Халкаро савдо



Download 2,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,36 Mb.
#166227
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   114
Bog'liq
Халқаро савдо Қосимова М С Ў қ 2013 (3)

КИРИШ 
 
Халқаро савдо – халқаро иқтисодий муносабатларнинг асосий 
шаклларидан биридир. Халқаро савдо орқали дунё мамлакатлари маълум бир 
товарлар ёки товарлар гуруҳини ишлаб чиқаришга ихтисослашади ва уларни 
жаҳон бозорига олиб чиқиш орқали ундан муносиб ўринни эгаллашга ҳаракат 
қилади. Республикамиз Президенти таъкидлаб ўтганидек, “... Давлатлар 
ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестицион алоқалар, товар алмашиш 
йўлидаги чегара ва божхона тўсиқларни олиб ташлаш ҳозирги кунда нақадар 
долзарб аҳамиятга эга эканини тасаввур қилиш қийин эмас”
1
2011 йилда 
“Экспорт тарибида тайёр маҳсулотлар улуши 60 фоизни ташкил этди, холбуки 
2000 йилда бу кўрсаткич қарийиб 46 фоизни ташкил этган эди”
2
.
Савдони ривожлантириш ва савдо йўлидаги келишмовчиликларни 
бартараф этиш билан боғлиқ муаммолар, бугунги кунда дунё мамлакатлари 
олдида турган энг муҳим вазифалардан бири бўлиб ҳисобланади Айни пайтда, 
мамлакатлараро савдо муносабатларини эркинлаштириш, минтақа кўламида 
ўзаро савдодаги тўсиқларни бартараф этиш ҳозирда жаҳон ҳамжамиятининг 
диққат марказида турган долзарб масала бўлиб қолмоқда. Халқаро савдо 
жараёнларининг ривожланиши, шунингдек мамлакатлараро тенг ҳуқуқли 
иқтисодий муносабатларни ўрнатиш, ташқи иқтисодий алоқалар кўламида 
янгича ёндашувлар ва стратегияларни ишлаб чиқиш зарурлигини талаб этади.
“Халкаро савдонинг ривожланиш тенденденциялари” фани халқаро 
савдонинг моҳияти, ривожланиш тенденциялари ва асосий йўналишларини 
назарий жиҳатдан асослаб беради ва унинг келажак истиқболларини белгилаш 
бўйича илмий-амалий таклифларни ишлаб чиқади. Бундан ташқари халқаро 
савдонинг классик назариялари, ташқи савдо операцияларини ташкил этиш
ташқи савдо ва халқаро савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари мазкур 
фан орқали ҳар тарафлама чуқур ўрганилади.
Фанни ўқитишнинг мақсади, халқаро иқтисодий муносабатлар соҳасида 
етук мутахассис бўлиб етишишга даъвогарлик қилаётган талабаларга халқаро 
савдо соҳасидаги зарурий билим ва кўникмаларни етказиб беришдир. 
Фанни ўқитишнинг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: 
талабаларга халқаро иқтисодий алоқаларнинг мураккаб муаммоларини халқаро 
савдо қонуниятлари орқали ечишнинг замонавий назарий асосларини ўргатиш; 
жаҳон савдосининг товар ва жуғрофий структураси ҳамда жаҳон бозори 
коньюнктурасини чуқур таҳлил этиш билан боғлиқ назарий билимларни 
етказиш; халқаро иқтисодий муносабатлар кўламининг тараққий этишида 
ташқи савдонинг ролини ҳар тарафлама сингдириш. 
 
1
Бизнинг йўлимиз – демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва модернизация жараёнларини изчил давом 
эттириш йўлидир. Президент Ислом Каримовнинг ЎзРси Конституцияси қабул қилинганининг 19 йиллигига 
бағишланган тантанали маросимидаги маърузаси. Халқ сўзи газетаси 8 декабрь 2011 й.
2
Каримов И.А. 2012 йил ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади./Халқ сўзи, 2012 й.,21-
январь. 




Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish