида XYIII-XIX асрга тегишли ҳайкалтарошли қурилишларнинг архитектура безагида учратиб бўлмайди. Катта Алла-қули-хон мадрасалари ҳам Хивага хос усулда безалган. Унинг ёнида тамомланмай қолган Калта-минорнинг қурилиши бошланган. Марказий Осиёдаги энг баланд минора бўлиши керак бўлган бу минорани қурилишини бошлаш, ўша пайтдаги улкан қурилишларга мисол бўла олади.
XX аср бошидан Хива хонлари архитектурасига янги йўналишлар таъсир кўрсатган ёзги тураргохлар қуришни бошладилар. 1906 йилдан Дишан-қалъада ворис Мухаммад-Рахим-хон учун Нурилла-бой саройини қурилиши бошланди. Унинг қурилишини 1912 йили янги хон Исфандиёр қайта бошлади. Шарқ ҳокимларининг саройлари каби, бу сарой ҳам девор билан ўралган ва четларига уйлар қурилган бир неча ҳовлидан ташкил топган, у ерда ёрдамчи хоналар жойлашган. Маъмурий бинолар ва баланд устунли айвон-арзхона билан судлов хонаси алоҳида жойлашган. Яшаш хоналари ва учта ҳовли ва унга шимол тарафдан ёндошган богни эгаллашарди. Бу хоналар гуруҳи яна бир ўз дорвозасига эга девор билан ўралган. қабуллар учун мўлжалланган зол-кўринишида алоҳида турарди.
Маданиятнинг янги йўналиши: ички хоналардаги ёгоч поллар, иккинчи қаватлардаги ёгоч зиналар, бир қаватли устунли дахлизларнинг юқорисидаги металл панжаралар, деворларни пишиқ гиштдан қуриш ва б.
Бу мажмуада расмий қабуллар учун мўлжалланган бино (1912й.) ажралиб турарди. Бу оврўпа усулдаги ягона композиция. Унинг тўгрибурчакли шаклининг уч томон (шимол, гарб, жануб)да чуқур айвонлар жойлашган. Ичкарисида икки қатор катта оврўпа туридаги деразалар билан ёритилган золлар жойлашган. Хивада биринчи марта бу ерда паркет поллар қилинган.
Анъанавий Хива колоритига янгиликни киритиш айниқса бинонинг ички хоналарини безагида яққол кўринади: деворлари шарқий ўймаалебастр плиткалри билан қопланган. Ички безакнинг чиройини биллюр люстралар кучайтиради.
Безагларнинг янги турларини эски анъанавийлари билан бирлашуви бинонинг ташқи кўринишида намоён этилган. Шундай қилиб Хивада турли оқимларнинг бирлашиши XX аср бошида шаҳар қурилиши, меъморчилик ва меъморчиликда янги йўналишни пайдо қилди.
Тарих бизларгача Нурилла-бой саройини қурилишида рус архитекторлари ва немис уста- қурувчилари билан тор ҳамкорликда бирга ишлаган хивалик усталарнинг номини етказди. Булар Курьяз Бабаджанов, Худойберген Ходжи, Бабаджан Каляндаров, Ота Шахов, Исмаил Абдиниязов, Нурмат ва Рузмет Машариповлар, Содиқ Маткаримовдир.
Нурилла-бой саройи каби, яна бир ёзги қароргох-қубла Тоза-бог қурилган. Бу ҳам композицияси бўйича аввалгисига ўхшаш, аммо фанердан қилинган шиплари туфайли анча содда кўринади.
Дишан-қалъанинг кўпчилик маҳалла миноралари соддалиги ва шаклини такомиллиги билан қизикарлидир. Уларнинг баъзилари ўтган замон меъморчиликда, бошқалари эса анъанавий усулларни замонавийлари билан биргаликда ишлатилиб қурилган.
Эски шаҳар ташқарисида, Дишан-қалъа орқасида касалхона ва почта-телеграф бўлимининг янги бинолари қурилган. Булар пишиқ гиштдан қурилган бир этажли бинолар. Касалхонанинг лойиҳаси Ислом-Хўжа буюртмасига асосан москвалик архитектор Роп томонидан 1911 йили бажарилган.
Касалхона ва почтадан шаҳарга олиб борадиган йўл қўш-Дарвоза олдиги олиб боради. Бу дарвоза бошқаларидан фарқли юқорида эслатилган биноларнинг услубида бажарилган.
қўш-Дарвозанинг анъанавий иккита ярим айлана минора орасида кенг, тепаси ёпик йўлаги мавжуд. Аммо бошқа дарвозалардан фарқли бу дарвоза иккита бўлимдан иборат бўлиб, бекилмайди, яъни шаҳарга киришни расмийлаштирувчи архитектура элементидир.
XX асрда Кўш-Дарвоза тикланиб, замонавий кўринишга келтирилган. Бу улкан иншоот афсонавий шаҳарга кириш йўли бўлиб, 19 аср охири-20 аср бошларидаги шарқ меъморчилигининг улугвор ёдгорлигида намоён бўлган инсон истеъдодини қабул қилишга тайёрлайди.
Фуқаровий қурилишлардан этиборга лойиқлари Мухаммад-Рахим-хон пайтида (1806й.) қурилган карвон-сарой, Аллақули-хон бозори (1835й.) ва Пахлавон-дарвозасидир.
Буларни Самарқанд ва Бухорода Темурийлар пайтидаги биноларга тенглаштириш мумкин.
Бошқа тарафдан бу ёдгорликлар Хоразмда 18 аср охири-19 аср бошларида равнақ топган ёгоч ўймакорликнинг алохида усуллари билан ажралиб туради. Бу ўтмишда Ургенч ёдгорликларини яратган усталик анъаналари авлоддан авлодга ўтиб, кейнчалик ривожланиши учун қулай имкониятни кутиб турганлиги тўгрисида гуворлик беради.
Хива Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларига нисбатан эски анъаналари ва қадимий маҳоратини кўпроқ сақлаган. 1910 йили Хивада баланд (баландлиги-44,6 м, диаметри-9,5 м) минорали Ислом-Хўжа мадрасасининг қурилиши томомланган. Бинонинг кўриниши ўрта асрларга хосдир.
Хоразмнинг уйлари нақш ёки ганч ўймакорлик билан безатилмаган. Лекин бу ерда юқори даражали ўймакорлик санъати сақланган. Айвон устунлари ва дарвозалар ёгоч ўймакорлик билан қопланган.
Хоразм усталарининг санъатлари сақланиб, авлоддан авлодга ўтган. Совет даврида улар Ўзбекистоннинг пойтахти Тошкент ва бошқа шаҳарларнинг янги меъморчилик иншоотларини безашган.
Ичан-қалъа-Хиванинг ички шаҳари, кўп вақт бирор тошига тегиш мумкин бўлмаган ягона кўркам архитектура ёдгорлиги бўлиб қолган эди. У- қўриқхона. Хиванинг 2500 йиллигига, 1996 йили Ичан-қалъанинг шимолий дарвозаси олдида Ташқи шаҳар-Дишан-қалъада ЎзИТШИ лойиҳаси бўйича Меҳмондорчилик Майдони қурилган. қурилиш бошлиги таниқли Тошкент архитектори Серго Сутягин кўп архитектор, муҳандис, олимларнинг меҳнати ва ижодидан фойдаланган.
Лойиҳа 1985 йили Софияда бутун олам архитекторларининг кўригида маъқулланган эди, лекин муаллифлар яна 10 йил кўтишди. Ансамбль ижтимоий-маданий ягона марказ сифатида яратилган эди. Бунда тарихий қадрга эга бўлган ҳар қандай иншоот, шаҳар манзаралари сақланиб қолинган; икки айвонли уникал эскича қурилган иккита турар уйлар бошқа маҳаллага ўтказилган.
Биринчи бўлиб шаҳар ва туман маъмуриятининг бинолари, Хоразм тарихи Музейи, Маиший хизмат уйи, мехмохона, универмаг, кейин маданий-ахборот маркази, шаҳар кутубхонаси, конференц-золи, ресторан қурилган.
Ансамблнинг асосий бўлими-театр, концерт золи, ёшлар маркази, халқ ижоди ва мумтоз санъат студияси, кўргазма золлари ва б. ўз ичига олган Маданият уйи.
Театр мажмуаси майдон танқислиги туфайли ўзгартирилган; манзаралар ён “чўнтакка” жойлаштирилиб, у ердан тўгри саҳнага чиқарилади.
Миллий анъаналар терракот гишт териш шакли, рангли нақш, ички ҳовлининг планлаштирилишида намоёнлаштирилган. Аммо бу ердаги ҳамма нарса маданий марказларнинг замонавий меёрга мос: 600 жойли томоша золи, бошқаси-150 жойли, ёруг студия, аудитория, синфлар. Янги техника билан таъминланиши кўзда тутилган.
қурилиш тугатилишининг моддий таъминлашни “Ўзбектрансгаз” концерни, маҳаллий қурилиш марказлари ўз зиммасига олганлар. қурилишнинг тугатилиши ООН қарори билан 1997 йили байрам қилиш мўлжалланган 2500 йиллигига белгиланган. Шундай қилиб шаҳар афсонасига кирган яна битта иншоот яратилганди.
Эски Хива шаҳарининг атрофида, корхона, ўқув, маданий юртлари, турар жойларини ўз ичига олган кенг кўкаламлаштирилган кўчалар бор. Замонавий саноат ишлаб чиқарилишида асосий жойни яна асосан туристлар учун мўлжалланган, қадимий санъат анъаналари қўлланган турли бадиий буюмлари-сопол, металл, ёгоч ва ганч ўймакорлик, гилам, шолча- олади.
Таянч сўзлар: кельтерминар тураргохи, “дариклар”, Жонбос-қалъа, Тўпроқ-қалъа, тим, таклар, сардоба, “қирма”, “часпак”, майолика, хужралар.
Саволлар:

  1. Хоразм ривожланишининг тарихини шархи.

  2. Хоразмдаги археологик қазилмалар.

  3. Хоразмнинг архитектура иншоотлари.



Адабиёт
Асосий адабиётлар

  1. Волин С. Л. К истории Древнего Хорезма ВДИ, №1 1988

  2. Толстов С.П. По следам древнехорезмийской цивилизации- МЛ1948.

  3. Разина В.Г., Туляганов Л.А., Хусанбаев Б.М. Дорогами Великого Шелкового пути Т 1996.

  4. Сенин В.С. Организация международного туризма: Учебник. 2-е изд., перераб. и доп. –М.: ФиС, 2004. -400с. 2 экз.



Кушимча адабиётлар

  1. Зорин И.В., Квартальнов В.А. Энциклопедия туризма: Справочник. –М.: ФиС, 2004, -368с.

  2. Ильина Е. Н. Туроперейтинг: Учебник. –М.: ФиС, 2004. -192с.

  3. Управление индустрией туризма: Учебное пособ. / Чудновский А.Д., Жукова М.А., Сенин В.С. –М.: КНОРУС, 2004. -448с.

  4. При изучении курса необходимо использовать бюллетень научнўх статей, полученнўх из международной информационной сети Интернет. Ташкент: ТГЭУ, 2003, а также Интернет сайтў:

1. www.tourism.ru 2. www.travel.ru 3. www.palomnik.ru
4. http://www.yorku.ca/research/dkproj/string/rohr/articles.htm
5. http://www.world-tourism.org
Download 58,99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish