6.7. Деактиваторлар
Антиоксидловчи қўндирмалар ёқиғилар сақланганда хусусан бази бир металлар ва сплавлар иштрок этганда ёмонлашади. Ёқилғилар оксидлашдаги металларнинг каталитик таъсирини йўқотиш учун ва антиоксидловчилар сарфини камайтириш учун махсус қўндирмалар деактиваторлар қўшилади. Улар металл ионларини комплекс бирикмалари билан боғлайди. Махаллий саноатда металл деактиваторлари хозирча қўлланилмайди.
6.8. Биоцид қўндирмалари
Тропик иқлим районларда юқори ҳарорат ва ҳаво намлиги юқори бўлган шароитларда микроорганизмларни кўп хиллари нефть маҳсулотлари хоссаларини ёмонлаштиради. Ёқилғи ва сув орасидаги юзада микробиологик массаларнинг ҳосил бўлиши, коррозион агрессивликни ортиши филтрларнинг ва ҳимоя воситаларини ёқилғи бакларининг коррозиясини тезлаштиради.
Микроорганизмларни зарарли оқибатларига қарши биоцит қўндирмалари қўшилади. Уларнинг таъсири микроорганизмларни ўсишини, ёқилғиларнинг ифлосланишини тўхтатишга асосланган. Тропик иқлим районларида биоцид қўндирмаларни қўллаш чегараланган.
Ёқиғиларнинг сурков қобилиятини оширувчи қўндирмалар. Бу турдаги қўндирмаларни ишлаб чиқариш яқиндан бошланган лекин уларни айрим турлари кенг тарқалган. Дизель ва реактив двигателларда ёқилғи ёниш камерасига махсус плунжер насослари ёрдамида форсункалар орқали узатилади. Бундай насослар ёқилғини ўзи билан мойланади, бу деталларнинг ахволи ёқилғи хоссаларига боғлиқ. Уларнинг сурков (мойлик) қобилятини хоссасини яхшилаш учун махсус қўндирмалар ишлатилади. Улар детал сиртида юқори ҳимоя хоссасига эга бўлган чидамли юпқа пленкалар ҳосил қилади. Сирт актив моддалар - ёқилғиларни бундай хоссасини яхшилайди. Шунингдек айрим антиоксидловчилар ёғли кислоталар қўндирмалари ҳам термик стабилликни яхшилашда эффективдир.
6.9. Коррозияга қарши қўндирмалар ва коррозия ингибиторлари
Ёқилғи ишлатишдаги коррозия жараёнлари двигател ишининг ёқилғи системаси, трубопровод, сиғимлар ва бошқа аппаратураларнинг ишончлилигини ва узоқ вақт ишлашини камайтиришига олтингугуртли ёқилғиларни қайта ишлаш қўлланилиши сабаб бўлади. Коррозияга қарши қўндирмалар чет элларда кимёвий коррозияни йўқотувчи сифатида ишлатилади. Ишқорий турдаги қўндирмалар олтингугуртли органик бирикмалар ёнишидаги нордон маҳсулотларнинг нейтраллаши учун мўлжалланган сирт актив хусусиятли моддалар электрокимёвий коррозияга қарши ҳимоя сифатида тавсия этилади. Кўп аминлар, металл нафтенлари айрим кислоталарнинг аммонийли тузлари нитролланган ва сульфоланган ёқилғилар ва бошқа маҳсулотлар коррозияга қарши ва ёқилғилар учун қўндирмалар сифатида тавсия этилади. Дизель ёқилғиларига коррозияга қарши қўндирмалар сифатида нефть сулфонатлари қайта ишлашўшилади. Бу қўндирмаларнинг 0,004% қушилиши ёқилғиларнинг ҳимоя хоссасини тез яхшилайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |