Ўринов Абдураҳим – 1943 йил Андижонда туғилган. 1964 йилда Наманган Қишлоқ хўжалик техникумини Тошкент қишлоқ хўжалик институтини 1975 йил битирган. Мирзачўлнинг Волков совхозига йўлланма билан келган. 1975 йилдан бери Оқолтин тумани Фарғона совхози 4- бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган. 1986 йилда пахта иши бўйича сўроқда бўлган. 1988 йил вафот этган.
Қ
ҚАМБАРОВ Сутубой - 1936 йилда Сирдарё туманида туғилган. Малек совхозида пахта пункити директор ёрдамчиси. 1986 йилда қўшиб ёзишда айбланиб 3 йилга қамалган.
ҚЎРЧИЕВ Собир Ғаниевич - 1958 йилда туғилган.Мирзаобод тумани пахта тозалаш заводи ишчиси. Иш бўйича тилхат орқали очиқда бўлган.Ўз ССРЖКнинг 118 моддасининг 3 қисми билан 6 йилга, 149 моддаси билан 3 йилга, 155 моддаси билан 2 йилга озодликдан маҳрум этиб, Ўз ССР ЖКнинг 46 моддасига кўра 6 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси қолдирилибуни кучайтирилган режимли ахлоқ тузатиш меҳнат колонияларида ўташ,мол-мулки давлат фойдасига мусодара қилиш белгиланган.
ҚОРАБЕКОВ Қодир Қорабекович-1938 йилда Сирдарё область Камсамол район Мирзачул савхозида туғилган. Янгиер савхози Г.Гулом кўчаси, 8-уй, 1-квартирада яшаган. Янгиер савхозининг 1-бўлимида бухгалтер. Ўз ССР ЖК 155, 17-155, 118-м 3-қ, 119-прим, ҳужжатларга сохта ёзувлар киритиб, ўз ваколатини суистеъмол қилиб, бир гурух бўлишиб, давлатнинг жуда кўп миқдорда талон тарож қилишган. Сирдарё область судининг 08.04.1986 йилдаги ҳукми билан, 10 йил ОМҚ 5 йил МҲМЭ, мол-мулки мусодара қилинсин. 2016 йилда вафот этган.
ҚОСИМОВ Сайдулло – Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида туғилган. Ўз ССРграждани. УЖК 125- модда 1-қисми билан 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Судга Ўз ССРЖКнинг 149.155.121- моддалари 1-қисми билан берилган. Фонд 179 хранение 231. Айблаш 1982 йил 13 июль ҳукми.Дмитров пахта тозалаш заводи Фарход 5 пахта пункти бош бухгалтери бўлиб ишлаган. 1 йил муддатга аҳлоқ тузатиш жазоси белгиланган. (Янгиер архиви).
ҚУЛТОЕВ Сапар Қултаевич - 1953 йилда Гулистон район Ленин колхозида туғилган. Сирдарё вилояти Янгиер совхози 1- бўлими бош бухгалтер. Ўз ССР ЖКнингнг 118 моддасининг 3-қ, 155 - моддалари билан, ҳужжатларга сохта ёзувлар киритиб, ўз ваколатини суистеъмол қилиб, бир гурух бўлишиб, давлатнинг жуда кўп миқдорда талон тарож қилишган. Сирдарё область судининг 08.04.1986 йилдаги ҳукми билан, 3 йил ОМҚ 3 йил МҲМЭ, мол-мулки мусодара қилинсин. шу кодекснинг 42- моддаси кўллаб 2 йил ахлоқ тузатиш иши тайинланиб, иш хаққининг 20% давлат хисобига ундирилган. 20-декабрь 1991-йил Ўз ССР Олий Суди жиноят ишлари бўйича бўйича коллегиясининг 1986 йил 18-июль ажрими, Сирдарё вилояти судининг 1986 йил 8-апрел ҳукми С.Қултоевга нисбатан бекор қилинган, унинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқлиги сабабли ётқизилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |