Илова: Хужжатлар нусхаси “ “ варақда.
Ҳурмат билан!
Қорақалпоғистон Республикаси
Беруний тумани ҳокими:- А.Х.Сапарбоев
27.06. 2020 йил.
Қорақалпоғистон Республикаси
Беруний тумани хокими
О.Х.Сапарбаевга
Нусхаси: Беруний тумани Давлат ер
ресурслари бўлими бошлиғига
Нусхаси: Беруний тумани Деҳқон ва Фермерлар
уюшмаси раисига
Хоразм вилояти, Ҳонқа тумани,
“Олажа” қишлоғи, Ширин маҳалласи,
Зилол сув кўча, 77-уйда яшовчи
«BERUNIY AGROTEX»
Ф/Х таъсисчиси
Абдиримов Эргаш томонидан
Телефон (97) 211-55-00; (93)346-59-77
А Р И З А
(Ердан фойдаланиш масаласида юзага келган тўсиқ ва қийинчиликларни
бартараф этишда амалий ёрдам кўрсатиш хусусида)
Хурматли Атабек Худайбергенович!
Мен ва оила аъзоларимиз юртимизда яратилаётган имкониятлардан қонун доирасида фойдаланиш хамда ушбу сохага доир қонунчиликка риоя қилиб, оилавий тадбиркорлик билан шуғулланиш мақсадида ва юртимиз ривожига ўз хиссамизни қўшиш ниятида Беруний тумани ҳокимининг 2019 йил 28 декабрь кунги №6546-сонли қарори билан Шаббоз овул фуқаролар йиғини худудида сабзавотчилик-полизчилик йўналишида Фермер хўжалиги ташкил қилдик.
Ушбу фермер хўжалигига Беруний тумани Давлат хизматлари маркази томонидан 2020 йил 28 апрель куни 835243-сонли реестр рақами билан «BERUNIY AGROTEX» номи берилди.
Кейинчалик, ҳужжатлар тегишли тартибда расмийлаштирилгандан ва карантин (пандемия) чоралари сал юмшатилгандан сўнг, Беруний туман ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими билан ижара шартномаси тузилди.
Бироқ, ажратилган ер майдонларидан фойдаланиш мақсадида ушбу ҳудудга борганимизда чегарадош ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг вакиллари (фермер хўжалиги, аҳоли томорқа эгалари ва бошқалар) билан ҳар хил муаммолар ва низолар келиб чиқа бошлади.
Қолаверса, ушбу ер майдонлари “Амударё ”нинг бошқа қирғоғида жойлашганлиги сабабли, узоқ муддат давомида Хоразм вилояти худудида жойлашган фермер хўжаликлари вакиллари ва бошқа фуқаролар томонидан фойдаланиб келинган.
Аниқланишича, ҳозирда мазкур ер майдонларининг аксарият қисмида кузги буғдой экинлари экилган. Ушбу ердан фойдаланиб келаётган барча шахсларни аниқлаш имкони бўлмаганлиги сабабли, чегараларни белгилаб олишнинг имкони бўлмади.
Шу сабабли, мазкур масала юзасидан биз бир неча бор Беруний тумани ер ресурслари ва давлат кадастр бўлимига ҳамда бошқа ташкилотларга мурожаат қилдик.
Қайд қилинганлардан ташқари, хўжалигимиз томонидан 2020 йил мобайнида ушбу ажратилган ер майдонларининг мелиоратив ҳолати яхшилаб, тупроқ самарадорлигини ошириш ҳамда ердан унумли фойдаланиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқилди.
Шунингдек, ҳозирда чет эллик инвесторлар билан шартномалар тузиш бўйича мулоқотлар ўтказилмоқда ҳамда балиқ маҳсулотлари, эспортбоп сабзавот ва полиз экинлари етиштиришни амалга ошириш мақсадида чет эл инвестициясини жалб қилиш масаласи ижобий ҳал қилинмоқда.
Энг асосийси, фермер хўжалигимизга Беруний тумани хокими қарори асосида ажратиб берилган ердан фойдаланиб келаётган барча шахсларни аниқлаб, чегараларни белгилаб олиш масаласини ҳал этиш қийинчилик туғдираётганлиги сабабли, ушбу масалани ижобий ва адолатли ҳал қилишда ёрдам беришингизни илтимос қиламиз.
Сизларга амалий ёрдамингиз ва ҳамкорлик учун олдиндан самимий минатдорчилик билдираман.
Илова: Хужжатлар нусхаси “ “ варақда.
Ҳурмат билан!
«BERUNIY AGROTEX»
Ф/Х таъсисчиси : - Э.К.Абдиримов
10.06. 2020 йил.
Do'stlaringiz bilan baham: |