109
Гуллари майда, оч ҳаворанг, баъзан оқиш бинафша рангда гуллаб, гуллари икки лабли.
Улар шохчалар учидаги барг қўлтиғидан ўсиб чиқиб, тиғиз тўпгулни ҳосил қилади. Меваси 4 та
косачабаргни бирикиб ўсишидан ҳосил бўлган ѐнғоқча [1].
R. officinalis
L. таркибида эфир мойларини кўп сақлаши билан қимматлидир. Ўсимлик
баргларида, гулида, ѐш новдаларида, 3-4 ѐшли шохларининг юқори қисмида кўп миқдорда эфир
мойларини сақлайди. Розмарин мойи ишлаб чиқариш бўйича Испания, Франция, Далмация
мамлакатлари биринчи ўринда туради. Бу мамлакатларда ҳар йили 200-250 минг кг розмарин
мойи ишлаб чиқарилади. Розмарин хом ашѐсини саноат миқѐсида етказиб бериш мақсадида
Алуштада махсус хўжалик ташкил этилган. Юксак манзарали ўсимлик сифатида ҳам кўплаб
мамлакатларда интродукция қилинган. Европанинг Италия, Франция, Испания, Австрия
мамлакатларида, Шимолий Америкада, шунингдек Қрим ва Кавказда кенг тарқалган. Туркияда
ундан кўкаламзорлаштиришда кенг фойдаланилади [1, 2].
R.officinalis
L
.
Ўрта Осиѐ Республикаларига 30 йилларда келтирилган ва дастлабки
тадқиқотлар олиб борилган. С.Н.Кудряшов [1] бу ўсимликни шу шароитда интродукция қилиш
кенг истиқболга эга деб ѐзади. Ҳатто лалми жойларда ҳам уни экиб ўстириш ва синовдан
ўтказиш лозим, деб ҳисоблаган. Кейинги йилларда бу ўсимлик ЎзФА Ботаника боғида
интродукция қилинган. Бу шароитда унинг қумоқ тупроқли, шағалтошли ҳамда қумли қуруқ
ерларда ҳам яхши ўсиши, тупроқ унумдорлигига унча талабчан эмаслиги аниқланган.
Табиий шароитда ўсимликнинг бўйи 1,5-2 м гача етади. Гуллари майда, кўкиш-бинафша
рангли, барг қўлтиғидан чиққан тўпгулда жойлашган.
R.officinalis L.
интродукция қилинган
айрим жойларда уни март-май ойларида гуллаши, шунингдек кам ҳолларда уруғ ҳосил қилиши
қайд қилинган [1, 2]. Қарши шароитида қиш илиқ келган йиллари дастлабки гуллар февраль
ойида, баъзан ҳатто январь ойида ҳам гуллаши кузатилди. Бизнинг шароитимизда куз иссиқ ва
қуруқ келганда, аксарият субтропик иқлимдан келиб чиққан ўсимликларга хос бўлган сингари,
R.officinalis L.
да ҳам иккинчи марта қайта гуллаши (сентябрь-октябрь ойларида) кузатилди.
Қарши шароитида Тошкентда интродукция қилинган ўсимликлардан олинган
қаламчалардан ўстирилди. Бу ўсимликлар ўта иссиқ иқлимли Қарши шароитида яхши
мослашганлиги, жадал ўсаѐтганлиги ва ҳар йили гуллаши кузатилди.
Кузатишларимизда
Rosmarinus officinalis
L. нинг кўчатлари интродукция шароитида
ѐзнинг юқори ҳароратида иссиқдан, қишда эса совуқдан мутлақо зарарланмаганлиги қайд
қилинди.
Do'stlaringiz bilan baham: