Дизел ёнилғисининг цетан сони ва уни аниклаш.
Ёнилғи таркибидаги нормал парафин углеводородлар температура ва ҳаво босими таъсирида сиқилиб энг аввал парчаланади ва оксидланади. Цетан С1бН34, н- парафин углеводородлар қаторига кириб, эталон аралашманинг ташкил этувчиларидан бири сифатида қабул қилинган, унинг ўз-ўзидан алангаланишига мойиллиги 100 бирлик билан баҳоланади.
Ароматик углеводородлар қийин оксидланади ва қийин алангаланади (ўз-ўзидан алангаланиш температураси жуда юқори). Булар қаторига а-метилнафталин С12Н7СН3 киради. Унинг структура формуласи бўлиб, эталон
аралашманинг иккинчи ташкил этувчиси сифатида қабул қилинган. Унинг ўз-ўзидан алангаланишга мойиллиги «0» бирлик билан баҳоланади.
Дизел ёнилғисининг цетан сони деб, цетан ва а-метилнафталиндан ташкил топган, ёниш (ўз-ўзидан алангаланиш) ҳарактери синалаётган ёнилғиникига тенг (ўхшаш) бўлган сунъий тайёрланган аралашмадаги процентда ҳисобланган миқдорига (ҳажми бўйича) айтилади.Цетан сони бир цилиндрли ИТ9-3 курилмасида аниқланади. Бу курилма ўзгарувчан сиқиш даражасида (7дан-23гача) ишлаш имконини беради. Аниқлаш синаладиган дизел ёнилғиси ва эталон ёнилғини қиёсий ёндириш йўли билан амалга оширилади.
Аввал қатъий белгиланган шароитда дизел ёнилғиси синалади, кейин алангаланувчанлиги худди шундай бўлган эталон аралашма танланади. Критик сиқиш даражаси бўйича текширилаётган ёнилғиникига мос келган эталон ёнилғининг цетан сони қабул қилинади. Дизел двигателларини ишлатишда ёнилғи пуркалишини илгарилатиш бурчаги тўғри ўрнатилгандагина ёнилғи яхши ёнади, яъни бу бурчак оптимал бўлиши зарур. У катта ёки кичик бўлганда двигател қуввати камаяди, ёнилғининг чала ёниши, ортиқча сарфланишига ҳамда двигателнинг фойдали иш коэффициенти (Ф.И.К). камайишига олиб келади.
Цетан сони ёнилғинииг ёниш процессидагина эмас, балки унииг юргизиб юбориш сифатларига ҳам катта таъсир кўрсатади. Ёзда цетан сони 45 бирликка, қишда эса 50 бирликка тенг бўлгаи ёнилғи ишлатилганда двигателни нормал юргизиб юбориш ва босимии аста-секин ошириш (двигател юмшоқ ишлаши) мумкин. Цетан сони 40 дан кичик бўлса, двигател қаттиқ ишлайди, 50 дан катга бўлса, аланга ёниш камерасидан бир хил тарқалмайди ва форсунка олдида ёнади.
50
40 -7oC -10oC
30
20 -1oC
10 +4oC
0
20 30 40 50 60 oC
13-расм. Дизел ёнилғисининг цетан сонини совуқ двигателни ишга тушириш вактига боғлиқлик графиги.
Цетан сонини ошириш учун 1% гача махсус қўндирма-изопронил нитрат қўшиш мумкин. У цетан сонини 10-12 бирликка оширади.
Цетан сони дизел ёнилғисининг ўз-ўзидан ўт олишни ҳарактерлайди. Дизелнинг цилиндрларига тушаётган ёнилғи дарҳол эмас, бир оз вақт ўтгач алангаланади, бу вақт ёнилғининг ўз-ўзидан алангаланишининг кечикиш даври дейилади. Бу вақт қанча кам бўлса, дизел цилиндрларида ёнилғи шунча
тақилламасдан) ишлайди. Ёнилғининг ўз-ўзидан алангаланиши бошлангунча бўлган давр катта бўлганда цилиидрда тўпланган ёнилғи қисқа вақт ичида ёнади, газ босими бир зумда ошиб кетади. Шунинг учун ҳам дизел равон ишламайди (тақиллаган товуш чиқади). Двигател қаттиқ ишлаганда, унинг деталлари, айниқса, подшипник вкладишлари тез ейилади, поршен ҳалқалари деформацияланади, ёнилғи сарфи ортади. Цетан сони қанча катта бўлса, дизел ёнилғисининг ўз-ўзидан алангаланиши бошлангунча бўлган давр шунча кичик бўлади, двигател шунча равон ишлайди, двигателни ишга тушириш температураси ҳам шунча паст бўлади.
V,МПа/град 2.0 Тк g
1.6 40 г/МДж
1.2 30 3
0.8 20 87.5
0.4 10 2
1
0 0
14-расм. Цетан сонини ўзгариши дизел двигателининг параметрларига
боғлиқлик графиги.
1-алангаланишни кечикиш даври, Тк; 2-босимнинг ошиш тезлиги, v; 3-ёнилғининг солиштирма сарфи, g
Дизел ёнилғиларинг паст температурадаги хоссалари.
Йилнинг совуқ вақтида двигателларни ишлатишда ёнилғининг қовушқоқлигидан ташқари, унинг паст температура хоссалари ҳам катта аҳамиятга эга. Бу хоссалари хираланиш (музлаш) ва қотиш температуралари билан баҳоланади. Хираланиш (музлаш) температураси деб, ёнилғининг фаза бўйича бир жинслилиги йўқоладиган температурага айтилади.
Масалан, дизел ёнилғиси рангсиз шишадан тайёрланган пробиркага солиниб, совитилса, муайян температурада у хиралаша бошлайди, бунда парафин углеводородлар ажралиб чиқиши натишасида ёнилғининг ташқи кўриниши ўзгаради. Ёнилғи аста-секин совитилса парафин кристаллари катталашади ва ёнилғи ҳаракатланиш қобилиятини йўқотади. Ёнилғининг ҳаракатланувчанлиги йўқоладиган температура қотиш температураси дейилади. Ёнилғининг температураси шу даражага етганда ёнилғи оқувчанлигини йўқотади, ёнилғини двигател цилиндрларига узатишнинг иложи бўлмай қолади. Ёзги ёнилғининг қотиш температураси минус 10°С дан, қишники мўтадил иқлимли зоналар учун минус 35°С дан, совуқ зоналар учун минус 45 °С дан, шимолий ёнилғилар учун минус 55°С дан юқори эмас.
Мехник аралашмлар ва сув. Ёнилғи аппарати деталларини ва двигателнинг ўзини ейилишига сабаб бўлгани, шунингдек ёнилғининг узлуксиз узатилиб турилишига зарарли таъсир кўрсатгани учун дизел ёнилғиси таркибида механик аралашмалар ва сув бўлмаслиги керак.
Дизель ёнилғисининг маркалари
Автомобиллар учун уч маркадаги дизель ёнилғилари бўлади:
Л(ёзги)
З(қишки)
А(арктик) дизель ёнилғиси ишлаб чиқарилади.
Дизель ёнилғисининг турлари:
Таркибидаги олтингугуртнинг миқдорига кўра икки хил:
1-массаси бўйича олтингугурт миқдори 0.2% гача;
2-массаси бўйича олтингугурт миқдори 0.5% гача (арктик мойлар учун 0.4%) бўлган дизель ёнилғилари бўлади.
Дизель ёнилғисининг шартли ифодаси.
Барча маркадаги дизель ёнилғисининг шартли ифодасида ундаги олтингугурт миқдори массаси бўйича ва ёзги ёнилғи учун қўшимча равишда ўт олиш температураси, қишки ёнилғилар учуи қотиш температураси ҳам ёзилади. Масалан, Л-0,2-4,0 массаси бўйича олтингугурт миқдори 0,2% гача ва ўт олиш температураси 40°С бўлган, 3-0,2-35 олтингугурт миқдори 0,2% гача қотиш температураси минус 35°С бўлган қишки дизел ёнилғиси; А-0,4 массаси бўйича олтингугурт миқдори 0,4% бўлган арктик дизел ёнилғиси.
Дизель ёнилғисининг ишлатилиши.
Л маркали дизел ёнилғиси атроф ҳаво температураси 0°С дан юқори, 3 маркали дизел ёнилғиси минус 20°С гача, А маркали дизел ёнилғиси минус 50°С гача бўлганда ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |