Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш



Download 47,18 Kb.
bet1/3
Sana24.02.2022
Hajmi47,18 Kb.
#218742
  1   2   3
Bog'liq
Хавфсизлик

    1. Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш

Режа:

  1. Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятининг

норматив-ҳукукий асослари ҳамда ўзаро манфаатли, амалий ташқи сиёсати амалга ошириш.

  1. Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий тузуми, суверенитети, худудий яхлитлигини мухофаза қилиш. Давлатнинг мудофаа қобилиятини мустахкамлаш.

  2. Фуқаролик, миллатлараро ва конфессиялараро тинчлик ҳамда тотувликни мустаҳкамлаш.



    1. Ҳар қандай давлат ташқи сиёсатида, албатта, ўз миллий манфаатларини кўзлайди. Мурожаатномада бу ҳақда: «Очиқлик, ўзаро тенг ва манфаатли ҳамкорликка асосланган ташқи

  1. сиёсат соҳасидаги фаолиятимизни давом эттириш ва унинг самарадорлигини янада ошириш чораларини кўришимиз зарур»70, – дея таъкидланган.

  2. Маълумки Ўзбекистон Республикасининг миллий хавфсизлик концепциясида шахснинг, жамиятнинг, давлатнинг ҳаётий муҳим манфаатлари ва миллий хавфсизлигига таҳдидлар, ҳар бир соҳа доирасида аниқлаштирилиб, белгилаб берилган. Асосий ва баҳс талаб этмайдиган манфаат – Ўзбекистон Республикасининг суверенитетини ва ҳудудий бирлигини сақлаб қолишдан иборатдир. Бу манфаат доимий ва ўзгармасдир, у барча манфаатлардан устун туради.

  3. Сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, ҳарбий, мафкуравий, геосиёсий манфаатлар ўзгарувчан бўлиб, доимий равишда мукаммаллашиб боради. Бу борада асосий манфа- атларни таъминлаш биринчи навбатда давлатнинг ҳарбий салоҳиятига боғлиқ бўлса, қолган манфаатлар ҳар хил шарт-шароитларга, омилларга ва давлатнинг турли сиёсий институтлари фаолиятига боғлиқ, деган қарашлар мавжуд.

  4. Давлатимиз раҳбари ўз Мурожаатномасида «Бизни ўзаро муштарак тарихий-маданий ва маънавий қадриятлар билан боғлаб келадиган мусулмон дунёси мамлакатлари билан ҳамкорликни бундан буён ҳам мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилади. Айни шу мақсадлардан келиб чиққан ҳолда, биз хорижий шерикларимиз билан ўзаро манфаатли алоқаларни барча соҳаларда амалий мазмун билан янада бойитиш тарафдоримиз», – деди.

  5. Ҳозир бундай ёндашувлар етакчи давлатлар билан муносабатларимизда яққолроқ намоён бўлмоқда, чунки кўп ҳолларда ташқи сиёсатда иқтисодий манфаатлар, биринчи даражага чиқмоқда.

  6. Биз ўз ташқи сиёсатимизда Марказий осиёда хавфсизлик ва барқарор тараққиётни таъминлашга қаратилган аниқ ва равшан стратегияга таянмоқдамиз. Бу борада Ўзбекистон минтақадаги қўшни давлатлар билан, шунингдек, Туркия, Ҳиндистон, Покистон, Эрон билан амалий ва ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантиришни муҳим вазифа, деб таъкидланмоқда. Ушбу стратегияни амалга оширишда қўшни Афғонистон алоҳида ўрин эгаллайди.

  7. Ўзбекистон халқаро ҳамжамиятни Афғонистон ҳукумати раҳбарлигида тинчлик музокараларини бошлаш заруратини қўллаб-қувватлашга даъват этмоқда. шу муносабат билан 2018 йилнинг март ойида Афғонистон бўйича ўтказилган юқори даражадаги Тошкент конференцияси замонавий Афғонистон тарихида халқаро миқёсдаги кенг қамровли анжуман бўлганини таъкидлаш лозим.

  8. Конференция якуни бўйича қабул қилинган, унинг барча қатнашчиларининг якдил позицияси ифода этилган «Тошкент декларацияси» Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича ўзига хос Дастур бўлди. Айнан ушбу конференциядан сўнг Афғонистондаги барча сиёсий кучлар, жумладан, «Толибон» ҳаракати иштирокида музокаралар жараёнини бошлашга қаратилган халқаро ҳаракатлар янада фаоллашди.

  9. Ўзбекистон Афғонистон раҳбарияти ва мамлакатнинг етакчи сиёсий кучлари, жумладан,

  10. «Толибон» ҳаракати вакиллари билан бир қатор муҳим музокаралар ўтказди. Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришнинг муҳим шарти – мамлакат иқтисодиётини тиклашдан иборат. Бу борада биз Афғонистонда транспорт ва логистика, энергетика, савдо ва таълим соҳаларида йирик қўшма лойиҳаларни амалга оширишга киришдик.

  11. Ўзбекистон томонидан қурилаётган Сурхон – Пули Хумри электр узатиш линияси, Термиз шаҳрида афғон фуқароларини ўқитиш учун очилган Таълим маркази, божхона терминалига эга бўлган «Термиз-карго» логистика маркази, Мозори шариф – Ҳирот ва Мозори шариф – Кобул – Пешавор темир йўл линияси лойиҳалари ишлаб чиқилаётгани шундан далолат беради.

Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий фаолияти концепцияси давлатимиз ташқи сиёсатининг фундаментал принциплари ва стратегик устувор йўналишларини, халқаро майдондаги мақсад ва вазифаларини, ўрта ва узоқ истиқболда Ўзбекистон миллий манфаатларини илгари суриш механизмларини белгилаб берадиган қарашларнинг яхлит тизимидир. У халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган норма ва принципларига, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти низоми, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Халқаро ҳуқуқ принциплари тўғрисидаги декларацияга, европа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик кенгашининг Хельсинки якуний актига ва бошқа тегишли ҳужжатларга мос келади Бугун Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий принциплари қуйидагиларда намоён бўлмоқда:

  • дунёда тинчлик ва хавфсизликни сақлашга ҳамда умумэътироф этилган халқаро норма ва принципларга риоя этишга содиқлик;

  • мафкуравий қарашлардан қатъи назар, ҳамкорлик учун очиқлик;

  • тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик, давлатларнинг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги, чегаралар дахлсизлиги, ички ишларга аралашмаслик, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид солмаслик тамойиллари.

Айни пайтда ташқи сиёсат соҳасининг жиддий таҳлили аҳоли турмуш даражаси ва фаровонлиги кўп жиҳатдан хорижий давлатлар ёки халқаро ташкилотларнинг ҳаракати ва қарорларига боғлиқ эканлигини кўрсатмоқда. Масалан валюта-кредит сиёсати, уни алмаштириш курсида фоиз ставкаларини ўрнатиш, кредит олиш масаласида нефть, газ, пахта ва бошқа стратегик ресурслар баҳосининг ўсиши ёхуд пасайиши алоҳида бир давлат эмас, субминтақавий геосиёсий марказлар сиёсатига боғлиқ бўлиб қолмоқда.
Жумладан, бугун халқаро савдо ва кредит масаласида эса бутун дунё савдо таш килоти (БТС), европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ), Жаҳон банки (ЖБ), осиё тикланиш ва тараққиёт банки (ОТТБ) каби ташкилотларнинг аҳамияти каттадир.
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти, Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотлар фаолиятида фаол иштирок этиш ҳам мамлакатимиз миллий манфаатларига мос келади, ташқи сиёсатимизнинг устувор йўналишларидан ҳисобланади. Бундан ташқари, Ўзбекистон ўз миллий манфаатлари ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда етакчи халқаро молиявий ва иқтисодий ташкилотлар, Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки, Жаҳон савдо ташкилоти ва бошқалар билан алоқаларни ривожлантиришда давом этади.
Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган фаол, чуқур ўйланган ва очиқ ташқи сиёсат туфайли Ўзбекистоннинг хорижий шериклар билан ҳамкорлигининг изчиллиги ва самардорлиги ошиб бормокда.
2018 йилнинг январь-декабрь ойларида 20 дан ортиқ, давлат ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан учрашув ва музокаралар ўтказилиб, 89 та халқаро шартнома ва битимлар имзоланди. Хорижий сармоядорлар билан 17 миллиард АҚШ доллари қийматидаги 182 та лойиҳани амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.
Олий даражадаги учрашув ва музокаралар Ўзбекистон Республикаси кўп қиррали халқаро алоқаларининг юқори даражадаги ривожланиш суръатини намоён қилди. Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йилнинг март ойидаги Тожикистонга илк давлат ташрифи амалий натижалари сифатида Ўзбекистон–Тожикистон давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисида шартнома имзолангани, икки мамлакат фуқаролари учун 30 кунгача визасиз режимнинг жорий этилгани ва чегара ўтиш пунктлари фаолиятининг қайта тикланганини қайд этиш мумкин.
Президентимизнинг Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифи тарихий аҳамият касб этиб, унинг натижаларига кўра Стратегик шериклик янги даврининг бошланиши тўғрисида қўшма баёнот қабул қилинди ҳамда 4,8 миллиард долларлик 20 дан ортиқ йирик шартномалар имзоланди. Туркманистон ва Туркия президентлари Ўзбекистонга давлат ташрифларини амалга оширдилар.
Жумладан, 2018 йилнинг 15 март куни Марказий осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди. Кейинги маслаҳат учрашувини 2019 йилнинг март ойида Тошкентда ўтказиш тўғрисида келишиб олинди.
2018 йилнинг 22 июнь куни БМТ Бош Ассамблеяси бир овоздан «Марказий осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш» резолюциясини қабул қилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган ушбу ҳужжатга европа, шимолий ва Жанубий Америка, Осиё ва Африканинг 55 давлати ҳаммуаллифлик қилди.
Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг Циндао шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ саммитидаги иштирокининг муҳим натижаси сифатида тузилмага аъзо барча давлатлар томонидан Ўзбекистон раҳбари билдирган қатор ташаббусларнинг, жумладан, ШҲТнинг Ёшларга қўшма мурожаатини қабул қилиш ва БМТ Бош Ассамблеясининг «Маърифат ва диний бағрикенглик» борасида махсус резолюциясини ишлаб чиқишнинг қўллабқувватланишини келтириб ўтиш мумкин.
Ҳар бир хорижий дипломатик муассаса республикамизнинг муайян ҳудудлари ва иқтисодиёт тармоқларига бириктирилди. Маҳаллий ҳокимият органларига хорижий шериклар билан ҳамкорликни амалга оширишда ёрдам бериш учун вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилмоқда.
Дипломатик ваколатхоналар ўзларига бириктирилган ҳудудлар ва корхоналарга уларнинг маҳсулотларини экспорт қилиш, хорижий тажрибаларни ўрганиш, халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларда иштирок этиш масалаларида ёрдам кўрсатишмоқда. Мамлакатимиз ва вилоятларимизда инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича хорижий шериклар билан чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.
Республикамизнинг сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилиш бўйича катта ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, чет эллик машҳур сиёсий, маданий, спорт ва бизнес доиралари вакиллари орасидан тайинланадиган «Хориждаги Ўзбекистон туристик бренди элчиси» институтини жорий этиш кўзда тутилмоқда. «Зиёрат туризми»ни ривожлантириш учун Ҳиндистон, Покистон, Индонезия, Малайзия, кувайт ва бошқа мусулмон мамлакатларидаги диний етакчилар вакиллари билан фаол ишлар олиб борилиб, уларнинг Ўзбекистонга ташрифлари ташкил этилмоқда. 45 та давлат фуқаролари юртимизга визасиз келиб, саёҳат қила олади. 76 та давлат фуқароларининг электрон виза олиш имконияти бўйича давлатимиз раҳбари фармойиш берди.
Ташқи сиёсатимизнинг принципиал позицияси ҳеч қандай ҳарбий-сиёсий блокларга қўшилмаслик, бошқа давлатларнинг ҳарбий базалари ва объектларининг Ўзбекистон ҳудудида жойлашишига йўл қўймаслик, ҳарбий хизматчиларимизнинг мамлакатимиз ҳудудидан ташқаридаги ҳарбий операцияларда иштирок этмаслиги, барча зиддият ва можароларни фақат сиёсий йўл билан ҳал қилишга содиқ қолиш билан изоҳланади. Ўзбекистон ҳеч қандай блокларга аъзо бўлмасдан туриб, мулоқот учун очиқ ва барча шериклари билан тинчлик, тараққиёт ва фаровонлик йўлида ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралда имзоланган «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармонида мамлакатимизни янада ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлган йўналишлардан бири сифатида унинг бешинчи йўналишида ифодаланган.
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар стратегиясини самарали амалга ошириш йўлида қуйидаги вазифалар белгиланган:

    • мамлакатимизда олиб борилаётган демократик ислоҳотларни ҳамда жамият ва иқтисодиётни модернизация қилишнинг жадал жараёнларини самарали амалга ошириш учун мумкин қадар қулай ташқи сиёсий шарт-шароитларни шакллантириш;

    • Марказий осиёда тинчлик ва барқарорликни сақлаш ҳамда мустаҳкамлаш, минтақани хавфсизлик ва барқарор тараққиёт ҳудудига айлантириш;

    • жаҳоннинг етакчи давлатлари ва халқаро ташкилотлар билан стратегик ҳамкорлик қилишнинг мутаносиб, кўп қиррали тизимини шакллантириш;

    • Ўзбекистоннинг минтақа ва жаҳон сиёсатидаги муҳим йўналишлар бўйича халқаро ташаббусларини илгари суриш;

    • маҳаллий маҳсулотларнинг экспорт ҳажмини ошириш ва географиясини кенгайтириш борасида кўмаклашиш;

    • миллий иқтисодиётнинг устувор тармоқларига тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва илғор технологияларни жалб этишда фаол кўмак бериш;

    • мамлакатимизга туристларни жалб қилиш ҳамда туристик инфратузилмани ривожлантириш борасида амалий ёрдам кўрсатиш;

    • транспорт ва транзит соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштиришда ҳамда халқаро транспорт коммуникациялари ва логистик инфратузилмалар ривожланишига кўмаклашиш;

    • хориждаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда юридик шахслари хуқуқ ва манфаатларининг ҳар томонлама ҳимоя қилинишини таъминлаш;

    • хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш. Ташқи сиёсатимизнинг бош устувор йўналиши Марказий осиё минтақасидир.

Ўзбекистоннинг Марказий осиёдаги сиёсати минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлашга, минтақавий хавфсизликнинг муҳим муаммоларини ҳал этишга, шу жумладан, Афғонистондаги вазиятни ҳал қилишга кўмаклашишга қаратилган. Ўзбекистон минтақавий савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, минтақанинг транспорт ва транзит инфратузилмасини ривожлантириш, Марказий осиё трансчегаравий дарёларининг сув- энергетика ресурсларидан оқилона ва комплекс фойдаланиш ҳамда минтақанинг экологик барқарорлигини таъминлаш, чегараларни делимитация ва демаркация қилиш жараёнини якунига етказиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширади.
Ўзбекистон минтақа давлатлари билан дўстона ва аҳил қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашдан, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришдан, парламентлар, чегара ҳудудлари, жамоат ташкилотлари ва оддий фуқаролар ўртасидаги алоқаларни кучайтиришдан манфаатдор.
Ўзбекистон Афғонистон билан алоқаларни кенгайтиришни, мазкур мамлакатдаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этишга қаратилган халқаро саъй-ҳаракатларда фаол иштирок этишни давом эттиради. Ўзбекистон томони Афғонистон иқтисодиётининг қайта тикланишига, унинг транспорт, ишлаб чиқариш, энергетик ва ижтимоий инфратузилмаларини ривожлантиришга кўмак беришда давом этади. Зеро, барқарор ва равнақ топаётган Афғонистон Марказий осиёдаги минтақавий хавфсизликнинг кафолатидир.
МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик ҳам Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади. Мазкур давлатлар билан республикамиз тарихан шаклланган сиёсий, иқтисодий, транспорт-коммуникацион ва бошқа алоқаларга эга. Ўзбекистон Ҳамдўстлик мамлакатлари билан тенглик, ўзаро фойдалилик, бир-бирининг манфаатларини ҳурмат қилиш ва эътиборга олиш тамойиллари асосида икки томонлама ҳамкорлик муносабатларини қуришда давом этади.
2017 йил 22 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида қайд этилган масалалар, муаммолар, уларнинг ечимлари билан боғлиқ вазифалар қўйилиши, мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар мутлақо янги, ҳал қилувчи босқичга кирганини яққол кўрсатмоқда. Мурожаатномада бошқа муҳим ижтимоий-сиёсий масалалар қаторида ижтимоий тараққиётнинг асосий негизи бўлган, ижтимоий-сиёсий барқарорлик, миллий ва минтақавий хавфсизлик, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди. Маълумки, тинчлик, барқарорлик бўлмаган жойда келажакда тараққиёт режаларини тузишга имконият бўлмайди. Шу сабабли мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб хавфсизлик ва барқарорликни халқаро майдонда ҳам Марказий Осиё минтақасида ҳам миллий хавфсизликни таъминлаш масаласи Ўзбекистоннинг давлат сиёсатидаги устувор йўналиш ва қатъий тамойили бўлиб келмоқда.
2017 йил 10 ноябрда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган «Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик» мавзусидаги халқаро конференцияда ҳам мамлакатимизда Ҳаракатлар стратегияси доирасида чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ҳамда амалий ташқи сиёсат олиб борилаётганининг ва Ўзбекистон ён-атрофида хавфсизлик, барқарорлик ҳамда аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш бўйича қатъий қадамлар ташлаётганининг яққол ифодаси бўлди.
Президентимиз минтақадаги хавфсизлик масаласига алоҳида тўхталар экан, жумладан, шундай деди: «...Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадида амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдир. Бугунги кунда минтақанинг барча мамлакатлари терроризм, диний экстремизм, трансмиллий жиноятчилик ва наркотрафик таҳдидларига дуч келмоқда... Хавфсизликка таҳдидларни «ўзиники ва ўзгаларники» деб ажратишдан воз кечиш,

Download 47,18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish