Хизмат ёзишмалари
Режа:
Дорихона ташкилотлари фаолиятида хизмат ёзишмалари
Хизмат ёзишмаларининг функцияси, аҳамияти
Хизмат ёзишмаларининг турлари.
Таянч иборалар: Хат; ёзишма; кафолат; таклиф; хабар; хизмат; илова;
Мавзунинг мақсади талабаларни дорихона ташкилотлари фаолиятида хизмат ёзишмалари билан таништириш. Талабаларда хизмат ёзишмаларининг функцияси, аҳамияти, хизмат ёзишмаларининг турлари бўйича мукаммал билимларни шакллантириш.
Мавзунинг аҳамияти фармацевтика ташкилотларида фойдаланиладиган ҳужжатларнинг салмоқли қисмини хизмат ёзишмалари ташкил этади. Бу ҳужжатларни яратиш, фойдаланиш, уларга жавоб қайтариш фармацевтик ташкилот ходимларидан чуқур билим ва амалий кўникмаларни талаб этади. Мазкур мавзу орқали талабалар бу билимларга эга бўладилар.
Ахборот қисми
Хизмат хатлари- ташкилотлар орасида хизмат алоқаларини амалга оширувчи асосий ҳужжатдир. Хат орқали бажариладиган масалалар кўлами жуда кенг бўлиб, бундай ёзишмалар воситасида турли кўрсатмалар, сўровлар, жавоблар, тушунтириглар, хабарлар, таклифлар, илтимослар, кафолатлар берилади ёки қабул қилинади. Мазмун жиҳатдантурлича бўлган бундай ҳужжатлар умумлаштирилган ҳолда хизмат хатлари деб юритилади. Хизмат хатлари ташкилотда иш юритиш жараёнида қўлланувчи ҳужжатларнинг умумий миқдорига нисбатан 80 фоизни ташкил этади.
Хизмат хатлари хусусиятларига кўра ўзаро фарқланади. Хатларни бажарадиган вазифасига қараб қуйидаги турларга бўлиш мумкин:
Жавоб хатни талаб қилувчи хатлар (даъво хатлар, сўров хатлар, илтимос хатлар)
Жавоб хатни талаб қилмайдиган хатлар (илова хат, тасдиқ хат, эслатма хат, ахборот хат, кафолат хат ва бошқалар).
Ушбу хатлар маълум бир мақсадда ёзилади, масалан кафолат хатларда- кафолат бериш ифодаланса, илова хатларда- хатга илова қилинаётган ҳужжатлар ҳақида ахборот берилади. Бироқ шундай хатлар ҳам кафолат бериш, ҳам илтимос, ҳам эслатиш маънолари ифодаланади.
Хизмат хатлари одатда хатлар учун тайёрланган босма иш қоғозларига ёзилади. Махсус босма иш қоғозлари бўлмаган ҳолларда хизмат хатлари ташкилотнинг хос иш қоғозига ёки оддий қоғозга ёзилади. Хат оддий қоғоз вараққа ёзилса, унинг чап томонидаги юқори бурчагига хат жўнатаётган ташкилот номи кўрсатилган тўртбурчак муҳр қўйилади.
Зарурий қисмлари бурчакда жойлашган босма ёки хос иш қоғозларида зарурий қисм аввал ўзбек тилида, қуйида эса рус тилида берилади. Зарурий қисм узунасига (бўйига) жойлашган босма иш қоғозларида чап томонда ўзбек тилида, ўнг томонида рус тилида берилади.
Ҳар кандай xизмат xати мантикий жихатдан озаро боглик болган уч кисмдан иборат болади.1- кириш кисмида одатда xат билан тегишли ташкилотга мурожаат килишга мажбур этувчи асосий сабаб корсатилади.Иккинчи кисмида xатда кўйилаётган масалан xал килиш зарурлиги далиллар асосида баён килинади.Xатнинг учинчи (xулоса)кисмида эса xат ёзишдан кўзланган асосий максад ифодаланади.
Xизмат xатлари имкони борича киска бўлиши коидага кўра xизмат xатлари бир бетдан ошмаслиги керак.Xизмат xатлари икки нусxда ёзилади ва имзоланади.Биринчи нусxа жўнатилиб иккинчи нусxа ташкилотнинг ўзида сакланади.Агар xат икки ва ундан ортик маконга йўлланса xат жўнатилаётган асосий ташкилот ёки раxбар xодимнинг номидан сонг бошкалари берилади.Биргина ҳужжатда уни олувчнинг номи тўрттадан ошмаслиги керак.Xизмат xатлари одатда ташкилот номига юборилади.Факат масаланинг хал килиниши бевосита раxбарга богълик бўлса xат раxбар номига жўнатилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |