Hayvonot dunyosining zamonaviy sistemasi



Download 7,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/414
Sana16.12.2022
Hajmi7,33 Mb.
#888196
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   414
Bog'liq
Туплам

 
Тавсиялар 
– 
Ҳар бир ноѐб қуш турини муҳофаза қилиш ишларини ташкил этишда энг аввало шу 
турнинг ўзига хос биологик, экологик, этологик хусусиятларини атрофлича тадқиқ қилиш 
лозим.
– 
Ов муддатларини имкон қадар қисқартириш, қушларнинг кўпайиш даврларини аниқлаб, 
шу вақтларда ов қилишни бутунлай чеклаш зарур. 
– 
Вилоят ҳудудида ноқонуний ов қилишни кучли назорат қилиш, браконьерларга нисбатан 
шафқатсиз чора-тадбирларни қўллаш зарур. 

 
Аҳоли ўртасида табиий муҳитни сақлаб қолиш, камѐб ҳисобланган ҳайвонот олами 
вакилларини муҳофаза қилиш соҳасида тарғибот ишларини кучайтириш зарур.


70 
– 
Юқорида номлари келтирилган ноѐб қуш турлари қатъий ҳимояга муҳтож бўлиб, 
уларнинг биологик ва экологик хусусиятларини чуқурроқ ўрганиш, илмий асосланган муҳофаза 
чораларини ишлаб чиқиш энг муҳим вазифаларимиздан биридир. 
Адабиѐтлар 
1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Тошкент. Ўзбекистон. 2015. 
2. Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби. 2-том. Тошкент. ―Чинор ENK‖, 2009.
3. Бекмуродов А.С. Сурхондарѐнинг ноѐб ҳайвонлари. Тошкент. ―Ниҳол‖ нашриѐти. 2018 
йил. 88 б. 
4. Холиқов Т.Ш. Редкие позвоночные животные Сурханского государственного 
заповедника (численность и распространения) // Матер. респ. научн.-конф. по теме 
―Актуальные проблемы изучения и сохранения животного мира Узбекистана‖. Ташкент. 2011. 
С. 42-43. 
 
ТЕРМИЗ ШАҲРИ ШАРОИТИДА ИҚЛИМЛАШТИРИЛГАН МАНЗАРАЛИ 
ДАРАХТЛАРНИНГ БИОЭКОЛОГИЯСИ
Бобокелдиева Л.А. 
Термиз давлат университети 
 
Атроф муҳитни ҳимоя қилиш, ўсимлик ресурсларидан оқилона фойдаланиш, шаҳарлар ва 
бошқа аҳоли яшайдиган манзилларни кўкаламзорлаштириш ҳамиша башарият олдидаги 
долзарб вазифалардан бири бўлган ва шундай бўлиб келмоқда. Манзарали ўсимликлар инсонга 
яхши кайфият ва кўтаринки руҳ бағишлашидан ташқари, атроф муҳит ҳавосини тозалашда, 
шовқинни ва ѐзнинг жазирамасида ҳароратни пасайтиришда, уни намлаб туришда бошқа 
воситалар билан алмаштириб бўлмайдиган даражада катта аҳамиятга эга [1]. Жанубий 
Ўзбекистонда ҳарорат жуда юқори даражага (+50) кўтарилиши, ҳаво нисбий намлигининг 
кескин пасайиши (10% гача), атрофдаги аҳоли яшайдиган манзилларда чанг тўзонларнинг тез-
тез такрорланиб туриши бу ҳудудда дарахт ўстирмасдан яшаш қийинлигини кўрсатмоқда. 
Ҳудудда шаҳарларни кўкаламзорлаштиришда ишлатилаѐтган дарахтлар ассортиментини 
камлигидан ташқари, чинор ва қайрағоч сингари дарахтлар оғир экологик шароит таъсирида 15-
20 йилда қариб ва касалликка чалиниб яроқсиз ҳолга келиб қолмоқда. Бу эса манзарали 
ҳусусиятлари юқори бўлган, экиб ўстиришда қийинчилик туғдирмайдиган ва тез ўсиши 
туфайли қисқа муддатда натижа кўрсатадиган янги дарахтларни жорий қилишни талаб 
қилмоқда [2]. 
Шундай дарахтлар жумласига мелия, эман, оддий қарағай, заранг, шумтол, Япон 
софораси, маклюра ва бошқалар киради. Манзараси ва ѐғочидан ташқари, улар гуллаган даврда 
кўплаб асалариларни жалб қилади, шунингдек, уларнинг пўстлоғида маргозин алколоиди, 
уруғининг таркибида 0,5% ли аччиқ маргоспикрин моддаси бўлган 40-60% ѐғи, барги таркибида 
пиптин-мелиацин олинадиган моддаларнинг бўлиши билан қимматли дориворлик ҳусусиятига 
эга. 
Фенологик кузатишлар интродукция қилинган ўсимликларни ўрганишда энг қулай ва 
самарали методлардан биридир. Фенологик кузатишлар нафақат турли фазаларнинг ўтиш 
муддатларини 
белгилашда, 
балки 
ўсимликларнинг 
чидамлилиги, 
маҳсулдориги, 
манзараралилиги, шунингдек, улардаги ҳаѐтий жараѐнларнинг маромини аниқлашда муҳим 
аҳамиятга эга. Фенологик кузатишлар натижасига кўра, Термиз шахри шароитида 
Меlia 
azedarach
ва 
Меlia toosendan,Sophora Japonica, Catalpa Seop, Acer ginnal, Maclura aurantiaca,
 
Albizzia julibrissin
ларнинг февралда куртаклар уйғониши ва ўсиши бошланди. Март, апрел ва 
май ойи бошида ғунчалаш кузатилди. Май ойи ўртасида гуллаш, июнь ойининг охиригача 
уруғларнинг пишиб етилиши аниқланди. Қиш мавсумидаги манфий хароратнинг таъсири 
натижасида баргларнинг тўкилиши кузатилди хамда ўсимлик қишқи тиним даврига ўтди .

Ўсимликлар интродукциясининг муваффақияти ундаги белгилар йиғиндиси билан 


баҳоланиб, улардан энг муҳими ўсимликнинг катта (онтогенетик) ва кичик (мавсумий) ҳаѐт 


71 
циклларининг ўтишини тўлиқлиги бўлиб ҳисобланади, унга ўсимлик габитусининг сақланиб 
қолиши хос бўлади.
Cupressus sempervirens, Biota orientalis, Picea schrenkiana, Junipeus virginia, Меlia 
azedarach
ва 
Меlia toosendan, Sophora Japonica, Catalpa Seop, Acer ginnal, Maclura aurantiaca,
 
Albizzia julibrissin, Quercus castanaeifolia 
ларнинг интродукция натижаларини таҳлил қилиш 
учун 6 кўрсаткичли баҳолашдан фойдаланилди. Турни баҳолаш 100 балли шкала орқали амалга 
оширилди. 20-39 - гача бўлган баллар йиғиндиси истиқболсиз, 40-59- кам истиқболли, 60-79 – 
истиқболли ва 80-100 – жуда истиқболли деб ҳисобланди. 

Download 7,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   414




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish