Hayvonot dunyosining zamonaviy sistemasi


БИОИНФОРМАТИКА ФАНИ БИОЛОГИЯНИНГ ИННОВАЦИОН ТАРМОҒИ



Download 7,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet239/414
Sana16.12.2022
Hajmi7,33 Mb.
#888196
1   ...   235   236   237   238   239   240   241   242   ...   414
Bog'liq
Туплам

БИОИНФОРМАТИКА ФАНИ БИОЛОГИЯНИНГ ИННОВАЦИОН ТАРМОҒИ 
СИФАТИДА 
 
Тойиров У.Б 
Ўзбекистон Миллий университети 
 
Кейинги йилларда турли замонавий номланишларга эга бўлган тармоқлар жумладан, 
биоинформатика, геномика, протеомика, тизимли биология каби фан ва йўналишлар пайдо 
бўлди. Мазкур фан йўналишларнинг пайдо бўлишини замонавий биология фанига компьютер 
технологиялари ва бу соҳаларда инновацион ғояларнинг киритилиши ва олинаѐтган 
натижаларнинг тез суръатларда қайта ишланаѐтганлиги билан изоҳлаш мумкин.
Биоинформатика - турли фанлар чегарасида пайдо бўлган замонавий фан йўналишидир.
Биоинформатика биологик маълумотларни таҳлил қилиш ва уларни бошқариш учун компьютер 
технологияларини қўллайдиган фан ҳисобланади. Охирги бир неча ўн йилликларда 
биоинформатика фани мустақил фан йўналиши сифатида ўзининг ривожланиш йўлини босиб 
ўтди ва ҳозирги кунда бу соҳа биология фанига турли инновацион янгиликларнинг 
киритилиши, техника ҳамда назарий информатиканинг ривожланиши билан параллел равишда 
динамик тараққий этиб бормоқда [1].
Биоинформатика атамасини турлича талқин қилиш мумкин [1].
1)
Биоинформатика - бу табиий фанлар соҳасида ахборотли масалаларни ечиш учун 
ЭҲМларини қўллаш технологияси; биринчидан, бу фан асосан геномлар ва оқсиллар кетма-
кетликлари ҳақидаги маълумотларни ўзида сақловчи маълумотлар базаларини тутади. 
Иккинчидан, биоинформатика турли биологик молекулаларни ва биологик тизимларни 
моделлаштиришнинг замонавий усулларини ишлаб чиқади.
2)
Биоинформатика - ген ва унинг маҳсулотлари, бутун организмлар ва ҳаттоки 
экологик тизимлар ҳақидаги барча биологик ахборотларни автоматлаштирилган тартибдаги 
бошқаришдир. Биоинформатика - биологик, биокимѐвий ва биофизикавий натижаларнинг 
математик, статистик ва ҳисоблаш усуллари асосидаги таҳлилининг интеграциялашувидир.
3)
Биоинформатика – биологик ахборотларни таҳлил қилиш ва уларнинг сақланишига, 
шунингдек бу натижаларни бошқаришга жавобгар бўлган информатика фанининг бир соҳаси 
ҳисобланади. Биоинформатика тушунчасига бериладиган бу турдаги таърифлар фан ҳақидаги 
турли мунозараларга сабаб бўлсада, фаннинг умумий мазмунига таъсир кўрсатмайди [2]. 
Биоинформатика бу молекуляр биологиянинг бир йўналиши бўлиб, молекуляр жараѐнларни 
in 
vitro 
(пробирка) шароитида эмас балки, 
in silico
(компьютер воситасида) шароитида ўрганади. 
Биоинформатика фанининг ривожланишига сабаб сифатида олинган натижаларга замонавий 
ѐндашувларни кўрсатиш мумкин. 
Биоинформатика фанини бир неча соҳаларга бўлиб ўрганиш мумкин [1,2]. Шулардан 
бири 
структуравий 
биоинформатика 
ҳисобланади. 
Структуравий 
биоинформатика 
оқсилларнинг фазовий структураларини олдиндан айтиш учун дастурлар ва алгоритмларни 
ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган биологик ахборотларни 
ўзида сақловчи маълумотлар базаларини яратиш ва уларни бошқариш биоинформатиканинг 


264 
―хизмат кўрсатувчи‖ соҳаси ҳисобланади [2,3]. Бу йўналишга тадқиқот натижаларини қайта 
таҳлил қилиш механизмлари (масалан, секвенатор ѐки микрочиплардан олинган маълумотлар) 
билан ишлаш киради. Бу йўналишда тасвирларнинг таҳлил алгоритмлари ва кўринишларни 
аниқлашдан фойдаланилади.
Биоинформатика фанининг ривожланиши ўтган асрнинг иккинчи ярмидан бошланиб, 
ДНК занжирининг қўш спирал кўринишда эканлиги кашф этилиши ва компьютер 
техникасининг ривожланиши бу фаннинг тараққий этиб боришига туртки берди.
2001 йилда фан соҳасидаги нуфузли Science ва Nature журналлари одам геномининг 
қисқача мазмунини чоп этди. Кейинги йилларда қатор организмлар геномларининг 
секвинирланиши ҳақидаги маълумотлар ҳажмининг экпоненциал ўсиши кўринишида кўпайиб 
борган [6]. 
2005 йилда фан тарихидаги энг катта лойиҳалардан бири ҳисобланган ―Одам геноми‖ 
лойиҳаси бажарилгандан сўнг одам геномини ташкил этувчи барча генларнинг локализация 
ўрни аниқланди ва барча хромосомаларнинг генетик хариталарини тузишга киришилди ҳамда 
бошқа организмларнинг геномларининг аниқланишига қаратилган тажрибалар давом 
эттирилган [7,13].
2003 йилдан биологик ахборотларни олиш жараѐнида микрочиплар қўлланилган ва 
генларнинг экспрессияси бўйича маълумотлар базаси Array Express нинг биринчи кўриниши 
тақдим этилган. 
2010 йилда турли биологик шароитлардаги генларнинг экспрессияланиши бўйича 
маълумотлар базаси Gene Expression Atlas нинг дастлабки кўриниши яратилган. 
2011 йилда ҳар бир маълумотлар базасида HTS (High Throughput Sequencing) 
инновацион технологияси асосида олинган секвинирланиш маълумотларини қайта ишланиши 
бўйича тадқиқот ишлари бошланди. Барча маълумотлар базасидаги маълумотлар билан ишлаш 
жараѐнини осонлаштириш мақсадида бу базалар орасидаги маълумотларнинг алмашинув 
механизмлари ишлаб чиқилган [8].

Download 7,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   235   236   237   238   239   240   241   242   ...   414




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish