Суяк-бўғим сили - Суяк-бўғим силининг эпидемиологияси охирги пайтларда анча ўзгаришларга учради. Олдинги даврларда суяк-бўғим сили билан кўпинча болалар оғриган бўлса, хозирги пайтга келиб бу касаллик кекса ёшли одамларда кўпроқ учрамоқда. Қария ёшли беморларда суяк-бўғим сили бошқа сил касалликларининг 72-75% ни ташкил қилмоқда.
Суяк-бўғим сили асосан кўкрак ва бел умуртқаларини зарарлайди. Суяк-бўғим сили ичида сил спондилити 40% ни ташкил қилади. 20 % холларда чаноқ сон бўғими сили, 15% холларда эса тизза бўғими сили учрайди. Ясси суяклар (қорвурғалар, тўш суяги, калла суяги) сили, кафт ва бармоқ суклари сили, елка ва болдир панжа бўғими сили эса нисбатан кам учрайди. - Суяк-бўғим сили асосан кўкрак ва бел умуртқаларини зарарлайди. Суяк-бўғим сили ичида сил спондилити 40% ни ташкил қилади. 20 % холларда чаноқ сон бўғими сили, 15% холларда эса тизза бўғими сили учрайди. Ясси суяклар (қорвурғалар, тўш суяги, калла суяги) сили, кафт ва бармоқ суклари сили, елка ва болдир панжа бўғими сили эса нисбатан кам учрайди.
Суяк-бўғим сили хар хил турларининг ривожланишига шикастланишлар ва инфекциянинг вирулентлиги таъсир кўрсатади, аммо организмнинг химоя кучлари асосий ўринни эгаллайди. Агарда химоя кучлари бирданига сусайса, (масалан юқумли касалликлардан кейин), унда жараён фаоллашиши мумкин. - Суяк-бўғим сили хар хил турларининг ривожланишига шикастланишлар ва инфекциянинг вирулентлиги таъсир кўрсатади, аммо организмнинг химоя кучлари асосий ўринни эгаллайди. Агарда химоя кучлари бирданига сусайса, (масалан юқумли касалликлардан кейин), унда жараён фаоллашиши мумкин.
Суяк-бўғим сили специфик остеомиелит ривожланиши билан кечади ва беморларнинг юқори даражада сенсибилизацияланиши ва алллергизацияланиши билан боғлиқ бўлади. Жараён дастлаб найсимон суякларнинг метафизи ва эпифизини қамраб олиб тўқималарнинг казеоз парчаланиши кузатилади. Суякларда эриётган қандни эслатувчи секвестрлар сақловчи унча катта бўлмаган бўшлиқлар пайдо бўлади. Атроф тўқималарда эса реактив яллиғланиш ривожланади. - Суяк-бўғим сили специфик остеомиелит ривожланиши билан кечади ва беморларнинг юқори даражада сенсибилизацияланиши ва алллергизацияланиши билан боғлиқ бўлади. Жараён дастлаб найсимон суякларнинг метафизи ва эпифизини қамраб олиб тўқималарнинг казеоз парчаланиши кузатилади. Суякларда эриётган қандни эслатувчи секвестрлар сақловчи унча катта бўлмаган бўшлиқлар пайдо бўлади. Атроф тўқималарда эса реактив яллиғланиш ривожланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |