«яхлит хавфсизлик» тамойилига риоя қилиш зарур, деган қатъий фикрдамиз».
Президентимиз Ш.Мирзиёев конференцияда алоҳида қайд этганидек, бизнинг бош мақсадимиз умумий саъй-ҳаракатларимиз билан Марказий Осиёни барқарор, иқтисодий ривожланган ва юксак тараққий этган минтақага айлантиришдан иборат.
Дарҳақиқат, бугун Ўзбекистон яқин қўшничилик, дўстлик тамойилларига таянган ҳолда, фаол ҳамда прагматик сиёсат олиб бормоқда.
Юртбошимиз ташаббуси туфайли минтақа мамлакатлари билан сиёсий, савдоиқтисодий, транспорт-логистика ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик алоқалари жадал суръатларда ривожланиб боряпти. Масалан, йил бошидан буён Ўзбекистоннинг минтақа мамлакатлари билан товар айланмаси ўртача 20 фоиз, айрим давлатлар билан эса қарийб 70 фоиз ўсгани ҳам бу саъй- ҳаракатларнинг амалий тасдиғидир.
Форум иштирокчилари томонидан таъкидланганидек, Ўзбекистон баҳсли, таъбир жоиз бўлса, ўта жиддий ҳамда нозик масалаларни тезроқ ҳал қилиш ва ўзаро ишончни янада мустаҳкамлаш бўйича сиёсати ҳамда интилиши қатъий эканлигини сўзда эмас, амалий ишлари билан исботламоқда. Ўзбек қирғиз давлат чегарасининг 85 фоизи бўйича келишувга эришилгани, чегара-ўтказиш постлари фаолияти қайта тиклангани, чегарадош вилоятлар аҳолисининг ўзаро борди-келдиси анча енгиллашгани бунинг яққол тасдиғидир. Буларнинг барчаси Марказий Осиёда сиёсий ишонч муҳитини мустаҳкамлади, одамларимизнинг келажакка бўлган ишончини янада кучайтирди.
Давлатимиз раҳбари халқаро конференцияда минтақада тинчлик ва барқарорликни, давлатлар ўртасида ҳамкорлик ҳамда мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, транспорт- логистика, маданий-гуманитар соҳаларда алоқаларни кенгайтиришга йўналтирилган амалий ташаббусларни илгари сурди.
Халқаро анжуманда экспертлар минтақада хавфсизликка эришиш учун қўшни давлатлар саъй-ҳаракатларини бирлаштириш, фаол маданий-гуманитар мулоқотни давом эттириш, мамлакатларимизда маданият кунлари ва турли ижодий тадбирларни мунтазам ташкил қилиш, таълим ҳамда сайёҳлик соҳасидаги алмашинувларни «халқ дипломатияси»нинг энг муҳим воситаси сифатида ривожлантириш Марказий Осиёда хавфсизликни таъминлаш ва барқарор тараққиётга эришишнинг муҳим омили ҳисобланишини таъкидлади. Шу маънода, оддий ҳамда очиқ инсоний мулоқот минтақада дўстлик, ҳамжиҳатлик ва барқарорлик муҳитини мустаҳкамлайдиган энг ишончли усулдир.
Ўзбекистон раҳбари илгари сурган эзгу ташаббуслар пировардида олий мақсадга, яъни
«Марказий Осиё» деб аталган умумий уйимизда тинчлик ҳамда барқарорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган.
2017 йил 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг таклифига биноан келган Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани расмий ташрифи давомида ҳам ўзаро манфаатли алоқалар ва хавфсизлик масалалари алоҳида муҳокама қилинди.
Икки давлат раҳбарлари ва ҳукуматлар делегациялари ўртасидаги мулоқотлар чоғида савдо-иқтисодиёт, транспорт, транзит, энергетика, кимё, агросаноат, таълим, маданият ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш, ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар якунида Ўзбекистон ва Афғонистон Президентларининг Қўшма баёноти имзоланди. Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, фан, таълим ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган 20 та ҳужжат имзоланди. Хавфсизлик масалалари бўйича қўшма комиссия тузиш, Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам, Сурхон Пули Хумри электр узатиш линиясини қуриш, Мозори Шариф Шибирғон Маймана Ҳирот темир йўлини барпо этиш, юк ташиш, божхона соҳасидаги алоқалар тўғрисидаги ҳужжатлар шулар жумласидандир. Шунингдек, ташриф доирасида умумий қиймати 500 миллион доллардан зиёд бўлган 40 дан ортиқ экспорт шартномаси имзоланди.
2017 йил 6-7 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев Туркманистонга давлат ташрифи давомида ҳам икки давлат ва минтақа ҳаёти, хавфсизлиги билан боғлиқ масалалар муҳокама марказида бўлди.
Бу яқинлик мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик ривожига асос бўлмоқда. Ўзбекистон Туркманистон алоқалари 2007 йилда имзоланган Дўстона муносабатлар ва ҳар томонлама
ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш тўғрисидаги давлатлараро шартнома асосида изчил тараққий этмоқда.
Олий даражадаги ташрифлар мунтазамлик касб этгани давлатлараро муносабатлар юксак даражада эканидан далолатдир. Ўзбекистон ва Туркманистон Президентларининг бу галги учрашуви Биринчи Президентимиз Ислом Каримов асос солган ўзаро манфаатли ва фаол мулоқотларнинг мантиқий давоми бўлди.
Мамлакатларимизнинг сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлигини ривожлантириш борасидаги мақсад ва ёндашувлари муштараклиги, томонлар минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалаларда бир-бирини қўллаб-қувватлаб келяпти.
Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсати давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, чегараларнинг дахлсизлиги, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган бошқа қоидалари ва нормаларига асосланади. Туркманистоннинг ташқи сиёсати бетарафлик, тинчликсеварлик, яхши қўшничилик тамойилларига қурилган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ва бошқа халқаро тузилмалар доирасида ҳам изчил ҳамкорлик қилинмоқда. Мамлакатларимизнинг қўшни Афғонистонда фақат сиёсий йўл билан барқарорлик ўрнатилиши борасидаги фикри ҳам муштарак эканлиги тасдиқланди. Терроризм, экстремизм, наркотрафик ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, минтақавий хавфсизликни
мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.
Трансчегаравий дарёлардан оқилона фойдаланиш, чўлланишга қарши курашиш, атроф- муҳитни муҳофаза қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мамлакатларимиз сайёҳлик соҳасида ҳам улкан имкониятларга эга. «Буюк Ипак йўли» лойиҳаси доирасида ўзаро саёҳатлар ташкил этилмоқда.
Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Қўшма баёнотни, Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани имзоладилар. Тегишли вазирлик ва идоралар ўртасида 2018-2020 йилларда иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома, темир йўл транспорти соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга оид меморандум, 2017-2019 йилларга мўлжалланган маданий-гуманитар ҳамкорлик дастури, 2017-2018 йилларда ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик дастури, Ўзбекистондан Туркманистонга қишлоқ хўжалиги техникалари ва кимё маҳсулотлари етказиб бериш тўгрисидаги шартномалар имзоланди. Хоразм вилояти билан Дашовуз вилояти, Бухоро вилояти билан Лебап вилояти ҳокимликлари ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик тўғрисида битимлар имзоланди.
Шунингдек, Президентимизнинг Туркманистонга 19-20 май кунлари бўлган амалий ташриф давомида ҳам шу каби масалалар муҳокама қилинди ва тегишли шартномалар имзоланди. Икки давлатнинг тинчликпарвар ташқи сиёсати, халқаро муаммолар борасида бир- бирини қўллаб-қувватлаши, турли таҳдидларнинг олдини олиш масалаларига ёндашувлари ўхшашлиги алоҳида таъкидланди. Ўзбекистон ҳам, Туркманистон ҳам терроризм, диний экстремизм, трансмиллий уюшган жиноятчилик, қурол-яроғ ва наркотик моддалар контрабандасига қарши ҳамкорликда курашиш тарафдори. Ташриф якунлари мамлакатларимизнинг вақт синовидан ўтган ва изчил ривожланиб бораётган ҳамкорлигига янги суръат бахш этади.
Айрим экспертларнинг фикрича, Марказий Осиё истиқболда 2040 йилгача энг тез ўсувчи минтақалардан бирига айланиши мумкин. Бироқ имкониятлар ҳамда бу ўсиш сифати минтақа давлатлари ўртасидаги минтақавий ҳамкорлик шакли ва унинг даражаси билан белгиланади. Бугунги кунда уч давлат (Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон) саноатлаштиришни жадаллаштириш сиёсатини фаол равишда амалга оширмоқда. Ўзбекистон 2030 йилга қадар
иқтисодиётнинг стратегик соҳаларида умумий қиймати 40 миллиард доллардан кўпроқ бўлган 657 лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу рўйхатга саноатдаги, шунингдек, транспорт инфратузилмасини модернизация қилишга йўналтирилган лойиҳалар киради. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш ЯИМ тузилмасидаги саноат соҳаси улушини 2016 йилдаги 32,9 фоиздан 2030 йилгача 40 фоизга қадар етказиш имконини беради. Бу эса «Ўзбекистон- Қозоғистон», «Ўзбекистон-Туркманистон» иқтисодий бўғинларини яратиш ва янги
«ЎзбекистонТуркманистон-Қозоғистон» конфигурациясини яратиш мумкин.
Бугунги кунда МДҲ мамлакатлари хавфсизлик хизматлари орасида жуда яқин ҳамкорлик муносабатлари ўрнатилган. 2017 йил 5 апрелда Москвада МДҲ мамлакатлари хавфсизлик хизматлари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда бугунги кунда террорчилар ҳужуми барча МДҲ мамлакатларига хавф солаётгани таъкидланди. Террорчилик билан курашиш учун барча мамлакатлар махсус хизматлари яқиндан ҳамкорлик қилиши муҳимлиги қайд этилди.
Санкт-Петербургда ва бошқа айрим жойларда бўлиб ўтган фожиалар мисолида террорчилик хавфини инкор қилиб бўлмаслиги айтилди. МДҲ мамлакатларига террорчиликдан бошқа яна бир неча хавфлар таҳдид солмоқда. Улар орасида уюшган жиноятчилик, наркотрафик, коррупция ва давлатлар ички сиёсатига ташқаридан аралашиш каби хатарлар бор. Бугунги кунда МДҲ мамлакатлари хавфсизлик хизматлари орасида жуда яхши ҳамкорлик муносабатлари ўрнатилган.
Суриядаги ИШИДнинг асосий кучлари йўқ қилиниши туфайли у ердан қочиб, тўзиб кетган жангарилар ўз қонли ҳаракатларини Покистон, Афғонистонда давом эттирмоқда. Уларнинг ва Марказий Осиёга таҳдиди ортаётгани сабабли хавфсизлик хизматлари раҳбарлари тез-тез учрашиб туришга зарурият пайдо бўлмоқда. Яна шундай учрашув 2017 йил 19 декабрда Москва шаҳрида бўлиб ўтди. Унда томонлар Афғонистон ҳудудлари орқали Марказий Осиё республикалари ва МДҲ ҳудудларига жиддий хавф пайдо бўлиши билан боғлиқ маълумотлар ва уларга қарши чоралар режаларини келишиб олдилар.
Президентимизнинг Мурожаатномасида миллий хавфсизликни таъминлаш ва уни кафолатлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Табиийки, барқарорлик ва хавфсизликни таъминламасдан туриб, бошқа ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий масалаларни ҳал қилиб бўлмайди. Шу сабабли Президентимиз деярли ҳар бир тадбирда бу долзарб мавзуни четлаб ўтмайди. 2017 йил 7 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947 сонли Фармонининг бешинчи йўналиши Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишларга бағишлангани катта аҳамиятга молик. Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳам Ҳаракатлар стратегиясидаги шу долзарб масаланинг мантиқий давоми сифатида яна Хавфсизлик муаммоси кўтарилди.
Мурожаатнома ва Ҳаракатлар стратегиясида Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар сифатида қуйидаги масалаларни ҳал қилиш вазифалари қўйилган:
Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий тузуми, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини муҳофаза қилиш;
ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва ахборотни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, ахборот соҳасидаги таҳдидларга қарши ўз вақтида ва муносиб ҳаракатларни ташкил этиш;
фуқаролар, миллатлар ва конфессиялараро тинчлик ҳамда тотувликни мустаҳкамлаш;
давлатнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, Ўзбекистон Қуролли Кучларининг жанговар қудрати ва салоҳиятини ошириш;
атроф-табиий муҳит, аҳоли саломатлиги ва генофондига зарар етказадиган экологик муаммоларнинг олдини олиш;
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тизимини такомиллаштириш.
Чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар масаласида эса:
давлат мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш, мамлакатнинг халқаро муносабатларнинг тенг ҳуқуқли субъекти сифатидаги ўрни ва ролини ошириш, ривожланган демократик давлатлар қаторига кириш, Ўзбекистоннинг теварагида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш, жаҳон ҳамжамиятига мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида холис ахборот етказиш;
Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятини норматив-ҳуқуқий базасини ҳамда халқаро ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;
давлат чегарасини демилитация ва демаркация қилиш масалаларини ҳал этиш.
Мамлакатимиз хавфсизлигининг ишончли таянчи бўлган миллий армиямизда олиб борилаётган ислоҳотларимизнинг самарасини оширишда янгидан қабул қилинаётган Мудофаа доктринаси муҳим роль ўйнайди. Ушбу доктрина Ўзбекистон ташқи сиёсатининг очиқлик тамойилини, яқин қўшнилар билан дўстона ва амалий муносабатларни ривожлантиришни ифода этади. Унда давлатимиз мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкам ҳимоя қилиш устувор вазифа сифатида аниқ белгилаб қўйилган. Мамлакатимиз геостратегик жойлашувининг ўзига хослиги, шунингдек, минтақада вужудга келаётган ҳарбий-сиёсий ҳолатни ҳисобга олган ҳолда, Қуролли Кучлар бирлашмаларининг вазифа ва тузилмалари қайта кўриб чиқилди. Миллий гвардия барпо этилди, армияни янги қурол-аслаҳа ва замонавий ҳарбий техника билан таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси тузилди. Ҳарбий кадрлар тайёрлаш соҳасида олиб борилаётган тизимли ўзгаришлар асосида Қуролли Кучлар академиясининг фаолияти тубдан қайта ташкил этилди. Ҳарбий хизматчилар, уларнинг оилалари ва фахрийларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда гапирганда, 2017 йилда ҳарбий хизматчилар учун 56 та кўпқаватли уй барпо этилганини ва бу ишлар келгуси йилда янада катта ҳажмда давом эттирилишини таъкидлаш жоиз.
Ҳаракатлар стратегиясида яна бир янгилик сифатида давлатимизнинг мудофаа қобилиятини янада мустаҳкамлаш, армиямизнинг жанговар қудрати ва салоҳиятини ошириш ҳам энг муҳим вазифаларимиздан бири ҳисобланади. Қуролли Кучларни замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар билан таъминлаш учун комплексини шакллантириш ва ривожлантириш зарурлиги белгилаб қўйилди.
Хавфсизлик ички ва ташқи омилларга боғлиқ. Шунинг учун Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий тамойили ҳар қандай можарони тинч, сиёсий музокаралар йўли билан ҳал қилишни назарда тутади, куч ишлатиш, куч билан таҳдид қилиш каби усулларни қатъий рад этади. Миллий хавфсизлик кўп жиҳатдан минтақадаги ижтимоий-сиёсий вазиятга боғлиқ.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисида
«Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни сенаторлар томонидан маъқулланди. Ҳарбий соҳада миллий хавфсизликка таҳдидлар кўлами ўзгаришига, ҳарбий-сиёсий вазият шарт-шароитларига ҳамда ҳозирги ҳарбий низолар хусусиятига, мамлакатимиз ҳарбий тузилмасини ривожлантириш вазифалари ва йўналишларига қараб Мудофаа доктринасининг айрим қоидаларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқлик киритилиши ва тўлдирилиши мумкин. Бунда ҳарбий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги давлат фаолиятининг устувор йўналишлари
Ўзбекистон Республикаси Президенти Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони томонидан аниқлаштирилади. Мудофаа доктринаси очиқ хусусиятга эга, бу эса шунга ўхшаш концептуал ҳужжатлар қабул қилиш борасидаги чет эл тажрибасига мос келади. Ҳужжат Ўзбекистон ташқи сиёсатининг очиқлиги, яқин қўшнилар билан амалий муносабатларни ривожлантириш устунлигини мустаҳкамлайди ва ривожлантиради, шунингдек, мамлакатимиз мудофаа сиёсатининг шаффофлигини таъминлайди, хавфсизлик ва мудофаа соҳасида бошқа чет давлатлар билан самарали ҳарбий-сиёсий муносабатлар ва ҳамкорлик қилиш учун ташкилий- ҳуқуқий шароитлар яратади.
Ўз навбатида Президентимиз томонидан ўқув машғулотларининг ҳарбий бўлинмаларни имкон қадар тўлиқ қамраб олган ва ўзаро ҳамкорликда ҳаракат қиладиган тузилмаларни жалб этган ҳолда ўтказилиши талаб қилинмоқда. Шу асосда бошқарув органлари ва бўлинмалар имкониятлари, аскардан тортиб командиргача бўлган ҳар бир ҳарбий хизматчининг хатти- ҳаракати ва жанговар вазифаларни бажаришда қўлланаётган тактиканинг мақсадга мувофиқлиги ва тўғри эканини баҳолаш мумкин бўлади.
Қўшинларнинг реал эҳтиёжларини тизимли равишда таҳлил қилиб бориш, уларнинг замонавий қурол-яроғ ва техника билан таъминланиш даражасини ошириш, бу борада Мудофаа вазирлиги, Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси томонидан 2018–2021 йилларга мўлжалланган қўшинларни модернизация қилиш ва замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминлаш бўйича комплекс дастурни тўлиқ амалга ошириш, ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий таъминот тизимини янада такомиллашти- риш биз учун энг муҳим вазифа бўлиб қолади. Бу борада 2020 йилгача мўлжалланган Қуролли кучларни ижтимоий ривожлантириш тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни қабул қилиш долзарб аҳамиятга эгадир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли кучлар олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев томонидан ўтган йиллар мобайнида Қуролли кучларимизнинг жанговар тайёргарлиги таҳлил қилиб борилди. Жумладан, ҳарбий ўқув машқлари каттақўрғон полигонида кузатилди, Жануби-Ғарбий, шарқий ва Тошкент ҳарбий округларида Мудофаа вазирлиги ва чегара қўшинлари бўлинмалари, кейинроқ эса Чирчиқ шаҳридаги ҳарбий қисм бориб кўрилди, ҳарбий хизматчилар билан суҳбатлашилди, мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари эшитилди. натижада кўп йиллар давомида йиғилиб қолган жиддий, тизимли муаммолар аниқланди. Булар – кадрлар масаласи, қўшинларни замонавий қурол-яроғлар билан таъминлаш, ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш, ёшлар ва ҳарбий хизматчиларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга тааллуқли муаммолар эди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги ПҚ-3898- сонли «Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий- маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори-га асосан Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш концепцияси (2018 йил 8 август) қабул қилинди.
Хулоса қилиб айтганда, мазкур концепциянинг амалга оширилиши ҳар жиҳатдан содиқ, ҳалол, ватанпарвар, мард ва жасур ҳарбий хизматчини тарбиялаш билан бирга, халқимиз ўртасида ҳарбий хизматчиларга нисбатан фахр ва ифтихор туйғуларини мустаҳкамлаш, ёшларнинг ҳарбий касбига бўлган ҳавас ва қизиқишларини ошириш ҳамда бу орқали Қуролли кучларни мустаҳкам иродали, фаол фуқаролик позициясига эга бўлган ёшлар билан тўлдириб бориш имконини беради.
Минтақавий ва халқаро хавфсизликни таъминлаш мақсадида ташкил этилган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг ташаббускор давлатларидан бири Ўзбекистон бўлиб, халқаро хавфсизлик коллектив тарзда ишончли, кафолатли бўлишига ишонади.
Ўзбекистон халқаро сиёсатга кириб боргани сари унинг халқаро масалалар борасидаги фаоллиги, ташаббускорлиги тобора ошиб борди. Масалан, Ўзбекистон Республикаси ЮОдан ортиқ халқаро ташкилотга аъзо бўлди. Шулар орасида БМТ, ШҲТ, МДҲ, ЕХҲТ, Ислом конференцияси ташкилоти ва бошқаларни кўрсатиш мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсати мураккаб халқаро муҳитда шаклланиб ва ривожланиб келмоқда. Хусусан, Ўзбекистон ҳам минтақада янгича авж олаётган геосиёсий курашдан холи эмас. XXI аср бошида давлатимиз янги жаҳон тартиботи ва, умуман, халқаро
тизимга мослашиб, мустақил сиёсат юргизишдек муҳим синовдан ўтмоқда.
2017 йилги Мурожатномада мамлакатимизнинг тенгсиз бойлиги унинг кўпмиллатли халқи экани алоҳида таъкидлаб ўтилди. Шундай экан, юртимизда истиқомат қилаётган барча миллат ва элатлар вакиллари ўртасида ҳамжиҳатлик, тотувлик тамойиллари асосида бир оила каби яшаш янада бебаҳо неъмат экани уқтирилди.
Ўзбекистонда ижтимоий-сиёсий барқарорликнинг асоси бўлган миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенгликни таъминлаш масалалари давлат сиёсатининг устувор тамойилларидан ҳисобланади.
Мурожаатномада жаҳонда кескин иқтисодий рақобат, ахборот хуружлари, террористик таҳдидлар тобора кучайиб бораётганлиги, дунёнинг турли жойларида, айниқса, Яқин Шарқ минтақасида қонли тўқнашув ва низолар давом этаётганлиги, бундай нотинч кескинлик ўчоқлари камайиш ўрнига кўпайиб кетаётганлиги ташвиш билан айтилди. Афсуски бундай можаролар, биродаркушлик урушларини асосий ҳаракатга келтирувчи кучлари сохта, ўта мутаассиблик, жоҳиллик ботқоғига тушиб қолган, сиёсийлашган ва ҳарбийлашган диний мафкуралар билан қуролланган гуруҳлардир. Янада ачинарлиси, бундай жаҳолат ботқоғига айрим юртдошларимизнинг ҳам тушиб қолганлигидир. Ана шундай таҳликали вазиятни ҳисобга олган ҳолда, биз юртимизда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, турли хавф-хатарларга қарши курашиш бўйича фаолиятимизни ҳар томонлама кучайтиришимизнинг шартлари ва вазифалари мурожаатномада уктирилди.
Аввало, шу йўналишда шаклланган тизим самарадорлигини янада оширишимиз, айниқса, диний масалалар билан бевосита шуғулланадиган ҳоким ўринбосарлари, му тасадди ташкилотлар масъулиятини янада кучайтиришимиз зарур. Хусусан, махалла раислари, профилактика инспекторлари, имом-хатиблар, диний-ахлоқий масалалар бўйича маслаҳатчилар, ёшлар, хотин-қизлар ташкилотлари фаоллари барча-барчамиз биргаликда иш олиб боришимиз лозимлиги таъкидланди.
Мурожаатномада диний экстремизм ғоялари таъсирига адашиб тушиб қолган фуқароларни ижтимоий реабилитация қилиш, уларни соғлом ҳаётга қайтариш бўйича ишларни янада такомиллаштиришимиз лозимлигига алоҳида тўхтаб ўтилди. Ахборот ресурслари орқали тарқатилаётган бузғунчи ғояларнинг олдини олиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари таркибида алоҳида бўлинмалар ташкил этиш зарур. Жамиятимизда диний конфессиялар ўртасида ҳамжиҳатлик ва фуқаролар тотувлигини мустаҳкамлашни биз бундан буён ҳам энг долзарб ва эзгу вазифамиз деб биламиз. Шу мақсадда мамлакатимиздаги диний ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш чоралари ишлаб чиқилиши белгиланиши муҳимлиги алоҳида таъкидланди.
Мамлакатимизда яшаётган миллат, элатлар ва диний жамоалар ўртасидаги дўстона
муносабатлар бошқа мамлакат ва халқлар томонидан ижобий баҳоланмоқда.
2018 йил 18 сентябрда Ўзбекистон Президенти АҚШнинг диний эркинлик соҳасида алоҳида топшириқлар бўйича элчиси – Самуэль Браунбэкни қабул қилди. Элчи икки кун давомида бир нечта учрашувлар ўтказди ва айрим нашрларга интервью бериб, Ўзбекистондаги эътиқодий масалалар ва миллий тотувлик ҳолатини юксак баҳолади.72
Дунёнинг турли минтақаларида миллий, диний, этник бошқа ижтимой-иқтисодий низолар оқибатида кечаётган хунрезликлар туфайли кўплаб бегуноҳ инсонларнинг қони тўкилаётганлигидан сабоқ чиқариш жуда муҳим эканлигини англашимиз зарур. Халқимизда,
«Бир кун жанжал бўлган уйдан қирқ кун барака кетади» деган ҳикмат бор. Зеро, юртимизга ёғилаётган қут-бараканинг асосий сабаби ҳам Оллоҳнинг бизга кўрсатган иноятидир.
Ўзбекистон мустақиллигининг биринчи кунларидан бошлаб, ҳам ички ҳаётда, ҳам ташқи сиёсатда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш энг муҳим масала бўлиб келмоқда. Ижтимоий-
сиёсий ислоҳотларнинг мантиқий давоми ва янги босқичида бу муҳим масалага янада жиддийроқ қараш эҳтиёжи туғилди. Чунки, Ўзбекистон замонавий дунёнинг бошқа кўплаб мамалакатлари каби, кўпмиллатли ва турли динлар вакиллари истиқомат қиладиган мамлакатдир. Юртимизда бугунги кунда 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари ва 16 дан ортиқ диний жамоалар вакиллари истиқомат қилади. Бундай ҳолда миллатлараро ва динлараро муносабатларни ўзаро ҳурмат, юксак маданият, бағрикенглик ва айниқса қатъий қонунлар асосида олиб бориш зарурияти туғилади. Ташқи омил сифатида эса, Ўзбекистон дунёнинг муҳим геостратегик минтақада жойлашганлиги ва бу ерда барча йирик ташкилот ва давлатларнинг манфаатлари кесишганлигини айтиш зарур. Ўзбекистон ўзи аъзо бўлиб кирган халқаро ва минтақавий ташкилотлар минбаридан туриб доимо тинчлик, барқарорлик, ҳар қандай можарони тинч музокаралар йўли билан ечиш тамойилига содиқлигини таъкидламоқда.
Бундай тамойилнинг изчил давоми сифатидаги фикрлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 18 октябрда бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлари вазирлари кенгаши 43-сессияси очилиш маросимидаги маърузаси ва 2017 йил 19 сентябрида БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги маърузасида баён қилинди. Шунингдек, мамлакатимиз ичида миллатларо тотувлик ва диний бағрикенглик барқарорлик асоси эканлиги хусусида 2017 йил 24 январда Республика байналмилал маданият маркази ташкил этилганининг 25 йиллигига бағишланган учрашувдаги нутқида алоҳида таъкидланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |