Hayvonot dunyosining zamonaviy sistemasi



Download 7,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet243/414
Sana16.12.2022
Hajmi7,33 Mb.
#888196
1   ...   239   240   241   242   243   244   245   246   ...   414
Bog'liq
Туплам

 
 
 


269 
БОЙСУН ШИФОБАХШ МАСКАН 
Ҳазратқулова М. 
Термиз давлат университети 
Она заминнинг тоғлар бағрида юксалишга юз тутаѐтган Бойсун бугунги кунда ўзининг 
мусаффо ҳавосию зилол сувлари, мисли кўринмас бетакрор табиати ҳамда шифобахш гиѐҳлари 
билан довруғ таратиб кишиларни ўзига мафтун этиб келмоқда.
Бойсун ўсимликлар дунѐсининг хилма-хиллиги, турларга ғоят бойлиги ва уларнинг 
халқ хўжалигидаги муҳим салмоғи билан нафақат Сурхон воҳасида, балки Ўзбекистонда ўзига 
хос ўринга эга. Ҳудудда доривор ўсимликлардан фойдаланиш узоқ тарихга эга. Кишилар 
ибтидойи замонлардаѐқ касал кишининг баъзи ўтларни еб, соғайиб кетишига эътибор 
берганлар. Даврлар ўтиши билан табиат яратиб қўйган доривор ўсимликларнинг аҳамияти 
ошиб бораверган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Нукус-фарм‖, ―Косон-фарм‖, ―Сирдарѐ-
фарм‖, ―Бойсун-фарм‖, ―Бўстонлиқ-фарм‖ ва ―Паркент-фарм‖ эркин иқтисодий зоналарини 
ташкил этиш тўғрисида‖ ги 2017 йил 3 майдаги ПФ-5032-сонли Фармонига мувофиқ, 
Республикамизнинг фармацевтика тармоғини ривожлантиришга йўналтирилган инвестиция 
лойиҳаларини амалга оширишга хорижий ва маҳаллий инвестицияларни фаол жалб этиш учун 
қулай шарт-шароитлар яратиш, доривор ўсимликлар хомашѐсини етиштиришнинг ноѐб 
шароитларини инобатга олган ҳолда маҳаллий доривор воситалар бозорини ўзимизда ишлаб 
чиқарилган юқори сифатли дори воситалари билан тўлдиришга жиддий эътибор 
қаратилаѐтганлигини алоҳида қайд этиш лозим. Ушбу Фармоннинг ижросини таъминлаш 
мақсадида Бойсуннинг қир-адирларида, тоғ ѐн бағирларида ѐввойи ҳолда ўсадиган турли 
доривор гиѐҳлардан фармацевтикада кенг фойдаланиш устида жуда кўп самарали ишлар олиб 
борилмоқда. 
Доривор ўсимликларни қидириб топиш ва ўрганиш иши ҳозирда кенг кўламда олиб 
борилмокда. Янги доривор ўсимликларни топишда ҳалқ табобатида ишлатиладигаи доривор 
маҳсулотларни ўрганиш, ўсимликларни филогенетик қардошлигидан фойдаланиш билан бир 
қаторда маълум туман флорасини ялпи кимѐвий тахлил қилиш катта аҳамиятга эга. Тиббиѐтда 
ҳозирги кунда қўлланиладиган доривор воситаларнинг 38-40%ини ўсимликлардан олинадиган 
препаратлар ташкил қилади. Баъзи оғир касалликларни даволашда ишлатиладиган муҳим 
аҳамиятли айрим доривор препаратларни шу вақтгача синтез йўли билан олиб бўлмади. Уларни 
олиш манбаи хозирча фақат ўсимликлар бўлиб қолмоқда.
Мутахассисларнинг 
таъкидлашича, 
Ўзбекистонда 
ѐввойи 
ҳолда 
ўсадиган 
ўсимликларнинг ўзи 400 турдан ортиқ. Шулардан 500 дан кўпи шифобахш ҳисобланади. 
Бойсун тоғ ѐн бағирларида, дала даштлари, қир адирларида 300 дан ортиқ шифобахш 
ўсимликлар ўсади.
Юртимизда халқ табобатида ушбу бебаҳо табиат неъматларидан инсон саломатлиги 
йўлида оқилона фойдаланиш бўйича бой тажриба тўпланган. Буюк бобомиз Абу Али ибн Сино 
инсон вужудига безиѐн ушбу шифобахш воситаларнинг дориворлик хусусияти, 
касалликларнинг олдини олиш, даволашда улардан фойдаланиш бўйича кўплаб маълумотлар 
ѐзиб қолдирган. 
Бугун тиббиѐт ва фармацевтика саноати ҳар қанча ривожланганига қарамасдан, 
доривор гиѐҳлар асосида тайѐрланган шифо воситаларига эҳтиѐж тобора ортиб бормоқда. 
Мамлакатимиз фармацевтика саноатида ана шундай табиий шифо воситалари асосида ишлаб 
чиқаришни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Илм-фан муассасаларимизда 
табиий гиѐҳларнинг дориворлик хусусиятларини ўрганиш, табиий ҳолда ўсадиган ушбу 
бойликлардан рационал фойдаланиш, доривор гиѐҳлар етиштириш кўламини кенгайтириш 
бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда. 
Бойсуннинг доривор ўсимликлардан наъматак, чаканда, жийда, гулхайри, эрман, 
қичитқи ўт, қирқбўғим, зуптурум, руян, равоч, кўкнор, мойчечак, оққалдирмоқ, дармана, ялпиз, 
бўймадарон, занжавил, дуғбой, мингтомир, олқар, кийикўти, қонтепар, айиққулоқ, қўй 
пудинаси, бўтакўз, арпабодиѐн, ифор, исмалоқ, чукри, ҳаррон, газанда, далачой, ширинмия, 


270 
лимонўт, ўлмас ўт, бинафша, петрушка, баргизуб, қоқу, тироноқгул, акация, наврўзгул, 
отқулоқ, маврак, момақаймоқ,лола, қизғалдоқ, укроп, келинтили, қариқиз, заъфарон, сачратқи, 
кўзиқулоқ, жамбил, райҳон, кашнич, эл баҳоси, наъматак, макка попуги, мухаллас, зира, татим, 
наргис, сакам, итузум ва бошқалар ўсади. Бироқ, қатор йиллар давомида тоғ бағрида, қирларда 
униб ўсган шифобахш гиѐҳлар пайҳон бўлиб уларнинг кўп турлари камайиб баъзилари йўқолиб 
кетиш даражасига ҳам етди. Мутахассислардан олинган маълумотларга қараганда, тоғли 
туманда аниқланган ва ѐввойи ҳолда ўсадиган 20 дан ортиқ доривор гиѐҳларни 
маданийлаштириш чоралари кўрилмоқда.―Бойсун-фарм‖ плантацияларида маҳаллий шароитда 
ўсадиган мойчечак, олабўта, занжабил, арслонқуйруқ, наъматак, тирноқгул, гулхайри, 
қирқбўғим, бўригул, кийикўти, ковул каби кўплаб гиѐҳларни етиштириш режалаштирилган. 
Масалан Ковулнинг барча қисмлари, илдизидан тортиб, гулигача шифобахш. Тиббиѐтда томоқ 
оғриқлари, ич кетишида, бавосил, ҳар хил шиш ва ичак яраларини даволашда кенг 
қўлланилади. 
Вилоятимиз иқтисодиѐтини ривожлантириш мақсадида Бойсун ҳудудида ўсадиган 
шифобахш гиѐҳларни кўпайтириб фармацевтикада фойдаланилиши, келажакда арзон ва 
сифатли дори воситаларини ишлаб чиқариш, энг муҳими аҳоли фаровонлигини оширишга 
хизмат қиладиган маҳаллий аҳолининг бандлигини таъминлаш лойиҳаси қувончли воқеадир. 
Бугун воҳамизда уюшмаган ѐшлар бандлигини таъминлаш долзарб масала эканлиги сир эмас. 
Агар гиѐҳларнинг доривор хусусиятларини яхши биладиган бойсунлик тажрибали отахон-
онахонлар ѐнига ѐшларни бириктириб, уларга шу тажрибани ўргатсак, албатта иш ўринни 
яратишда асқотади.Кўпчилик ҳали билмайдиган ѐки бошқа ҳудудларда учрамайдиган ноѐб 
доривор ўсимликлар келажакда вилоятимизда экотуризмни шакллантиришга хизмат қилади. 
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки,бугунги кунда Бойсунда санъат, фан ва 
маданият ривожланиши, ишлаб чиқариш, саноатнинг салоҳияти янада юксалиши билан бир 
қаторда, бу гўзал гўшанинг шифобахш табиатидан одамлар баҳраманд бўлиши, уни асраб 
авайлаши, ноѐб ўсимликларни етиштириб, даромад олиши орқали аҳолининг фаровонлиги 
ошиши, қишлоқларимиз кўркига кўрк қўшишга хизмат қилади.

Download 7,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   239   240   241   242   243   244   245   246   ...   414




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish