Хўжахонов исмоилжон мансурович ўзбекларнинг миллий ўзлиги


Ўзбекларнинг миллий ўзлиги



Download 1,07 Mb.
bet53/61
Sana09.07.2022
Hajmi1,07 Mb.
#760120
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   61
Bog'liq
ozbeklarning milliy ozligi

Ўзбекларнинг миллий ўзлиги

105

давлат тузиш ҳуқуқини, ҳамма ва ҳар қандай миллий имти-ёз ва чеклашларни ва миллий-диний имтиёз ва чеклашларни бекор қилишни, Россия ҳудудида яшовчи майда миллатлар-нинг ва этнографик гуруҳларнинг эркинлик билан ривожла-нишини асос қилиб олишга қарор қилди”,1 деган мазмундаги мурожаатномасини юборди. Лекин, ушбу қарор уларнинг ҳо-кимиятга мустаҳкамроқ ўрнашиб олиш йўлидаги айёрона шо-винистик режасининг бир қисми ҳисобланиб, бельшевиклар мустамлака ўлкаларнинг нафақат мустақиллигини, ҳаттоки мухториятини қўлга киритишига тиш-тирноғи билан қарши эди. Буни биз “Туркистон мухторияти” мисолида кўришимиз мумкин. Афтидан большевиклар раҳбари (В.И. Ленин) Россия­ нинг мустамлака ўлкаларидаги халқлар уларнинг ғояларини қўллаб-қувватлайди ва жойларда ҳокимиятни қўлга киритиш


ва уни мустаҳкамлашда­ камбағаллар тоифаси уларга суянч бўлади, деб ишонган. Аслида Марказий Осиё жамиятида бой-лар ва камбағаллар ўртасида ўзаро кескин қарама-қаршилик кайфияти (антогонизм) мавжуд эмас эди. Минтақада синфий кураш эмас, балки миллий ўз-ўзини англаш жараёни муҳим ўрин тутар эди.


Большевиклар Туркистонда ҳокимиятни куч билан эгаллаб олганларидан кейин ўлкада “иккинчи инқилобий”2 ҳодисани амалга ошириш учун уни миллий-ҳудудий жиҳатдан алоҳида республикаларга бўлиб ташлаш режасини туза бошлади. 1918 йилдаёқ рус мафкурачилари ТАССР ҳудудида кўп асрлардан бери мавжуд бўлиб келган кўп миллатлилик ўрнига якка мил-латлардан таркиб топган маъмурий бирликлар ташкил этиш ҳақида гапира бошлаган эди. 1920 йил бошларида Туркистон комиссиясига Туркистон АССРни миллий тил белгисига қараб бўлиб ташлаш масаласи қўйилган эди. Май ойида В.И. Ленин томонидан Туркистоннинг Узбекия, Киргизия ва Туркменияга бўлинган харитасини (этнографик ва ҳоказо) тузиш вазифаси



  • Ўзбекистон тарихи (1917–1991 йиллар). 2 китоб. Биринчи ки-тоб. Ўзбекистон 1917–1939 йилларда / Масъул муҳаррирлар: Р. Аб-дуллаев, М. Раҳимов, Қ. Ражабов. – Т.: Ўзбекистон, 2019. – 56 бет.



2 Тадқиқотчиларнинг фикрича, Марказий Осиёда миллий-ҳуду-дий чегараланишнинг ўтказилиши минтақа аҳолиси ҳаётини инқи-лобий тарзда ўзгартирган ҳодисалардан ҳисобланади.
106 Исмоилжон ХЎЖАХОНОВ
топширилди1. Марказий Осиёни миллий-ҳудудий жиҳатдан бў-либ ташлаш учун амалий ҳаракат бошланди. Қисқа вақт ичида ушбу лойиҳага фақат Туркистон республикасигина эмас, балки бу вақтда Бухоро ва Хоразм Халқ Республикалари ҳам ҳуқуқий жиҳатдан ҳали мустақил суверен давлатлар ҳисобланишига қа-рамай тортила бошланди. Туркистон халқларининг бирлиги, мухторият борасидаги ҳар қандай фикрлар инобатга олинмади, балки миллатчилик, панисломизм, пантуркизм сифатида баҳо-ланди. “Туркистон” атамасини матбуотда қўллаш тақиқланди.

Марказий Осиёда миллий-ҳудудий чегараланиш ўтказили-шига тайёргарлик дастлаб маҳаллий аҳоли онгига ушбу ғоя-нинг сингдирилишидан бошланди. Айнан 1920–1924 йилларда минтақа аҳолиси онгига миллий чегаралаш ғояси сингдирилиб, маҳаллий аҳоли ўзбек, туркман, қирғиз (аслида, қозоқ) номи остида миллий давлатларини ташкил этиш ташаббускорига айлантирилди.2 1924 йилда эса миллий-ҳудудий чегараланиш ўтказилди.


1924 йилда ўтказилган миллий-ҳудудий чегараланишдан кўзланган бош мақсад Марказий Осиё аҳолисини бўлиб ташлаб ҳукмронлик қилиш эканлигини қайд этган эдик. Америкалик тарихчи Эдуард Олуортнинг фикрича, ушбу тадбирдан кўз-ланган бош мақсад, биринчи навбатда, ўзбекларнинг минтақа халқларини бирлаштириш салоҳиятига барҳам беришдан ибо-рат бўлган. Бунинг сабаби шундаки, юқорида қайд этилган халқларни бирлаштириш ғоялари бевосита ўзбеклар билан боғлиқ эди. У бу ҳақда шундай ёзади:


“Ўзбеклар маданий соҳада ҳам, сиёсий соҳада ҳам Марказий Осиёнинг жанубий қисмида юқори мавқега эга эди. Руслар учун ўзбеклар уч томонлама хавф солар эди. 1. Ўзбеклар Марказий Осиёнинг ўтроқ аҳоли яшайдиган минтақаларида кўпчиликни ташкил этарди ва бутун жанубий ҳудудларнинг ижтимоий ва маданий ҳаётида фаол иштирок этарди. 2. Агар ўзбеклар ўзла-ри яшайдиган ҳудудларда сиёсий фаолиятни давом эттиравер-



  • Ўзбекистон тарихи (1917–1991 йиллар). К.1. – Т., 2019. – 290 бет.

Архив маълумотларига кўра, этнографик харитани тузиш ишлари айрим сабабларга кўра чўзилиб кетган ва 1924 йилга қадар ўз ни­ ҳоясига етмаган эди.




2 Асқаров А. Ўзбек халқининг келиб чиқиш тарихи... – 527 бет.


Download 1,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish