Масалан патологик жараён чаноқ сон бўғимида бўлса, сон ва ёпқич нервларининг таъсирланишидан оғриқлар тизза бўғими сохасида кузатилиши мумкин. Пастки умуртқаларнинг оститида қориннинг олдинги юзаси ва сон сохасида аниқ бўлмаган оғриқлар кузатилади. Тунги оғриқлар кузатилиши мумкин.

Оёқ қўллар харакатининг чегараланиши бўғим силининг бошланғич босқичидаёқ кузатилади. Беморлар оёқ қўлларини оғриқ чақирмайдиган холатида ушлаб, авайлашга харакат қилишади. Масалан кўкрак ёки бел спондилити бўлган бемор полда ётган предметни олиш учун олдинига ўтиради ва ундан кейингина предметни олади. Оёқ қўлларнинг мажбурий холати бўғимларнинг турғун контрактураларига сабаб бўлади.

Оёқ қўллар харакатининг узоқ вақт чегараланиши натижасида нерв трофикаси бузилиши ва авж олиб борувчи мушаклар атрофияси келиб чиқади. Мушаклар атрофияси билан бирга тери ва тери ости тўқималари склерози ва оёқ қўллар шиши келиб чиқади. Тери ва тери ости ёғ клетчаткаси соғлом томонга нисбатан хар доим қалинлашган бўлади - Алексадров симптоми. Тери бурмаларининг қалинлашуви патологик жараённинг қаерда жойлашганлигига қарамасдан оёқ қўлларнинг барча узунлиги буйлаб тарқалади. Бўғимлар контурларининг ўзгариши, оёқ қўлларнинг деформацияга учраши эса кеч босқичларида пайдо бўлади.