226
`3 ҚИСМ. ЭКЗОГЕН ЖАРАЁНЛАР
13 боб. ЭКЗОГЕН ЖАРАЁНЛАР ҲАҚИДА ТУШУНЧА.
НУРАШ
13.1. Умумий маълумотлар
Ер пўстида ва унинг юза қисмидаги барча ўзгаришларга
сабабчи бўлган иккита қудратли куч бор. Уларга эндоген ва экзоген
кучлар ѐки жараѐнлар деб ном берилган. Биринчисининг ҳаракатга
келтирувчи манбаи Ернинг ички энергияси бўлса, иккинчисиники
ташқи, асосан - Қуѐш энергиясидир.
Эндоген кучлар бунѐд этувчи хусусиятга эга бўлса, экзоген
кучлар барбод этувчи вазифасини бажаради. Масалан эндоген
кучлар Ер юзасининг барча нотекисликларини бунѐд этса, экзоген
кучлар уларни текислашга ҳаракат қилади.
Экзоген (юнонча -
ехо
- ташқи,
депон
- келиб чиқиш,
пайдо
бўлиш) жараѐнлар Ер юзасида содир бўладиган табиий ҳодисалар
бўлиб, уларни ҳаракатга келтирувчи манба қуѐш энергиясидир.
Шунингдек экзоген жараѐнлар литосферанинг атмосфера,
гидросфера ва биосфералар билан ўзаро таъсири натижасида содир
бўладиган табиий ҳодисалардир. Экзоген жараѐнлар асосан ер
пўстининг юза қисмини ўзгартиради.
Барча экзоген жараѐнлар тоғ жинсларини емиради (нураш,
эрозия, денудация, абразия, экзарация), емирилган жинсларни
ташийди (кўчиради) ва тўплайди (аккумуляция).
Ана шу табиий
ҳодисалар туфайли ер юзасининг рельефини текислайди. Лекин
экзоген жараѐнларнинг фаоллигини кўп ҳолатларда эндоген
жараѐнлар белгилаб беради ва ҳар иккаласи қарама-қаришликлар
кураши ва бирлиги қонуни асосида намоѐн бўлади. Масалан, тоғлар
(вулканик, тектоник) қанчалар тез ва баланд кўтарилса, уларнинг
емирилиши шунчалар тезлашади. Бунда ер пўстида модда ва
энергия алмашинуви кузатилади: тоғлар емирилиб,
пасая боради,
текисликлар эса, чўкинди жинслар билан тўлиб, кўтарила
бошлайди. Ер пўстидаги мавжуд мувозанат бузилиб, тектоник
ҳаракатлар янгидан фаоллашиш босқичига ўтиб, вулканлар
ҳаракатланиши, даҳшатли зилзилалар содир бўлиши мумкин.
Демак, бу иккала кучлар ўзаро динамик бирликда ривожла-
нади. Шунинг учун ҳам геологик - геоморфологик тадқиқот ишла-
227
рининг услубий асоси эндоген ва экзоген кучларининг ўзаро нисба-
тини таҳлил қилиш ҳисобланади.
Қуѐш энергияси ва бошқа ташқи
кучлар таъсирида содир
бўладиган ер пўстининг юза қисмидаги барча табиий ҳодисаларни
экзоген жараѐнлар
деб аталади. Экзоген жараѐнларни иккита йирик
гуруҳга: қуруқликдаги ва сувли муҳитдаги жараѐнларга ажратиш
мумкин. Қурукликдаги экзоген жараѐнларга нураш, шамол,
вақтинча ва доимий оқар сувлар ва музликлар, сувли
муҳитдагиларга денгиз ва океан сувлари, кўл ва ботқоқликлар,
ерости сувларининг фаолияти тегишлидир.
Сув оқими билан боғлиқ бўлган жараѐнлар тоғ жинсларининг
емирилиши, ерилган
материалларнинг ташилиши, дарѐ, дельта
ѐтқизиқлари, умуман эрозия, кўчириш ва тўплаш жараѐнлари
мажмуасидан ташкил топади.
Экзоген жараѐнларнинг вақт давомида ривожланишига асосан
учта (тектоника, иқлим, антропоген) омиллар таъсир этади ва
тўртта босқичдан иборат бўлади. Биринчи босқичда экзоген
жараѐнлар кучаяди ва унга мос ҳолда ландшафтларнинг ўзгариши
жадаллашади. Иккинчи босқичда
экзоген кучларнинг заифлаша
бориши ва ландшафтларнинг ўзгариши ўртасида мувозанат юзага
келади. Бу мутаносиблик маълум вақт давом этади. Учинчи
босқичда экзоген жараѐнларнинг тобора заифлашуви узоқ
муддатларда давом этиши ҳисобига ландшафт типлари янги
шароитга мослаша боради. Тўртинчи босқичда динамик мувозанат
ҳолатида ривожланиш муҳити шаклланади. Бу ҳолат бирор куч
таъсир этмаса, узоқ геологик вақт давомида экзоген жараѐнлар
билан ландшафт типларининг мутонасиблиги ўзгармайди.
Қуйида экзоген жараѐнларга тегишли бўлган нураш, шамол,
сув, музлик, денгиз ва океан, кўл ва ботқоқлик, ерости сувларининг
таъсири, тупроқ ҳосил қилувчи жараѐнлар ҳақида
маълумотлар
келтирамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: