Хii-мавзу



Download 277 Kb.
bet8/16
Sana28.05.2022
Hajmi277 Kb.
#612499
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16
Bog'liq
12-mavzu konspekt

Абсолют рента. Кўпгина мамлакатларда қишлоқ хўжалигида ерга хусусий мулкчилик монополияси шароитида ишлаб чиқаришни олиб боришга тўғри келади. Ҳозирги даврда ерга хусусий мулкчилик билан бир қаторда бошқа мулкчилик шакллари ҳам мавжуд. Масалан, давлат мулки, вақф (мачит, черков) мулклари ва бошқалар. Ерга бўлган мулкчилик монополияси ижарага бериладиган барча ер участкаларининг сифатидан қатъий назар, ер эгаларига абсолют рента деб аталган рентани олишга имкон беради. Абсолют ер рентасининг вужудга келиш механизми шундан иборатки, ер эгалари ерни ишловчи ижарачиларга фойдаланиш учун ижарага берадилар ва улардан ердан фойдаланганлик учун тўловлар оладилар. Мана шу тўлов абсолют ер рентаси деб ном олган. Агар ер ижарага берилганда шу ерда турли хил иншоотлар, бинолар қурилган бўлса, уларнинг ижара ҳақи алоҳида ҳисобланади.
Аграр муносабатларни тадқиқ қилар эканмиз, нима учун қишлоқ хўжалик ишчилари яратадиган қўшимча маҳсулот жамият миқёсида барча мулк эгалари ўртасида қайта тақсимланмайди, нима учун қишлоқ хўжалигида олинадиган даромад ўртача фойдадан юқори бўлади, бу ҳодисанинг сабаби нимада, деган саволлар туғилади.
Тарихан шундай бўлиб қолганки, кўпгина мамлакатларда, жумладан, бизнинг мамлакатимизда ҳам қишлоқ хўжалигидаги капиталнинг узвий тузилиши саноатдагидан пастдир. Шунинг учун қишлоқ хўжалигида яратилган товарларнинг бозор қиймати, ишлаб чиқаришнинг ижтимоий қийматидаги қўшимча қиймат миқдори жамиятда шаклланган ўртача фойдадан ортиқ бўлади. Қишлоқ хўжалик товарларининг бозор нархи билан ижтимоий ишлаб чиқариш нархи ўртасидаги бу тафовут абсолют рента манбаи бўлиб хизмат қилади.
Рента назариясига кўра қишлоқ хўжалигида рентанинг яна бир тури – монопол рента ҳам мавжуд бўлади. Бошқа ерда учрамайдиган табиий шароит, баъзан ноёб қишлоқ хўжалик маҳсулотлари (узумнинг алоҳида навларини, цитрус экинлари, чой ва ҳоказоларнинг алоҳида турларини) етиштириш учун имконият яратади. Бундай товарлар монопол нархлар билан сотилади. Бу нархларнинг юқори бўлиши кўпинча тўловга қодир талаб даражаси билан белгиланади. Натижада монопол нархлар шундай маҳсулотларнинг индивидуал қийматидан анча юқори бўлиши мумкин. Бу эса ер эгаларига монопол рента олиш имконини беради.
Фақат қишлоқ хўжалигида эмас, балки ундирма саноатда ҳам қўшимча даромад олинади. Маълумки фойдали қазилма конлари жойлашуви (ва демак, ишлаш учун қулайлиги) жиҳатидан ҳам, коннинг бойлиги жиҳатидан ҳам бир-биридан фарқ қилади. Худди қишлоқ хўжалигидаги сингари, ўрта ва яхши конлардаги корхоналар қўшимча фойда оладилар, у ҳам дифференциал рентага айланади.

Download 277 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish