148
унинг даврий нашрининг илмий фаолияти тадқиқотчиларни одонатологияга қизиқишини
орттирди.
Ниначилар бўйича дунѐ илмий адабиѐтлари ва ―Odonatologica‖ журналининг фақатгина
рефератив бўлимида нашр қилинган ишлар сони 1971 йилдан ҳозирги вақтгача 14000 дан ортиб
кетди.
Марказий Осиѐдаги ниначилар ҳақидаги дастлабки маълумотлар ХIХ-аср охиридаги
илмий
адабиѐтларда
И.Брауер
(1877)
томонидан,
А.Ф.Федченконинг
Туркистон
энциклопедиясининг 1868 – 1871 йиллардаги тўпланмалари асосида жадвал сифатида чоп
этилди.
ХХ-асрнинг бошларида Марказий Осиѐдаги ниначиларнинг баъзи турлари ҳақида
Б.Григорьев (1905) ва А.Г.Якобсон ишларида келтирилган.
Марказий Осиѐда одонотофауна хақидаги маълумотларни ХХ-аср бошланишида рус
энтомологи А.Н.Бартенов (1911-1913) томонидан Жанубий Бухородаги (Туркистонда)
ниначилар бўйича тўпланган маълумотлар орқали кўриб чиқди (Pseudoneuroptera, Odonata).
Б.Ф.Белишев томонидан Марказий Осиѐ одонотофаунасига оид айрим (1958) тадқиқотлар
олиб борилди.
К.Б.Городков (1961) Шарқий Помир тоғларида учровчи
Pantala flavescens
Fabr. (Odonata,
Libellulidae) тури устида тадқиқотлар олиб борди.
В.Н.Крилованинг илмий ишлари Қирғизистон ниначилари фаунасига бағишланган (1969).
А.Ю.Харитонов (1979) томонидан Сирдарѐнинг қуйи оқимидан фан учун янги
Ischnura
aralensis
тури топилиб тавсифлаб берилди. Ундан ташқари муаллиф томонидан айнан шу
худуддан бир қанча соҳа учун муҳим материаллар йиғилди.
С.С.Ионичев ва И.А.Ибадуллаев (1981)лар томонидан Сирдарѐнинг қуйи оқимида олиб
борган тадқиқотлар натижасида Қозоғистон фаунаси учун янги бўлган
Orthetrum sabina
ва
Pantala flavescens
турлари келтириб ўтилган.
Л.Н.Приткинанинг ―Марказий Осиѐнинг янги триас ниначилари‖ номли иши собиқ
Иттифоқ ҳудудининг янги топилма ҳашаротларига бағишланган (1981).
Р.С.Павлюк, Т.М.Курбанова (1987)лар томонидан Туркманистонда ниначиларни ўрганиш
услублари ишлаб чиқилган.
Д.Ш.Кукашев (1989) Қозоғистон фаунаси учун 2 та янги тур –
Somatochlora arctica
ва
Leucorrhinia dubia
ларни келтириб ўтди.
С.Н.Борисов томонидан Марказий Осиѐ одонотофаунаси тур таркиби ҳақидаги
маълумотларни умумлаштириш, адаптив мосланишлари ва тарқалиш қонуниятларини очиб
бериш ҳамда антропоген омил фаолиятини баҳолаш бўйича кенг қамровли тадқиқотлар олиб
борилди (2007).
Марказий Осиѐнинг айрим ҳудудларига оид қисқа маълумотлар В.А.Догел ва
Б.Е.Биховский (1934), С.К.Тютеньков (1956), А.С.Климишин ва Р.С.Павлюк (1972),
Е.В.Логиновский (1974)ларнинг ишларида ҳам ўз ифодасини топган.
Ўзбекистонда одонотофауна бўйича махсус режали тадқиқотлар олиб борилмаган.
Ҳозирги кунда Андижон давлат университети зоология кафедрасининг "Фарғона водийси
ҳайвонот дунѐси (таксономияси, биоэкологияси, филогенези ва ҳўжалик аҳамияти)‖ номли
тасдиқланган илмий йўналиш мавзуси асосида
“Фарғона водийси одонотофаунаси”
ни тадқиқ
этиш бўйича илмий изланишлар олиб борилмоқда.
Тадқиқотнинг мақсадидан келиб чиқиб қуйидаги вазифалар белгилаб олинган:
Шарқий Фарғонада тарқалган ниначилар тур таркибини ўрганиш, таксономик таҳлил
этиш ҳамда каталогини тузиш;
Хўжалик аҳамиятига эга бўлган турларнинг биологияси, экологияси ва ҳаѐт циклларини
ўрганиш;
Қишлоқ хўжалик экинлари зараркунандаларига қарши илмий асосланган кураш
усулларини такомиллаштириш, биологик хилма-хилликни сақлаш ва муҳофаза қилиш бўйича
амалий тавсияларни ишлаб чиқиш йўналишида илмий тадқиқот ишлари олиб бориш.
Do'stlaringiz bilan baham: