ЖЎРАЕВ Орифжон - 1946 йили 15 Октябрда Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида туғилган. Сирдарё вилояти пахтаобод ПТК да товаровед. 1983-1987 йилларда пахта иши бўйича 13 йилга қамалган.
З
ЗУЛҚАЙНАРОВ Алиқул - 1940 йил Зомин тумани Ём қишлоғида туғилган.1978 йилда партком секретари бўлиб ишлаган. 1979-1983 йилларда “Ўзбекистон 50 йиллиги” совхози директори лавозимида фаолият юритган. 1986 йили 4 ноябрь куни қамалиб 6 йил озодликдан махрум қилиш ва 5 йил мансабдорлик лавозимида ишлаш ҳуқуқидан махрум қилинган. 1991 йил 5 март куни оқланган.
И
ИБРАГИМОВ Жунусбой - 1923 йил Ворошилов район “Социализм” совхозида туғилган. “Социализм” пахта пункти ишчиси лавозимида фаолият юритган. 1986 йили 4 ноябрь куни қамалиб 3 йил озодликдан маҳрум қилинган. 1991 йил 5 март куни оқланган.
ИЛАШЕВ Абдуғани - 1943 йилда Жиззах вилояти Зомин тумани Пишоғор қишлоғида туғилган. Ворошилов (Сайхунобод) райони Гулистон совхозида директор бўлиб ишлаган. 1986 йилда пахта иши бўйича қамалган.
ИСАКОВ Хамза Исакович - 1936 йил 13 июлда Тошкент вилояти, Оққўрғон туманида туғилган. Оқ олтин тумани раиси. Пахта иши бўйича терговга тортилган. Мол-мулки мусодара қилинган. Қамалмаган. 2005 йилда вафот этган.
ИСАЕВ Ҳайдар - 1941 йил 1 январда Жиззах вилояти, Зомин туманида туғилган. Гулистон тумани Ленин колхози раиси. 1984 йилда пахта иши бўйича қамалган. Учқудуқ меҳнат лагерида бўлган. 2000 йилда вафот этган.
ИРМАТОВ Хасан Парманович - 1943 йилда туғилган. Оқ-олтин район “Мир” пахта тозалаш заводи бўлим бошлиғи. 1982 йил кузи оғир келгани учун қабул қилинган пахта толаларинин сифати пасайиб кетганлиги, район партия комитетининг секретари Тетуев ҳар куни заводга келиб нам, ифлос пахталарни қайтармасдан олинглар, ҳар қандай ҳолатда ҳам район пахта режасини бажарилиши шарт, агар пахталарни қабул қилмасаларинг мен сенларнинг ҳаммаларингни қаматаман деб қўрқитганини, амалда 790900 сўмлик чиқинди ошиқ чиқиб, заводга зарар етказилгани, шундан сўнг Байтуллаев ва Улуғбековлар моддий жавобгар шахслар бўлганликлари учун қариндошларидан 40 минг сўм пул тўплаб Ирматовга берганликлари улар биргаликда Чимкент фабрикасига бориб Рўзиматов билан гаплашиб 40 минг сўмни берганликлари, 157 тонна 640 кг 6 –сорт пахта қабул қилиб олдим деб накладной ёзиб берганлиги айтиб ўтилган ва шу айблов билан ҳукм ўқилган. Ўз ССРнинг 40 моддасига кўра, ўташ учун 7 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси қолдирилиб, жазони уни 2 группа инвалидлигини ҳисбга олган ҳолда умумий режим колониясида ўташ белгиланган.
ИКРАМОВ Ходжи - 1937 йилда Тожикистон ССР Уратепа шаҳрида туғилган, Ховос мелкомбинатида директори. Ўз ССР ЖКнинг 155-м, 118-м 3-қ, 152-м 2-қ, 119-прим, ҳужжатларга сохта ёзувлар киритиб, ўз ваколатини суистеъмол қилиб, бир гурух бўлишиб, давлатнинг жуда кўп миқдорда талон тарож қилишган. Сирдарё область судининг 08.04.1986 йилдаги ҳукми билан, 12 йил ОМҚ, 5 йил МҲМЭ, мол- мулки мусодара қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |