|
Хонойим пари достони
|
bet | 1/2 | Sana | 24.02.2022 | Hajmi | 106,34 Kb. | | #184716 |
|
Хонойим пари достони
Ўтган бринчи замонда, Эли-юрти омонда юқори туманда эрон томонга эшитганлар дармонда эшитмаган армонда.Тоққа ёвмиз элида чортоқли томоналарлда боши полапон ости зарчапон исмижон исм жахон зарбидан титраб ери- осмон нара тортган тер арслон жахонни забт этган Гўрўғли султон саккиз юз соп хонаси бор,тўққиз юз тўрт юз хонаси бор тўрт ярим лак халқи бор тугалмас мулки бор яшил чаман юрти бор тугамас арқони давлати бор тошқин куч қудрати бор,ўткир сиёсати бор, бехисоб ботир валламати бор қанча доно марди бор шунқари бор шери бор боладан қайтмас зўри бор қанча яйловлари бор жойлаган қўйи йели луқи нори бор саккиз минг сардори бор тўққиз минг нордори бор минглаб амалдори бор. Ғолибликдан парвози бор тошқиндан ўтгн қайтмаган ёшвози бор беш ярим учқур қирбўзи калла кесар Авази бор хури жаннат жойи бор базим сухбат тўйи бор қирқминг қирағайи бор бешминг курандози бор,бир неча табиб луқмон фолбин карабма тарози бор бир қанча савдогар карвони бор айтиш фароғат даврони бор,йўлкезар сарбони бор тўққиз юз хасина олтин дуру гавхар зари бор,не керак бўлса хаммасидан бори бор бирма оламга довруқ солган Гўрўғли султон зўри бор Ана Гўрўғли султон кўкси қалқон бадони ултон дуосини қилади қирқ чилтон зўрликдан зарбаси ўтган овозаси оламга кетган жахонда довруқ тутган донбирасин дўрқиллатган ғанимларни қон қақшатган пишқириб дамга тортган ёв кўрса яламаб ютган девларни осмонга отган дунёни титратган қанча юртна яксон этган махмудни дилдан овнатган, Бектошни отдан қулатган ўғил қизни жилматган шохларни гадой қиб нон тилатган номи девларни бўзлатган шахбоснинг тўқсонини шалпиллатиб дорга тортган неча зўр шохни тожу- тахтларни йиқитган тўнғиз қилиб ўрталиётган яхши орзу ниятларига тинч тотув тўкин сочин юртини гулдай яшнатган хар уч кунда пойга кўйдирган от думини тўйдирган сардорларига тўн кийдрган бехисоб жонл совиқ суйдирган етмиш есинларни тўйдирган тардларга совуқ ёр суйдирган қара зулфини тўйдирган добиридан деб қочган кутилолмай ер қучган калла кесиб қон кечган Гўрўғлибек хеч нарсадан хазари йўқ зериканда пари қучган хар томондан кўнгли тўқ кўзи ўқ киприги найза ёши ётмишдан ошганди бора ғайрати тошганди қайнаб тушганиди ўтдай тушганиди ёв келса савашганидина курак биргина курак тиши тушган эди энди сиз хам қарисангиз деб яқин кишилари туйсайида қўшганида шуйтиб хазиллашганди бу гапни ёқтирмай Гўрўғли улар билан тепалашганганлиги базиларини ёмон кўриб чертиб юборган жойи маддалаб шишганиди олти ой кўрпа тўшак қилиб ётишганида кўкраги кериб оловдай тафтини хароратини ўтдай хавирли эди.агар кўксига саккиз шалғом қўйса, саккизини тўққиз дегунча хил хил пишган эди бўйнининг бир чети сал чандир бўлганди Ёшлик вақтидан хам олғир бўлганиди хар томири элас белас туяга юк тортадиган кондир бўлганидан кўкрак алангаси ловуллаб бойачалар нон ёпадиган тандир бўлганидан ана қайсар Гўрўғлихон даврини суриб номанин уриб хузур- рохати кўриб сўзида танти фақир фқурларга қучоқ очиб бошидан зар сочиб, базм жамшидни қилиб шароб ичиб шоду хурамликда кайфини қилиб ётганида кенг чароғон чанбил йил сайин гуллаб яшнаётган эди.Гўрўғлининг кучи қудрати ер юзига ўтганида нажот излаб келганининг иши битганидан кучи қудратини ер юзига истаб арз қилса унга дархол етганида бир кимса унга қасд қилса қулоқ бурнини кесиб дорга тортганида хеч нарсадан тухматтошлик ками кўсти йўқ фароғат лаззату хузур- халоватда ётганиди кунларнинг бирида Авазхоннинг ўзи ўйлаб олти ёшида чамбилга келдим Гўрўғли султонга ўғил бўлдедим етти ёшида долкуротни тиниб ов қилбедим, саккиз тўққиз ёшида узоқ сафарларга бордим қанча мамлакатларни кўрдим истаган жойга юрдим борган ёрдан қуруқ қайтмаган қанча мол мулк дуру гавхар отамга деб бир икки слув сунбул ўзи гул нози хуш париванти олиб қайтдим хар бир кўрган кунинг уруш- суриши жанг савати қон тўкиш билан уйди юрак бағримни қон босиб кетди отамнинг бўлса хизмати битмайди кўзига кўринсам албатта бирпарча кўриб туради унга менга буйиради бормасам отам хафа бўлади кўнгли қолади борсам яна катта жанг бўлади ким ўлади ким қолади шохи шавкатларнинг қизини олиш осонт эмас қличинг қайраб зарба зўрингни зтқазиб қон қақшатиб оласан олиб қочиш номарднинг иши барибур жанг қиласан минг минглаб кишиларнинг қўрасан бола чақасин етмиш хатини эса эсир бўлиб қолади кўз ёшини фарёдини кўрсам юрагим эзилиб иёмоним учиб хайолим қочиб кетади мана йигирма беш йил қон кечиб уруш қилганим етар.Нима бўлса ўзимни касаликка солайин отамга бир икки хафта кўринмай қолайин деб, хеч ерга юрмай султон саройига бормай икки хафталик уйда ўтқазди. Ана Гўрўғлининг хузурига хар эрталаб келиб турган ўғлим икки хафта бўлди ном нишон дараги йўқ бундан Гўрўғлибек сергохланиб хафа бўлиб хаёли хар томонга кетиб Аваз ўғлимга нима бўлди ёки тоби қочиб касаланиб қолдима ё бир нокас хафа қилдима балки кўролмаган Ахматтоғам бир иғво сўз билан кўнглига ғубор солдима , тез бунга хабарчи юбориб аниғини билайн деб бойгелди деган чопарни чақирибтез борасан авазнинг уйидан хабар оласан соғ саломатлигини биласан хузуримга айтиб келасан деб бир икки сўз айтиб турибди.
Юрак бағрим қон бўлди
Қайғу ғамларга тўлди
Бошимни тумани чалди
Ёлғизим келай қолди
Билмадим унга не бўлди
Бориб билиб кел бойгелди
Юрган жойи боғмикан
Кезгани сўлим тоғмикан
Кайфи жўшқин тоғмикан
Кўнгли дили оқмикан
Кайфи жўшқин чоғмикан
Яйраб- яшнаб қувноқмикан
Тез бориб кел бойгелди
Шунқор болам соғмикан
Отингни шайла тез бўлгин
Беғубор ўйнагин кулгин
Гапларимга қулоқ солгин
Хизмат қилиб олқиш олгин
На бўлди қизимга билгин
Отни қисмат бориб келгин
Учар бўлсам ул қанотим
Қўрғон қасримиланнотим
Суянган ёлғиз фарзандим
Кўз нурим қувонч мадамим
Шу билан тошқин давлатим
Соғ омонтекин дилбандим
Билмасин кўнглида бандим
Тез бориб келгин бойгелди
Қолмади сабр тоқатим
Ёки калласи кўчдима
Зуқ бўлиб шароб ичдима
Ё биров захрини сочдима
Нохуш бўб биздан кечдима
Тез бориб билган бойгелди
Касал бўб тобт қочдима
Чидамайман бу аламга
Ғам кулфат тўлди тантана
Худо қайишсин болам
Таянчим ёлғизгинам
Довуқ солган ул оламга
Қулоқ сол айтган ноламга
Олов ёндику синомга
От хайдаган югуриб
Жилғаб силкиб қамчи чолиб
Айтган гапни англаб олиб
Юрмагин бепарво бўлиб
Бир муносиб хизмат бўлиб
Келгин хабарин билиб
Билганигни айтгин келиб
Чилвуронигни боғла бел
Омад берсин чамбил элга
Қулоқ солдинг айтган тилга
Фурсат этиб тўрта тунда
Қамчини ушлагин қўлга
Тез айланиб тушгн йўлга
Вақт ўтиб тунинг отга
Хабарчи бўл валоматга
Буйирса югир хизматга
Тез етиб бор, Аваз мардга
Айтганимни бажармасанг
Бошинг қолар зулматга
Айтган гапга қулоқ солди
Хар бир ишга амал қилди
Султоннинг кўнглини билди
Тез бормаса аниқ ўлди
Гўрўғлига таъзим қилди
Отининг ёнига келди
От жилвониб қўлга олди
Бетоқат бўлиб бойгелди
От бошини йўлга солди
Бошга худо понади
Холини билган донади
Қўлда суқсир сўнади
Ойдин гулга қўнади
Сувидан ичиб қонади
Кўзи ўтдай ёнади
Отда йўртиб бойгелди
Авазхонга жўнади.
Ал қиса бойгелди от ўйнатиб сувлиқ чайнатиб баландан пастга тайлатиб арна ариқлардан ирғитиб аёвсиз қамчи чотиб урган қамчи симдай ботиб неча кўчадан ўтиб Авазхоннинг олтин дарвозасига борди етиб эшикни уриб тақиллатиб бир газ бўйнини узатиб Авазхонинг номини тилга тутиб чақириб турган экан зул тортиб
Кўпкан қўлга дунё тор
Бўла ётиб беқарор
Юрт эгасига зўравор
Юборди Гўрўғли сардор
Аваз акам уйдами
Мен бб келдим хизматкор
Кўзга дори пойи гарди
Бўлмасин юракда дарди
Элу юрт тантир у зўрни
Икки оғиз сўзим бор
Излаб келдим аваз шерни
Гўрўғли бобом буйирди
Гули чаман боғда ғунча
Мақсадига ётсин барча
Йўл босиб келдим қанча
Пасди баланд айланч кўча
Кетмаймани акамни кўрмагунча
Аваз акам уйда бўлса
Сув тушган жой қуруқ бўлмас
Ўтлар семиз ориқ бўлмас
Чақираяпман йирик бўлиб
Шовқин солиб чийриқ бўлиб
Кўп гапирдим жўйриқ бўлиб
Хизмат билан бунда келдим
Шох султондан буйриқ бўлиб
Тоғ безаги бўқтор бўлиб
Айтадиган гапим бор эди
Бўлса айтиб қўйинг зўрини
Зиёрат қилай ул пирини
Хафа қилманг хизматкорини
Авазхони айтиб кел деб
Гўрўғли бобом юборди.
Ғамли қуллар уйдами
Давлатмандар тўйдами
Гул манзара жойдами
Кўришга бизлар шойдами
Чиқиб жавоб бермайсиз
Ёки ўзим майдама
Бўлса айтинг чечажон
Аваз акам уйдами
Султон бобом зўравор
Бир кўришга интизор
Тезроқ бориш даркор
Сўзимни қилманг инкор
Боришлари муқаррар
Айтиб кел деб султоним
Менга қилди ихтиёр
Хафа бўлган ул падар
Бир кўрсам деб беқарор
Аваз акам уйдама
Қўрқманг кетмайман зинхор
Бўлмасин қайғу армон
Хар сўзи жоннинг дармони
Айтдим чечан бўб термани
Лўлилар ёқар ғормани
Қайнатиб ёди ёрмани
Уни қўрқмасдан қайтмасман
Султонбобомнинг фармони
Ўзи ботир сохий қўли
Қали қайноқ ширин тўли
Тоғлардай залборли бели
Ботир авазхонинг ўғли
Айтинг иним бек нурали
Беклар билан ёнма- ён
Парвозлари бир жахон
Эл- халқига мехрибон
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|