Farg’ona - 2022
5320300- Texnologik mashinalar va jihozlar (Tarmoqlar bo’yicha)
“Hayot faoliyati xavfsizligi” fanidan laboratoriya ishlarini bajarish uchun
“Hayot faoliyati xavfsizligi” kafedrasi
Мазкур услубий кўрсатма "Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги" “Механика факултети” бакалавриат таълим йўналиши учун тузилган. Кўрсатмада лаборатория ишларини мустақил бажариш усуллари берилган.
Услубий кўрсатма "Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги" кафедраси илмий-услубий семинар йигилишида кўриб чиқилди ва нашр этишга тавсия қилинди:
"___" 2022 йил. ___ -сон Баёни.
Услубий кўрсатма «Енгил саноат ва тўқимачилик факултети» илмий-услубий семинари йиғилишида кўриб чиқилди ва нашр этишга тавсия қилинди: "____ "______________ 2022 йил, ____- сон баёни.
Тузувчи: ф.д (PhD) Тешабоев.А
Тақризчи: доц. Ф.м.ф.н. С.С.Собиров
«КОРХОНА ХОНАЛАРИДА МЕТЕОРОЛОГИК ШАРОИТЛАРНИ АНИҚЛАШ»
ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ №1
1. Умумий маълумотлар
1.1. Ишнинг мақсади
Ишлаб чиқариш хоналарида оби-ҳаво кўрсаткичларини ўрганиш.
1.2.Ишнинг мазмуни
1.2.1. Об-ҳаво кўрсаткнчларини ўлчайдиган асбобларнинг ишлаш принципларини ўрганиш.
1. 2. 2. Об-ҳавонинг асосий кўрсаткичларини ўлчаш.
1. 2. 3. Ўлчаб олинган кўрсаткичларни санитар нормалар билан таққослаш.
2. Иш бажарилиши учун керакли маълумот ва кўрсатмалар.
2. 1. Иқлимий шароит.
Иқлимий шароит деганда, биз маълум муҳитнинг ҳарорати, ҳаво босими, нисбий намлиги ва ҳаво ҳаракатининг тезлигини кўзда тутамиз.
Иқлимий (оби-ҳаво) шароит одам организмига анча мураккаб ва ҳар томонлама таъсир кўрсатади. Ёмонлашган оби-ҳаво шароитида қон босими ўзгаради, нерв тўқималари кучланади ва нафас олиш оғирлашади. Бу ўзгаришлар организм ва ташқи муҳитнииг ўзаро энергия алмашинувини ўзгариши, одамнинг ишлашқобилияти ва ишлаб чиқаришунумдорлигининг пасайишига олиб келади.
Оби-ҳаво кўрсаткичлари бажариладиган иш оғирлигига қараб ва ишлаб чиқариш хоналарининг шароитига қараб, санитария нормалари орқали ва шуларга нисбатан мувофиқлаштирилади.
Муайян шароитда (18—20°С) одам организми ташқи муҳитга маълум миқдор иссиқликни (бир кеча-кундузда 10500-25000 КДж) ажратиб чиқаради. Ҳарорат ўзгариши билан ажралибчиқадиган иссиқлик миқдори ҳам камайиш ёки кўпайиш томонига ўзгаради, натижада,организмда баҳзи бир салбий ўзгаришлар рўй бериши мумкин. Бундай холат «организм иссиқлик алмашинишқобилиятининг бузилиши» деб аталади. Организмнинг иссиқлик алмашиниш қобилиятига ҳаво намлигининг ҳам катта таъсири бор. Масалан: ҳаво намлиги кўтарилиши натижасида организм ташқи муҳитга намлик ажратиб чиқаришини камайтиради ва ўта қизиб кетиш ҳолатига келади (халқ тилида бу холат «дам уриш» ёки «офтоб уриши» деб аталади).
Организмнинг иссиқлик алмашиниши қобилиятига ҳаво ҳаракатининг тезлиги ҳам таъсир килади: ҳавонинг тез ҳаракатидан баданнинг иссиқлик ажратиб чиқариши кучаяди ва оқибатда организмнинг ўта совиши ёки бунинг акси рўй беради.
Иқлим шароити кўрсаткичлари нормаллаштирилган, норма бажарилаётган ишнинг оғирлик даражаси ва ишлаб чиқаришда ишлатилаётган қурилмалар, асбоб-ускуна ва меҳанизмлар томонидан иссиқлик ажратиб чиқариш ёки чиқармаслик хусусиятларига боғлиқ (1-чи жадвал). Оғир-енгиллигига қараб асосий уч хил иш фаолияти мавжуд:
Енгил ишлар.
Ўртача оғирликдаги ишлар.
Оғир ишлар.
Ишлаб чиқариш хоналари икки хилга бўлинади:
Нисбатан кам миқдорда ортиқча иссиқликка (23,3 Бг/м3 гача) эга бўлган хоналар.
Кўп миқдорда (23,3 Вт/м3 дан юқори) ортиқча иссиқликка эга бўлган хоналар.
1.Жадвал
Ишлаб чиқариш хоналаридаги ҳавонинг ҳаракати, нисбий намлиги ва ҳаво ҳаракатининг тезлиги нормалари.
А) йилнинг совуқ ва мўътадил даври.
Do'stlaringiz bilan baham: |