Заҳарли свитаси (юқори келловей – оксфорд) фақат Кўҳитангда ривожланган бўлиб, седиментация ҳавзасининг чуқурсувли қисмларида ички ётқизиқларини ташкил қилади, бу ётқизиқлар қуйи ва ўрта Хатак, Панжоб рифли массивлари тизими, юқори гаурдак оксфорд ётқизиқлари билан чегараланиб, шимолий ва шимолий шарқий томондан курак свитаси ётқизиқларига туташади. Ётқизиқлар таркиби тўқ кулранг, қорамтир пелитоморф юпқа қатламли оҳактошлардан ташкил топган.
Кўҳитанг таянч кесмалари таркибида аммонит комплекслари mariae (80 метр) зонасига ва сordatum (73 метр) қуйи оксфорд зоналарига тегишли. Бу ётқизиқларда ўрта оксфордга тегишли жинслар риф массивлардан ташкил топган (74 метр). Унинг тузилишида олти нурли маржонлар, сувўтлари, камроқ хететидлар, нурлилар, верпулларнинг қолдиқлари кузатилади. Шунингдек, қатламда учровчи фауна қолдиқлари таркибида иккитавақали моллюскалар, фораминафералар, устрицалар, булутсимонлар, нинатаналилар, брахиоподалар, гастроподалар ва бошқалар мавжуд. Бу қатламда учрайдиган аммонитлар ўрта оксфорднинг plicatilis ва transwersarium зоналарига тегишли. Гаурдак рифлари устки қисмида кузатилувчи аммонитлар оксфорд bifurcatus зонасига тегишли эканлиги таъкидланган. Шунга ўхшаш ҳолатни Бухоро – Қарши ҳудуди рифли комплексларида ҳам кузатиш мумкин.
Ушбу кўринишда заҳарли свитасининг тарқалишида нисбатан чуқурсувли оҳактошларларнинг шимолий қисмлардан шимолий – ғарқий томонга йўналишда рифли комплексларнинг тугаб бориши, ҳавза ётқизиқларнинг нисбатан ёшариши қайд қилинади. Шимолий ва шимолий – шарқий томонга свита ётқизиқлари курак свитаси ётқизиқларига ўтиши кузатилади.
Қурек свитаси (оксфорд – қуйи кимериж) Ҳисор тизмасининг жанубий – ғарбий этакларида, Кўҳтангтов, Сувсизтов, Сурхонтов, Бойсунтов, Яккабоғтов ҳудудларида ривожланган бўлиб, бу ётқизиқлар ушбу ҳудудларда кўҳитанг сериясининг устки қисмини ташкил этади. Бу ётқизиқларнинг таркиби карбонатли жинслар – пелитоморф, сувўтли, онколитли, оолитли, органоген – детритли оҳактошлардан ташкил топган. Ётқизиқларнинг умумий қалинлиги 200 – 40 метрни ташкил қилади.
Чуқурсувли кесмаларда (Кўҳитанг) свита ётқизиқларининг қуйи чегараси аниқ эмас. Бироқ, Панжоб майдонида ва шимолий – шарқий йўналишда свита ётқизиқлари базал қисмда жойлашган рифли комплекслар ривожланган (Панжоб, Дербант, Тўда). Бу ётқизиқларда оолитли, детритли саёзсувли оҳактошлар (Сангардак, Хандиза), оҳакли қумтош пачкалари (Гулиоб ҳудудида) тарқалган.
Ғужум свитаси (юқори оксфорд – қуйи кимериж) Тубегатанг, Гавурдакда табиий очилмалари кузатилади ва Бешкент ботиғида бурғи қудуқлари ёрдамида очилган.
Ушбу свита ётқизиқлари таркиби қорамтир битиминоз мергеллар, оҳактошлар ва алевролитлардан ташкил топган бўлиб, ётқизиқларнинг умумий қалинлиги 5 – 40 метргача етади. Свита ётқизиқлари таркибида Othetoceras sp., Lithacoceras sp., Ataxioceras каби аммонит қолдиқлари қайд қилиниб, ётқизиқлар юқори оксфорднинг «bimammatum» ва «planula» зоналари ва шунингдек қуйи кимерижнинг «planulata» зоналарига тегишли деб тахмин қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |