КРЕЧМЕРНИНГ ХАРАКТЕР ТИПОЛОГИЯСИ БЎЙИЧА ФИКРИ
Немис психиатри Э. Кречмер ҳам характер типологияси бўйича ўз қарашларини баён қилиб ўтган.
У характерни инсоннинг тана тузилишига ва тананинг конструкциясига боғлаган ҳолда ўрганиб чиққан.
Э.Кречмернинг нуқтаи назари бўйича: агар мураккаб гавда тузилиши турлари ва мураккаб эндоген турлар (масалан циркуляр, шизофреник психозлар) ўртасида ўзаро қонуний муносабатлар мавжудлиги очилгандагина биз инсонни бор гавдаси ва руҳиятини қамраб олувчи ҳамда хақиқий биологик алоқаларга мувофиқ келувчи қомат турлари ўрнатилган деб ҳисоблангандагина. Қуйидаги тасвирланган турлар “ғоядан яратилган турлар” эмас. Улар эмперик равишда қуйидагича қабул қилинган: қаерда етарли сондаги шахсларда етарли сонда морфолдогик ўхшашликлар ўрнатилса, биз шундагина рақамли маълумотларни аниқлашга киришамиз.
Биз худди бир турдаги 100 шахсни портретларини айнан битта қоғозга нусхасини кўчираётгандек харакат қиламиз, бунда морфологик мувофиқ келувчи тузилишлар жадал кучаяди. Бир бирига мос тушмайдиган белгилар тораяди.
Биз кучаётган белгиларни фақат ўртача катталигини “типик” деб таърифланади.
Таърифи келтирилган услуб бўйича Кречмер гавда тузилишини доимий равишда қайтарилиб турадиган учта асосий турга яъни астеник, атлетик ҳамда пикник деб номланди.
Соғлом ҳаётда биз бу турларни учратиб турамиз; аслида улар хеч қандай касаллик белгиси эмас, лекин уларда нормал биологик мойилликлар мавжуд бўлиб, улардан фақат жуда оз қисми психика сохасида ҳам баъзи ички касалликлардан ҳам патологик якунларга етиб келдилар.
АСТЕНИК ТУР.
Эркаклардаги астеника умумий таасуротларга кўра асосан уларни семирмасликларида ва бўйига ўсишларида намоён бўлади.
Биз жуда оғир холатларда қуйидаги кўринишларга эга бўламиз: эркак киши ориқ, нозик, хақиқатдагидан бўйи узунроқ туюлади. Териси эса рангпар ва қонсиз бўлади. Елкалари эса тор, қўллари қуруқ нозик мускулли, бармоқлари нозик бўлади. Кўкраги узун, тор, теккис кўкрак қафасли, қовурғаларини эса санаш мумкин. Қорни қўл ва оёқларида ёғи бўлмайди. Болалик давридаёқ бу одамлар кучсиз ва нозик бўладилар. Балоғатга етиш даврида эса улар тез ўсадилар ва бўй чўзадилар.
Балоғатга етганларида ва қариганларида уларда тўғри ёғ тўплаш ва мускулларни ривожлантиришга хеч мойиллик бўлмайди.
Бир қисм астеникларда муҳим биологик белги уларни вақтли қаришлари кузатилади.
Астеник аёллар ҳам айнан астеник эркакларни эслатади, лекин улар фақат озғин эмас, балки бўйлари ҳам пастдир. Шундай гавда тузилишига эга бўлган инсонларни астеник типга киритилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |