ЭРЖИГИТОВ Абдураззоқ Қаххарович – 1960 йил 15-майда Гулистон тумани, Гулистон совхозида туғилган. Гулистон туман пахта тозалаш заводи бухгалтери. Пахта иши бўйича терговда бўлган ва оқланган. 2010 йил 24 январда вафот этган.
ЭСОНОВ Баротали Турдиевич - 1939 йилда туғилган. 17- совхоз пахта тозалаш заводи ишчиси. 1989 йил пахта иши бўйича 2 йил муддатга меҳнат лагерида жазо муддатини ўтаган.
ЭРГАШЕВ Абдувоит - 1926 йил Фарғона вилояти Қува районида туғилган. Кассир. 1987 йиллар пахта иши бўйича судланган. Қизил Октябрь колхози раиси ўринбосари сифатида ҳам иш фаолияти олиб борган. Ворошилов район Верхне-Волынск посёлкаси Ленин кўчаси 36-уйда яшаган. Сирдарё область прокуратураси, Ўз ССР ЖКнинг 119-прим, 149-прим, 155 ва 153-м 2-қ, бажарилмаган ишларни бажарди, терилмаган пахталарни терилди деб сохта ёзувлар киритиб, пулларни пора сифатида бердиртириб, ўз ваколатини суистеъмол қилиб, бир гурух бўлишиб, давлатнинг жуда кўп миқдорда талон тарож қилишган. Сирдарё область судининг 02.03.1987 йилдаги ҳукми билан, 2 йил ОМҚ.2 йил синов муддати Ўзбекистон ССР Олий суди Президиумининг 09.01.1991 йилдаги №4-18-91-сонли қарори билан Сирдарё область судининг 02.03.1987 йилдаги хукми ва Олий суднинг 16.04.1987 йилдаги ажрими бекор қилинган, унинг харакатида жиноят аломатлари бўлмаганлиги учун ётқизилган.Давлат архивда 1 дан 5 гача бўлган жилдлар Ўз ССРЖКнинг 119-155-149 моддалари билан айбланган. 1991 йил оқланган.
ЭЛИБАЕВ Дусенбай Елибаевич - 1950 йилда Сирдарё область, Ворошилов районида туғилган. Ворошилов район “Социализм” совхози 4-бўлимида бригадир. Сирдарё область судининг 11.06.1986 йилдаги ҳукми билан 2 йил АТИ 20%, 2 йил МҲМЭ, мол-мулки мусодара қилинмасин. Ворошилов районида туғилган. Гулистон пахта пункти бухалтери. Айб эълон қилинган орган суд хукмида кўрсатилмаган. Ўзбекистон ССР ЖК 119-1,149,155м билан Сирдарё область судининг 11.06.1986 йилдаги ҳукми билан 11 йил ОМҚ, 4 йил МҲМЭ, мол-мулки мусодара қилинсин. Мазкур жиноят иши давлат архивидан топилмади.
ЭРГАШЕВ Ахилбек - 1946 йилда Сирдарё область, Ворошилов районида Свердлов колхозида туғилган. Ховос район ХРУ-I-Д совхози бош бухгалтери. Сирдарё областъ прокуратураси томонидан, УзССР ЖКнинг 1191-м, 149-м, 155-м. А.Ергашев бир гурух шахслар билан ўзаро жиноий тил бириктириб, ўзининг хизмат вазифасидан фойдаланиб жами 4590 сўмлик озиқ-овқат махсулотларини ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилган. Сирдарё область судининг 31.01.1986 йилдаги ҳукми билан, УзССР ЖКнинг 149-моддаси билан оқланган, ЖКнинг 40-моддасига кўра, 10 йил ОМҚ, мол-мулки мусодара қилиниб, асосий жазони ўтаганидан сўнг 3 йил муддатга муайян вазифаларни эгаллаш ҳуқуқидан махрум этилсин. Ўзбекистон ССР Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов коллегиясининг 21.04.1986 йилдаги 03-224-к сонли ажримига кўра Сирдарё область судининг 31.01.1986 йилдаги ҳукм ўзгаришсиз қолдирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |