2.3.1. Сунъий мойларини олиш усули.
Ҳозирги кунда сунъий мойларни ишлаб чиқаришга қизиқиш ортиб бормоқда. Сунъий мойларни олишнинг диефир (мукаммал эфирларни икки асосли карбон кислота), полиалкенгликолли, полигилоксенли, фторуглеродли ва хлорфторуглеродли усуллари қўлланилмоқца.
Мураккаб эфирлардан, икки асосли кислота билан бир атомли спиртни, бир асосли кислотани кўп атомли спиртга қўшилишидан мой олиш кенг тарқалган бўлиб, диэфирлар олинади.
Ҳар хил гликоллар ва бошқа хилдаги спиртлар этилен оксиди билан, пропилен оксиди ёки уларнинг аралашмаси ёрдамида полиалкенгликоллар олинади.
Ўзининг структурасига асосан узун занжирли оддий полиэфирлар бўлади. Полигликол молекуласида бир ёки бир неча бўш гидроксил группаси бўлиши мумкин. Уларни алкилли эфир группаси билан алмаштиришда полигликолли эфирларни олиш мумкин. Полигликол молекуласидаги ҳар хил радикаллар олинадиган маҳсулот унинг эксплуатацион хоссасига таъсир кўрсатади.
| |
―О ―Si―О― Si―
| |
Амалиётда метил ва этил радикалли полимерли мойлар синтез қилиниб ишлатилади. Уларга метилполисилоксанлар ва этилрадикалли, этилполисилоксанлар мисол бўлади
СН3 С2Н5
| |
( ―Si―О―)n ( ―Si―О―)n
| |
СН3 С2Н5
Метилполисилоксан Этилполисилоксан
Махсус мойлар ва суюқликлар сифатида кремнийорганик полимер биркмалари (полисилокан, силикатлар) кенг тарқалган. Улар асосида - кремний ва кислород атомлари кетма-кет уланиши натижасида занжирни ҳосил қилади.
Амалиётда метил ва этил радикалли полимерли мойлар синтез қилиниб ишлатилади. Уларга метилполисилоксанлар ва этилрадикалли, этилполисилоксанлар мисол бўлади.
Углеводороднинг ҳамма водородларини фтор атомлари билан алмаштириш йўли билан фторуглеродли , водород атомларини қисман хлор билан ва қисман фтор билан алмаштириш орқали хлорфторуглеродли мойлари олинади.
2.3.2.Сунъий мойларни моҳияти ва қўлланиши
Нефтдан олинган мойларга нисбатан сунъий олинган мойларнинг камчилиги ва афзаллик томонлари кўрсатилган. Сунъий мойларни асосий афзалликлари - нефтдан олинган мойларнинг энг олий сортларга қараганда қо-вушқоқлигининг юқорилигидир. Баъзи сунъий мойларнинг энг яхши қовушқоқ-лиги ҳарорат ҳарактеристикаси манфий ҳарорат зонасидадир ва паст темпера-тураларда двигателнинг ўт олдириш хусусияти яхши. Шимолий районларда сунъий мойларни совуқда ҳам нефт мойларига нисбатан эксплуатацион хусу-сиятлари яхшироқ бўлгани учун кенг қўлланилади ва шу билан биргаликда юқори температураларда ҳам нефт мойларига нисбатан қовушқоқлик кўр-сатгачи 3-5 марта юқорирокдир, (сунъий мойларни 250 -300°С даги қовушқоқлигига иисбатан нефт мойларининг 1000С даги қовушқоқлиги тахминан бир хил бўлади), юқори иссиқликдаги двигателларда сунъий мойларни ишчи температураси юқори бўлган автомобилларда эксплуатация қилиш нефт мойларига нисбатан анча юқори туради. Нефт мойларига нисбатан сунъий мойларни хизмат даври бнр иеча марта кўп бўлиб,двигателнинг ҳолатини яхши сақлайдн. Сунъий мойларнинг хизмат даври узоқ ва кам сарф килиниши натижасида мой ҳаражатларини 30-40%га камайтиради. Двигател ишлаганда ишқаланишни олтимал камайтириш ҳисобига ёнилғи сарфи анча камаяди (4-5%га).
Сунъий мойлар хусусиятини яхшилаш учун композицион мойларга кўндирмалар қўшиши билан ошириш мумкин. Уларни табиий нефт мойлари билан компаундлаб аралаштириш мумкин (сунъий мойга 30-40% нефт мойини аралаштириш мумкин), бу ҳолатда мой хоссаси бузилмасдан балки унииг сифати яхшиланади, лекин тан нархи бир оз ошади.
Диэфир асосида олинадиган мойлар юқори қовушқоқлик индексига эга бўлиб, паст температурада қотиб, буғланувчанлигининг камлиги ва ёнгин хавфсизлиги билан нефт мойларидан фарқ қилади, аммо,диэфир мойлари резина прокладкалари, шланг ва бошқа буюмларни юмшашига ва шишишига олиб келади.
Полигликолли мойлар нефт мойларига қараганда ейилишга қарши хоссаси ва қовушқоқлик ҳарорат ҳарактеристикаси яхши, юқори температурада (300°С) ўз хоссасини йўқотмайди, металларни коррозияламайди. Полигликолли мойлар эфир мойларига нисбатан табиий ва сунъий резиналарда камроқ шишади ва юмшайди. Бу мойларнинг таннархи баланд бўлганлиги сабабли амалда камроқ қўлланилади.
Полиоксанлар музлаш ҳарорати пастлиги билан ажралиб туради, қовушқоқлик ҳарорат ҳарактеристикасида жуда ҳам юқори ва иссиқбардошдир. Шу билан биргаликда кимёвий инертроқдир. Бу мойларда пўлат, чўян, мис, латун, бронза, қўрғошин ва бошқа металлар 150°Сда ҳам коррозияга учрамайди. Полисилоксан ва улар асосида олинган мойларнинг камчилиги емирилишга қарши хусусияти камроқдир. Мойларга қўндирмалар қўшиш орқали бу камчиликни камайтириш мумкин. Мойлаш материаллари орасида полисилоксанларнинг келажаги порлоқдир. Ҳозирги даврда улар гидротизимларда, гидроамортизаторларда, пластик мойларда ва ўлчаш ускуналарида кенг қўлланилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |