ҚУЛТАЕВ Ўрол Жўрабоевич - 1951 йилда туғилган. Сирдарё области Комсамол районида туғилган. Комсомол район Мирзачул совхозида бош аграном. Ўз ССР ЖКнинг 119-прим, 149, 155-моддалари. Ўз мансабини суистеъмол қилиб, бир гурух бўлишиб, давлатнинг жуда кўп миқдорда талон тарож қилишган. Сирдарё вилоят судининг 17.01.1986 йилдаги ҳукми билан, 10 йил ОМҚ 4 йил МҲМЭ, мол-мулки мусодара қилинган, сургун қилинмаган.
ҚАРШИЕВ Ниҳолбой -1914 йили Самарқанд вилояти Нурота туманида туғилган. Ворашилов райони Гулистон совхози 2-бўлимда омбор удири бўлиб ишлаган. 1985 йил пахта иши бўйича сўроқ пайтида вафот этган.
ҚАРШИБОЕВ Барот- 1949 йилда 10 августда Сирдарё вилояти Гулистон туманида туғилган. Миллати қирғиз. Туманда агроном бўлиб ишлаган. 1980 йилнинг 27 июлда пахта иши бўйича 1 йилга қамалган. 1981 йилнинг 28 ноябрида оқланиб, озодликка чиққан.
П ПОЗИЛБЕКОВ - Ильич ( Сардоба) райони Алексеевск номли 6-А совхозининг ишчиси. 1987 йилда қамалган. ( Ўзбекистон Миллий архиви).
Чор мустамлакачилиги даврида миллий озодлик учун курашларда жабрланган ватандошларимиз (1860-1916 й.й.).................................................................................................................
Шўро ҳокимиятининг дастлабки йилларида миллий мустақиллик йўлида курашган ва большевиклар томонидан қатл этилган, сургун қилинган ва қамоққа олинган ватандошларимиз (1917-1924 й.й.)......................................................................................................................
Шўро давлати томонидан амалга оширилган жамоалаштириш ва қулоқлаштириш кампаниялари даврида жабрланган ҳамда турли сиёсий айбловларда қатағон қилинган ўзбекистонликлар (1925-1936 й.й.).......................................................................................................................
1937-1938 йилларда амалга оширилган “Катта қирғин” даврида отиб ташланган, қамоққа олинган ва умри концентрацион лагерларда хазон бўлган ватандошларимиз.......................................................................................
Иккинчи жаҳон уруши бошларида ва урушдан кейинги йиллардаги қатағондан жабр кўрган ватандошларимиз (1940-1950 й.й.)..............................................................................................................
ХХ асрнинг 80-йилларидаги “Ўзбек иши” ва “Пахта иши” кампаниялари туфайли ноҳақ айбланиб, қатағон этилган ватандошларимиз.................................