Химмотология



Download 4,96 Mb.
bet67/105
Sana13.07.2022
Hajmi4,96 Mb.
#786160
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   105
Bog'liq
МОТОЛОГИЯ

8.2. Пластик сурков мойлар.
8.2.1.Ноингибиторли пластик сурков мойлар
Ноингибиторли пластик сурков мойлари — маълум бир нисбатдаги қаттиқ ва юмшоқ углеводородлар негизида бўлиб, улар қаттиқ углеводородлардан - церезен, петралатум, парафинлар ва минерал мойлардан - индустриал мойининг барча турдагилари, цилиндр мойи, П-куб чиқиндилари, оғир парафинлар ва озокирит дистилятларини биргаликда суюлтириб олинади. Улар техник вазелинлар деб номланиб, аниқ бир таркибга эга бўлмайди ва кўпроқ таркиби 20% цилиндр мойи ва 80% парафинлардан иборат бўлади. Улар ишлаб чиқариш хажми жихатидан солидол антифрикцион сурков мойларидан кейин иккинчи ўринни эгаллайди. Уларни қишлоқ хўжалигида плуг ва борон консервантлари сифатида ҳамда бошқа мақсадларда ишлатилади. Солидол - эскидан ва кенг миқёсда ишлатиладиган сурков материали ҳисобланади.
"С" турдаги сунъий солидоллар (ГОСТ 4366) - оч сариқ рангдан тўқ малла ранггача бўлган юмшоқ мойсимон мазь кўринишидаги модда ҳисобланади. Бундай солидоллар индустриал ва ўсимлик мойлари аралашмасини сунъий ёғ кислоталарининг совунлари ёрдамида гидратлаш орқали олиниб, коллоид барқарорлиги билан ажралиб туради. Сунъий солидолларни очиқ майдонларда (-20°С гача) 3 ойдан кўп бўлмаган муддатда, ёпиқ биноларда эса 1 йилгача қишлоқ хўжалиги техникаларини бўёқланган юзаларини сақлашда ишлатилади.
Ёғли солидол (ГОСТ 1033-79). Бу турдагиларни стандарт сифатида иккита маркаси бўлиб, улар олдинги 2-1 ва УС-22 деб номланган маркаларига тўғри келувчи, "Ж" прессолидол ва "Ж" солидоллари ҳисобланади. Бу солидолларни сунъий солидоллардан фарқи, ёғли солидоллар мойларни табиий ёғлар таркибига кирувчи ёғ кислоталарининг кальцийли совунлари орқали қуюқлантириш ёрдамида олинади. Ташқи кўриниши ва асосий ҳарактеристикалари бўйича ёғли солидоллар сунъий солидолларга яқин бўлиб, бироқ сақлаш жараёнида кам зичланади. Ёғли ва сунъий солидолларни ҳар қандай нисбатда аралаштирганда ҳам уларни консервацион ҳарактеристикалари ёмонлашмайди.


8.2.2. Графитли пластик сурков мойлари
Графитли пластик сурков мойлари (ГОСТ 3333-80). Бу пластик сурков мойларининг эски номи - графитли УоСА. У қора рангдаги қўпол қуюқ мазь кўринишида бўлиб, таркиби жихатидан сунъий солидолларга яқин бўлган, аммо қовушқоқ мойда графит қўшиш орқали тайёрланган. Бу пластик сурков мойларини парафин ва петролатумни оксидлаш орқали олинадиган сунъий ёғ кислоталарининг совунлари ёрдамида қуюқлантирилади. Уларнинг хоссалари Филол - 1 нинг (ТУ 38.01247-80) коррозияга қарши хоссаларига жуда яқин туради. Умумий ишлатилиши бўйича эса жуда юмшоқ сурков мойлари ҳисобланади. Улар таркиби ва асосий ҳарактеристикалари бўйича Литол-24 пластик сурков мойларига яқин бўлиб, аммо қовушқоқ мойлар аралашмасида тайёрланади. Бунда индустриал И-50А ва АУ-веретён мойларининг 1:1 нисбати асосида тайёрланиб, қуюқлаштирувчи сифатида оксистеарин кислотасининг (8%ли) литийли совунларидан фойдаланилади.



Download 4,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish