1.6.2.Сиқилган газ
Сиқилган газ суюлтирилган газдан фарқли равишда нормал температура ва исталган юқори босимда ўзининг газсимон ҳолатини сақлаб қолади. Газ фақат ўта совутилгандаи кейингина суюқликка айланади. Автомобилларда ёнилғи сифатида 20 МПа гача сиқилган табиий газдан фойдаланилади. Табиий газ, газ конларидан олинади. Унинг асосий компоненти- метан. Сиқилган газ ёнганда катта масса бирлигида иссиқлик 49,9 МЖ/кг ажралиб чиқади, бироқ зичлиги жуда кам бўлганлигидан, ҳаттоки 20 МПа гача сикилган газ ёнганда чиқадиган ҳажмий иссиқлиги 7000 МЖ/кг дан ошмайди, яъни суюлтирилган газнинг ҳажмий иссиқлигидан камида 3 марта кам. Ёнганда чиқадиган ҳажмий иссиқлик миқдорининг кам бўлиши автомобилда ҳаттоки юқори босимда ҳам етарли миқдорда газ сақланишига имкон бермайди. Шу сабабли сиқилган табиий газ билан ишлайдиган, газ баллонли автомобилларда захира йўли - бензин ёкн суюлтирилган углеводород гази билан ишлайдиган автомобилларга нисбатан икки баробар киска.
Метаннинг тадқиқот йўли билан аниқланган октан сони 110 атрофида. Сиқилган табиий газнинг захира миқдори кўп ва у арзон бўлганлгидан бен-зин ўрнига фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Автомобиллар учун ёнилғи сифатида сиқилган газдан фойдаланилганда, бу кўрсаткичларга сиқилган газнинг компонент таркиби ва газ баллон аппаратнинг ишига зарарли таъсир кўрсатувчи ҳамда двигателларнинг ёқилишини тезлаштирувчи моддалар миқдори киради.
Табиий газнинг компонент таркиби.
Автомобилларда барча мавсумларда ишлатилишга мўлжалланган сиқилгаи табиий газ таркибида камида 90% метан, кўпи билан 4% этан, оз миқдорда ёнувчи бошқа углеводород газлари: углерод оксиди 1%гача, кислород 1%гача, азот кўпи билан 5% бўлиши керак. Газ таркибидаги зарарли аралашмаларинг миқдори сиқилган ҳаво таркибида бундай аралашмалар чекланган миқдорда бўлади: водород сульфиди 2 г/100 м3 дан, механик аралашмалар 0.1 г/100 м3 дан ортиқ бўлмаслиги керак, жуда оз миқдорда ҳам бўлишга рухсат этилади.
Шуни таъкидлаш керакки айни пайтда нефтни қайта ишлаш саноати 500 дан ортиқ ҳар хил нефт маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Бўларнинг ичидан аввал асосий гуруҳларини-ишлатиш усули, таркиби ва хоссалари, ишлатиш соҳалари ҳар хил бўлганларини ажратиб олиш керак.
I–суюқ ёқилғи, II–сурков ва махсус мойлар, III–пластик сурков мойлари, IV–парафин ва церезинлар, V–битумлар, VI–техник углерод, VII–нефт кокси, VIII–ёқилғи мойларга қўндирмалар, IX–ҳар хил нефт маҳсулотлари.
I–суюқ ёқилғилар гуруҳига–бензинлар реактив, дизел, газотурбина, катёл ва печлар ёқилғилар киради. Бензинлар–авиа ва автомобиль бензинлари, ички ёнув двигателлари учун мўлжалланган ва учқундан аланга олади.
Авиабензинлар–бензин фракцияларини, каталитик крекинг ва Риформинг, алкиллатларини аралашмасидан ташкил топган бўлиб, унга антидетонация ва антиокислитель қўндирмалари қўшилади. Қуйидаги маркалари чиқарилади: Б-100/300, Б-95/115, Б-96/115, Б-70 (ТЭҚсиз). Уларнинг фракция таркиби 40-1800С.
Суратидаги сон октан сонини, махраждаги сон детонацияга чидамлилигини билдиради.
Автомобиль бензинлари–тўғри ҳайдаб олинган бензин фракциясини каталитик крекинг, риформинг, алкилат ва изомеризатлар аралашмасидан иборат маркалари А-66, А-72, А-76, АИ-93, А-98 бензинига ТЭҚ қўшилмайди. Қолганларига 0,41 дан 0,81 г/кг гача ТЭҚ қўшилади. Бу бензинларни ҚБ-35С, ҚО-205С, А-66 учун қолганларига 185-1950С дир.
Авиареактив ёқилғилар (авиакеросинлар)-тўғри ҳайдаб олинган фракциядан иборат бўлиб, 2 сортга ажратилади. I-товуш тезлигигача бўлган учқунлар учун (Т-1, ТС-1, Т-2), II-товушдантез Т-6, Т-8, РТ ҳар хил маркали ёқилғилар бир биридан фракцияларнинг таркиби билан, S миқдори билан фарқ қилади. Дизел ёқилғиси-тўрт сортда чиқарилади. Да, Дз, Дл, Дс-арктик, қишки, ёзги ва махсус (-10-600С), булар асосан қотиш ҳароратлари билан фарқ қилади.
Газотурбина ёқилғи–локомотив двигателларда ишлатилади. Кокслашда ва термик крекингда ҳосил бўлган дистиллятлардан олинади ва алангаланиш ҳарорати 600С дан паст бўлмайди.
Котел ёқилғиси–уч сортда чиқарилади: мазут флот учун (марка Ф-5, Ф-12), мазут топочный иссиқлик олиш учун ва кам куллик маркаси 40, 100, 200, 40м, 100м ва мазут мартен печлари учун маркаси МП ва МПС. Бу мазутлар асосан қовушқоқлиги билан фарқ қилади. Бу мазутларнинг қотиш ҳарорати +25+420С.
Печка ёқилғилари–печка ёқилғиси уйларни иситиш учун ишлатилади. Унинг фракция таркиби: 10% 1600С да қайнайди. 96%-3600С. Алангаланиш ҳарорати–15% дан юқори бўлмаслиги керак.
II Сурков мойлари ва махсус мойлар. Сурков мойлари индустриал, турбина, компрессор ва буғ машиналари учун мотор станок ва машина механизмларни мойлаш учун ишлатилади. Индустриал мойларни 40 дан ортиқ турлари мавжуд.
Турбина ва компрессор ва буғ турбиналари мойлари–оғир шароитда юқори ҳароратда буғ ва сувлар таъсирида ишлатилади. Компрессор мойлари цилиндр, клапан ва бошқа ҳаракатдаги қисмларни мойлаш учун ишлатилади.
Мотор мойлари гуруҳига ички ёнув двигателларида қўлланиладиган мойлар киритилган. Улар, авиация, автомобиль, автотрактор ва дизел мойларидир. Мойларни ҳар хил маркаларини белгилаш қуйидагиларга асосланган. М-гуруҳчани билдиради, сонлар кинематик 50 ва 1000С даги қовушқоқлигини билдиради. П-қўндирмани (ўзимизда ишланган), И-чет элда, С ва К-селектив ёки кислота билан тозаланган Л-3 С-ёзги, қишки шимолий.
Авиамойлар МС-14, МС-20 поршенли двигателлари учун МК-8, МК-6.....турбореактив двигателлар учун.
Автомобиль мойлари-юқори сифатли ҳар хил қўндирмали селектив тозаланган мойлар. Марка АС-6 (М6Б), АС-8, АС-10 ва бошқалар.
Автотрактор мойлари (автоллар)-дистиллят мойлари бўлиб селектив тозаланган ва қўндирмали бўлади. Марка Асп-6, Асп-10, АКЗп(МБ6), АК-15 (трактор мойи).
Дизел моторлари учун 50 дан ортиқ маркадаги мойлар ишлатилади. Уларни ҳарорати 0 дан -430С гача бўлади.
Махсус мойлар-сурков мойлари бўлмай балки ишчи суюқликлар сифатида ишлатилади. Тормоз системаларида гидравлик қурилмаларда, трансформаторларда, конденсаторларда, электр кабелларда қўлланилади. Яна бу мойлар парфюмерияда, медицина ва махсус ишларда қўлланилади. Масалан медицинада вазелин ишлатилади.
Ш.Пластик (консистент) сурков мойлари–нефт мойлари бўлиб қаттиқ углеводородлар билан совунлар қуюқлаштирилган ва бошқа қуюқлаштирувчи моддалар қўшилган бўлади. Бўлар нефт маҳсулотлари ёниқ ва оғир юклаган механизмларни ташқи муҳит таъсиридан сақлаш учун қўлланилади. Бу нефт маҳсулотлари жуда катта гуруҳни ташкил қилиб ўзини ички синфланишига эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |