Ххi аср-интернет, ажойиб кашфиётлар асри, инсон Коинот сирлари қўйнига кириб бораётган аср, ахборот ва ғоят улкан техникавий имкониятлар асри бўлмоқда



Download 38,71 Kb.
bet1/2
Sana21.02.2022
Hajmi38,71 Kb.
#39753
  1   2
Bog'liq
Ёшларни ёд ғояларга кириб кетиш сабаблари


Ёшларни ёд ғояларга кириб кетиш сабаблари
ХХI аср-интернет, ажойиб кашфиётлар асри, инсон Коинот сирлари қўйнига кириб бораётган аср, ахборот ва ғоят улкан техникавий имкониятлар асри бўлмоқда. Шу даврга келиб инсонларнинг, айниқса ёшларнинг ҳаётига, келажагига хавф солувчи экстремизм, терроризм ва шунга ўхшаш қатлам пайдо бўлди.Ер юзида бу офатга қарши кескин кураш олиб борилмоқда, жумладан ҳар бир таълим муассасаларида таълим олаётган вояга етмаганларни бу хавфдан огоҳ этиш, ушбу оқимларнинг тузоғига тушиб қолишдан сақлаш мақсадида соҳа мутахассислари билан ҳамкорликда тарғибот-ташвиқот ишлари сифатини оширмоғимиз зарур. Манбаларда келтирилишича диний экстремизм ва терроризм каби ҳодисаларнинг илдизлари узоқ тарихга бориб тақалишидан далолат беради. Шундай бўлса-да, улар ҳеч қачон ижтимоий барқарорлик ва тараққиёт учун бугунгидек таҳдид солмаганини қайд этиш лозим. Зеро, ҳозирда диний экстремизм ва терроризм глобал характерга эга бўлиб, дунёнинг барча мамлакатлари ҳамда минтақаларига бирдек хавф солмоқда. Шундай экан, унинг олдини олиш, унга қарши курашиш инсониятнинг истиқболига дахлдор масалага айланганини эътироф этиш жоиз. Мазкур йўналишда кишилик жамияти олдида комплекс вазифалар долзарб бўлиб турибди.
Ислом шиорларидан танлаб фойдаланадиган, диннинг асл моҳиятини бузиб талқин қиладиган экстремистик тузилмалар худди юқоридаги каби гўёки, кенг халқ оммаси билан узвий бирлик мавжудлигини кўрсатиш, аслида эса жамиятда тартибсизлик ва парокандаликни юзага келтириш учун маблағ йиғиш, асосий таҳдид манбаи сифатида ёшлар онгу шурини эгаллаш, жамиятда беқарорлик келтириб чиқариш орқали ҳокимиятга эришишдек эҳтиёжларини қондириш мақсадини кўзлайди.
Ҳозирги дунёда энг ашаддий муаммолардан бири диний экстремизм ва терроризм бўлиб келмоқда.Бу муаммо анча вақтлардан бери жаҳон муаммоси бўлиб келмоқда.Бу муаммонинг пайдо бўлиши узоқ ўтмишга бориб тақалади десак тўғри бўлади. Глобаллашув бўлаётган бу даврда бу муаммонинг олдини олишга турли ишлар қилинмоқда. Биз ҳозирги кунда диний экстремизм деганда ,,баъзи диний ташкилотлар ёки айрим диндорлар томонидан жамиятда қабул қилинган қонун- қоидаларга мос келмайдиган фаолият олиб бориш, уларга зид бўлган ғояларни, ақл- бовар қилмайдиган даражада мудҳиш чора тадбирларни тарғиб қилишдир деб тушунамиз. Терроризм эса лотинча ,,террор сўзидан олинган бўлиб қўрқитиш, тажовуз ва даҳшат маъноларини англатувчи мазкур ҳодиса ғайриинсоний хатти-ҳаракатларни ифода этади.Терроризм диний, сиёсий, миллий ғоялар билан ниқобланган ваҳшийлидир. Терроризм кўпинча одамларга таъсир ўтказиш учун қилинадиган таҳдид ёки куч ишлатишдир.
Дунёвий нуқтайи назардан қаралганда, дин кишилик жамияти тарихий тараққиётининг маълум босқичида пайдо бўлган ижтимоий онг шаклларидан бири. Бу дунёқараш жамиятнинг маълум бир тарихий давр ва шароитларидаги талаблари, эҳтиёжлари асосида шаклланди. Ҳар бир давлат дини халқ маънавиятининг узвий қисми сифатида тан олади. Шундан келиб чиқиб, унинг ривожи учун шарт-шароитлар яратишга ҳаракат қилади. Дин, шу жумладан ислом дини ҳам минг йиллар давомида барқарор мавжуд келганлигининг ўзидаёқ у инсон табиатида чуқур илдиз отганлигидан, унинг ўзига хос бўлган бир қанча вазифаларни адо этишидан далолат беради. Энг аввало, жамият, давлат, гуруҳ, шахс маънавий ҳаётининг муайян соҳаси бўлган дин умуминсоний ахлоқ меъёрларини ўзига сингдириб олган, уларни жонлантирган, ҳамма учун мажбурий хулқ-атвор қоидаларига айлантирган.Инсоннинг одамлар билан баҳамжиҳат яшашига кўмаклашган. Дин одамларда ишонч ҳиссини мустаҳкамлаган. Уларни поклаб, юксалтирган. Ҳаёт синовлари, муаммо ва камчиликларни енгиб ўтишларида куч бағишлаган. Умуминсоний ва маънавий қадриятларни сақлаб қолиш ҳамда авлоддан авлодга етказишга ёрдам бериб келган.Шунинг учун ҳам дин инсонннинг ишончли ҳамроҳи, одамзот ҳаётининг бир қисми бўлиб келмоқда.
Қадимдан маълумки ислом дини Ўзбекистон ҳудудларига 643-644 йиллардан бошлаб ёйилган бўлса ҳам бу ҳудудда не-не ислом дини билан боғлиқ бир нечта асарлар яратилгандир.Ислом илмлари бизнинг ҳудудимизга ВИИИ асрда Хуросон (ҳозирги Туркманистоннинг шимоли-шарқий қисмларидаги давлат ВИИИ-ХИВ асрларда) орқали Мовароуннаҳр (Араблар эгаллаб олган ерлар- арабча ,,дарёнинг нариги тарафиъъ деб ўша пайтларда Амударё ва Сирдарё дарёлари орасидаги ҳудудларга айтилган)га кириб келган бўлса, ИХ асрдан бошлаб мазкур илмлар минтақанинг ўзида ривожланди. Бу даврга келиб, аввал ислом оламида тан олинган олти саҳиҳ ҳадислар тўплами (ассиҳоҳ ас-сита), сўнгра уларнинг қаторида уч тўплам қўшилиб тўққиз китоб (алкутуб ат-тисъа) шаклланди.Улардан учтаси Мовароуннаҳрлик уламмолар – Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Доримийлар томонидан жамланди.Ислом дини ўша вақтдан буён бизнинг ҳудудимиздаги миллий динимиз сифатида тан олиниб келинмоқда. Мустақиллик шарофати билан диний қадриятларга эркинлик берилиши исломнинг жамиятдаги ўз ўрнини эгаллашига имкон яратди. Лекин шу билан бирга яширин ҳолатда ривож топган ва дин ниқобидаги турли мафкураларнинг таъсирида шаклланган қарашлар юзага юзага чиқиши ҳам қулай шароитни вужудга келтирди.
ХХ арнинг иккинчи ярмида халқаро майдонда ўзини баландроқ овоза қилган, барчага ўзининг салбий таъсири билан танилган, шубҳасиз, диний экстремизм ва ва ундан озиқланиб турган, диний шиорлар билан бурканиб олган терроризмдир. Маълумотларга қараганда, бугунги дунёда 500 га яқин террорчи ташкилотлар иш олиб бормоқда. 1968-1980-йиллар давомида улар 6700 га яқин террорчилик амалиётларини содир этганлар. Натижада 3668 киши ҳалок бўлиб, 7474 киши турли жароҳатлар олган.
экстремизм ва терроризм одамларнинг эртанги кунига бўлган ишончига путур етказибгина қолмай, балки халқаро майдондаги муаммоларни, жумладан, турли эътиқод вакиллари бўлган халқлар орасидаги ўзаро ишончга соя солиб, жаҳон тараққиётининг халқаро иқтисодий ва маданий ҳамкорликнинг ривожига тўсиқ бўлмоқда. Экспертларнинг хабар беришича, дунёда террористик ташкилотларнинг юздан ортиғи энг замонавий қуроллар билан қуролланган ва бу ташилотлар бир-бирлари билан ахборот алмашадилар, қўпорувчилик ишларинини амлага ошираётган пайтда ўзаро шерикчи бўладилар, заруз бўлган вақтда бир-бирларига молиявий ва бошқа шаклдаги ёрдам берадилар.Бундай ташкилотларнинг энг йириклари қаторига ,, Ал-Қоидаъъ, ,,Ал-Жиҳод ал-исломийъъ, ,,Ҳизбут-таҳриръъ, ,,Толибонъъ ва бошқа террористик ташкилотларни мисол қилиб айтишимиз мумкин. Исломий экстремизм ҳозирги даврда ва у билан боғлиқ терроризм дунёнинг 15 дан ортиқ мамлакатига алоҳида таҳдид солмоқда. Бу давлатлар қаторига Судан, Миср, Сурия, Ҳиндистон, Саудия Арабистони, Жазоир, Ливия, Сенегал, Покистон, Малайзия, Индонезия, Фаластин, Ироқ ва бошқа давлатларда терроризм энг ашаддий илдиз отган давлатлар сирасига киради. Ҳозирги кунда энг даҳшатли қўпорувчилик ишлари Сурия, Ироқ ва Афғонистон давлатлари ҳудудларида содир бўлмоқда. Бизнинг юртимиз Ўзбекистонда ҳам 1999-йил 16-феврал (Тошкент), 2004-йилнинг март-апрел ва июл, 2005-йилнинг май (Андижонда) ойларида содир этилган воқеалар кенг кўлламли халқаро террорчилик тузилмасининг навбатдаги ,,ваҳшийликларидан” бири эканига ҳеч қндай шубҳа қолмайди. Бизнинг давлатимиз диний экстремизм ва терроризм билан дуч келган ва унинг асоратларидан азият чеккан биринчи давлат эмас. У бугун жаҳоннинг кўплаб мамлакатлари хавфсизлигига таҳдид солаётган иллатдир.  Диний экстремизм келиб чиқишининг биринчи ва асосийси сабаби бу – мутаассиб фикр ва қарашларнинг пайдо бўлишидир. Онги заҳарланган ва мутаассибга айланган кишилар ўзлари қилаётган ишларни тўғри деб ҳисоблаган ҳолда, ҳар қандай номақбул ишлардан ҳам бош тортмайдилар. Ваҳоланки, уларни бу йўлга бошлаган “раҳнамоларнинг” асл мақсади моҳиятан ғайриинсоний характерга эга. Уларнинг асосий нияти бутун Осиё ҳудудида қадимги Араб халифалигин барпо этиш керак деб курашмоқдалар. Лекин, уларнинг асосий нияти шу билангина чекланиб қолмасдан, динни ниқоб қилиб олиб ҳокимиятни қўлга олиш, бу йўлда ,,инсонъъ деб аталмиш буюк жонзотни ўлдиришдан ҳам таб тортмаяпти. Улар ҳозирги кунда, айни дақиқада ҳам ўз ёвуз, жирканч ишларни турли давлатларда амалга оширмоқдалар.

Download 38,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish