0
20
40
60
80
100
120
140
160
1 yosh
2 yosh
3 yosh
Turli yoshdagi sezalpiniya ko„chatlarining bo„yiga o„sish
ko„rsatkichi.
Turli yoshli sezalpiniya ko‗chatlarini bo‗yiga o‗sish darajasini diagrammada yaqqol ko‘rish
mumkin. Ko‗rinib turibdiki, 1 yoshli ko‗chatlar bo‗yiga 142,6 sm o‗sishi, 2-yili 48,3 sm, 3-yili esa
20,1 sm o‗sar ekan. Ya‘ni daslab juda tez, keyingi yillarda novdalar o‗sish sur‘ati sekinlashib,
uchunchi yilda esa juda kamayadi. Xulosa qilib, o‗simlik vegetativ organlari shakllangach, bo‗yiga
o‗sish keskin kamayadi va generativ faoliyati aktivlashadi.
155
Foydalanilgan adabiyotlar
1.
Шаропова М.А., Цезальпинияни Жанубий Ўзбекистон шароитида иқлимлаштириш ва
унинг дастлабки натижалари., Ўзбекистон РФА Биология журнали., 2000 йил 29-34
бетлар.
2.
Мустафаев С,, Холмуродов А.«Ўсимликлар биоэкологияси». Т.1998 й.
LAGERSTROEMIA INDICA
L. ВА
CAESALPINIA GILLIЕSII
WALL.ЛАРНИНГ ҚАРШИ
ВОҲАСИ ШАРОИТИДА МАВСУМИЙ РИВОЖЛАНИШ МАРОМИГА ДОИР
Шаропова М.А.
Қарши давлат университети
Бугун замонавий шаҳарсозликнинг асосий талабларидан бири жойларни ҳудуд иқлим
омилларига мос манзарали ўсимликлар билан кўкаламзорлаштиришдир. Бу ўз навбатида
маҳаллий манзарали ўсимликлар ассортименти кам бўлган Қарши воҳаси шароитида юқори
манзарали ўсимликларни интродукция қилиш вазифасини белгилаб беради. Шундай
ўсимликлардан
Lagerstroemia indica
L. ва
Caesalpinia gilliеsii
Wall. бўлиб, уларни интродукция
қилишдан мақсад юқори манзарали кўркам кўриниши, гулларининг ўта чиройлилиги, узоқ
муддат (май ойидан кеч кузга қадар) қийғос очилиб туриши, гултожбаргларининг ранг –
баранглилиги учун манзарали ўсимлик сифатида қўллашдан иборат
.
Қуйида ушбу
интродуцентларнинг Қарши воҳаси шароитидаги мавсумий ривожланиш мароми ҳақидаги
фикрларга тўхталамиз.
Lagerstroemia indica
L.– табиий ҳолда Марказий ва Жануби-шарқий Хитойда, шунингдек,
Жанубий Кореядан Ҳиндихитойгача бўлган ҳудудда, Япония, Тайвань, Филиппин ва Жануби-
шарқий Осиѐдаги бир қатор оролларда, ҳамда Ҳиндистонда тарқалган.
Caesalpinia gilliesii
(
Poinciana gilliesii
) – Марказий ва ғарбий Аргентинадан келиб чиққан бу тур сариқ рангли
гулларидан қизил чангчилари осилиб туриши сабаб Жанубий Америкада ―така соқоли‖ (―barba
de chivo‖) деб ҳам аташади.
Caesalpinia gilliesii
Wall. ─ табиий ҳолда Жанубий Америка,
хусусан, Аргентина ва Уругвайда бирмунча қурғоқчил шароитда ўсади [1,2] .
Маълумки, фенологик кузатувлар ўсимликнинг турли фазалари муддатларини белгилаш
билан бирга, уларни чидамлилиги, маҳсулдорлиги, манзаралилиги, ҳамда, ҳаѐтий
жараѐнларининг маромини аниқлашда муҳим аҳамиятга эга. Ҳар йилги метереологик омиллар -
ҳарорат, ѐғин миқдори, ҳавонинг нисбий намлиги кабилар ўсимликнинг мавсумий
ривожланишига албатта таъсир кўрсатади.
2010 – 2015 йиллар давомида олиб борилган кузатувларимизга кўра,
Lagerstrоemia indica
L. ва
Caesalpinia gilliеsii
Wall. табиий ареалидаги орттирилган хусусияти сабабдан бўлса керак,
ўз вегетациясини Қарши шароитида ўстириладиган бошқа дарахт ва буталарга нисбатан бироз
кеч (15-20 кун кейин) бошлайди. Иссиқ иқлимдан келиб чиққан ўсимликларнинг бундай
хусусияти ўз навбатида баҳорнинг ноқулай об – ҳавосидан ҳимояланиш имконини ҳам беради.
Ҳар иккала ўрганилаѐтган тур вегетациясини Қарши шароитида апрель ойининг биринчи
декадасида бошлаб,
Lagerstrоemia indica
L. ноябрь ойининг ўрталаригача,
Caesalpinia gilliеsii
Wall. дастлабки совуқ тушгунга қадар, қарийиб етти - саккиз ой давом этади. Об-ҳаво
шароитига боғлиқ ҳолда вегетациясини бошланиши ва тугаши, фенологик фазаларининг
муддатлари ўртача 15 кунга фарқ қилади (2-жадвал).
Lagerstroemia indica
L. Қарши шаҳри шароитида вегетациясини анча кеч, яъни, 02.04 –
10.04 да бошлади. Орадан 8 - 9 кун ўтиб, ўсимлик тўлиқ барг билан қопланди. Дастлаб учки,
кейин ѐн новдалар ўсиб, улар билан гулғунча билан тугалланди. Ғунчалар 15.05 -25.05, ўртача
ҳаво ҳарорати паст йиллари 28.05 да ҳосил бўлди. Тўпгулдаги ғунчалар 7–9 кун давомида тўлиқ
шаклланиб 20.05 – 1.06 дастлабки гуллар очила бошлади. Ялпи гуллаш жараѐни июнь ойининг
биринчи ўн кунлигидан сентябрни биринчи ўн кунлигигача давом этиб, четдан қараганда
ўсимлик фақат гуллардан иборатдек кўринади. Қарши шароитида
Lagerstroemia indica
L.
дастлабки очилган гуллари мева бермади, фақатгина салқин тушганидан сўнг, яъни 3.08 – 15.08
мева ҳосил қилиб, сентябр ойининг ўрталарида пиша бошлади. Меваларни ялпи пишиши 7.11 -
156
10.11 га тўғри келди. Уларни худди шу пайтда, яъни 20 – 27.11 (30.11) да териб олиш мақсадга
мувофиқ, акс ҳолда ҳаво ҳарорати пасайиши сабабли кўсакчалар ѐрилиб, ичидаги уруғлар
сочилиб кетиши ѐки совуқ уриб зарарланиши мумкин.
1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |