1.6.ГАЗСИМОН ЁНИЛҒИЛАР
Суюлтирилган газлар.
Сиқилган газлар.
Мамлакатимиз ёнилғи базасида газсимон ёнилғи каттагина ўрин эгаллай-ди. Ундан фойдаланиш саноатдагина эмас, транспорт воситаларида ҳам йилдан-йилга ортиб бормоқда. Газсимон ёнилғи бошқа ёнилғи турларига нисбатан қатор афзалликларга эга: кенг тарқалган, арзон, унинг катта захиралари мавжуд, у ҳаво билан осонгина аралашади (тақсимланади) ва қайта тикланади. Газ ёнилғиларининг иссиқлик бериши юқори. Улар ёнганида юқори температура ҳосил қилади, ортиқча ҳаво коэффициенти кичик бўлганда ҳам тўла ёнади, таркибида коррозияловчи агрессив моддалар йўқ. Газсимон ёнилғидан фойдаланиш жуда қулай, хоналар ифлосланмайди,чунки у ёнганда қоракуя ва смолалар ажралиб чиқмайди, кул ҳосил бўлмайди, ёниш маҳсуллари таркибида тирик табиат учун заҳарли моддалар йўқ.. Газсимон ёнилғи марказлаштирилган усулда сақланади, бу эса фойдаланиш учун қулай, индивидуал омборхона, махсус омборлар талаб этилмайди. Газ магистралларидан фойдаланиш, айниқса, қаттиқ ва суюқ ёнилғи заҳиралари бўлмаган районлар учун жуда муҳим.
Газсимон ёнилғиларнинг асосий камчиликлари, уларнинг портловчанли-гидадир. Агар ҳавфсизлик техникаси ҳамда ёнғинга қарши ҳавфсизлик қоида-ларига риоя қилинса, шунингдек тавсия қилинган тадбирлар бажарилса, газ қурилмаларидан ишончли ва ҳавфсиз фойдаланиш мумкин.
Энг юқори калорияли газлар (ёнганида 20000 кЖ/м3 ёки 5000 ккал /м3 иссиқлик чиқарадиган)га табиий газлар, нефть газлари, йўлдош газлар, шунингдек нефтни қайта ишлашда олинадиган турли крекинг газлари ва бошқа газлар киради.
1.6.1.Суюлтирилган углеводород гази
Атмосфера босими ва критик температурадан юқори бўлганда енгил фракцияли суюлтирилган углеводородлар газ ҳолатида бўлади. Босим бир оз ошганда (1,6МПа дан кўп эмас) у холда буғланадиган суюқликка айланади. Суюлтирилган газ асосан пропан (80% атрофида) ва бутан (20%) газлари аралашмасидан иборат бўлади. Бундан ташқари, унда оз миқдорда бўлса ҳам этан, пентан, пропилен, бутилен ва этилен газлари бўлади. Бир бирлик суюлтирилтан газ ёнганда ажралиб чиқадиган иссиқлик катта - 46 МЖ/кг га тенг. Зичлиги тахминан 0,524 г/см3 (20°С атрофида) бўлган суюлтирилган газ ёнганда чиқадиган ҳажмий иссиқлик 2400МЖ/м3 дан ҳам ортиб кетади. Бу кўрсаткични бензинга солиштириб кўриб, шуни айтиш мумкинки, суюл-тирилган газ ёнилғи сифатида бензиннинг ўрнини тўлиқ боса олади. 1,6МПа иш босимига мўлжалланган нисбатан юпқа деворли пўлат баллон-ларда автомобилнинг фойдали нагрузкасини камайтирмасдан етарли мик-дорда газ сақлаш мумкин. Шунинг учун суюлтирилган газда ишлайдиган автомобиллар каби запас юриш йўлига эга. Газсимон ёнилғи ҳаво билан яхши аралашади ва шунинг учун цилиндрларда тўлароқ ёнади. Шу сабабли газсимон ёнилғиларда ишлайлиган автомобиллардан чиқадиган газларга қара-ганда заҳарсиз. Суюлтирилган газларнинг детонацияга бардошлиги юқори бўлганлиги учун бензинда ишлайдиган двигателларни суюлтирилган газда ишлашга қайта жиҳозлаганда, уларнинг сиқилиш даражасини оширишга имкон беради. Чунончи, ЗиЛ-130 автомобилининг бензин билан ишловчи двигателида сиқилиш даражаси 6,5% бўлса, ЗиЛ-138 автомобилининг газ билаи ишловчи двигателида 8; бензин билан ишлайдиган ЗМЗ-53 двигателида 6,7 бўлса, газ билан ишлайдиган ЗМЗ-53-07 двигателида 8,5. Белгиланган даражада сиқилиш даражасининг ортиши газ билан ишловчи двигателлар қувватининг бензин билан ишловчи двигателларга нисбатан бир оз (5-7%)- камайишини тўла компенсация қилиш имконини беради.
Меъёрланадиган сифат кўрсаткичлари. Автомобилларда ёнилғиси сифатида суюлтирилган газнинг сифатини ҳарактерловчи асосий кўрсат-кичларга компонент таркиби, тўйинган буғ босими, суюқ буғланмайдиган қолдиқнинг бўлмаслиги, зарарли аралашмалар миқдори киради.
Газнинг компонент таркиби. Газ баллонлари билан ишлайдиган автомобиллар учун тўлдириш станцияларида барча мавсумларда тарқатиладиган суюлти-рилган газнинг бу кўрсаткичи белгиланган чегарада ўзгариши лозим. Суюлти-рилган газ таркибида камида 80±5% пропан, кўпи билан 20±5% бутан ва кўпи билан 6% бошқа газлар бўлади. Пропан билан бутаннинг нисбати ўзгарса, газ ёнганда чиқадиган иссиқлиги ва ёнувчи аралашманинг таркиби ўзгаради. Оқибатда двигателнинг цилиндрларда ёниш жараёни ёмонлашади ва ишлатил-ган газнинг заҳарлилик даражаси ортади.
Тўйинган буғ босими. Бу кўрсаткичлар йилнинг совуқ кунларида двигателнинг цилиндрларига газнинг ишончли узатилишига таъсир қилади. Минус 30°С температурада бу босим 0,07 МПа дан паст бўлмаслиги лозим. Босим, бундай пасайиб кетса, газнинг баллондан узлуксиз узатилиб турилиши бузилади. 45°С да буғ босими 1,6МПа дан ошиб ҳам кетмаслиги керак, чунки автомобилларда ишлатиладиган газ баллонлари кўпи билан шундай босимга ҳисобланади.
Газда олтинугурт миқлори ортиб кетса, ёнилғи аппаратига ўтириб, у тру-боқувурларнинг кесимини торайтиради ва резина-техника деталларини еми-ради. Олтингугурт двигателнинг цилиндрларида ёниб, ишлатилган газлар-нинг заҳарлилик даражасини оширади. Унинг миқдори массаси бўйича 0,015% дан ошмаслиги лозим. Ишқорлар ва эркин сув умуман бўлмаслиги керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |