Таянч тушунча ва ибораларга изоҳ беринг.
Магма, магматизм, минерализатор, магма дифференциацияси, интрузив ва
эффузив магматизм, акцессорлар, мос ва номос интрузиялар, батолит, лакко-
лит, гарполит, этомлит, дайка, шток, силл, лополит, факолит, сероген
структура.
Назорат саволлари
Магма нима ва у қандай ҳосил бўлади?
Магматизм қандай жараѐн?
Интрузиялар ер пўстида қандай шаклларни ҳосил қилади?
215
Апофизалар нима?
Мувофиқ интрузив шаклларни санаб беринг?
Номувофиқ интрузив таналарга қандай структура шакллари киради?
Сероген структуралар қандай хусусиятларга эга?
Иссиқ контактбўйи ўзгаришлари нималардан иборат?
Вулкон-тектоник структуралар қандай ҳосил бўлади?
.
216
12 боб. МЕТАМОРФИЗМ
12.1. Умумий маълумотлар
Тоғ
жинсларининг юқори ҳарорат, босим ва газ ҳамда
эриган компонентлар таъсиридан ўзгариши
метаморфизм
дейилади.
Метаморфизм жараѐнида тоғ
жинсларининг кимѐвий ва
минерал таркиби, структураси, ѐтиш ҳолати ўзгаради. Чўкинди
ва магматик тоғ
жинслари, баъзан метаморфик жинсларнинг
ўзи ҳам метаморфизмга учрайди. Буларни
метаморфлашган
жинслар
дейилади.
Метаморфизм кечадиган ер ичида 5 км дан 20 км гача
чуқурликдаги табиий-кимѐвий жараѐнларни биз бевосита
кўраолмаймиз, уларни фақат ер юзасида очилиб қолган тоғ
жинсларини кузатиш орқали ўрганиш мумкин.
Тоғ жинслари мураккаб минерал тизим сифатида ўзлари ҳосил
бўлган муҳитнинг табиий географик шароитларида мувозанатда
бўлади.
Лекин
кўп
ҳолларда
минтақаларнинг
геологик
эволюциясида тоғ жинслари дастлабки шароитлардан ўзгача
вазиятларга тушиб қолади. Бундай ҳолларда тоғ жинсларининг
таркибига кирувчи минераллар мажмуаси янги шароитларга
―мослашишга‖ мажбур бўлади. Бу ―мослашиш‖ метаморфизм
дейилади.
Метаморфизм сўзининг луғавий маъноси ўзгариш жараѐнини
англатади. Шундай қилиб, метаморфизм деганда табиий географик
ва термодинамик шароитларнинг ўзгариши туфайли структураси,
текстураси, минерал, баъзан эса кимѐвий таркибининг ўзгаришига
олиб келувчи эндоген жараѐнларнинг мажмуаси тушунилади.
Бундай ўзгариш тизимнинг қаттиқ ҳолда сақланиши билан кечади.
Метаморфизмга барча тоғ жинслари - чўкинди, магматик ва олдин
ҳосил бўлган метаморфик ҳосилалар учраши мумкин. Дастлабки
жинслар протолитлар дейилади.
Метаморфик ўзгаришларда тоғ жинслари тўлиқ ѐки қисман
қайта ҳосил бўлади. Агар метаморфизмда протолитларнинг
дастлабки таркиби ва тузилишини тиклаб бўладиган реликтлари
сақланиб қолган бўлса, бундай жинслар
метаморфлашган
,
217
бирламчи хусусиятлари батамом йўқолганлари эса
метаморфик
жинслар дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |