4.2.Олинган натижани ЧРЭМ билан солиштириб хулоса қилинг.
Талабанинг Ф.И.Ш.
Гуруҳ, факультет
Иш бажарилган кун
Укитувчининг имзоси
«ҲАВОДАГИ ЗАҲАРЛИ ГАЗ, БУҒ МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШ» ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ №3
1.Умумий маълумотлар
1.1.Ишнинг мақсади:
Ишлаб чиқариш хоналарида зарарли газ ва буғларнинг ҳаводаги миқдорини аниқлаш ва белгиланган нормага таққослаш йули билан аҳволни баҳолаш.
1.2.Иш мазмуни:
1.2.1.Газоанализаторнинг иш моҳиятини ва мазкур асбобни ишлатишни урганиш.
1.2.2.Зарарли газлар ёки буғларнинг хонадаги миқдорини (модданинг 1м3 ҳажмдаги микдори «концентрация» деб аталади) аниқлаш.
1.2.3.Ишлаб чиқариш хонасида ҳаводаги (лаборатория ёки бошқа маҳсус қурилма ичида) зарарли газ ёки буғ миқдорини мавжуд санитар-гигиеник нормалар билан таққослаб, аҳволни баҳолаш.
2.Ишни бажаришучун керакли маълумотлар.
Ишлаб чиқаришда куплаб ускуна ва қурилмалар ишлаши жараёнида турли хил зарарли моддаларни ҳавога чиқаради. Бундай моддалар одам организмига салбий таъсир курсатади: нафас олиш пайтида зарарли моддалар овқат ҳазм қилиш органларига кириб боради. Кейинчалик эса, зарарли моддалар қонга, жигарга, буйракка ва қатор бошқа органларга кириб, уларда тупланиб бориши мумкин. Оқибатда ишчилар ҳар-ҳил касалликларга чалиниши мумкин. Ушбу лаборатория ишида улчаниши нисбатан қийин булган зарарли моддаларнинг газ вабуғларни улчаш методи билан танишилади. Ишлаб чиқаришдаги чанг миқдорини аниқлаш-оғирликни аниқлаш тортиш методи билан амалга оширилади. Ишлаб чиқаришчангларини бошқа улчов методлари билан ҳам айни лаборатория ишида танишилади. Одам организмининг кучли заҳарланишини олдини олишучун ва касбий касалликлар профилактикаси учун ҳаводаги зарарли моддаларнинг микдори чегаравий руҳсат этилган концентрацкяси (ПДК)дан ошмаслиги керак.
1-чи жадвалда бир қанча зарарли моддаларнинг чегаравий рухсат этилган концентрацияси (ПДК) ҳақида маълумотлар берилган.
Зарарли моддаларни аниқлашнинг лаборатория усули ишлаб чиқариш хонасидаги ҳаводан маълум миқдор намуна (проба) олиш ва уни анализ қилишдан иборат. Аммо, текширишнинг бу методи куп вақт талаб қилади ва фақатгина мутахассис томонидан бажарилиши мумкин. Шу сабабга кура, текширишларда кенгроқ қулланиладиган тез ва содда йул билан бажариладигаи. анализ усулларидан бири – иидикатор кукунининг зарарли газ таъсирида рангини узгаришига асосланган. Зарарли модда миқдори индикатор) найчасининг устунчасида оқ кукун ранги қай даражада узгарганлигига қараб аниқланилади. Бу анализ усулида УГ-2 газоанализаторидан фойдаланилади.
1-чи расмда газоанализаторнинг тузилиши курсатилган.
1.Расм. УГ-2 газоанализаторининг тузилиши.
УГ-2 газоанализаторининг иш принципи зарарли моддабилан заҳарланган ҳавонинг индикатор устунчасидан утказилганида ундаги оқ кукун рангини узгаришига асосланган. Заҳарланган ҳаво намунасини ипдикаторга суриб олиш ҳаво тупловчи қурилма орқали амалга оширилади. Анализ давоми сурилаётган ҳавонинг миқдорига қараб, 2-4 минутгача вақтни талаб қилади. Ҳаво сурувчи қурилманинг асосий қисмини пружина билан қисилган стаканда жойлашган резина сифон ташкил этади.
3. Ишни бажариш тартиби.
3.1.Ишни бошлашдан аввал ҳаво сурувчи қурилмани текшириб куриш керак. Бунинг учун сифонга 400 мл булган штокни охиригача киргизиш керак. Резина найчани эгиб қисиш керак. Шундан сунг штокни фиксатордан бушатишкерак. Агарда 10 минут давомида штокнинг ҳолатида сезиларли узгариш булмаса ҳаво сурғич ишга яроқли ҳисобланади.
3.2.Фильтрловчи патрон ва индикатор трубкасини тулдириш.
3.3.Анализ олиб бориш тартиби.
Анализатор УГ-2 қопқоғини очиб, штокни керакли миқдордаги ҳаво курсаткичигача йуналтирувчи втулкага босиб тиқилади. Индикаторнинг найчасини индикатор кукуни билан тулдириб, резина шлангига уланади. Шундан сунг вақтни белгилаб бирданига штокни очиб, фиксатордан озод қилинади. Шу пайт текширилаётган ҳаво индикатор орқали сурилади ва шток юқорига аста-секии кутарилади. Бу ҳаракат фиксатор штокининг кичик чуқурчасига тушгунигача давом эттирилади. Ҳаво сурилиши давомида индикатор шиша найчасидаги оқ кукуннинг ранги текширилаётган газ ёки буғтаъсирида узгариб боради.
Газ ёки буғнинг концентрациясини индикатор найчасининг махсус (шу газ ёки буғнинг) улчов шкаласига таққослаб аниқланади.
Зарарли модданинг ҳавода аниқланган концентрациясини ва бошқа улчанган курсаткичлари буйича махсус жадвал тузилади (ҳисобот варақасидаги намуна буйича).
Лаборатория иши натижаларини умумлаштирувчи ҳисобот варақаси тулдирилади.
4.Текширишучун саволлар.
4.1.Зарарли газ ва буғлар одам организмига қандай таъсир қилади?
4.2.Зарарли газ ва буғларнинг ҳаводаги миқдори қандай
йул билан аниқланади?
4.3.Зарарли модданинг чегаравий руҳсат этилган миқдори (ЧРЭК) деб нимага айтилади ва унинг бирлиги нима?
4.4.УГ-2 газоанализаторнинг ишлаш принципини айтиб беринг.
4.5.Иш жойдаги ва инсонларни яшайдиган жойлардаги ЧРЭКлар нимада?
«ХАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ» КАФЕДРАСИ
«Ҳаводаги заҳарли газ, буғ миқдорини аниқлаш»
лаборатория ишининг
ҲИСОБОТ ВАРАҚАСИ
1.Ишнинг мақсади: ________________________________________
_______________________________________________________________
2. Керакли қурилма _______________________________________
__________________________________________________________________
3.Текширилаётган газ ёки буғнинг концентрациясини аниқлаш:
Газнинг номи
Сурилаётган ҳаво ҳажми, мл
Анализ вақти,
мин.
Олинган натижа
мг/м3
ЧРЭК (ПДК), мг/м3
4. Текширилаётган газ ёки буғнинг чегаравий рухсат этилган миқдорини (ПДК) СН 245-84га асосан аниқлаш.