|
|
bet | 2/2 | Sana | 24.02.2022 | Hajmi | 106,34 Kb. | | #184716 |
|
Даврон сурсин беармон
Юртга ёзиб дастурхон
Нечтат тўкиб қўйсин мехмон
Бўлса айтинг нурхонжон
Уйда борми авазхон
Бўлса чиқсинлар беармон
Ботир қўллар ғазони
Душманга бериб жазони
Эл танглар течи тозани
Тотли ширин маззали
Суфилар тутиар рўзани
Бўшатиб нечи кўзани
Тез очинг дарвозани
Қувилди қангтор овуши
Сув бўлиб ўпка гўши
Қўрқиб шақирдаб тиши
Унинг айтган хониши
Авазхон деб чақириши
Дарвозани тақиллатиб
Ким бор диятир бир киши
Эллар бўлсин тинч омон
Бошда бўлмасин туман
Хеч билмай хафи гумон
Секин юриб Авазхон
Қадам ташлаб аста-секин
Кимсиз деб аста шул замон
Келади дарвоза томон
Нафаси қайтиб хуриллаб бақираётир дўриллаб
Қоши кўзалри пириллаб
Ўпка бағри шириллаб
Хамон чақириб турибди
Дарвозадан зорилаб
Айтган гапинг ростидан
Яхши билинар тўсидан
Мардлар айрилмас дўстидан
Ғарибнинг ишинг битмаскан
Ўлгунча чиқмас эсидан
Таниётир овозидан
Бойгелдини сесидан
Дадил қадам тайлади
Белин махкам байлади
Сўзини тинглаб тайлади
Ўзини чаққон шайла
Гапини юрака жойлади
Султон отам юборган деб
Авазхон билиб англади
Дил бандлари ечилди
Гулдай яшнаб ноз қилди
Сўз донаси бичилди
Қалб гавхари сочилди
Дўстон гули янчилди
Йолғони йўқ айтиб чинни
Нақишли олтин дарвоза
Шиғиллаб ланг очилди
Чанбилнинг шер овози
Тили ширин асал сўзи
Сиёсатли олов юзи
Файизлидир юрган изи
Дарвозани очиб ўзи
Бойгелдига тушди кўзи
Бойгелди унга сўз қотди
Бошин эгиб салом айтди
Бекка қилиб зўр хурматни
Қўлини кўксига тортди
Қилаётир илтифотини
Келишини баён этди
Гапининг хаммасини айтди
Авазхон тинглаб эшитди
Алқиса Бойгелдининг сўзларини эшитиб Авазхон хам бир сўз айтиб турибди.
Ох деганда хол сўрайди биродор
Элатинигда ўзинг чопар амалдор
Юборибди отам гўрўғли номдор
Ахволимни кўриб бўлдинг хабардор
Юрт султони бўлса менга интизор
Соғлигим йўқ мен касалман бачағар
Келганингга катта рахмат бойгелди
Авазхонинг бетоб деган айтиб бор
Лаззатин билмайман ичган ошимни
Ўз вақтида қилолмийман ишимни
Кўп кун бўлди йўқотиб ақл хушимни
Сайр қилиб юролмийман дашимни
Танимай қоламан кўрган кишимни
Гох кўтара олмай хумдай бошимни
Сира иштахам йўқ кўнгиллар тавар
Гохи зирқирайди ўпка бобур
Юрганда оёқларим ости чағир
Кўзим тушиб каллам айланиб гир гир
Бойчелдажон жуда кўп оғир
Қушлар учолмас қанотсиз
Ботирлар юролмас отсиз
Чечанг сўзламайди ёдсиз
Инсон бўлмас экан дардсиз
Ғам ташвиши хароратсиз
Икки хафтадан бермоғон
Лол бўб ётибман иложсиз
Сув ичамантанглай қотиб
Ўз- ўзидан табир ўтиб
Кучим қочиб дармон кетиб
Алахсираб сўзлар айтиб
Ғурурим йўқ шаштим қайтиб
Дармонсиз бўб қолдим шуйтиб
Баъзи вақти безгак тутиб
Уйда ётибман найлайин
Қовурғамга ерлар ботиб
Икки хафтадан ошди оғам
Сира бебуд бўлолмийман
Тўйиб овқатлар емайман
Ўз билганимдан қолмайман
Табиб луқмон хам демайман
Ирим жиримлар қилмайман
Муллага хам ўқитмайман
Қушночга хам эмлатмайман
Ахволим шундай оғажон
Сира ўзимга келмайман
Алқиса Авазхонинг сўзини бойгелди эшитиб унинг турқи хеч касалга ўхшатмай рост гапни Авазхонга айтолмай отанинг менга тез айтиб кел деган эди иложи бўлса борсангиз деб бир сўз айтиб турибди.
Қалби дили ўртанган
Хар куни тилга олган
Бормасангиз хеч бўлмайди
Султон бобом соғинган
Турна учади хар турга
Кийиклар ўйнайди қирга.
Нажоткор соғинар пирга
Қушнинг ёмони қарға
Мард юради номус билан
Шифо берсин сиздай шерга
Иложи бўлса оқан нон
Мен билан юринг бирга
Сплворни ўлчар тарози
Учар қўлларнинг ғози
Халол бўлсин берган тузи
Кўнгли покнинг бўлар файзи
Султон бўлсин сиздан рози
Боролмасангиз бегим
Келсинми бобомнинг ўзи
Мен бориб айтмайин майли
Мазангиз қочиб хили
Ранги тусингиз озғириб
Шай бўлинг ака ёзилиб
Оғир иш қилманг қизиқиб
Яхши дам олинг чўзилиб
Султон сардор ўзи келар
Берсангиз қолманг узилиб
Гап маносига етаман
Сўзларга қулоқ тутаман
Мардларга хизмат этаман
Рухсат берсангиз қайтаман
Қасар қалага етаман
Бўлган воқеани борини
Султон бобомга айтаман
Куйикимнинг бағри кабоб
Ғариб холин сўрган сабоб
Улуғларни қилинг табоб
Хеч бўлмасин ишлар набоб
Дейман бориб сизни бетоб
Майли менга беринг жавоб
Кетмасинда тилим тойиб
Ўтмасин мендан айиб
Кечга қолсам султон койиб
Турмайин рангим сарғайиб
Бўйнимни эгиб мунғайиб
Тезроқ етиб борайин
Яхши дам олиб соғайиб
Шодон ўйнаб кул дебди
Бориб хаюар ол дебди
Йўлга отинг ер дебди
Айтганимни қил ебди
Авазхонга не бўлди экан
Тезроқ билиб кел деби
Яхши ўтган кун ғанимат
Гулдай тонгдан кетсин дард
Ўтмасин вақт фурсат
Хар дам одамларга рахмат
Мен кетайин беринг рухсат
Алқиса Авазхон Бойгелдининг баъзи сўзларига кулиб агар шу қайтиб кетса отасига ховлиқтириб кўп ёлғон индан гапириб борадиганини билиб бир фкирни ўйлаб танга жойлаб бойгелини полвон сиз бораверинг мени хозир келади деб айтинг мен дархол етиб бораман деб уни жўнатиб изига қайтиб кийим бошини кийиб нордай қовоғини уйиб белини боғлаб ўзини йўлга чоғлаб кўк отини миниб йўлга кириб қайтди уриб от суриб кўча пўчаларга кириб сарой тамон бориб Гўрўғлининг хузурида етиб қолди озроқ йўл Авазхон отдан тушиб қалби жўшиб отаси томонга юриб таъзим билан салом бериб қўлини кўксига олиб кучоқ очиб кўришиб хол ахвол сўрашиб Гўрўғли султон Авазхонинг ранги рўйига қараб айт кўзим сени хафа қилди ёки нурхон ўғлининг бирон нокас уриб сўкиб хафа қилиб кайфини урдима ёки изза бердима де деб икки оғиз сўз айтиб тургин экан
Худо ойдин қилсин болам дилингни
Узиб иска хавас қилган гулининг қайга юрсанг нурли қилсин йўлингни
Тоғлардан бардошли қилсин белигни
Сахий саховатини қилгин қўлингни
Ёлғиз қўзим мен сўраин холингни
Йиғлайди ким озор бериб улингни
Таъзим қилиб мардлар олар гирдингни
Бекларнинг қиласан борди келдинингни
Йўлининг равон ким боғлайди йўлигни
Падаригман мен сўрийман кўнглигни
Мен тирикман ким ушлайди қўлингдан
Нима бўлди айтинг қўзим дардингни
Ёки нохуш бўлиб тобинг қочдими
Англаяпман юрагинг дардга тўлган
Кўзларинг хирабўб бошинг айланган
Яширмагин бир сирли савдо бўлган
Бирон киши болам кайфингни олган
Дардинг айтгин яширмагин отангдан
Гулюзинг негадир сарғайиб сўлган
Қандай кимса туман қилди сиртингни
Сен шунқорсан йўлбарс босмас ортингни
Сўроқсиз миндима биров отингни
Ким аланга олдирдида ғазаб отингни
Биров уриб турдима фарзандигни
Мен отагман ростин сўзла Авазхон
Айтгин менга юракдаги дардигни
Алқиса Авазбек отасидан бу сўзларни эшитиб кўзи ёниб ғазабга тиниб нордай безариб денгиздайчайқалиб отасини хурмат қилиб ўзини босиб одоб билан бир сўз айтиб турибди.
Падарим қибламсиз менинг мехрибон
Қалбим хар тамон талпинади сиз тамон
Икки оғиз сўз сўзлайин шу замон
Минг шкурки тани жоним соғ омон
Сўзларимга қулоқ солинг бир майдон
Дардимни айтайин сизга отажон
Мен тирикман ким ўтади суратимга
Қахирлансам қор йоғади юртима
Бир юргансан қарамайман ортима
Олти ёшга келибман юртима
Эл- халқим тушинади одатима
Ким тегинар менинг кайфиятимга
Сўзларимга қулоқ солинг отажан
Ўзим ўлай ким минади отима
Келиб обод қилдим чанбил қаъламни
Чаманга безадим юрган даламди
Хеч кўрмайин қайғу алам ғамни
Мен айтайин эшитинг ноламни
Хеч кимни тўколмайди кўздан ноламни
Сўзларимга қулоқ солинг отажон
Мен тирикман ким уради боламни
Бошдан худо чечан қилди тилимни
Ишим ўнглаб тўғри ростлаб йўлимни
Танамда жон ким боғлайди қўлимни
Бошимга соларман қаттиқ зулимни
Ёшлигимдан билиб юрдим хилимни
Сиз отамсиз туркман дедим динимни
Дўстлар билан кўрдим давра баъзимни
Кўнгил хушлаб айтиб ширин сўзимни
Кўпоқ қашқир босолмайди изимни
Хизмат қилиб хақлаб едим тузимни
Худо синдирмасин юрак созимни
Элга бахам қилдим кўпки озимни
Отажоним тингланг айтай арзимни
Хеч ким хафа қилмас ўғил қизимни
Қасд қилганлар ўғил қизим суёлмас
Кўкрак кериб зарин чапон кийолмас
Ғанимларин ятраб- яшнаб юролмас
Яксон бўлади сира яхшилик тополмас
Мен томонга қош қовоғин қуёлмас
Қовоқ уйса бошини юлар олмас
Нимани қилсам мен орзу хавас
Мен трикман бу дунёда отажон
Боламга туркманга хеч ким теголмас
Минганим учқур бедовлар
Писанд эмас унга зовлар
Чўбир от оёғи човлар
Ботирлар душманин овлар
Иғвогар ўзига ер ковлар
Мен тирикман падарим
Йўлим тўсолмайди девлар
Олти ёшда келдим бунда
Чортоқли чаман чамбилга
Довруқ тутган туркман элига
Етти ёшда тушдим йўлига
Хеч тушмадим емон қўлига
Ёшлигимдан юриш қилдим
Омон қайтдим чанбил элига
Мавжланиб дарёдай тошиб
Бехисоб тоғлардан ошиб
Қилич сермап қайнаб тошиб
Зўрлар билан беллашиб
Неча шохлар тахтдан тушиб
Қон қучди ўпкаси шишиб
Дарғазаб бўлиб савашиб
Борган жойдан ўлжа олиб
Майдонда бўлдим ғолиб
Қирқ кун жангда зўр билагим толмади
Тулпор отин чарчаш нима билмади
Душманинг тўкилган мулки тўлади
Иқболи қайтиб авалгидай бўлади
Менга қасд қилганга омад келмайди
Мен бормаган брон шахар қолмади
Калла кесиб суриш қилдим отажон
Мен-мен деган шохларди бўзлатдм
Тахтдан қулатиб мулкин ўхшатиб
Болаларин сағир қилиб қақшатдим
Илондай қиб ерга янчиб тўшатдим
Қанча юртларни халқидан бўшатдим
Кўз ёшларга рахм қилмай отажон
Йигирма беш йил айовсиз қилич тортдим
Ёвуз бўлиб кўп иш қилдим отажон
Олти ёшда қирқкук белига миндим
Жанг қилишга тинчим кетиб шайландим
Ёв устига мисли бургитдай дўндим
Шохларни қулатиб тахтга қўндим
Кўнгилнинг буйриғи барига кўндим
Бази вақти нохуш нопок иш қилдим
Ёшлигимдан бебош бўлдим отажон
Урушли майдондп кўнглим ўсди
Худо бериб хамиша омад дастин
Қанча-қанча зўрларга қилиб қастни
Аваз ўғлинг урушли бош кесдинг
Орзу ниятлари хали қийғосдир
Кеча кундаз қон тўкиб калла кесиб
Бошим оғриб юрагимди қон босди
Энди эркин юриш қилсам отажон
Юрган йўлим тўзон қилиб чанг қилиб
Тинч элларни зор йиғлатиб қон қилиб
Зўр хонларнинг бошин олиб хон қилиб
Ночорликда жуйрикларни гунг қилиб
Бағрин эзиб хунумонин танг қилиб
Бош айланиб шашдан қайтдим отажон
Борган ерда шовқун сурон жанг қилиб
Сафар қилсам худо ростла йўлимни
Эркин сайл қилай борган элимни
Инсонга қилмайин қора зулимни
Эркин юриб ташлаб ёмон фелимни
Бир икки йил озод қуш бўб учайин
Қиличга узайтмай қонхўр қўлимди
Ўз тайримга сафар қилай отажон
Рози бўлиб берсангиз қирқкўк молимни
Зерикдим зих бўлдим мажолсиз
Кўзларимда ғубор танамда мадорсиз
Очиқ ойдин юриш қилай майдонсиз
Иш битмайди бир худодан фармонсиз
Қўлимда ер кучди қанча имонсиз
Энди сафар қилай хафи хатарсиз
Сўзларимни тингладингиз отажон
Беш ярим газ дол қиротни берсангиз
Алқиса Авазхон отасига дилидаги барча сўзлади отажон мен олти ёшимга чанбилга келдим етти ёшимда мусилмон динига кирдим мен икки парини оқ сут берган энам дедим нима хизмат берсангиз бош тортмай қилбедим берган тузларингизни оқлаб ебдедим келганимга йигирма беш йил бўлибди етмиш бу йил роса ўттизга тўлди йигирма беш йилдан бери қон чекиб жанг қилдим юрак бағримни қон қоплаб олибди икки хафтадан бери кўзим тиниб бошим айланиб кайфиятим учиб тобим қочиб икки дунём қоронғулашиб қолди энди ўз эркимда тоғу тошларни дала дашларни кўнгил севган эл юртларни озод қуш бўлиб айоаниб келсам беш ярим газ қуротни берсангиз сизга айтар орзу мақсадим шудур отажон деди бу сўзни эшитиб Гўрўғли хаёл суриб ўйланиб Авазхонинг сарғайиб сўлганини сезиб бунинг қалбидан ғам ғусани кўтарайин ойнамжон дуру олмас дурбини олдириб келай деди.Гўрўғлихоннинг пири чилтонлари қарамай берган дуру олмас дурбиси бор эди у жудда ўткир узоқни кўз олдига олиб келарди.Ана сардор Гўрўғли шу дурбини олиб келиб Авазхонга бериб ер юзидаги мўжизани кўриб кўнгли ёришсин ғам ғуссаси қолмасин деб мирзаёр деган хизматкорини чақириб тез борасан юнус мисқол томонлардан ойнаижахон дурбинини олиб келасан Аваз ўғлимнинг қалбини дард босибди дурбинга қарай чамандай яшнаб кетсин мирзиёрни жўнатди мирзиёр йўлга тушиб неча кўчалардан ошиб шошиб- пишиб Гўрўғлининг ховлисига етишиб дарвозани тақиллатиб зулфи бандини шоқиллаиб тишини шиққилатиб тилини лиқиллатиб бақириб чақраётган экан.
Ботирлар қилар ғазони
Ёмонлар кўрсин жазони
Кўрайлик лаззат маззани
Мўминлар тутар рўзани
Бажарай айтган имзони
Чақираётир мирзоёр
Тақиллатиб дарвозани
Шовқин солиб алай-алай
Кўнгил истар унинг талай
Қичираётир онгталаб
Айтар сўзим селаб-селаб
Қичирар лабини алаб
Уйдамисизлар деб янгалаб
Мирзаёр хизматга келди
Гўрўғлидан индам бўлди
Қалдимда севинч елди
Султон бобом фвпмон қилди
Тез бормаса мирзо ўлди
Уйдамисизлар ойимлар
Сизлрга яна не бўлди
Зорайламанг мени бунча
Бақирсам арзир хар қанча
Тураман дурби олгунча
Кўзи лола лаби ғунча
Кийгани яшил парча
Кўнгли нозик бели химча
Гўрўғли бобом юборди
Уйдамисиз икки чеча
Қувонч берсин бу танга
Дастурхонлар тўлсин нонга
Худо қайишсин хар бир жонга
Чиқиб жавоб беринг менга
Султон бобом катта ери
Уйдамисиз юнус янга
Нурга тўлсин юрган кўча
Кўнгли яшнаб яшил арча
Мақсадига етсин барча
Жамаол хусни тўлган ойча
Шўхликлари осов тойча
Икки слув сиз бойвачча
Уйдамисиз мусқол чеча
Сардор бекнинг зулфитори
Султон бобом икки ёри
Бири қора бири сори
Сўзлари чин малхам дори
Оқ синаси тоғнинг қори
Юнус билан мусқол пари
Мерган қилади белгини
Усталар олади улгини
Базимда қилади кулгини
Шогирдлар олади илгини
Арзимни тинглар яқинлар
Мен сўраб келдим дурбини
Кийиклар ўйнайди тоққа
Овчилари олар чоққа
Ошиқнинг полвони олар соққа
Эчкининг сардори такка
Сурувнинг сардори сарка
Нега чиқмайсиз буйоққа
Кетиб қолдингиз қайоққа
Зўр бераман икки жоққа
Дарвоза ёпиқ на қилай
юриб борай десам тикка
Султон бобом юборди
Дурбин керак Авазбекка
Юборди мени хозлатиб
Шул ховлигизни кўзлатиб
Олмос дурбин узатилиб
Олиб борйин тезлатиб
Мени шўрини гунохкор қилиб
Йиғлатмангизлар бўзлатиб
Кечмасин белнинг мадади
Бўлсин жонинг рахмати
Султон бобом паризоди
Куймасин Мизоёрнинг хизмати
кўпаймасин дард илати
қулоғингизга етдима
мирзоёр шўрнинг фарёди
кечикиб борсам ўламан
Гўрўғлининг рухсати
Ўзимни йўлга чоқлаб
Ичимда гапни сақлаб
Насияларни нақлаб
Айган вадани оқлаб
Юрманг имони поклаб
Нима бўлди янгалар
Ёки ётибсизми ухлаб
Келдим югуриб шошиб
Шодмон бўлиб қайнаб тошиб
Вақт муддатдан кетди ошиб
Терлаб пишиб бўйним кетди
Тилим тайиб тамоқ шишиб
Уйқудан қолдингизми
Бобом билан тортишиб
Қувулди қантар овишим
Садпора бир киши
Дарвозада бир киши
Янга деган хоним
Хиррилаб қолган товушим
Париларга етиб борди
Мирзоёрнинг нолиши
Чарақлаб чўлпон қизлари
Ярқиллаб ойна юзлари
Мақтовга лойиқ ўзлари
Париларга хабар берди
Бориб кўрчи қизлари
Қулоққа келди хонимни
Кимдадир бордир иши
Билам фалакнинг гардиши
Шошилинчдай чақириши
Янгалаб қичқираётир
Ховли сиртида бир киши
Алқиса юнус мисқолларнинг икктадан тўрта хизматкорқизлари бор эди тўртаси хам оёк қўли чаққон хизматга қиё боққан ишлари париларга ёққан усти бошлари башанг истаган зебу зийнатларини таққан икки парига мехрини тўккан мехр бўлоғи қайнаб оққан шундай одамижон хурмат олқишларига ботган эди буларнинг исми номалри хам жуда чиройли ўзига мос жудаям хос эшитганлар қилгай хавас биринчиси назиргул қизи ўзигул тўртинчисини тозигул дер эди Тозигул қора навча бели хипча қалби қайноқ кўзи ўйноқ ўзи сергак дили ўйғоқ хар доим хушчақчақ қўйоғи чаққон суяги қушдай енгил хеч хизматдан толмас эди ўзиям хеч нарсадан қолмас из билмас эди унга ёт бегона таниш билиш бари хушбилмасди ким чақириб келса чопиб бориб шул хабар олиб дабозани очарди бази бир пайт сен юнус мисқол қиз боласан бир нохуш уят иснотга қоласан деб захрини сочарди бўлмаса менга рухсат беринглар кетаман деб ховлидан чиқиб қочарди Гўрғўғлиниг бошқа сувчи зтинчи қарол бағбон карол хизматчилари бирон иш билан келса ул чиқиб жавоб қилиб кам кўсти керакли нарсаларини бериб ўзи хам бирга кетарди қайси хизматкор имо ишора қилса лаб этиб ёнига етарди кўнглига ёқиб қолса чой нонига қарашиб бир икки кун ётиб қоларди бунга ўрганиб қолган икки пари кел майли юрсин даврини сураверсин юлдизи қўшилиб қолса рўзғор хам қураверсин деб айтарди бу қурғурнинг исми ёмонда исмига тортса хам ўзи ёмон қиз эмас деб айтарди ана бугун хам дарвозага югурди мирзоёрнинг товушини эшитиб бошқа қизлар икки парига хабарга кетди бу келиб сизга ким керак деб бир сўз айтиб турган экан
Қароқчилар юрар экан
Мерганлар шошилар тоққа
Булбуллар қўнади боққа
Хамма йиғлайди бир хаққа
Нега келдингиз бу ёққа
Менга ростин айтинг ака
Равон қилсин йўлингизни
Кучли қилсин белингизни
Қайер дийди элингизни
Узиб исканг гулингизни
Сўзланг тинглай дилингизни
Айтинг ака дилингизни
Мен сўрайман холингизни
Ким дийди исми отангиз
Парвозга бўлсин қанотингиз
Кимлардан асли зотингиз
Нимадир миллатингизи
Келишган сурат жасадингиз
Айтинг недур хизматингиз
Мендан битар хажатингиз
Оби зилол ичиб жомда
Кечанинг рўшони шомда
Куюқлининг кўзи намда
Хеч ўртанманг қайғу ғамга
Сўфи азон айтар шомда
Ростини айтинг акажон
Ишингиз бордир кимда
Сизларга хам сочайин
Зарин тўнлар бичайин
Лазат тамин ичайин
Кўксимга чаман қучайин
Уйингиздан мен соддага
Келинг дарвозани очайин
Қувончим мехрим тоша
Бўлайин сизга яраша
Йўлингизга келдим шоша
Менга бор уят андиша
Дарвоза ошиб акажон
Хуснингиз қилай тамоша
Яшнаб қолайлик иккимиз
Юлдузимиз удо қўшса
Қаътий қилиб имзони
Кўринг кўнгли тозини
Билмайли хафи жазони
Юнус мисқолдан яшириб
Ичади қимиз бўзани
Шарқилатиб тозигул
Очаётир дарвозани
Чидамай куч ғайратига
Қувонади қоматига
Ўлса қарамас ортига
Қараб мехмон савлатига
Мирзаёрнинг жасадига
Сароийига киринг ака деб
Жиловчи бўлди отига
Оқ саройга кирамиз
Насиб қилганин кўрамиз
Шифо лазатин сўраймиз
Отни панага оғлаб
Бирга боққа кирамиз
Сайри рохат қиб юрамиз
Уни сўнгра хал қиламиз
Бир нафас ўйнаб куламиз
Кимда гапингиз бўлса
Ёнига кейин келамиз
Алқиса шу сўзларни айтиб Тозигул от жиловидан ушлаб етаклаб ховлининг нарги чети билан боғ томонга кетаверди бунинг номуносиб ўйноқли сўзини эшитиб енгилтаклигини англаган мирзоёр хайрон бўлиб Мирзоёр ўзини қўлга олиб қолиб деб энди тозигулга бир нарса демоқчи эди шу пайт икки каниз билан мушқол пари кириб келди ким бўлди не иш билан келган деб ховлига чиқса тозигул бир отли жиловни тоғ томон етаклаб кетаётир эди буни кўрган мисқол пари ханг манг бўлиб хайрон қолиб бу ким бўлди деб ўзигул ва ўзигулга буйирди улар югуриб елиб изидан етиб тозигулни тўхтатиб келган кишининг кимлигини нима иш билан келганини билиб парилар хузурига бошлаб келди тозигулхам иши ўнгидан келмай айтгани келмай бир четга ўлжасини пойлаган ғажирдай ютиниб тураверди мисқол пари уни парво қилмай бошқа томони хисобга олмай келган мирзоёрга бир сўз айтиб турибди.
Тоғ безаги оппоқ қор
Қўшиқ ўйнаб қилар чор
Сен тўрамга дастиёр
Қандай маслахатлар бор
Бунда кебсан мирзаёр
Сўзла қандай арзинг бор
Юринг кўнгил хуш билан
Мерган завқи хуш билан
Эл тўяти дашт билан
Қаср кўрки наққош билан
Ошна бўбсан бебош билан
Мақсадинг айгин мирзоёр
Келдинг қандай иш билан
Ёки ўзинг сайр сафар қилдингми
Ўз майлинга мехион бўлиб келдигма
Келишинга бекдан рухсат олдингма
Ё биронта яхши хабар билдингми
Бизда шундай канизлар бор хилма хил
Қалби уйғоқ ўзи нотинч очиқ дил
Мехнат қилса қучоқ очиб оқ кўнгил
Сенга хурмат қилса унинг қадрин бил
Икковинг хам бўзбўйдоқсан мирзаёр
Юлдизинг қўшилса майли ўйнаб кул
Султон бобонг эли юртимнинг сохиби
Ёнида бор юзлаб вазир набиби
Хар кишининг кетсин келган ғойиби
Чин мехнаткаш ойоққўлари чаққон
Учар қушдай белида йўқ тайиби
Сенга ёққан бўлса айтгин мирзаёр
Хайр ишнинг сира йўқдир айиби
Исми този ўзи қизлар сараси
Сухбатлашсанг кетар хаста сараси
Ўзига боб топилмаётир
Лаби ғунча юзи боғнинг ноласи
Ойни хира қилар хусни шуласи
Икковингни кўшиб қўйақ хохласанг
Ўзинг бўлгин бир умурлик тўраси
Алқиса мисқол парининг сўзини эшитиб бу қандай сир бўлди мен хизмат билан келган эдим қизимнинг фикр мақсади бошқа эканда айтимов менга шуликдай ёпишиб ёнида парвона бўлди бу мен жиннима бекор ақли калта десам хусни камолати иффатли хушфкл оху-камотли алиф суратли сўзлари тотли ширин лаззатли экан жуда кўзга яқин ёқимтойлигини қиз экан қурғур доим ёнимда турғур хеч ёнимдан айрилмас ёнимда юргур хали шу пайтгача бирон ким зоти ёқтирмаганиди ха изи хам бир гап бўлар вақтини қилай мисқол парига бир сўз айтиб келгпнини қилиб турибди
Бахор келар ёз билан
Яшнатиб тоғу дўз билан
Дунёравшан кўз билан
Келиб дуч бўлдим сиз блан
Қулоқ солинг янгамов
Келгандим бошқа арз билан
Сунбул сўзга тоқар созни
Хар торда минг оханг бордир
Ул олар қайғу ғуборни
Сизга бошқа гапим бордир
Айтмоққа келдм хабарни
Олмос дурбин бор экан
Султон бобом юборди
Шогирдлар олар улгуни
Устозларидан олар белгини
Устолар ясар чолғуни
Ғамнинг шудур чини
Ўртага қўйманг уни буи
Шулдир мирзонинг келгани
Тезроқ беринг дурбинни
От хайдаган ин елиб олди
Завқ қувончга тўлиб деди
Хизматлариниг ғолиб деди
Йўлда қолма толиб деди
Тезроқ келгин олиб деди
Боғ безаги бақа терак
Сойасида қушлар сергак
Ғам кулфатсиз бўлсин юрак
Рўшан бўлиб ёнсин чироқ
Авазнинг дилин этсин чоғ
Дурбинни беринг эртароқ
Хон бобомга бўлди керак
Узоқ йшлни яқин қилиб
Юришининг тўлини бўлиб
Етиб борай ўйнаб кулиб
Бек авазни хурсанд қилиб
Шодлик суратини чалиб
Ишим шулдир янгажон
Тезроқ борайин олиб
Сизга айтдим рост гапни
Қўлингиз шунга келди
Қистаб отин чопди
Хизмат қилган камол топти
Авазхонга керак бўлди
Дурбин билан сайр қилишни
Ўғлингиз сўраб истабди
Не иш бўлса кўрайин
Айтганини бажарайин
Сўзимда махкам турайин
Толмай хизмат қиб юрайин
Эркн кўкрак керайин
Саройга олиб борайин
Султон қўлига берайин
Султоннинг гажак дори
Қоши зиё зулфи дори
Оқ синиаси тоғнинг қори
Севиб олган слув ёри
Юзи гул тиши гавхар
Мирзанинг сўзин эшитиб
Мисқол пари сўра1тир
Тоғнинг боши туманга
Тумандан чиқиши гумонда
Аваз болам омонма
Ёки ахволи ёмонми
Аразлаб хафа бўлганми
Минган учқур бедовма
Юрган жойи қуё товма
Авалгидай бир навма
Ғайратма ташқин қивма
Ё ғазабланиб асабланма
Ростин айтгин мирзаёр
Авазинсонинг жони совма
Шунга шошиб келганми
Бекка хизматкор бўлганима
Кўп ташвишга қолдингма
Бобонгдан дуо олдингма
Нима гап бўлган авазга
Сабабин аниқ билдингми
Кўзинг билан кўрдингма
Луқ маст бўса гулдирайди
Оёоғин ерга тик тирайди
Чарчаса йўлда нурайди
Сўфиллар салла ўрайдт
Муллалар тўшини жўрайди
Ким борса кўлга қарайди
Авазмоним омонми айт
Нега дурбиним сўрайди
Алқиса мирзаёрнинг бу сўзларини эшитиб хамма гапни ётиғи навбати билан тушинтириб парига юнис пари ойюнусга бу хабарни етказиб олиб мисқол билан ерости қўшқисига тушиб ақли шошиб ьир бири билан мастахатлашиб чопишиб қувишиб чўшқига етишиб паст хужрадиги лтин сандуқчвни очиб олти қават адрасга ўралган дурбини олиб елиб мирзаёрга ўтказиб юнис пари шу сўзларни айтиб турган эди.
Майиб тулпор зтолмайди соғ тойдан
Мингда юлдуз ғолиб бўлмайди ойдан
Хасталигининг кўнгли ярайди найдан
Сахийгада яхши ноқируч бойдан
Аваз ботир хафа бўлди қайдан
Қуролмаслар изза берган бир жойдан
Дурбинни сен тезроқ етказ бойга
Мард йигитнинг бўлсин ини оғаси
Адрас тўниннг зардан бўлсин ёқаси
Султон тўрам чамбил элнинг эгаси
Авазжонинг мен бўйлаб садағаси
Тағдир қисматини берган худоси
Тақдирга тан берар шоху- гадоси
Бошидан тушмасин заррин жиғаси
Балки хафа қилган ахмад тоғаси
Тез олиб назар салсин оламга
Ёмоннинг турқи қурсин лойларга ботсин
Қораси ўчиб уни қора ер тортсин
Бахти кулиб иши овчи олиб кетсин
Авазжонинг довруғи оламан тутсин
Тез олиб бор дурбини мизиёрининг
Юрагидан ғам ғуссасини тахоратини
Дилим ёниб олов кирди синамга
Равон келди гап равшани
Бевақ тўкилмасин кўз ёши
Ўнгидан келсинда иши
Авазжоним элбоши
Туркманинг лочин қуши
Кўнглин қаваратган албатта
Бир ғаламис нокас киши
Чамбилда кўп оғзи шалоқ
турқи бузиқ фели чаттоқ
ичи эгри фикри бўлак
олиб боринг тез эртароқ
дурбинни етказ авазжонга
ғамли дили бўлсин чироқ
тез олиб бор қўлга уни ушласин
узоқ яқинларга нигох ташласин
гул манзаларини кўриб яшнасин
завқ қувончли юриш бошласин
оламни сайр қилиб вақтин хушласин
йолғиз болам беармон бўлиб яшасин
кўролмаган душманини ер тишласин
ойнаи жахон дирбини чиндан олмас
олти ойлик йўлдагини кўрар рост
кўз олдига келиб қолар баланд паст
ер юзида хам овул хам улус
бир қараган яна қилади хавас
барча шахар намаоён бўлар ғийос
бир қараса дилда ғубори қолмас
алқиса юнус пари бу сўзларни айтди мирзаёрни жўнатди.Мирзаёр от ўйнатиб сувлиқ чайнатиб саройга етди султонга дурбинни берди Гўрўғлихон уни Авазга бериб саксон газ ўтанпирнинг устига чиқиб чор тарафга қарайберди ер юзидаги мамлакатлар хамма мўжиза мавжудодлар ойнага қарагандай кўз олдига келиб бири-биридавн чиройли дилкаш инсон рохат боғи фароғат шахарларини кўриб ақли хайрон бўлиб қалби завқ севинча тўлиб ўзича хайолга чўмилиб мен хам юрган эканман дунё кездим жахонгир бўлдим деб хали мен бормаган шахарларнинг лаззат макон гули ипори бу ёқди ётган экан деб кўз олдига намойон бўлган мамлакатларни номини нима деб сўрай деб сўраб бир икки сўз айтиб турувди
эй отажон кўрган тушим жўрай мен
қани хизмат бўлса ўзим ярайман
эл-халқимга омад иқбол тилайман
қайга бўлса мен юришга қула йман
мен бормаган мамлакатлар кўп экан
уларнинг номини сиздан сўрайман
намойишга чинни гужин экилган
хар кўчада чашмадан сув сепилган
уйларига бахмал манот ёпилган
излаган нарсалар ундан топилган
қўшиқларда маъшал шамлар ёқилган
кўрганларнинг ақли хайронда қолган
ул шахарнинг номи нима отажон
яна бири кенг кўламда жойлашган
боғ-роғлари поёни йўқ туташган
хар тамонни чаман бўлиб ярашган
кўрган киши кўзи тўймай қарашган
чиройига ойу қуйош талашган
бу юртларнинг номи нима отажон
қиблада кўринди яна ярқираб
бахорларда зилол суви шарқираб
яйловида нор туялар гуркираб
дунёни гуллар буркаган ўраб
шул шахарга кўнгил кетди хуриллаб
қизларнинг оқ бадани дўриллаб
чашмага бошин ювиб сочин тараб
хайол қуши талпинар унга қараб
хушманзара рохатижон жой экан
шул шахарга отажон қилдим талаб
тоғларида сайраб тўти каклиги
оқ ипакдай санасининг оқлиги
менга аён бўлди кўнгил чоғлиги
фарзандингнинги кўриб қувонди дили
шул шахарга ота талаб айладим
қуёш билан нур талашиб ёнарди
осмонга елкадош қасри минарди
покиза озода халқнинг бари
уни кўриб кетди дилнинг ғубори
хасталарга сувлари шифо дори
шундай бўлди авазхонинг қарори
ул юртларнинг номи нима отажон
мен бормаган жойлар хали кўп экан
йўллари бандаргох жойлари жуда кўп экан
менинг юришлари қуруқ гап экан
шул шахарнинг номини айтинг отажон
сафар қилсам менга жуда боб экан
алқиса Гўрўғлихон Авазхонга шахар элатларининг номини айтди қутон, эрон, турон,болхувон, гуржистон,ироқ,покистон айтаверсам ер юзида қирқмингдан мамалакат бор сен тарифлаб хавас қилган юрт шом мамлакати дейди. Ер юзида чиройли боғи бўстон хар тамони гулистон одамлари хушфел мехмондўст оқ кўнгил юрти бой ери кенг суви мўл ер хазиналари кўм кўк халқи тўқ хеч ғами озори йўқ хаммаси шўх шом мамлакати ул лекин исмлар мастон хийлагари жуда бекиёс қирқминг қарағайи бор ўн бешминг қурондози бор эллик минг сарбози бор,беш юз мастони бор боғу бўстон душман борса тирик қўймайди дўст бўламан деб мехмон бўлиб борганди бошига кўтариб сий сурат билан қуйуқ зиёрат қилиб мехмон қиб бошин силайди бу гапни эшитиб авазхлн шул мамлакатга талаб айладим ўз эркимга сафар қилиб мехмон бўлиб қайтаман бир икки ой сайр қиламан.юрагимдан ғам оламларни кўтарибқувонч севинчларга тўлиб элга қайтаман.менга рухсат бериб бш ярим газ қирқ кўк отни берсангиз бир сайр саёхат қилиб қайтаман бир сўз айтиб турган экан.
Фикр хайолларим қочди ул тамон
Насиб бўлса бориб келарман омон
Сўзларига қулоқ солинг мехрибон
Шом элига кетар бўлди авазхон
Сафар қилай қолмасин дилда армон
Кетишимга рухсат беринг отажон
Қанча оғир синовларга чдадим
Хеч қайердан қайтмади шашдим хам бадим хам
Сафар қилиш бўлди яна арз додим
Сиз отамсиз шунқорлардан аждодим
Беш ярим газ дол қуротни сўрвдим
Шом элига сафар қилайин дедим
Юргансан билинмас баландим пастдим
Душманлар йўқ бўлиб кўпайсин дўстим
Қўшин ёзди сира ўзгармас тисм
Назарқарда долқиротим меросим
Шом элига кетар бўлдим отажон
Уни кўриб жўшиб келди хавасим
Йўллар равон бўлсин нурон сочибтоғу тошлар йўл берсин эшик очиб
Дала дашди елиб осмонга учиб
Савашли кун танадан калла пучиб
Дилм озорланди ота қон ичиб
Шом элига эркин сақар илайн
Падарим деб хақлаб едим тузингни
Ўзинг йўлбарс кўпак босмас изингди
Олиб келдинг севган сарви қизингди
Беш ёшимда ота дедим ўзингди
Аразлаб тиндирдинг ўткир бўзингди
Шом элига жўнат ёлғиз қизингни
Чўл сахрода от ўйнасин диркиллаб
Орлтин тўға узангирлар тиркиллатиб
Кокил ташлаб кир кўк отим биркиллаб
Йўлга тушсин тол ипакдай сўлкиллаб
Шом элига кетар бўлдим отажон
Кўнгил қуши қанот ёзди чарқиллаб
Аваз ўғлинг бир сўзидан қайтмайд
Ўйламасдан дил розини айтмайди
Вақтини ўтказса ишлар бўлмайди
Фурсат кетиб мақсадига етмайди
Шом юртига ота талаб айладим
Жавоб беринг кўнгил ором ётмайди
Қир адирдан карвон ўтса йўл бўлар
Жала ёқса тақир жойлар кўл бўлар
Қамли қўлнинг юрак бағри сил бўлар
Ширин сўзга омад дили гул бўлар
Сайри сафаргв кетарман отажон
Сизга айтсам орзу мақсад шул бўлар
Алқиса авазхон шул сўзларни айтиб отасига ростланиб мақсадм битта қарорим қатий шом элига бориб ўз хохишимга сайру томоша қилиб уч ойдан кийин келаман сизга айтар арзим шул деди шунга гўрўғлихон ўйлаб хар томонга хаёл тойлаб фкир ўйларини ичига жойлаб авазни узоқ юртларга юбормаслик йўлини пойлаб бош ушлаб хаёл суриб қолди хаёлга ботиб турган Гўрўғлининг калласига ярқ этиб фкир келди хар жойга борса соғ омон билан келари бунга хеч иккиланмай шубхассис ишонаман бу гал ўз эркига озод қуш бўлиб сайри саёхатга кетаётирдир.борган жойдан қурук келмаган бу сафариям ғайраи тошқин қўшюрак шунқор отамга деб бирон нозли санам сабри слувни олиб келар ёшим қайтиб қариганимда жонимга рохат бўлар бунинг гапии икки қилмасдан тез соқини чақириб қиркўк отни олиб келтириб жўнатайин деб ўйлаб шул фкрни дилига бойлаб соқибулбулни чақириб нордой гулдираб соқига қараб тез борасан эгар афзаллаб беш ярим газ долқиротни созлаб етаклаб келасан деб бир сўз айтаётир.
Сўзларимга бўлгин боқи
Бошинингда тилла тожи
Еганинг исмалоқ қоқи
Хизматинг бекларнинг хаққи
Белга боғлаб бекларнинг паки
Сўзимни тинглагин соқи
Долқиротни об кел созлаб
Элга юбор хабарчи чопар
Излагинини ул топар
Қўлласин қудратли жаббор
Сенга айтар шундай гап бор
Созлаб келгин долқиротни
Авазхон қилар сафар
Тош тоғларга етгин тезлаб
Айтганимни тез қиласан
Гапимга қулоқ соласан
Югурасан еласан
Мени ўзинг биласан
Сал кеч қолсанг ўласан
Қаттиқ жазо оласан
Тез отни олиб келасан
Афзаллаб кел ширин сўзлаб
Шундай деб фармон қиламан
Кечикиб қолсанг биламан
Босиб ичингни тиламан
Гўшинг парчаллаб юламан
Бошинга шифо соламан
Танадан бошинг оламан
Аниқ дорга иламан
Долқиротга боргин тезлаб
Камарингни боғла белга
Хизмат қилгин улус элига
Сен сохибсан қирот молига
Тушиндигми айтган дилига
гунохкор бўб тушма қўлига
афзао қўйгин ул дилдулга
чаққонликман тушгин йўлига
тез жўнагин йўлни кўзлаб
қилган ишинг бўлсин ғолиб
йўлга ётма чарчаб толиб
жазо олма кечга қолиб
доим юргин довруғ солиб
мехнат қилдинг тилин билиб
рохат олгин созлаб келиб
ғазал айтиб жўна бўзлаб
тошқин селдай бўлгин дўлай
йўлга тушгин алаб-алаб
аваз кўнгли сақар талаб
қалби покнинг юзи налаб
авазхонни жўнатайлик
дуо бериб оқ йўл тилаб
бориб келсин кўнгил ёзиб
қотиб турма бунда музлаб
долқиротни етқиз тезлаб
алқиса соқибулбул бу гапни тинглаб англаб ақли шошиб йўлга тушиб терлаб пишиб юз туйаниб ошиб қоқиберга утса тушиб икки урти гурдай пишиб борди табалга ёпишиб шундай табалнинг эшигидан бориб қараса беш ярим газ долқирот тарққос бойлаган икки кўзи ўйнаган совриси тошган аёллари қулоғидан ошган ёрқиллаб ой қуёшидан кўзи тарқашдай учаётган лочин кушдай кўнгли яшнаб бешикдай хар муқомда ўйнаётир сарви сарвар бибишдай соқибулбул отнинг уйини кўриб кўнгли жўшиб ғўла қозиқдан отни бўшатиб етаклаб талабдан чиқиб гулховуз сархавуз томон юриб отини тақалаб шул сўзларни айтиб борётир.
Бўйининг беш газ белнинг марол
Ўйноқлаб йўлларда салон
Кўзинг юлдуз сағрингда хол
Найза киприк қошинг дўлон
Борган жойдан нозли ёр ол
Туркман юрти учун ор ол
Ботирларга кўмак бўлгин
Назаркарза гулпорсан
Юриб кўрдинг эл борини
Босдинг тоғнинг ур қирини
Биласан хамма сирини
Кўпайтинг олтин дурини
Эрам боғдан хуқуқ офдан
Олиб келдиг икки парини
Гўрўғлининг кўнглин олган
Назар қарда гулпорсан
Юз товланиб алвон алвон
Жуйрик назари хайвон
Бекларда йўқ ғами армон
Хаста дилга бўлдинг дармон
Сени тинган марди майдон
Ўпа олдинг неча жойидан
Чамбил элига олтин сочган
Назарқара тулпорсан
Бир ёшингдан бери сени боқаман
Дол бўйнига тилло қумос тақаман
Хизмат қилиб Гўрўғлига ёқаман
Ёлинг силаб сенга мехр тўкаман
Қир орқанга ирпак терлик ёпаман
Машъал ёқиш қўшилишиб ёлинг тўкаман
Чанбил элига қуёш бўлган тулпорсан
Ўтганлаб ўтдинг тоғнинг қорини
Писанд қилмадинг ғору жарини
Туёқ уриб янчидинг қия қирини
Зор қақшадинг шохдор девлар зўрини
Арзирмишдан олдинг хиромини
Хар юракка қувонч солган тулпорсан
Даволадинг шифо бериб беморнинг
Тойлигинга тақдим тўққиз туморни
Зериканда сен ёзасан хуморни
Линг кузаб чилтонлари юборди
Мард қалбидан олиб ғуборни
Ширвон элдан олдинг ой зулхуморни
Чайқалиб дарёдай тўлган тулплрсан
Истанбулдан олиб келдинг интизорни
Қипчоқ элидан олиб келдинг зултифорни
Боғдод элидан олиб келдинг зулфисарни
Эрон элидан олиб қочдинг ойхуморни
Борган жойинг яшнаб боғу бахорни
Бедор ўтказасан шому сахарни
Чаманлардан ичдинг оби кавсарни
Ботирларга яроқ бўлган бедовсан
Араб юртидан олиб қочдин ойзидининг
Йўлга тушсанг юруғ қиласан тунди
Душманларга соларсан қора кунни
Крим элдан олиб келдинг самаргулни
Рум юртидан олиб қочдинг ойтўғорни
Қирқ беш пари сенга тиниб келганди
Хасталикка бердинг малхам дорини
Булбул бўлиб кездинг чаманзорини
Чамбилга ташидинг слув борини
Гўрўғлининг қирқ беш юзли ёрини
Торкистондан олдинг малика аёрини
Яна пирлар бўлсин сенга жилавдор
Шодлик қувончлардан беравер хабар
Шом элидан хам қруқ қайтма жонивор
Авазхонга мадад бўлган бедавосан
Алқиса соқибулбул отни тариф қилиб гулховуз сарховуз ёнига яқин бориб қиротни ювуб тарайдиган қирқта сайиз қизлари бор эди долқиротни узоқ сафарга кетадиган бўлса ўша қизлар соқи бобо ёрдамида ювуб тараб ётақлаб ўйнатиб силаб сийпаб елиб кўнглини кўтариб жўнатор эди. Ана бугун яна навбати келиб узоқ йўлга жўнайдиган бўлиб соқи булбул қизларини чақириб бақириб хайқираб турган экан.
Мени таним жоним қизлар
Бир бирига ғаним қизлар
Бари ўлмас золим қизлар
Тонг бўлмасин қизлар
Чорбоғимда глум қизлар
Тезроқ келинг хоним қизлар
Слув суйрик қора қизлар
Камтарин бечора қизлар
Гултож кийган тўра қизлар
Ўзига излар жўра қизлар
Жилвогар дилпора қизлар
Бир биридан сара қизлар
Тезроқ келинг хизмат чиқди
Ахволимни сўра қизлар
Икки кўзи ёна қизлар
Юзи қирмиз лола қизлар
Қошлари хилола қизлар
Зехни ўткир олов қизлар
Кулгуси шалола қизлар
Ишда чаққон доно қизлар
Тезроқ етиб келингизлар
Қўлга қошов олингизлар
Отни ховузга солингизлар
Хизматга бўингизлар
Зўр юмушга ярангизла
Отни ювуб тарангизлар
Бу ишларни хам тезлангизлар
Тез битишин кўзлагизлар
От кўнглини ёзлангизлар
Секин юрай хизлангизлар
Қўшиқ айтиб бўзлангизлар
Қуруқ отни созлангизлар
Юрагимнинг жўри қизлар
Хаста дилга дори қизлар
Оқ қора сори қизлар
Тезроқ келинг бари қизлар
Отнинг хизматкори қизлар
Кел хофузга пари қизлар
Калта узун навча қизлар
Кўриниши арча қизлар
Лаби қизил ғунча қизлар
Бели нозик химча қизлар
Кўйлаклари парча қизлар
Бугун сизга хизмат чиқди
Кишнаб келинг тойча қизлар
Бўтадийин бўзлар бўйин
Юришимиз тезлар бўлдик
Бир биримиз излар бўлдик
Сизлар билан ўйнаб қолдик
Шул хизматга мойил бўлдик
Авазхон сафар жўнайди
Қирқкўк отни созлар бўлдик
Чангини тозалар бўлдик
Тезроқ келинг каниз қизлар
Отни созлаб безар бўлдик
Шундай соқи хонимни
Ўнгидан келсин иши
Долқиротнинг парвариши
Кетсин юракнинг койиши
Қизларга етди товуш
Чарос кўзлар порлайди деб
От чопилса терлайди деб
Иғво гаплар хўрайди деб
Овозини зўрлайди деб
Тез бўлинг қизлар дейишиб
Соқи бобом чорлайди деб
Бир бирини қувишиб
Гала қизлар йўлга тушиб
Нечовининг ақли шоўиб
Нима хизмат бор дийишиб
Шовқун солиб човуллашиб
Хофузга келди пишиб
Оёғини ерга тираб
Ўшқирар қизларга қараб
Нега юрасан эркалаб
Лаби ғунча юзи лолаб
Хизматга бўлинг тез талаб
Ховузга кринг эртароқ
Хозир тошлайман ниматалаб
Не сабабдан кеч қолдинг
Тўла эмас пуч келдинг
Рангин сўлғин оч келдинг
Бир-биринга ўч келдинг
Мени йўлга қаратиб
Айтигин кимга дуч келдинг
Авазхон сафар қилади
Сайр қиб ўйнаб кулади
Вақт ўтиб қолади
Айтган пайтига бормасак
Султон бшимиз олади
Тезроқ киргин ховузга
Ишимиз чатоқ бўлади
Қайрилиб қараманг изга
Қулоқ солгин айтган сўзга
Сув сепинглар лайли бўзга
Узоқ яшаб киргин юзга
Хмманг етгин ният арзга
Тезроқ тушгин ховузга
Алқиса бусўзларни эшитиб қизлар юришини тезлар сарви нозлар чўлпон қизлар қалбини вақтини хушлай верди тез бўл деб биров бировини муштлаверди хар алвонда ишонаверди усти бошини ечиб оқ синасини очиб яланг тўйи бўб ховузга ташлайверди шамоллаб улгур сўйилғур кўзининг косадан ўйилғур сенинг хизматингдан қутилмадик деб отининг биқинига пишилаверди қизларга ўрганиб қолган қирот уларнинг хазил ўйинига дили яйраб нечовининг сонидан секингина тишлаверди оқ баданиниг сонидан секингина тишлайверди оқ бадининг ялаб кўнглини хушлайверди кайфи чоғ бўлган қизлар жонивор бу от одамдай ақилли назари хайвонда тишлаган жойини оғритмайди яна ялаб дилимиз хушхол қилади худди бировнинг қўли сийпалагандек одамга хуш ёқади кўнглимиз чамандай очилиб кетади деб отни ювуб тарав қашлайверди ана баданига сув сепиб отнинг сағираси нондай кўпиб ховузнинг суви чайқалиб қирғоғида лойқалиб қуёш қиблага овиб долқиротни ювуб тараб ипак рўмоллар билан елпиб тозалаб озодалаб ховуздан чиқарди соқибулбул қизларга елпишиб ёл думини силкилатиб таратиб бадаи тоза бўлдима деб уёқ буёғига қаратиб олти бўхчани очит етти бўхчани ечиб бир ғазал айтиб отни афзаллаётган экан
Худойим берсин борлиқни
Кенг ризқини яна ёрлиқни
Хеч кўрмайлик хўрликни
Ғанимлардан хорликни
Ё бисмиллох деб ташлайман
Ипакдан зарин терликни
Тўйдан об улушни борини
Айтар гапинг иригини
Устоздан олиб улгуни
Мард одамлар қилади
Мардлар билан белгини
Яна устидан ташлайди
Бисмилох деб чургини
Ғўладан қозиқ қоқилди
Кишилардан еми тўйилди
Қўша шамлар ёқилди
Ардоқланиб боқилди.
Биз устидан тайлади
Хулла пилладан дегилди
Созлаётир бедов отини
Наыыошли безгак яшнайди
Соққининг кўнгли шоддир
Хонларга қуллар хизматини
Соқига қизлар ушлайди
Зар сочоқлм тақим барни
Қушлар учади арчадан
дунё ўтади барчадан
Норлар улғаяр нарчадан
Чол бўлади одамзод
Аввал бошлаб бачадан
Тақим чўрлигини бошлади
Падачи кияр чариқни
Кўнгли ойдай ёруқдир
Пода ейди қўриқни
Қуриқ унга фориқдир
Қизлар узаётир
Соқига жаханикни
Соқининг кўнгли ўсди
Кўрганлар қилар хавасин
Сўзлайди доим ростини
Хафа қилмайди дўстини
Булғордан қизил жахажник
Икки биқнига босди
Берсин деб омад дастини
Соққи бобо шодон мастдир
Созлаётир кўк тулпорини
Тулпор излайди нигорини
Кўринг қиркўк жониворини
Беқиёс хунари боридур
Шод хуррам қилиб бекларни
Отнинг устига қўйди
Тилла корсонли эгарни
Каниз қизлар хушчақчақди
Барининг қалби оқди
Ишлари бекларги ёқди
Зехни ўткир ўйғоқди
Кўнгли гулдай очиқди
Қўшиқдай хушёр сергакди
Эгар устидан қоплади
Сирланган бахмал кўпчикни
От созлашга бўлиб мойил
Шул хизматди бир мойил
Хизматига барча қойил
Бобо соқи чин хушфел
Яриқлатиб ташлаётир
Оқ ипакдан тўшайил
Чопса ўткир учар қушдан
Тенги йўқ йўрға юришдан
Учиб ўтар йўрға юришдан
Ирғиб ўтар тоғу тошдан
Буни минган ботирлар
Умид қилиб борар бибишидан
Афззали олтин кумишидан
От белидан айланди
Ола қайишдан қўш пушаймон
Отнинг белини тортди
Махмак қилиб беркитди
Тўға тўғадан ўтди
Алфидай безаб ўтди
Охудай қилиб ўтди
Хамкон юртининг йўли танги
Йўловчининг келар ўнги
Билинмайди тоғнинг дўнги
Танги сойнинг йўқдир чанги
Мол бозорда бобо занги
Нашавандлар чекар банги
Яриқлаб тушиб ёнига
Олтин гавхар узани
Наққошли афзал товланди
Оловдай ловиллаб ёнида
Соқи фидо қилар исонни
От бошига об солди
Дури олтиндан жуванни
Қизлар бериб ўзга аро
Дейди отнинг ёлин тара
Қараб туришга йўқ чора
Соқи айтар кел қизларим
Яхши созландима қара
Карсиллатиб чайнаётир
Жуваннинг сувлиғи нуқра
Қалби чашмадай оқди
Соқнинг тани сергакди
Қиздай безаб қиркўкни
Отга мехрини тўкди
Дол гарданининг уч жойига
Зумрад гавхар кўтас тақди
Гулдай яшнатиб қиротни
Кийик мисол ўйнайди
Тўқсон ғуппали қатаган
Ўтганига яриқллайди
Олтмиш ғуппали куюшган
Айтаверсам сўз ўзимнинг тилимдан
Қахрлансам хам иш келар қулимдан
Қиблагохим хабардорсиз холимдан
Дуо боринг гул очилсин йўлимдан
Дуо олиб тушай элимдан
Кунглим ором олар қизи-ўлимдан
Сиз бор ота ҳазарим йўқ ўлимдан
Алқисса, ўғлининг сўзини тинглаб дили шод бўлиб барча халойиққ Аваз ўғлига қараб жамоатдан дуо тилаб бир сўз атаётир:
Қайга борсанг бўлгин омон
Йўлингни тутмасин туман
Остингда назари хайвон
Йўлларинг бўлсин давон
Даврон сур болам беармон
Алағда бўлма мен борман
Мақтаб ҳайдагин бўзингни
Ёруғ қилсинда юзингни
Худо берсин парвозингни
Ҳеч ўйламагин изингни
Болам деб экалатайман
Уйнгдаги ул-қизингни
Фарзанд деганман ўзингни
Шул сўзларни султон айтиб
Жами элга назар тутиб
Яхшиларни ёдга тутиб
Бошқа гапларни унутиб
Жамоага аён этиб
Турган экан дуо айтиб
Яхши ният қилайик
Ботирга оқ йўл тилайлик
Қувониб ўйнаб кулайик
Ёлғизимга дуо беринг
Йиғилган жами халойиқ
Худодан мадад сўрайлик
Омонлик тилаб қолайлик
Элда бордир бою-гадо
Ташвиш юмуш бўлмас адо
Қувончдан қилмасин жудо
Фарзандимга жоним фидо
Яратга қудратли Худо
Боламни сенга топширдим
Хеч нарсага қилма хор-зор
Нажод сўрайди бандалар
Кенга жахонни қилма тор
Иймонлига бўлгин ёр
Ёлғизимга жиловдор
Жон берган парвардигор
Кўзимни сенга топширдим
Эл-халқидан олган рахмат
Пирларидан излаб нажот
Сиғинади жами уммат
Мўминларга беринг мадад
Хеч курмасин ғами кулфат
Худони дўсти Мухаммад
Ёлғизим сенга топширдим
Сафар либосини кияр
Тоғу-тошларга от қўяр
Дунё аршига ким тўяр
Душман бўлса кўзинг ўяр
Хазратим тўрт Чориёр
Фарзандим сизга топширдим
Мен юраман ҳарён ҳарён
Бағрим бшлмасин гирён
Ёлғончига барча мехмон
Омон келсин Авазжон
Ё пирим ҳазрати чилтон
Кўзимни сизга топширдим
Бирдан баланд, бирдан пастман
Яхшиларга ўзим дўстман
Сўзларимда доим ростман
Халқим омон бўлса мастман
Ҳазрати Умару-Усмон
Боламни сизга топширдим
Гапимни гапга улайман
Кунларим битса қулайман
Яратган ҳакка жилайман
Ёқамни ёшга булайман
Айланай шоҳи Сулаймон
Ёлғизим сизга топширдим
Ё Раҳмон Раҳим Шайдулло
Сиғинганни ўзинг қулла
Равон манзилга йўлга
Тун кечага сочин шуъла
Сайр қилсин ўйнаб кулла
Ё Иброҳим Халилла
Боламни сизга топширдим
Ёлғиз кўзим омон бўлса
Эл давлати қайтиб келса
Ўзи ботир ақли роса
Ярашади нима деса
Олтинчи осмонда Исо
Ё пайғамбар ҳазрат Мусо
Кўзимни сизга топширдим
Қайга борсам бўлди ғазом
Хеч бўлмасан жабр жазом
Бенавбат тўлмасин қазом
Хар дам бўлсин ҳузур мазам
Ё пирим имоми Аъзам
Мадад беринг Ғовсул Аззам
Кўзимни сизга топширдим
Соғи-омон бўлсин болам
Чаман бўб яшнасин қалъам
Сизга шулдир оҳи-нолам
Яйраб ором олсин танам
Қулланг Хизир Алайҳисаллам
Авазим сизга топширдим
Хизмат қилди элга лойиқ
Арзига қулоқ солайик
Ҳамиша шодон бўлайик
Завқли ўйнаб кулайик
Дуо беринг халойиқ
Оқ йул тиллаб қолайик
Кулсин бахт Гулшани
Озор чекмасин жони
Сафар қилар Авазхони
Бўлмасин қора кишани
Дуо берин қул кўтариб
Туркман элнинг эшони
Ёришиб йўлнинг шуласи
Кўпайсин сурув галласи
Тоғнинг безаги лоласи
Қолмасин гапнинг чаласи
Туркман элининг мулласи
Ёлғизимга дуо қилинг
Чўларда жилнинг чўлсаси
Қозонда арпа гўшаси
Олғирнинг қўлда ўлжаси
Пўлатдир марднинг панжаси
Туркман элимнинг хўжаси
Ёлғизимга дуо беринг
Очилсин бахт гуллари
Ойдин бўлсин йўллари
Қувватга тўлсин беллари
Яшнаб юрсин эллари
Хайрли ўтсин кунлари
Туркман элнинг чоллари
Омин қўзимга дуо бер
Нурли бўлсин кўчалар
Равшан бўлсин кечалар
Йиғиндаги сиз барчалар
Кийган тўни гул парчалар
Оқ телпакни бойвачалар
Ёлғиз қўзимга дуо беринг
Гапга турмас гўл бачалар
Усти бойлик хўр бачалар
Тили сақов лол бачалар
Қўйганлари шол бачалар
Тепишиб ётган кал бачалар
Аваз ботирга дуо бер
Тоғ безаги арчалар
Боғ безаги ғунчалар
Кийгани олов парчалар
Сетара таққан чечалар
Қасаба кийган бойвачалар
Омин қўзимга дуо бер
Ловдан рўмоли зар сочоқлар
Бўйни тўла дур мўнчоқлар
Атир анқиб гул қучоқлар
Дол гардонли келинчаклар
Аваз шунқорга дуо бер
Юлдуздай чақнаб кўзлари
Беморга шифо сўзлари
Холоскор луқмон ўзлари
Ловуллаб лола юзлари
Оху қоматли қизлари
Ёлғиз ботирга дуо бер
Айтдим сизга хикоят
Элда кўпдир ривоят
Кўпайсин яна зиёрат
Хар ким кўрсин узоқ хаёт
Олмосдан ўткир хақиқат
Парвардигор берсин мадад
Майдонга турган жамоат
Сафар қилар Азамат
Омин қўзимга дуо бер
Тилаб бекнинг парвозини
Айтай кўпни озини
Нечовлар ўтиб созини
Тинглаб султонинг арзини
Фотихага қўл очди
Эшитиб хонинг сўзини
Хурмат қилар аваз зўрини
Билмайди хафу хатарни
Ёв босиб келса қайтарди
Чанбил шанини кўтарди
Турган барча шул халойиқ
Омин деб қўлин кўтарди
Авазхон минган отига
Бормоқчи шом юртида
Юрса қайтмайди ортига
Қаранг жами элатига
Оқ йўл деб валоматига
Худо ёр бўлсин дейишиб
Қўлини тортди бетига
Омон бориб омон келиб
Дуо берди фарзандига
Гўрўғли аваз мардига
Турналар учар хилига
Ўрдаклар сузар кўлига
Тамаки туяр келига
Хангирар кимки белида
Рахмат деб улис элига
Дуони олиб Авазхон
От бошин бурди йўлида
Жўнади аваз чам билдан
Бисмиллох деб йўлга кириб
Алқисса авазхон эли халқи отасидан дуо олиб от бошини йўлга солиб обрўй бергин оллох деб назари тулпор отини мақтаб қайдасан шом эли деб кетиб бораётган экан.
Какул битган шонани
Ширин сўзли донади
Бошга худо понади
Ё пирим деб Авазхон
Чамбил элидан жўнади
Қўлда суқсир сўнади
Кўк қамишга кўмади
Қашқир молга дўнади
Тоғдан кийик энади
Ато қилган тузи деб
Шом элига жўнади
Ширин бўлсин базм деб
Билинмас кўп ози деб
Бўлсин ойим нозим деб
Чопқир олғир тозим деб
Бормоқ бўлди лозим деб
Шунга қилдим жазм деб
Қистаб кетиб боради
Чих назари бўзим бўлади
Бўлмасин ох нолам деб
Гулга тўлсин далам деб
Йўқдир нолам хилам деб
Ўйнаб ўссин болам деб
Қалбимда йўқ алам деб
Орқада қолди қалъам деб
Хайит деб кетиб боради
Чух жонивор олам деб
Омон бўлсин бошим деб
Тўкилмасин кўз ёшим деб
Ўнгидан келсин ишим деб
Билинмас қорли ишим деб
Ўттизга ётди ёшим деб
Баланд тоғда тошим деб
Нара тортиб боради
Ақлли учқур қушим деб
Тоғлардай бардошим деб
Кетмасин ақли хушимдир
Сен билан юришим деб
Така ёвмиш дашим деб
Сен борсан йўқ қайишим деб
Шиддат билан кетаётир
Мададкор йўлдошим деб
Юриш бўлди одатим деб
Ёзилсин қанотиб деб
Чортоқли чанбил юртим деб
Сайри саёхатим деб
Юракда ёнар ўтит деб
Қисмат ктиб боради
Чух жонивор отим деб
От боради ариллаб
Отган ўқдай зириллаб
Шамолдай бўб шариллаб
Жар солади ғуриллаб
Гохи кишнаб чариллаб
Ғубор тўсиқ йўллардан
Ўтиб кетар пириллаб
От боради отилиб
Ширин жони сотилиб
Учар қушлардай қутилиб
Туёқдан чиққан чангига
Осмонинг бети тутилиб
Оғи теккан харсанг тоши
Талқондай бўлиб титилиб
От боради ўйнаб чўпичиб
Чашмаларнинг сувин ичиб
Босган жойлари кўчиб
Хатапдай оғзини очиб
сўт бадандан кучик сочиб
гохи жойларда учиб
жилов бермай боради
авазхонни олиб қочиб
бораётир ёлғиз якка
обрўй берсин авазбекка
жилов солай оқ билакка
мамиз бериб лайли кўка
сиғиниб яратган хаққа
сакраб борар олчи- чикка
баланд-баланд энишлардан
ташлаб борар тикка- тикка
эганг бахтини изланг
юришини от тезлаган
осмондаги хур парини
ўз ёрим деб кўзлари
юрган йўлин созлаган
шаштига дарё музлаган
борган элдан қиз излар
чуха отанинг оти
жами туркманинг давлати
ерни кўйиб тошни тепган
олти ойлик йўлга чопган
излаганин эганинг топган
йўлмизда йўқдир қопқон
сенинг эгангн пари ўрган
устинга бахмаллар ёпган
чуха отанинг қироти
ўзинг бекларнинг мадади
жалол қуйриқ дилимнинг жолиллаб
ўн тўрт қизнинг зулфидай
қош қовоғинг жимиллаб
ипак тўтининг мулкидир
бўйнинг чўзиб чопишинг
тозидан қочган тулкидай
отажоним қироти
ўзинг элимнинг муёти
икки кўзинг ёриллаб
уйга илинган ойнадай
тўбангда икки қулоғинг
тўти билан бойнадай
киприклариниг силқиллаб
жуволдиз билан игнадай
калланг қўрғон чаладай
бадан гўштинг тиладай
ғойибдан келган гадойдай
чатонинг чардоғдай
ўтганинг гўрдарадай
оғзинга оғил қирадай
тенгсаласан тўрадай
пўстининг орасидан
юкли карвон ўтиргудай
кахрланиб югурсанг
отган ўқларни егудай
соврининг супасига
олти ўтиб тиккудай
келин кийов ётгудай
оғзингни очиб жўнашининг
асқар товни ютиргудай
қулоғинг орасидан
мерган қуён отгудай
бурнинг ханагига
пишак кириб ётгудек
устингдаги авазхон
мақсадига етгудек
чуха отанинг оти
ўзинг бекларнинг қаноти
сарви гўштинг чапча бўб
хўжайконинг тузидай
баданларининг тилойим
қаршининг ола бўзидай
икки кўзинг ловуллаб
айдахорнинг кўзгудек
баданингда хар тукинг
хар мақомда ўйнашинг
лўлининг эрка кўзидек
калла чайхат ўйнашинг
кўкатга тўйган қўзидай
бўйин ташлаб чопишинг
мулкини қувган товуқдай
аланглайсан жонивор
пора жеган қозидай
баданинг жуқалигидан
хитойнинг қоғозидай
чиллайди қўшнинг музидай
чуха отанинг қироти
чамбил элининг давлати
икки сағирнинг шосуридай
бўйнингда ёлинг кўрпадай
калланг чодир кападай
гохида мендан хафадай
баданингдан тушган тер
буғдой билан арпадай
отажоним қироти
ўзинг жонимнинг рохати
хеч толмайди юришидан
ками йўқ йўрға чопишидан
қўшиб ўтадт кушидан
хазар қилмас тоғу мошидан
зарб билан ўтар хар душманд
тап тортмайди ёзи қишидан
тўғри тошиб ўтаётир
тикка кия энишдан
баданидан тушган тер
саврнинг жаласидан
ўтганига қараса
хитойнинг қаъасидан
шовуллаб кетиб боради
тоғнинг шалоласидай
шобир бериб беради
чорвадорнинг ғалласидан
сапчиб ўйнаб боради
кийикнинг боласидай
от боради чўзилиб
оёғи йердан узилиб
тоғнинг тушган жойлари
хов ўзидай бўлиб қозилиб
шопар қанот ёзилиб
оёғи остидан тошлар
тупроқдай бўлиб эзилиб
чуха отамнинг ғироти
ўзинг элимнинг давлати
учгаз бўйнинг узайтиб
борар юришинг тузатиб
тоғларнинг белидан ўтиб
дараларни гумбирлатиб
тошлоқ жойларни чангитиб
саксон чашма сувин ютиб
далқиротнинг шамолига
арчалар қутлайди ётиб
яшиндай оқиб йўл тортиб
тошларини парчалаб отди
шиддат билан борар шуйтиб
чуха султонинг қироти
устингда Аваз фарзанди
олға чопар интилиб
сўм юраги ситилиб
кийикдай бўб кийиниб
жазолидай бўб отилиб
жиловини агар бўшатса
кетади қўлидан тўкилиб
бораётир ютиниб
полвон тошлар тўкилиб
майин қамчи чопилиб
ўтган жойи чанг тўзон
осмон бети тўкилиб
хайт деб кикўк отига
чидолмай ғайратига
марднинг сиёсатига
чўл сахро гумбирлайди
тезроқ етиб борсам дийди
шомнинг вилоятига
қувониб отнинг шонига
озор бермай жонига
қаттиқ ўртайди сонига
қамчи харом хайвонига
тоғлар силкиниб қолади
қиротнинг ирғонига
қистаб учқур қушни
чангитиб дала дашини
қўйиб отнинг бошини
таваккал қилибюришини
худога солиб ишини
қайраб боради ишини
авазга бардош беролмас
тўққиз юртини ишини
ирғи отим хайда деб
бу юришлар фойда деб
бўлдим сафарга шайдо деб
шомнинг элининг қайда деб
душман чиқса ул элида
тулки бўлар майда деб
гох йўртиб йўрғалайди
мармар ёлини силқитди
жар келса жаналатди
қир келса қиялади
ўр келганда ўтканлайди
бир қадам ўтаётир
олти газна тўққиз кентини
юриши учар юлдуз
бадани ярқираб кундуз
ўйнаб борар асаби буз
йўл тортади тинимсиз
писанд қилмай кеча кундуз
шовуллаб кетиб туради
шашти яшиндан хам тез
қирлардан кўнглин хушлайди
ғанимни кўрса тишлайди
турли юриш бошлайди
зерикмасин ботир деб
гох гумбирлаб кишнайди
юришин тезлаб боради
бора газлаб боради
шапардан қанот чиқариб
гох парвозлаб боради
шомни излаб боради
зериканда авазхон
отига сўзлаб боради
бир ёшингда босиб сунбул тоғини
икки ёшда кўрдинг эрам боғини
сайр қилиб хур жаннат чарбоғини
бир қарашда олдинг йўлининг чоғини
юракдан кўтариб султон доғини
сағиринга миндириб икки парингни
хон отага қанот бўлган бедавосан
бек отага чилтон берган қиротим
сени минсам тоша кетар ғайратим
ёвни янчиб ғазо қилиш ниятим
қилич кесиб калла кесиш одатим
савобли кун кўмак бўлган турпоримсан
тўрт ёшингдан отам минганди сенга
ору учун талаб қилган райхонга
шунда қанот ёзиб учдинг осмонга
парвоз қилиб бердинг араб ширвонга
хилватда дуч бўлиб ойзайиндинхонга
отам уни миндирганди орқанга
кўк булоқдан олиб қочган булоқсан
қайга борсанг олиб келдинг орингни
ер юзига ўтказгансан зўригни
олиб келдинг қирқ шахардан парини
бир хамалда бориб олдинг кримни
халдор шохни ўтта ёқан тулпорсан
бошинга жувон солган бобои камбар
баданинг сендан тукли анбар
қайга юрсанг пир кишилар жилвадор
ёлинг силаб хазрати қирқ чилтонлар
учқур бўл деб дуо қилган бедавосан
бир юришда олти хизлаган
шамолинга оқар дарё тузлаган
сени мигдан ботир пари излаган
қайга юрсанг соқи бобонг сайлаган
бугун ўзинг шом элини кўзлаган
зарба ғайратингдан душман бўзлаган
ёв бошига зулм солган тулпорсан
қанча шохнинг тожи тахти қулаган
бектош араб сот деб чамбилга келган
нархинг қўйиб қирминг тилло тилаган
хон Гўрўғлм бу макора кўнмаган
элу-халқи султоним сотта деган
хоним тотиб увос сотиб йтғлаган
туркман элига тиёт бўлган тулпорсан
қоқлигини саксон пари талатган
тўққиз ойлик йўлга дадил яратган
сени минган халқи учун ор олган
ёвни кириб кенг майдонга жанг солган
Гўрўғлига элга миёт бўлган тулпорсан
Йўлда қолди ишдатни
От шанига сўз айтди
Томоша қилинг валоматни
Билмас қайғу кулфатни
Мамиз бериб тулпорга
Хар мақомда ўйнайди
Уч деб мақом тебратади
Нега дарёқўлдан ўтади
Тоғларнинг чўққи қияси
Добирига қулаб кетди
Бўри юрмас жойлардан
Бўртиб ўтиб боради
Хавор келса силканиб
Йиртиб ўтиб беради
Тоғда арчазарангни
Туртиб ўтиб боради
Хар томонга синдириб
Отиб ўтиб боради
Тоғларининг сўнгқисмини
Йиқитиб ўтиб боради
Довулдай шобир солиб
Шуйтиб уйтиб беради
Қуват берган молим беради
Қон томирим жоним молим
Бўлмайлик йўлда омонатим
Ботирга қилма хиёнат
Иккимиз отамга фарзанд
Олқардай ўзинги от
Бор хунаринг энди кўрсат
Кокил тошлаб яшиндай оқ
Одамдан оқил қирот
Ўйнаб югир қизиқ-қизиқ
Хар ўйинингинсонга нозиқ
Тош талабга олтин қозиқ
Бўйнинг баланд орқанг бўз очиқ
Билинмас хавор бууқ
Қўзинг юлдуз бўйинг чўзиқ
Чуха отамнинг қир оти
Ўзинг султонимнинг хамдарди
Добулни данқиллатди
Чоройнани ирқилатди
Узангини шарқиллатди
Кун чиқандай ярқиллатди
Йўлинг танобин тортди
Кар жилов қўлини қабартди
Шамолдай шовуллаб кетди
Кенг даралардан ирғишди
Бедавуни пирқиллатди
Найза ўқин ширқиллатди
Мақтаб хайдаб хиротни
Тоғ бетида диркилатди
Тол ипакдай сўлқиллатди
Тозидай қорнини тортди
Оппоқ тер баданига қотди
Уч газ бўйнин узайтди
Бедов қарсоқдай ботди
Жар чқурларни билмайди
Қаранг қайсар Аваз мардни
Чой тошибсиз тўғри келди
Уйқу қовоққа қотди
Қплпоқ бошига ботди
Бедов сенладинг отни
Орадан кўп кунлар ўтди
От устига аваз ботир
Кеча кундуз рўза тутди
Шул кетишда хкч тўхтамапсиз
Икки хафта йўл тортди
Мингани тулпор сари
Ул ботирларни жўраси
Келишган қадди синаси
Адо бўлмайди сира
Омон қайт деб дуо берган
Икки пари энаси
Маст бўлиб тошиб боради
Чанбилнинг аваз тўраси
Ярқиллаб кўринаётир
Бир қишлоқнинг қораси
Боради йўлни саралаб
Гох тикка бўб мўралаб
Душманни кўрса яралаб
Бораётир қараб-қараб
Ботир кўнгли майдон талаб
Гул манзара жой экан деб
Борар қишлоқни оралаб
Алқисса авасхон икки хафта йўл юриб йўл юрса хам мўл юриб неча овул эл юриб болқон товуга етиб борди тоғнинг бир ерида минг уйим харбирдурлар яшар эди булар хар мамлакатдан қувғун бўлиб шул ерга келиб жойлашган мусофир кўчманчилар эди.булар шўрвон мамлакатининг энг охирги чегараси балкош тоғи этадиган кўниш олиб ер суви учун пошшоликни хар йили хирож бериб турар эди тариқ тармоқ экиб талқилиб яшаб юрар эди бу жойлар ширвонномалар катининг пошшолигига эди давлатгелди эди деган қишлоқ оқсоқоли бор эди бу кўчмончилар чанбил мамлакатининг хам биларди Гўрўғли султони авазхонларнинг таърифини эшитганиди.ана Авазхон ўзини танишиб давлатгелдининг уйида уч кун мехмон бўлиб танишиб эл-халқи билан кўришиб яна отиг миниб булар билан дуолашиб мусофир кўчманчилар Авазхонинг оқ йўл тилаб турган чоғи экан:
Юрган жойинг чаман бўлсин бок бўлсин
Завқи-шавқда кўнглинг яшнаб чоқ бўлсин
Дўстларнинг кўпайиб душман бўлсин
Захтматкаш фақирининг иши хақ бўлсин
Харомхўрнинг бошига тўқмоқ бўлсин
Аввал худо пирлар жилводор бўлиб
Қизларнинг малика ўғлинг бек бўлсин
Мартабани улуғ давлатларинг мўл бўлсин
искаганинг тоза атир гул бўлсин
еган овқатларининг асал бол бўлсин
душманларинг қулоғи кар кўзи кўр бўлсин
мусофирлар нияти сенга шул бўлсин
чамбил юртининг ўлани хиромга тўлсин
хурматининг ошсин борган элида
агар юрсанг боғлар ўссин чўлларда
омадингни худо берсин хар ерда
халқ бошқариб мехмон бўлдинг бизларга
олтин пўстин ярқирасин белларда
пир хазратлар хамрох бўлсин йўлларда
хеч нарсага мухтож бўлиб турмагин
ёт элларга бировга сир бермагин
ичи қораларни дўст деб билмагин
очилиб сочилиб сухбатин қурмагин
шодон бўлиб ғамғусса кўрмагин
не тилагин бўлса бари бир бор бўлсин
олган ўлжанг дури олитин зар бўлсин
ғаразгўй ғанимлар кўзи кўр бўлсин
юк ортиб тортганинг лўли нор бўлсин
қора тунда юрсанг йўлинг нур бўлсин
омин болам соғу саломат бўлгин
мадад бериб оллох мададкор бўлсин
бизларга хам тинчлик барқарор бўлсин
омин болам яратган халқ бўлсин
тоғлардан лочин қушдай учиб ўтади
сира қайтмай отга қамчи қўшиб уради
шоду хуррам бўлиб яна жўшиб ўйнайди
тўлқин отиб дарё бўлиб тошиб ўйнайди
омин ой бориб омон қайтгин
келишингда зинхор бизга тушиб ўт
мадад сўраб азизларга бош урдим
мусофир бўб йиғлаб кўзим шиширдим
нокас келса эшигимнинг қувширдим
дўстлар келса ширбоз гўштлар пиширдим
қайтишингда мехмон бўлиб тушиб ўт
оллох ёринг бўлсин хаққа топширдим
яна келгин хизматингда бўлайин
сарпо тўнлар ёпиб мехмон қилайлик
қадр қимматингни доим билайлик
жигардошим бўлсин қадаминг қутлуғ
мехмон қилолмадик шанига лойиқ
мусофирлар оқ йўл тилаб қолайлик
омин деди қўл кўтариб барчаси
гуруллатиб дуо берди халойиқ
авазхон от ёлин силаб
сўздан сўзни улаб
қавми элдан дуо сўраб
барчасига омад тилаб
от бошини йўлла силаб
шомга шундай хай-хайлаб
бошқа гапни четга тайлаб
бисмилох деб йўлга тушди
фақат яхшиликни тилаб
омон бўлсин бошин деб
топилди қардош хишим деб
бахт келтирсин юришим деб
файзли бўлсин ишим деб
хай-хай деб Аваз жўнади
хўш қолинг қариндошим деб
бедовга қамчи чопайин
бир ойдан сўнг қайтайин
дўст учун жоним сотайин
душман кўрсам бўзлатайин
томирини қуритайин
тушдай тўкиб қийратайин
хўш қолинг оға инлари
қайтишда тушиб ўтайин
от миндин олти ёшимда
отам пирим қошимда
барака бўлди йўлимда
ўйнаб кулдим ёз қишимда
ўлжа олиб юришимда
яна кўниб ўтираман
шом элидан қайтишимда
бошга худо понади
ўткир кўзи ёнади
юрса мехри қонади
ўтган тоғларни санади
оч бўридай дўнади
даф қилар келса балони
тилида сано айтиб
шом элига жўнади
йўл тортмади тинимсиз
нара тортиб уйқмсиз
кўзи чақнаган юлдуз
кор қилмайди кор аёз
ўйноқлаб борар учқир бўз
яқин қилар узоқларни
йўл юриб кечаю кундуз
қулон қувғандай бўлиб
ойлар тувгандай бўлиб
блут овғандай бўлиб
довул туғандай бўлиб
гўёғидан тош отдилар
жала жовғандай бўлиб
кетиб борар зувиллаб
сел оқандай шовуллаб
ўт ёнгандай ловуллаб
довулдай бўб гувуллаб
хайбатига қирлар қуллаб
ўтган жойи бузилиб
қолаётир хувуллаб
жонин сотиб боради
ўзини отиб боради
қарсоқдай қотиб боради
тоғ бетига от туйоғи
лойдай ботиб боради
чопиб йўртиб боради
полвон тошларни майдалаб
осмонга отиб боради
ўр келганда ўмганиб
чув деб тақим тербатди
кар жилов қўрни қабратди
отга қилди шиддатни
узоқни яқин этди
уйқу қовоққа қотди
бедов қистаб бек Аваз
чақмоқ тоғига етди
Алқисса Авазхон йўл тортиб осмон билан ўпишган хайбатли бир тоққа етиб борди бу тоғни чақмоқ тоғи дерди кеча кундуз товланиб айниқса кечалари нур сочиб чақмоқ чақандай тошларидан ўт чиқиб ётарди шул сабабли буни чақмоқ тоғи дерди тоғни қиёлаб чиқиб ўтадиган ёлғиз из шул йўлини кўриб от бошини йўлга солиб хайит деб отга мамиз бериб секин бир қамчи уриб қиё йўлидан тоғ бағрига тирмоверди шул вақти жонивор далқирот худди биров йўлини гўзчандай тоққа тўхтаб тўс бўлиб ёрни тепиб сағираси нондай қўпиб пириллаб диркиллаб олға юрмай авазга жилов бермай изига бурилиб кетаверади бу сирни кўрган Авазхон хайрон бўлиб хаёли қочиб кайфи учи қахри ғазаби келиб от жиловини йўлга ростлаб хеч жойда хавфи хатар йўқ хафли хатар бўлганда хам мен қайтадиган зот эмасман деб қиротга дўкиллаб икки кўзини чўқиллаб шул сўзларни айтаётган экан:
Ўзинг учқур ақлинг доно
Мендай эганга парвона
Дилимни қилма вайрона
Мени қилдинг хайрона
Эганг изига қайтмайди
Не хақдин олдинг ордона
Эрисин тоғларнинг қори
Менга йўлидир тоғнинг қори
Ўзим ботирлар сардори
Бек отамнинг олпари
Йўлим тўсолмас деб пари
Йўлиқса кетолмас тири
Умринг йўлда юриб ўсиб ўрчидинг
Баланд чўқиллардан тикка чўпчидинг
Хансираб душманга бошдан ўч эдинг
Ботирларга ўзинг мадад куч эдинг
Жамоллагир нега айниб ачидинг
Майли мени олиб бор жанг устидан
Не сабабдан кайфим бузиб чўчидинг
Айдахор келолмас сенинг ёнига
Хеч ким озор беролмайди жонинггга
Бир силкиниб олға интил жонивор
Бу қилиқ ярашмас сенинг шанигга
Дадил бўл жонивор ўзинг махкам тут
Беманилик йўлидан яна бошинг тортиш
Нохуш хаёл фикирларигни унут
Хафа қилма эганнгни хурсанд шод эт
Кўнглинг бўлмай олға интил тулпорим
Шиддат билан чақмоқ тоғдан норман ўт
Ўзинг бедовлар сараси
Битсин дилинг яраси
Сўнмасин тоғнинг лоласи
Хали узоқ шом ораси
Бу иш уятдир сен менга
Эганг бу тоғлар бўриси
Пана жойдан юрма пастлаб
Хар хил нарсаларни эслаб
Ёв келолмас бизни қасдлаб
Фақт йўлга туш холласлаб
Чў жонивор олға интил
Тоғтбошига ирғи ростлаб
Шундай деб ботир отига
Чидаш қилмай тоқатига
Кўринингда сиёсатига
Зарба хам шиддатига
Қамчи урди от томига
Тезроқ еткиз қирқ кўк отим
Мени оббор шом юртига
Қистаб берди бек отига
Сувлиқ тишлаб интилди
Қирқкўк тилпор тоғ бетига
Душман кўзин ёшлаб ўт
Дадил қадам ташлабўт
Хар томонга хаёл бўлмай
Кўнгил-дилинг хушлаб ўт
Бир тўлғаниб кишнаб ўт
Хазар қилиб ховлиқдинг
Кайфинг чоғлаб жўшлаб ўт
Мамиз бериб қиркўка
Сайиниб тағдир хаққа
Довруғинг кетсин фаллака
Эганг эмас яёлғиз якаа
Хаф-хатар солма юракка
Зарб билан хайдайди отни
Улгур тулпор тоққа
Жонивор тилпор хансираб
Юришга эмас кўп талаб
Йўл тортмайди ер талаб
Авазхон борар хайит халаб
Қамчи кўтариб чухалаб
Тоғнинг ярим бетида ул
Яна қолди бетида ул
Аваз ботир валламайдир
Кулмайди сабр тоқатни
Ўтдай туташиб кетди
Ғайрати тошиб кетди
Тили сиғмай оғзига
Икки уртиб шишиб кетди
Харб бўлдинг исноти деб
Қамчилайди хезалаб отни
Жамоллагир сен сўйилгур
Кўзинг косадай ўйилар
Танагдан бошинг қийилгур
Суягинг тошга қўйилгур
Калла пайчанг ўйилгур
Шул тоғ сени ютса хам
Олға юрт кўзинг ўйилгур
Ақлимни худо олдима
Сенга бир гап бўлдим
Бало кўриб келдима
Ёки пайтонинг тўлдима
Хозир ўлсанг хам олға торт
Бошингни фалок тушдими
Жонга қилмагин жафо
Хуш бўлсин кайфу сафо
Ойоғингни кудирма
Не бўлди назари хайвон
Авазхонни қилма хафа
Не бўлса бирга кўрайлик
Қўрққан жойинга борайлик
Не сир бор экан билайин
Беқайғу ўйнаб келайлик
Дарғазаб қистаб отни
Кунимиз битса ўлайлик
Чу дийди қамчи тортиб
Қистайди мақом тортиб
Ўзангасин ширқиллатиб
Терга тушиб хўрсинади
Олға юрмай юртга юриб
Ана жонивор далқирот бир нарсани сезгандай олға юрмай ўзини орқа олиб терга тушиб тилсиз хайвон қайт изинга дегандай Аввазнинг икки сонидан тишлаб тус бўлиб орқага кетаверди Авазхонинг қахри келиб хеч орқамга қайтма ганман харом улгур ёки ақлдан оздингма қайтмаганман умид ўзингма сенга бўлакча бало келдима қамчига тушиб қўрқма хеч гап бўлмайди ақлининг худо олмайди гулимиз яшнаб сўлмайди бефармон қазон тўлмайди назарқадам хафа қилдинг мени ажал етмай қашқа чивин ўлмайди деб отни уриб қистаб йўлга солди жонивор қирот бадани дўриллаб учиб кайфи қочиб тоғнинг бетига бир ирғади шошиб чўчиб ана шул вақти тоғнинг бети ўйилиб Авазхон оти билан гурсилаб тоғ тагига тушиб кетди жонивор қирқкўз от бу сирини олдиндан сезиб уч газ қанотини ёзиб эгасига озор етмасин деб лочин қушдай беховотир ерга кўнди бу сирдан Авазхон хам шошиб қолмади фикр хаёлини бўлмади изи нима бўлади деб хаёлигаям келмади ерга тушиб шундай қараса кўзи қамашиб ақли шошиб хар тамон чароғон мунаввар тонгдай Авазхон отини етаклаб гул кўчаларининг биридан юриб хар томонга қараб сайри томоша қилиб бу жойларнинг сохиби ким экан бирон жон зат қўрғон томонга юриб мўжизаларга махлиё бўлиб бир сўз айтиб бораётган экан.
Узоқ қолди чамбил жойим
Хеч бўлмасин оху войим
Шўр бўлмасин манглайим
Қандай ерга бошлабкелди
Сабабчи бўлиб худойим
Суви кавсар тоза кўм кўк
Кўрганларнинг кўнгли тўқ
Хар томонди маъшал чўқ
Олтин қўрғон дур олмас
Мендан бошқа эга йўқ
Чарақлайди тошлар чақмоқ чақади
Ер остида оби зилол оқади
Гул манзара ял ял олов ёқади
Хавас билан одам тўймай боқади
Ажойиб жойларни кўрдинг тулпорим
Шохларининг бошида олтин жиғаси
Доноларнинг бўлмас ёлғон иғваси
Яшнаб ётир чаман бўб гулолоаси
Яшармикан одам боласи
Ким учуняратган бу хур жанатни
Кўринмайди бирон сохиб эгаси
Жанатни оралиб келдинг тулпорим
Нафосатга ғарқ бўлиб тўлган боғчалар
Зинопоя нақд чинидан токчалар
Чечак очиб нозланди ғунчалар
Тилла билан безалган ориқчалар
Одам акси кўринган ойна кўчалар
Жаннат мисол нурли жойлар кимники
Алқисса Авазхон бу сўзларни айтиб кетаверсин энди бу масканнинг сири асрорини таърифининг эгаси кимлигини эшитинг.Шом мамлакатининг подшоси Нурсодиқнинг энди ўн еттига тўлган Гулхонийим деган оламда тенгсиз кўйлаги енгсиз ширин сўзли чўпон кўзли баланд парвозли бахор ёзли серфайзли иссиқ юлдузли ишва нозли сўзи ширин лазатли халол лавзли кўзи зиё қоши сиё хусни жамоли бир дунё бели химча бўйи новча кийгани қирмизи парча мисли пари мисол ёқимтой хар сўзи асал бўлган уни кўрган йигитлар юрак дардини айтолмай бўлган қоши ёйдай зулфи найдай асов мойдай тўлган ойдай сочи сунбулдай тобони пулдай шўх булбулдай сўзи асал болдай худди тонгда очилган атиргулдай гулижонойим қизига отаси ўн уч ёшида ер остидан гулжаннатмакон қилиб тўққиз чаманинг сувини ерга қуйдириб олтин ариқчалардан оқиздириб боғи роғлар яратиб гули райхон таратиб хуои жаннат қилиб шохдор девонни хизматга солиб девларни қоровул қилиб қабраз қилиб жонини олиб нима деса гапига кўндириб талабини қондирибдевлар хам шохнинг дилини шод хуррам қилиб ишларини дўндириб қўйган эди ана гулихонойим хар йили ер остига келиб бир ой сайри сайохат қилиб келарди ховлидаги қизларга қиркўк отнинг қадам ташлаши шарпаси эшитлиди жонивор хар қадам ташлайди:
Қулоқ солгин оға айтган сўзимга
Мусофирга ўхшайсин менинг кўзима
армон билан доғ тегмасин юзинга
ростин айтай рахмим келди ўзинга
фурсат ўтмай тезроқ қайтгин изинга
армон билан зўр билганинг толмасин
озод бошинг зулматда қолмасин
ниятим шул хеч ким ичим ўлмасин
вахшийлар макони бу жой акажон
Алқисса хонойим пари қизларнинг ўйнидан завқланиб тани яйратиб ором олиб, энди навбат қаландарнинг отига қани жонивор уйининг бўлса кўрсат деб жиловини силкиб бошқа гапни бўлмай чух хуш эт чух хуш эт жонивор дечеверди хаммасига гап сўзига тушиниб тавбат истаб турган кўрик узоқларга қараб ха демай эгам етиб келади бир хунармини бошлаверайин деб муқом усул билан ўйин бошлаб турган экан:
Назар қарда қиротни
Кўп ўзи хунарманди
Қизларда об навбатни
Мармар ёлин силкитди
Дол бўйнини узатди
Бир жойда туриб қирот
Қирқ марта айланиб кетди
Гох йўрғалабўйнади
Гох жебалаб ўйнади
Гох себалаб ўйнади
Ерни тепкиллаб ўйнади
Сағириси қувибўйнади
Қизларни қувиб ўйнади
Икки қулоғи тикка
Оламда ўзи якка
Тўрт туёғи тикка тикка
Осмонга сапчиб тикка
Хар усулда товланиб
Ўйнаётир ликка-ликка
Хар хил ўйин бошлайди
Калла чайқаб кишнайди
Қумри қушга ўхшайди
Пари кўнгли бўшайди
Ўйини тез экан деб
Эгардан кучиб ушлайди
Какулин селкиллатиб
Тишини шарқиллатиб
Туёғин тирқиллатиб
Нағма нозини кўрсатиб
Охудай бўлиб ўйнади
Парининг қалбин хуш этиб
Товусдай бўб тараниб
Ёли бўйнига ўралиб
Тўрт оёғи тириллаб
Бели ипакдай буралиб
Дид билан ўйнаётир
Муққом билан селланиб
Худди қушдай тўлғониб
Думи ёли чўлғониб
Ирғийди кўзи ёниб
Парининг ақлин олиб
Турли хил ўйинлар қилиб
Қизлар тамоша қилди
Роса қувониб кулиб
Авазхонинг қўшини
Пишшиқ қилар ишини
Душманга урар нинишини
Қизлар кўриб ўйнашини
Сехирли ўйин бошлаб
Олди қизларнинг хушини
Хар охангда жонивор
Ўзгартирар ташвишини
Тоғлврнинг арчасидай
Жўгининг чечасидай
Тожикнинг бачасидай
Арабнинг поччасидай
Сакраб ўйнаётир
Кийикнинг тувчасидай
Парининг кўнгли тўлди
Хаммаси томоша қилди
Қиротга қойил қолди
Парининг оёғи толди
Бешикдай ирғалиб қолди
Энди тушгиси келди
Сиё қошин чимирди
Чирпиниб енг шимарда
Қизлари томонга борди
Мени тушириб олинглар деб
Канизаларини чақирди
Ана жиловни тортиб отни тўхтатиб канизаларини чақирди қизлар келишиб отга яқинлашганда ипакдай мулойим бўб турган от бир лахзада ўзгариб хаёли бузилиб бўйини чўзилиб оёғи ердан узилиб хазилиб осмонга сапчиб иғзини очиб хайбатига ерлар қучиб пишқириб айдархордай ишқириб олдиндан келганин тушиб отди орқадан келганини тепиб нечовининг пешонасида ёриб жазосини бериб қизларини суриб тўс тўполон қилиб тошлади қулоғи тикка кўзи чиққа кучи зукко бўлиб оғзидан парча-парча кўпик отилиб худди қутирган лўқдай дахшатга келиб парининг хамсонларига оғиз солиб ана шундай хонойим парининг юраги бўш суяги шовшаб қайтариб даридир бор бўғин сирқираб ранги учиб қони қочиб жонидан кечиб боши қучиб ох ўлайин деб эгарининг бошидан қучоқлаб қизларига бақириб қурсин қаландарнинг оти эканманомон эсон ўлалмай тушсам қаландарга минг олтин танга садақа берайин соқи нойибнинг оти бошидан қолсин олган пули сиқотига бўлсина тез бориб қаландарни топиб кенглар оти қурсина ерда чирисина мослиғига қара қўзғун дорисини боринглар тез келсин агар кечикса бу бало қазо одамхўр хаммамизни тириклай ютади деб зор қақшаб йиғлайверади шул пайт Авазхон ўз либосларини кийиб назари қиличини белига боғлаб устидан кийизни кийиб келиб катта бир ёввои жийда дарахти панасида отини томоша қилиб келаётганиди жойидан туриб чирпиниб келаверади хайла қаландар келаяпти деб қизлар бари тезюринг бобожон деб бақириб чақириб тзғишиб йиғлашаверади. Авазхон шошиб пишиб кўнгли ёришиб хай аттанг сизларга мен отини таърифини айтгандим озроқ ёмон одати бор қизил яшилини кўрса хаёли бузилиб ажабтовур ўйин қилиқ чиқариб қутириб мени хам танимай устимга тошлаб яқин борди.Шу вақти бу гапни эшитиб сезиб турган қурот оғзини очиб Авазнинг устига ташланди хай хай қуррий хайт жонивор бу фелингдан қайт эганг бўламан деб силлаб сийпаб отни бир амаллаб ушлаб тўхтатди.Шунда хам икки олдинги оёғини кўтариб Авазнинг жиловини ушлаб пешонасини силаб атрофига қаради канизалар ичида тўлин ойдай шула сочиб турган бир қизни кўрди. Аваз таниди бу вазирнинг қизи авал, борганимда бир кўрган эдим бу хонойимнинг дўсти икки каниз билан парини олиб кетиш ниятим бор эди. Шул париштани олиб кетайин бум ўзимга оққиз чўпон ошнамга хонойим пари отамга совға деб хаёлдан ўтқазиб отдан қўрқан киши бўлиб қалтираб талпанлаб энди бунинг устини оғирлаштирайлик бўлмаса бу жамоллаб улгуринг рухи бўзибдими деб парига канизларнинг икктаси келсин чақир деди оққиз билан вазирнинг қизини чақирди қўрқманглар бунинг бир хулосаси бор устини оғир қилайлик тезда товдан тушиб қолади.тез минглар деб икковини белидан сонидан ушлаб илиб кўтариб отга миндириб қўйди. Бир-бирини қучоқлаб ушлаб Авазхон хам ирғиб миниб қирқгаз чилвир билан уч қизни ўзининг белидан боғланглар деб рўмоллари билан боғлатиб бунинг бир ўқийдиган ғазали бор шуни айтмасам иш чатоқ то ўзим кўзларингни оч дегунча очмайсизлар деб жиловини силкиб ёлини силаб чух деб, бир сўз айтиб турибди:
Бўлайин садқа садағанг
Ипак айил олтин тўғонг
Обод бўлсин чамбил чаганг
Оч кўзингни келди эганг
Ўзингни тутгин энди
Мақсадга еткин эди
Равон бўлиб йзўлингни
Қувват берсин белингга
Омон борарсан элинга
Лочин қушдай қано ёзиб
Ўл жанг олиб чангалингда
Хунаринг кўрсат энди
Ўтмасин фурсат энди
Рахим қилиб инсонга
Озор бермайин жонга
Тез етарсан ватанга
Миндик назари хайвонга
Парвоз қилиб осмонга
Ёзсангчи қанот энди
Вақт ғанимат энди
Зийрак сезгир жонивор
Устинга минди парилар
Сўзимни англа тулпор
Қадди қоматинг кўтар
Совға салом бари бор
Булутга бўлган баровар
Жахонни кесган от энди
Етарли ўлжа зот энди
Довруқ солган олапар
Бошда бўлмасин ғубор
Хар ишингдан хабардор
Ўзинг менга мададкор
Суянч тоғим жонивор
Кўкка шўнғиб кет энди
Мўлжалга тез ет энди
Тариф қилди лайли бизни
Авазнинг сўзни сездм
Ердан туёоғин узди
Беш ярим газ қанот ёзди
Сенда кўп хислат эди
Мен учун рохат энди
Яшиндай оқиб боради
Кўкда болқиб боради
Яна тўхтаб қолдириб
Қизлар хаёл суради
Булутдай қикиб боради
Чақмоқ чақиб боради
Икки кўзи ловуллаб
Олов ёқиб боради
Балхаш товнинг устидан
Энди етиб боради
Биргутдай дўнгин энди
Харвақти ўнглайди шуни
Қувса етди қушни
Худо берган куч- бордошни
Седавлат қилсин бошини
Лочиндай чарқиллаб
Балхат тоғига тушди.
Ана Авазхон балхашнинг шом томонига тушиб отдан таппа тайлаб соқол муритини олиб отди. Устидаги кийиз кўйлакларини хам ечиб ташлади қизларни кўтариб олиб бир жойга қатор қилиб қўйди унда хонойим пари бобожон кўзимизни очайликма деди.Авазхон айтди эй паризод бобнг қолдима бобонг эмас аканг қолди. Қани кўзларингни очинглар деди парилар кўзини очиб бобо ўрнида Авазни кўриб таниб хонойим пари билан оққиз бехуш бўлиб йиқилди. Бу сирни вазирининг қизи гулдаста хайрон бўлиб бетини епиб, чашма сувидан олиб келиб сепиб икковини хушига келтирди жойидан туриб Авазхонга эй ботир сенинг зўрлигинга хам маккорлигинга хам қойилмоқ, сен дунёда энг бахтли назар тушган пахловонсон мен сени ўйлаб қашқирларга еб бўлиб кетган дегандим мана отинг хам тирик девлар негадир ўлдирмаган хуллас орингни бир эмас уч марта ошириб олдинг бирданига учта-ёр олдинг деди ана шу кечаси бориб шамомат чўпонинг уйида етди.Бўлган воқеанинг хаммасини айтди оққизни шамоматга никох қилиб топширди эртаси чой татил қилиб турганиди шом томнда чанг кўтарилди Аваз баландликка чиқиб қараса бехисоб лашкар келаётир буни кўриб Аваз париларга лашкарлар келаётганини парилар айтди тез бўлинг қочиб қолайлик деди Авазхон айтаётир энди қочиш номарднинг иши қочадиган одам мен эмас деб чўпонга париларни тошлаб отини лашкарларнинг йўлига чиқди кўрган лашкарлар таққа тўхтади.Бу лашкарлар шом элиниг лашкарлари эди Париларни олиб кетибди деб Авазнинг изидан тушганида нусират деган лашкарбошиси бор эди. Ул вазирнинг қизи Гулдастага ошиқ эди. Тўдадан чиқиб қахри ғазаби келиб менинг севган ёрим оламда танхо дилдор сарвигулим тишлари марваридим, дури гавхарим ноёб жавхарим гулдастани сент ифлос дарбадар олиб қочдинг мард бздманг майдонга тушиб кучингни кўрсатибь ол, эшит нокас нега олиб қочдинг кўрсатиб ол қўлим билан чавахлаб ташлайин деб хайқириб Авазхонинг устига келаверди унда Аваз эй лашкарбоши Пахлавон ўзингни тут тилингни торт қирқоқ номард киши сенинг келаётганингни кўриб қочиб кетмасдан йўлингни тўсиб турмас эди қани хамманг бирдан ташланасанма ёки ўзинг аввал ккеласанма вақтини зтказмай мақсадингни айт деб отни кимтиб ўтдай туташиб лашкар боши томонга интилиб бораверди буни кўриб нусрат бу дайдининг ўзидан сўзи катта кани бир қиличлашиб бир хамлада бошини сапчадай узмасам мен одам эмасман ўзим зўр жангчи толмас бўлмас бир икки силташда йўқ қилсам керак деб Авазга қани нокас ғаламис кел якка ўзим сен билан қиличлашиб жанг қилсам бошинг юлиб ичинг тилсам деди, лашкарларига фармон қилиб тайёрланиб туринглар, Агар мен эплай олмасам ёрдамлашмасанглар менга томоша қилиб туринглар жасурлигимни кўринглар деди ана Авазхон яратган оллохим таолла пири хазратларига сиғиниб , азиз авлиёлардан мадад тилаб кўзи чақнаб қахри ғазаби тошиб гуриллаб ёниб туташиб юнус мусқол икки пари энаси қуфи қофдан олиб келган илон тилли сехрли яшин ўтидан тез қиличини қўлига олди. Қиличга пири хазратларининг сехри тушган эди шундай илғовли сурирли кунларида жанг майдонида Авазхон қўлигаолиб серрмаса яшиндай чўзилиб беш юз олти юз газ узалиб хар сермаганда минма душманимнинг калласи тушди тўкилиб ерга тушардиЮ Ана қилични кўлга тутиб ғайрат-гайратга туташиб етиб икки пахлавон икки томондан ташланиб турган жойи эди:
Оти Аваз валоматди
Кўлига ушлаб пўлатни
Чух деб хайдайжи отни
Икки кўзи ёнган ўтни
Кучини синай қани деб
Нусрат устига тди
Ботир аввал бошла деб
Қиличин кўка узатди
Нусратт хам ғайрат қилди
Лаби учиб қахри келди
Ким қолади ким ўлади
Бошласам хозир ўлдинг деб
Мана деб сермаб олди
Бир газ келди қиличи
Авазга етмай қолади
Авазхон кўнгли яшнади
Қиркўка киш-кишлади
Қиличин махкам ушлади
Дўст кўнглини хушлади
Айдархаддай ишқириб
Ёв устига тошлади
Чух деб назари отни
Кўринг энди Аваз мардни
Қиличин сермаб отди
Ғайрат-ғайратга етди
Нусратнинг бошини
Шол ғомдай юлиб кетди
Пахлавон оламдан ўтди
Ёлғони йўқ ростига
Юрар душманлар қасдига
Гапларнинг пайвастиг
Отни хайдаб ростига
Тайлади лашкар устига
Кўрганининг ақли шошди
Нечов йўлидан адашди
Ботир бошидан бошлади
Йўлбарсдай бўбжангга тушди
Душманкўзи қамашди
Ё раббим деб Авазхон
Силтайди кескир қилични
Патирдай каллар тушди
Билиб борара қуруқ бедов
Душманизи қуруқ бедов
Авазхонда йўқ хеч бир аёв
Билинмйди дахна зов
Марда бўлар қаътий гаров
Ақли шошиб келди ёб
Қасирдаб парангилар
Отилди майдон ичида
Қора ерга қирмиз нон
Қотилди майдон ичинда
Ширин жони душманнинг
Сотилди майдон ичида
Бехисоб калла излаб
Тўкилди майдон ичингда
Бир дахшатли жанг бўлиб
Қоон оқди сойдан чайқалиб
Бияси ўлиб той қолиб
Далаар мурдага тўлиб
Уйилиб хирмон бўлиб
Қирилди майдон ичида
Булут овғандай бўлиб
Лочин қувғандай бўлиб
Хулкар тувғандай бўлиб
Яшин чалгандай бўлиб
Калла қолди гилдираб
Жала жовғандай бўлиб
Ўлик қолди қопдай шишиб
Сангак сойлардан айқашиб
Қашқирлар айланишиб
Қарғаллар қағиллашиб
Қуш бари чувиллашиб
Жондорлар увуллашиб
Турғай чумчуқ ияришиб
Бизга тегармикен деб
Боради томоғи тушиб
Аваз кетди қизишиб хеч тополмайди савашиб
Ёвга қиёмат бўлди
Зулм аломат бўлди
Қақшатиб дахшат бўлди
Беаёв душман ўлди
Саксон минг лашкарларидан
Ярми ўлиб ярми қолди
Шох келади Аваз томон
Бизга бўлди охир замон
Валломатим омон-мон
Кунимиз бўлди ёмон
Қолишимиз энди гумон
Бошимизни чалди туман
Пахлавоним бергин омон
Рахим қилиб сўзимни ол
Қасир қўрғон тузимни ол
Туя йўли қўй қўзимни ол
Салтанатли созимни ол
Омонлик бер шунқорим
Мен розиман қизимни ол
Ягона ёлғизимни ол
Нима десанг кўнпйтн
Айтганинига юрайин
Не сўрасанг берайин
Бўйингдан ўргилайин
Мақсадга етгин илойим
Бизларга бўлгин мулойим
Қизимни сенга топширдим
Насиб қилибди худойим
Ана Авазхон рози бўлиб шохга омонлик тилаб қирқ туяга олтин зару зевар ортириб келиб энг югурик отларидан тўртмасини ушлатиб хизматкорларга сизларни бадхаш тоғидан қайтараман деб шох билан хайирлашиб турган экан:
Нисияи йўқ нақим
Одамда фаросат фахм
Гунохкорлар ютар захм
Бу ишлар хам қисматга бор
тақдирга тан беринг шохим
Айтгин сўзимни омин
Молу давлатимга ча йқалинг
Васиятга қулоқ солинг
Завқи қувончга тўлинг
Яқин кишим бўб қолдинггиз
Хўш энди омон бўлинг
Қидириб излаб боринг
Тол ёғочдан нов бўлади
Ботир ишқи ёв бўлади
Эллда шову шув бўлади
Қўл кўтприб деюб бўлади
Арча кўриб қув бўлади
Чамбил хони Гўрўғли
Сизга киёв бўлади
Оёғимни йўлга солдим
Фикримни қўлга олдим
Шундай қарорга келдим
Қизингиз хон отамнинки
Гулдастани ўзим олдим
Бизда иғво сир бўлмайди
Марднинг йўли тор бўлмайди
Нокасларда ор бўлмайди
Хақ сўзлаган қул ўлмайди
Сарвар малика бўб яшаб
Қизларинингиз хор бўлмайди
Алқисса шох Нурсодиқ бу сўзни эшитиб қувониб қанча хизматкор қўшиб ткя отларини тортириб балқошдан ўтказиб қайтганлар деб Аваз билан хушлашиб юртига қайтди.Ана Авазхон қанча мол дунё билан шомдан чўпоникига бориб буни кўрган чўпон ва парилар бехад севиниб қувонадиган Авазхонни қучиб қуллуқ қилишди Алиқисаа шрухсатлашиб ўзига тобин куйларини хайдаб олдига салиб хаммаси атланашиб қомамат чўпон Аваз билан дўст тутишиб чамилидан кетдиган бўлиб бойнинг кўйларнинг тустугал қўлига топшириб рухсатлашиб ўзига тобен қўйларини хайдаб олдига солиб хаммаси отланишиб қизларни олиб Авазхон Гулдастани шамолат оққизни орқасида миндириб хонойим парини шох отаси берган бедовига миндириб туя қўйларни хайдатиб тиллазорлантириб балхам тоғига етиб оқсақол давлатгелдининг қишлоғининг устидан келди бир кеча бу ерда мехмог бўлишиб яна эртаси йўлга тушиб бу ердаги мусофир туркманларни хам кўчириб олиб эргаштириб чамбил мамлакатига кетиб бораётган экан:
Номус биан ор олиб
Билагига зўр олиб
Белига пўта ўралиб
Ўлжаларни зўр олиб
Тилло билан зароллаб
Келаётир Авазхон
Учта слув ёр олиб
Боради йўл чангитиб
Тоғи қирлардан ўтигиб
Арна жаржарладан ўтишиб
Қўй қўзини тангратиб
Тубичқаларни кишнатиб
Борётир гулдаста
Аваз кўнглини яшнатиб
Хеч ками йўқ хеч бири
Синаси тоғларнинг қори
Мавжланиб сунбил сочлари
Нозланиб келар уч пари
Қаторлашиб карвонлари
Юкланиб тилло зарлари
Гуркираб луқча норлари
Туркман юртига қўшиб
Балхашнинг мусофирлари
Чамбилга кетиб боради
Ўлжа об Аваз шунқори
Отларга мамиз бериб
Шом Аваз кўкрак кериб
Шом юртига қанча туриб
Кўп азоб уқубат олиб
Қайтаётир чамбил юртига
Ғанимлардан ори келиб
Йўлда куйлар дуриллаб
От боради ариллаб
Шамолдай бўб шариллаб
Гулдастани зулфаги
Авазга тегар пириллаб
Яхши келаяпсанми деб
Кўнгли урар хуруллаб
Мавж урар селдай тошиб
Гулхандай ёниб туташиб
Бир-бирин холин сўрашиб
Чирой хуснига қарашиб
Хавас севинчи ошиб
Гулдаста келаётир
Авазхонга ёпишиб
Шамоматга оққиз қиз
Келаётир мингашиб
Бир бирига ярашиб
Юраклари гурсиллаб
Қулоқ тушиб шивирлатиб
Боради хавас ошиб
Зерикканинг йўқта деб
Ушлаб қўяр сонин қашиб
Ўз қизлар сарвари
Сўзлари дардга дори
Орқадп қодлди узоқда
Ўйнаб деган шомдиёр
Ўйланиб кетиб боради
Йўлда хонойим пари
Тоғлари дўлана боғи
Сигирлари сутли ёғи
Юраклар бўлмасин доғли
Насиб бўлса юрай мен хам
Чамбил белда бўб ардоқли
Туркман элда султон экан
менинг тўрам Гўрўғли
шом элининг пари қизи
чамбилга тушган қизи
болдан ширин хар бир сўзи
ойдин бўлсин элда юзи
насиб қилган чамбил тузи
чарақлайди икки кўзи
келаётир уйга ётиб
от устига якка ўзи
олис бўлди ораси
чамбил Авази йўл бошлаб
ёнида чўпон жўраси
орқада қолиб кетди
неча тоғлар дараси
икки хафта йўл тортиб
кўринди чанбил қораси
неча тоғи чўлдан ошиб
қанча дарё қўлдан ошиб
юраклари бекор жўшиб
туяалари қаторлашиб
бораётир яқинлашиб
чамбил белига ёришиб
кўчалар одамга тўлди
пешвоз чиқиб хамма келди
совғаларни қулуқ қилди
нечовлар хайронда келди
хон қизини султонга берди
оқ қизни чўпонга берди
Гулқизни Аваз олди
Элда қирқкун тўй берди
Тумонат эл юртига қайтди
Чўпон арпалида қолди
Гулдастани қўшни қилди
Қўшша қатор ўтов тикиб
Ишларидан кўнгли тўлди
Хаммаси муродга етиб
Достоним охирлаб қолдди
Дарёдайин ўйғоқ бўлиб
Қалби хучақчақ бўлиб
Кўнгли дли пок бўлиб
Ғам қайғуси йўқ бўлиб
Севиниб қолди Гўрўғли
Гулдай яшнаб сергак бўлиб
Алқисса келганлар мурод мақсадига етишиб тўй томоша қилиб чўпон арпалида қолди чорвадорларга оқсақол бўлди оққиз билан яшаб гулдастага хам шул ердан ўтаб тикиб хаммаси муродига етди. Балхаш тоғидан келган туркманлар хам ўзининг туркман қовмига қўшилиб уй жой қилиб чамбилга фуқаро бўлиб ўз юртим деб яшаб кетди хонойим хам Гўрўғлининг кенжа маликаси бўлиб яшаб етди шундай қилиб бу достонни Абдуназар бахши айтди эл кезиб айтиб яна қоғозга битди хар ким орзу мақсадини топсин кўрсин хузур рохатини завқ билан ўткасин хар вақти фурсатини хар кунимиз ғаниматди кўпайтинг дўсту-улфатини халқ учун қилинг хизматини оширинг иззат хурматини худо берсин мақсадни яна кетмас давлатни достонни эшитинглар кўрсин айши фароғатни тўкиб берсин элга хайри сахабатни, ато қилсин худойим муносиб ўғил-қизни фарзандни:
Абдуназар куй тартиб созидан
Эшитганлар озиқ олсин сўзидан
Достонни ўрганган чорша устозидан
Шогирдлари зиё олсин ўзидан
Соз кўтариб сайраб юрсин тизидан
Чақирса бош тортмай тую- базмидан
Достоннинг кўпи создир озидан
Дуо олқиш олгин элнинг ўзидан
Тотавергин насиб қилган тузидан
Айтиб бердим чамбилнинг Авазидан
Шом юртининг гули хонойим қизидан
Қайга борсам элим-халқим олқишлаб
Бобо мерос созни қўлимга ушлаб
Билганимча айтдим хурмоним хушлаб
Даврада одамлар гулдайин яшнаб
Нечовлар гохида кўзини ёшлаб
Дўмбирам охангин овозга жўрлаб
Созладим хар куни қулоғин бураб
Ўзинг мадад бергин хамиша ё раб
Достоним хам келди дўстлар охирлаб
1993 йил 20 мартида тугади.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|