Hayvonot dunyosining zamonaviy sistemasi



Download 7,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/414
Sana16.12.2022
Hajmi7,33 Mb.
#888196
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   414
Bog'liq
Туплам

ўсимликларнинг таҳлили 
 
№ 
Ўсимлик номи 
Ҳаѐтий шакллари 
Илмий номи 
Маҳаллий номи 
дарахт 
бута 
чала 
бута 
ўт 
Дуккакдошлар - 
Fabaceae 
 
1.
 
Alhagi pseudoalhagi L. 
Янтоқ 

2.
 
Lagonuchium farctum Bobr.
Жинчак 

3.
 
Trifolium pratense L. 
Себарга 

4.
 
Melilotus officinalis (L.) Lam. 
Қашқарбеда 

Қоқиўтдошлар (Мураккабгулдошлар) - 
Asteraceae
 
1.
Cichorium intybus L. 
Сачратқи 

2.
Taraxasum officinalis Web. 
Қоқиўт 

Ялпиздошлар - 
Lamiaceae
 
1.
Mentha aziatica Boriss.
Осиѐ ялпизи 

2.
Mentha аrvensis L. 
Чўл ялпизи 

Зубтурумдошлар - 
Plantaginaceae
 
1. Plantago lanceolata L. 
Узун баргли зубтурум 

2. Plantago major L. 
Катта зубтурум 
Kaрaмдошлар - 
Brassicaceae
 
1.
Capsella bursa pastoris (L.) Medik. 
Жағ-жағ, ачамбити 

Туятовондошлар - 
Zygophyllaceae
 
1.
Peganum harmala L.
Исириқ

Шўрадошлар
 - Chenopodiaceae
 
1.
Spinacia turkestanica Iljin. 
Исмалоқ 

Торондошлар – 
Polygonaceae
 


108 
1.
Rumex crispus L. 
Отқулоқ 

Итузумдошлар – 
Solanaceae
 
1.
Solanum nigrum L. 
Итузум 

Гулхайридошлар – 
Malvaceae
1. Malva neglecta Wall. 
Тугмачагул 

Ўрганилган доривор ўсимликларни ҳаѐтий шакллар бўйича таҳлил қилганимизда, 16 
турдан 3 тури чала бута ва 13 тури ўт ўсимликлар эканлиги аниқланди. Ўт ўсимликлардан 
фақат битта тур 
Capsella bursa pastoris
бир йиллик эфемер тур, 12 тури кўп йиллик ўт 
ўсимликлардир (жадвал). 
Табиий шароитда ўсувчи ўсимликлар сонининг камайиб кетиши улардан тежамкорлик 
билан фойдаланмасликдан, хўжаликларнинг ҳудудларидан режасиз фойдаланиш натижасида 
келиб чиқмоқда. 
Шуни айтиш керакки, кейинги пайтларда Косон тумани флорасида ҳам табиий шароитда 
ўсадиган ўсимликлар майдони тобора камайиб кетмоқда. Бунга албатта инсонларнинг 
ўсимликлардан нотўғри фойдаланишлари, сайр ва дам олиш вақтларида ўсимликларни пайҳон 
қилиши асосий сабаб бўлмоқда.
Камайиб кетаѐтган ўсимликларнинг ўрнини тўлдириш ҳамда доривор ўсимликлар 
сонини ошириш мақсадида уларни муҳофаза қилиш, табиий заҳираларининг камайишини 
олдини олиш учун турли тўгараклар ташкил этиш, ѐш авлодга табиатга меҳр ва ақл-идрок 
билан муносабатда бўлиш тушунчаларини сингдириш муҳим вазифалардан саналади. 
Фойдаланилган адабиѐтлар: 
1.
Pratov O‗.P., Nabiyev M.M. O‗zbekiston yuksak o‗simliklarining zamonaviy tizimi. Toshkent, 
2007 y. -64 b. 
2.
Ҳайдаров Қ.Ҳ., Ҳожиматов Қ.Ҳ. Ўзбекистон ўсимликлари. Тошкент, ―Ўқитувчи‖, 1992 й. 
- 241 б. 
 
 
ROSMARINUS OFFICINALIS
 L. – ИНТРОДУКЦИЯ ШАРОИТИ 
 УЧУН ИСТИҚБОЛЛИ ДОРИВОР ТУР 
 
Насриддинова М.Р. 
Қарши давлат университети 
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил апрелдаги ПҚ-2911-сон 
―Республика фармацевтика саноатини жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар 
яратиш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида тиббиѐт 
амалиѐтига жорий этилган табиий флора ҳамда чет эл флорасига мансуб доривор турларни 
маданийлаштириш ва етиштириш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича мақсадли изланишлар 
олиб борилмоқда. Шундай аҳамиятга молик бўлган доривор турлардан бири 
Rosmarinus 
officinalis 
L. ўсимлиги ҳисобланади. 
Rosmarinus officinalis 
L. – доривор розмарин 
Lamiaceae
оиласига мансуб доим яшил бута. 
Табиий ҳолда Ўртаер денгизи атрофидаги мамлакатларда ўсиб, таркибида оҳак кўп бўлган 
тупроқларда, қуруқ қояларда, тоғларнинг жанубий ѐнбағирларида, қуѐш яхши тушадиган 
жойларда учрайди [1]. 
Таркиби эфир мойларига бой бўлган 
Rosmarinus officinalis 
L. дан доривор ва хушбўй ҳид 
берувчи ўсимлик сифатида жуда қадимдан фойдаланиб келинади. Адабиѐтларда ундан қадимги 
Египетликлар ҳам фойдаланганлиги ҳақида маълумотлар учрайди [2].
Rosmarinus officinalis 
L. – доим яшил, поялари қалин барглар билан қопланган, бўйи 1,5–
2 м га етган бута. Пояси тик ўсувчи, шохланган, ѐш новдалари тўрт қиррали, оқиш қалин ва 
қуюқ туклар билан қопланган. 3-4 йиллик новдалари ѐғочлашган. Барглари узунлиги 4-5 см, эни 
0,2-0,3 см, чўзинчоқ қалами шаклда, пояда қарама-қарши жойлашган, устки томони тўқ яшил, 
остки томони оч яшил рангда, қалин туклар билан қопланган.


109 
Гуллари майда, оч ҳаворанг, баъзан оқиш бинафша рангда гуллаб, гуллари икки лабли. 
Улар шохчалар учидаги барг қўлтиғидан ўсиб чиқиб, тиғиз тўпгулни ҳосил қилади. Меваси 4 та 
косачабаргни бирикиб ўсишидан ҳосил бўлган ѐнғоқча [1].
R. officinalis
L. таркибида эфир мойларини кўп сақлаши билан қимматлидир. Ўсимлик 
баргларида, гулида, ѐш новдаларида, 3-4 ѐшли шохларининг юқори қисмида кўп миқдорда эфир 
мойларини сақлайди. Розмарин мойи ишлаб чиқариш бўйича Испания, Франция, Далмация 
мамлакатлари биринчи ўринда туради. Бу мамлакатларда ҳар йили 200-250 минг кг розмарин 
мойи ишлаб чиқарилади. Розмарин хом ашѐсини саноат миқѐсида етказиб бериш мақсадида 
Алуштада махсус хўжалик ташкил этилган. Юксак манзарали ўсимлик сифатида ҳам кўплаб 
мамлакатларда интродукция қилинган. Европанинг Италия, Франция, Испания, Австрия 
мамлакатларида, Шимолий Америкада, шунингдек Қрим ва Кавказда кенг тарқалган. Туркияда 
ундан кўкаламзорлаштиришда кенг фойдаланилади [1, 2]. 
R.officinalis 
L

Ўрта Осиѐ Республикаларига 30 йилларда келтирилган ва дастлабки 
тадқиқотлар олиб борилган. С.Н.Кудряшов [1] бу ўсимликни шу шароитда интродукция қилиш 
кенг истиқболга эга деб ѐзади. Ҳатто лалми жойларда ҳам уни экиб ўстириш ва синовдан 
ўтказиш лозим, деб ҳисоблаган. Кейинги йилларда бу ўсимлик ЎзФА Ботаника боғида 
интродукция қилинган. Бу шароитда унинг қумоқ тупроқли, шағалтошли ҳамда қумли қуруқ 
ерларда ҳам яхши ўсиши, тупроқ унумдорлигига унча талабчан эмаслиги аниқланган.
Табиий шароитда ўсимликнинг бўйи 1,5-2 м гача етади. Гуллари майда, кўкиш-бинафша 
рангли, барг қўлтиғидан чиққан тўпгулда жойлашган. 
R.officinalis L. 
интродукция қилинган 
айрим жойларда уни март-май ойларида гуллаши, шунингдек кам ҳолларда уруғ ҳосил қилиши 
қайд қилинган [1, 2]. Қарши шароитида қиш илиқ келган йиллари дастлабки гуллар февраль 
ойида, баъзан ҳатто январь ойида ҳам гуллаши кузатилди. Бизнинг шароитимизда куз иссиқ ва 
қуруқ келганда, аксарият субтропик иқлимдан келиб чиққан ўсимликларга хос бўлган сингари, 
R.officinalis L. 
да ҳам иккинчи марта қайта гуллаши (сентябрь-октябрь ойларида) кузатилди.
Қарши шароитида Тошкентда интродукция қилинган ўсимликлардан олинган 
қаламчалардан ўстирилди. Бу ўсимликлар ўта иссиқ иқлимли Қарши шароитида яхши 
мослашганлиги, жадал ўсаѐтганлиги ва ҳар йили гуллаши кузатилди.
Кузатишларимизда 
Rosmarinus officinalis 
L. нинг кўчатлари интродукция шароитида 
ѐзнинг юқори ҳароратида иссиқдан, қишда эса совуқдан мутлақо зарарланмаганлиги қайд 
қилинди.

Download 7,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   414




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish