Химмотология



Download 4,96 Mb.
bet18/105
Sana13.07.2022
Hajmi4,96 Mb.
#786160
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   105
Bog'liq
МОТОЛОГИЯ

Кўрсаткичлар

Нефть мойлари

Сунъий мойлар

Диэфир-ли

Полиалкен-гликолли

Полиси-локсанли

Фторуглерод-ли

100оСдаги қовушқоқлиги,
мм2

2.5

3.7

3.2

3.5

-

Қовушқоқлик индекси

70

140-150

135...180

270

500

Музлаш ҳарорати, оС

-40...-73

-43...-63

-58...-63

-63...100

-3...-23

Ёниш ҳарорати, оС

119

232

193

315

400...500

Чегаравий ишлаш ҳарорати, оС

220

220

260...300

250

-

100 оСда 22 соат давомида буғланиши, %

8

0.1

0.1

0.1

0



Фторуглеродли мойлар хоссаси бўйича яхши ҳусусиятга эга: юқори температурада бардошли, ишқорларга инертлилиги ва минимал коррозияга учрайди. Бу хусусиятлари фторуглеродли мойларнинг ишқаланиши фаол кимёвий моддалар атмосфера қатламида ва юқори температурада ишлатиш мумкин. Лекин хлорфторуглеродли мойлар юқори температурада қайнаш билан яхши ҳарактерланади. Бу мойларнинг қовушқоқлик ҳарорат ҳарактеристикаси ва мойлаш хусусияти яхшидир, лекин термик турғунлиги ёмонроқдир.
Сунъий мойларнинг эксплуатацион хоссалари яхшилиги билан биргаликда тежамкорлироқдир, чунки двигателнинг ишлаш даври катта ва улар камроқ ҳаражат сарфлайди шунинг учун нефт мойларига қараганда ўртача таннархи 2-3 марта камрокдир.


2.4.ИЧКИ ЁНУВ ДВИГАТЕЛЛАРИ УЧУН МОЙЛАР

Ҳар қандай мойнинг асосий вазифаси белгиланган моторесурс давомида двигателнинг ишончли ва тежамли ишлашини таъминлаш бўлгани сабабли, мотор мойлари қуйидаги эксплуатацион талабларга жавоб бериши керак:


1.Двигател деталларининг ейилишини, ишқаланиши пайтида камқувват сарфланиши, шунингдек деталларнинг тозалигини таъминлаши керак;
2.Ишқаланувчи сиртларнинг коррозияланишидан сақлаши;
3.Ишқаланиш жойларидаги зазорлар ва туташмалардан осон ўтиши, совуқ вақтда двигателнинг осон юргизилиб юборилишини таъминлаши керак;
4.Картерга куйиладиган мой сарфи минимал даражада бўлишини таъминлайдиган оптимал таркибга эга бўлиши керак;
5.Ташиш ва узоқ вақт сақлаш давомида эксллуатацион хоссаларини сақлаб қолиши керак.
Маълумки ички ёнув двигателларининг мойлаш системаларида фойдаланиладиган мойлар – “мотор мойлари” деб аталади. Уларнинг асосий вазифаси ишқаланувчи деталлар сиртига мустаҳкам мой пардаси ҳосил қилиш ҳисобига двигател деталларнинг ейилишини камайтиришдир.
Меъёрланадиган сифат кўрсаткичлари.
Мотор мойлари двигателларнинг белгилангаи кувват ва тежамкорлигини, сифат кўрсаткичларини йўқотмасдан, ишончли ва узоқ вақт ишлашини таъминлаши учун, улар стандартлар ва техник шартларда белгиланган талабларга жавоб бериши лозим.
Мотор мойларининг кинематик қовушқоқлиги.
Мотор мойининг силлиқ ишқаланишини ишончли таъминлай олиш ҳусусиятини ҳарактерловчи муҳим сифати бўлса, ишқаланувчи сиртлардаги мой пардаси ҳам шунча мустаҳкам бўлиб, цилиндрлардаги халқалар зичлигини яхши таъминлаш натижасида мойнинг кам оксидланишини таъминлайди. Мойнинг қовушқоқлиги температура пасайиши билан кескиш ортади, шунинг учун унинг қиймати қизиган двигател узоқ муддат ишлаганда ҳам паст температураларда совуқ ҳолатдаги двигателни ишга туширганда ҳам суюқ ишқаланишни таъминлайдиган даражада оптимал бўлиши керак. Автомобиль двигателларининг мойлаш системаларида қўлланиладиган мотор мойларининг кинематик қовушқоқлиги 100°С да 6-14мм2/с га тенг. Температура пасайиши билан, бу кўрсаткич тез катталашади, минус 20°Сда 1000 мм2/с га етиши ва ундан ҳам ошиб кетиши мумкин. Мотор мойи сифатида кинематик қовушқоқлиги 6-8 мм2/с бўлган мой киради, қовушқоқшги 10-14 мм2/с бўлганлари ёзда ишлатилади.


v, мм2

5000


3000
1000


2 70
50 1

30
0
-18 0 50 100 120 t, оС
15-расм, Мотор мойлари қовушқоқлигининг температурага боғлиқлиги

  1. қовушқоқлик индекси -90.

  2. қовушқоқлик индекси -140

Мотор мойларининг қотиш температураси.


Бу, мой оқувчанлигини йўқотадиган температурадир. Бу кўрсаткич, маълум даражада мойнинг ҳайдалувчанлигини ва двигателни ишга тушириш хоссаларини, унинг таъсирини ҳарактерлайди. Ёзги мойларда қотиш температураси минус 15°С дан минус 20°С гача, қишки мойларники минус 25дан минус 30°С гача, барча мавсумда фойдаланиладиган мойларнинг қотиш температураси минус 45°С гача етади.

Мотор мойларининг двигатель коррозияланишига таъсири




Автомобил двигателларининг ташқи муҳит таъсирида ейилишга сабаб бўлувчи мойнинг потенциал хоссаси коррозионлик билан ҳарактерланади. КаМАЗ па ВАЗ автомобилларида ишлатиладиган мотор мойларининг юқори сифатли маркаларида коррозионлик йўқ, бошқа маркадаги мойларда 20г/м2дан ошмаслиги лозим.
Мой таркибидаги механик аралашмалар ва уларнинг миқдори.
Кўндирмалар қўшилмаган мой таркибида механик аралашмалар бўлмаслиги керак, кўндирмали мойлар таркибида эса, массаси бўйича 0,15% дан ошмаслиги лозим. Бунда механик аралашмалар ишқаланиб ишловчи деталлар сиртига абразив таъсир кўрсатмаслиги керак. Мотор мойи таркибида сув бўлмаслиги зарур. Таркибида жуда оз миқдорда сув бўлганда ҳам майда-майда кўпик ва эмульсия пайдо бўлади ва бу деталлар сиртидаги мой пардасининг мустаҳкамлигини ёмонлаштиради.
Қўндирмалар. Булар мойлар сифатини яхшилаш учун қўшиладиган махсус моддалардир. Мойнинг қандайдир битта хусусиятини яхшилайдиган кўндирмалар бир функционал, бирданига бир қанча хусусиятини яхшилайдиганлари комплекс қўндирмалар деб аталади.
Мойнииг қовушқоқлигини оширадиган қўндирмалар. Бу қўндирмалар қо-вушқоқлиги кам бўлган мойларга қўшилади. Бундай қўндирмалар мотор мойларининг қовушқоқлик индексини оширади, яъни юқори температураларда мойни қовушқоқлигини оширади ва температура пасайганда қовушқоқлигини камроқ ошириш хусусиятини беради.
Депрессор қўндирмалар. Улар парафин кристалларининг ўсишини тўхтатиб туради, бунинг натижасида мойнинг котиш температураси 15-200С пасаяди.
Оксидланишга қарши қўндирмалар. Бу қўндирмалар иш бажараётган деталларнииг коррозиллаиишга сабаб бўлувчи кислота ва кимёвий бирикмаларнинг ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади.
Ювувчи қўндирмалар. Бу қўндирмалардан мой, иш бажараётган пайтда ифлослантирувчи муаллақ заррачаларни тутиб қолиш учун фойдаланилади. Уларни қўшилиши лок ва чукиндиларни камайтиради. Корризиялашга қарши қўндирмалар детал сиртини коррозиядан сақлайдиган қават ҳосил қилади. Бундай қўндирмалар қўшилганда двигател деталларининг сиртида ва мой ўтказгичларда лок ҳамда чўкиндилар ўтириши камаяди.
Коррозияланишга қарши қўндирмалар. Улар деталлар сиртида коррозия-ланишдан сақлайдиган ҳимоя пардасини ҳосил қилади.
I мотор мойларининг синфланиши. Ишлатилиш шароитига ва эксплуатацион хоссалари даражасига кўра мотор мойлари А, Б, В, Г, Д, Е гуруҳларга бўлинади. Замонавий автомобиль двигателларида асосан Б, Б, Г, Д гуруҳлардаги мойлар ишлатилади. Б гуруҳдаги мой - кичик тезликдаги, В -ўртача тезликдаги, Г -юқори тезликдаги карбюраторли ва дизелли двигателлар учун, Д -юқори тезликдаги ҳаво турбина ёрдамида босим билан юритиладиган дизель двигателли транспорт воситалари учун мўлжалланган. Б, В, Г гуруҳдаги мойлар яна кичик гуруҳларга бўлинади. Биринчи кичик гуруҳдаги мойлар (1 индексли) карбюраторли двигателлар учун, кккинчи кичик гуруҳдаги мойлар (2 индексли) дизеллар учун, мўлжалланган, учинчи кичик гуруҳдаги мойлар (индекссиз) универсал бўлиб, карбюраторли двигателларда ҳам, дизелли двигателларда ҳам ишлатилади. Ҳар бир гуруҳ чегарасида 100°Сда мой еттита кинематик қовушқоқлик синфига эга бўлиши мумкин: 6, 8, 10, 12, 14, 16 ва 20 мм2/с.
Мотор мойларини маркалаш. Мотор мойи ҳар бир маркасининг шартли белгиси ҳарфлар ва рақамлардан иборат. Улар қабул қилинган синфланишига мувофиқ, мойнинг вазифасини ва гуруҳини, унинг кинематик қовушқоқлиги кўрсатади.
А -гуруҳдаги мойларга қўндирмалар қўшилмайди ёки кам қўшилади, фақат сиқиш даражаси кичик бўлган карбюраторли двигателларда ишлатилади.
Б, В, ²- гуруҳларига -6-16%гача қўндирмалар композицияси (пакети) қўшилади. Сиқиш даражаси ўртача бўлган двигателлар учун Б, В, сиқиш даражаси юқори - Г гуруҳдаги мойлар ҳам карбюраторли, ҳам дизеллар учун ишлатилади.
Е -туруҳдаги мойлар секин юрар дизеллар учун ишлатилади.
Д -гуруҳдаги мойлар тезюрар дизелларда ишлатилади ва 15-18% қўндирмалар композицияси (пакети) қўшилади.
М-10Г2-мойнинг 100°Сдаги қонушқоқлиги 10сСт га тенг. Эксплуатациои хоссасига кўра, юқори даражада кучайтирилган дизел двигателларига Г(2) гуруҳдаги мойлар ишлатилали.
Дизел двигателлари учун:
ёзда 100°Сдаги қовушқоқлиги 10-12сСт; қишда 100°Сдаги қовушқоқлиги 8 сСт бўлган мойлар ишлатилади,
Карбюраторли двигателлар учун:
ёзда 100°Сда қовушқоқлиги 8-10сСт; қишда 100°Сдаги қовушқоқлиги 6-8сСт бўлган мойлар ишлатилади.
Ҳозирги вактда дизелларда ишлайдиган тракторлар, комбайнлар, оғир юк кўтарадиган автомобилларда ишлатиладиган мойларга қўндирмалар миқдори кўпроқ қўшилади. Бу двигателлар юқори температурада, катта юклама ва катта тезликда ишлайди. Шунинг учун буларга ишлатиладиган мойлар юқори сифатли бўлиши керак.
Двигател ишлаганда мойнинг сифати унинг эксплуатацияси давомида аста-секин ёмонлашиб боради. Шунинг учун, маълум вақтдан сўнг, уни янгиси билан алмаштириш зарур. Қишлоқ хўжалигида машиналарга техник ҳизмат кўрсатишнинг белгиланган тизими қабул қилинган. Мотор мойлари, маълум вақт ўтгандан кейин шу тизимга мувофиқ алмаштирилади.
Мойни унинг эксплуатацион хоссаларини ҳисобга олган ҳолда алмашти-риш учун, маълум вақт ўтгандан кейин картердан намуна олиб, унинг сифати аниқланади, сифати ёмонлашган мой янгиси билан алмаштирилади.
Замонавий кучайтирилган тракторлар, оғир юк кўтарадиган авто-мобиллар дизелларида мой жуда қийин шароитларда ишлатилади. Шунинг учун улар нефтни бевосита ҳайдаш йўли билан олинган юқори сифатли ва яхшилаб тозаланган маҳсулотларга қўндирмалар кўшиб тайёрланади.
Дизел двигателларида В2 гуруҳдаги мойлар энг кўп тарқалган. Уларда ювиш - дисперслаш қўндирмалар, оксидланиш ва ейилишга қарши қўндирмалар композицияси (пакети) бор.
Юқори даражада кучайтирилган дизел двигателларида температура юқори, юклама катта, шунинг учун уларда мойлаш материалларининг иш шароити ҳам оғир. Шу сабабли, уларда ишлатиладиган Г гуруҳдаги мотор мойларига 14% гача қўндирмалар композицияси(пакети) қўшилади.
Нефт саноати Г гуруҳдаги мойларнинг асосий 2 хил маркасини чиқаради: ёзги М-10Г2; ва қишки М-8Г2.
Қишки мойлар - 10°Сгача дизелларни совуқда юргизиб юборишни таъмин-лайди. Бундай паст температурада қуюлтирилган мойлардан фойдаланила-ди.
Бундан ташқари, мотор мойларининг синфланишига кўра қуюлтирилган қишки ва қовушқоқлик - температура хоссалари яхшиланган мойлар ҳам ишлаб чиқарилади, масалан, М-43/8В2, 4 рақами - қовушқоқлкк синфини (-18°Сда у 2600 сСт дан юқори бўлмаслиги керак), "з" ҳарфи - мой таркибида қуюлтирувчи қўндирмалар борлигини билдиради.
Карбюраторли двигателларда: ВАЗ, Волга ГАЗ-24, Москвич ва бошқа енгил автомашиналардаги юқори даражада кучайтирилган двигатедларнинг ишлаши учун Г1 гуруҳдаги мойлар (қишки М-8Г1 ва 1зги М-12Г1) барча мав-сумбоп қуюлтирилгаи М-б2/10Г2, мойлари ишлатилади. Мойлар 1- Техника хавфсизлиги кўриги-(ТХК) вақти-да алмаштарилиб турилади. Чет мамлакатлардан келтириладиган қўндирмалар асосида оз миқдорда чиқариладиган М-8ГИ, М-10ГИ, М-12ГИ мойлари ҳам оз миқдорда чиқарилади. Маълум муддат давомида ишлаган двигател картеридан олинган мой ташқи кўриниши ва хоссалари жиҳатидан янги мойдан анча фарқ қилади.
Двигател ишлаганда мойнинг сифати аста-секин ёмонлашиб боради, шунинг учун маълум вақтдан сўнг, уни янгиси билан алмаштирилади.
Бу муддат юк ва енгил автомашиналари учун босиб ўтилган йўлнинг узунлиги (ТХК даврийлиги) билан белгиланади. Трактор ва қурилиш машиналари учун эса, ишлаган вақт мото-соат/сони билан белгиланади.
Мамлакатимизнинг айрим районларида хорижий мойлар ҳам сотилади.



Download 4,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish