ХАРАКТЕР ТИПОЛОГИЯСИ БЎЙИЧА ТУШУНЧА.
Характер типологияси деганда биз инсонларнинг ташқи кўринишлари яъни гавда тузилишлари, суякларининг қай даражада ривожланганлиги, уларнинг юзлари, оёқ-қўллари, қадду-қоматларига қараб уларни характер хислатларини аниқлашни тушунамиз.
Аслида характер сўзининг маъноси грекчадан таржима қилинган бўлиб, “Зарб қилиш”, “Белги” демакдир. Хақиқатдан ҳам характер кишининг жамиятда яшаб эгаллайдиган алохида белгиларидир. Шахснинг индивидуаллиги психик жараёнларнинг ўтиш хусусиятларида ва темперамент хусусиятларида намоён бўлишига ўхшаб характернинг хислатларида ҳам кўринади. Шундай қилиб характер шахснинг ижтимоий муносабатлар системасига, ҳамкорликдаги фаолиятига ва бошқа одамлар билан муомаласига жалб этадиган ҳамда шу билан ўз индивидуаллигига эга бўлаётган тириклик пайтида эришга нарсадир.
Хар куни турли туман одамлар билан муомалада бўламиз, турфа қиёфали кишиларга дуч келамиз. Бировни кўрсангиз узун, қадди қоматли, секин, савлат билан қадам ташлаб юради. Бошқасига қарасангиз, паст бўйли, қўллари ҳам калта, сергўшт, қорни катта, тез-тез қадам ташлаб пилдираб юради. Учинчи бир одам ўрта бўйли, сочлари майин, елкаси бақувват, келишган. Биров кўк кўзли, биров қўй кўз, биров қора кўзли. Бировнинг чехраси хандон, бошқаси тунд, учинчи бир одам ўйчан. Бировнинг баданида туки кўп, биров сип-силлиқ арчилган тухумдек.
Одамнинг қиёфасига қараб унинг яхши ёмонлиги, мард номардлиги, заиф ёки кучлилигини аниқлаш мумкинми?
Қадимда донишмандларимиз бу савол устида узоқ бош қотириб, одамнинг қиёфасидаги ташқи белгилардан уларнинг хислат ва хусусиятларини билиб олиш мумкин деган хулосага келишганлар. Бу ҳақда турли китоблар битилган. Арасту, Афлотун, Бузургмеҳр, Луқмону хаким ҳақидаги хикоятларда ҳам қиёфага қараб одамни таниш мумкинлиги айтилгандир.
Илм оламида инсон характерини турли белгиларга кўра ўрганишга қаратилган кўплаб уринишлар бўлган.
Уларда одамларнинг турли табиий, туғма хусусиятларига характерни боғлашга уринишлар бўлган. Мисол учун физиогномика одам юз қирралари ва уларнинг бир бирига нисбати орқали одам феъл-атворини ўрганишга харакат қилинса, хиромантия – қўл бармоқлари ва кафтдаги чизиқлар орқали ўрганиш йўлларини ҳамда кўз ранги ва қарашлар, соч ва унинг хусусиятлари орқали ўрганиш йўлларини қидирган жуда катта шов-шувга эга бўлган Ч. Ламброзо, Э.Кречмер, У. Шелдомларнинг конституцион назариялари шахс характерини унинг ташқи кўринишини, тана тузилиши билан боғлиқликни тушунтиришга уринган. Бу назариялар жуда қаттиқ танқидга ҳам учраган, лекин келтирилган материал, коррелиоцион тахлиллар маълум жихатдан индивидуал хусусиятлардаги туғма, мавжуд сифатлар билан характериологик сифатлар билан улар ўртасидаги боғлиқлик борлигини исбот қилганлиги учун ҳам бу назариялар шу вақтгача, яъни бизнинг давримизгача хамон ўрганилиб келинмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |