1-БОБ. ХАЛҚАРО САВДО ВА ЖАҲОН ХЎЖАЛИГИНИНГ
РИВОЖЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ
1.1. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Бош
мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият
билан давом эттириш” номли маърузаларидан келиб чиққан ҳолда,
фаннинг мақсади ва вазифаси
1.2. Жаҳон хўжалигини ривожланиш босқичлари ва тенденциялари
1.3. Замонавий халқаро иқтисодий муносабатларнинг ривожланиш
хусусиятлари
1.4. Халқаро меҳнат тақсимоти ва унга таъсир этувчи омиллар
1.5.Халқаро меҳнат тақсимотини ривожланишининг замонавий ўзига хос
томонлари
1.6. Иқтисодий хавфсизлик ва уни таъминловчи асосий чора-тадбирлар
тизими
1.1. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Бош
мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини
қатъият билан давом эттириш” номли маърузаларидан келиб чиққан
ҳолда, фаннинг мақсади ва вазифаси
Президентимиз жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози билан боғлиқ
халқаро майдондаги ўзгаришлар ва турли салбий тенденцияларга баҳо берар
эканлар, мазкур жараёнларнинг ўтган давр мобайнида мамлакатимиз
иқтисодиётининг
ривожланиш
кўрсаткичларига
таъсир
кўрсатмасдан
қолмаганлиги ва Ўзбекистон иқтисодиётининг 2012 йилга мўлжалланган ўсиш
суръатлари ва самарадорлигини таъминлашда катта қийинчиликлар туғдириши
мумкинлигини ташвишланарли ҳол сифатида таъкидлаб ўтдилар.
Ўз маърузаларида Президентимиз биринчи навбатда, дунё бозорида хом
ашё ва тайёр маҳсулотга эҳтиёжнинг тобора пасайиб боришини ҳисобга
оладиган бўлсак, бундай ҳолат мамлакатимизнинг экспорт салоҳияти ва валюта
тушумига салбий таъсир кўрсатмасдан қолмаслигини кўрсатиб ўтдилар.
Шуниси эътиборлики, мустақиллик йилларида мамлакатимизда олиб
борилган самарали иқтисодий сиёсат, энг аввало иқтисодий ислоҳотларни
амалга оширишда ҳар томонлама пухта ўйланган ўз тараққиёт йўлимиз – Ўзбек
моделининг танлаб олинганлиги ва унинг муҳим тамойилларига оғишмай амал
қилиб келинганлиги инқироз шароитида иқтисодиётимиз учун ўзига хос
“хавфсизлик ёстиғи” вазифасини бажарди. Айниқса, маъмурий-буйруқбозлик
тизимидан бозор иқтисодиётига ўтишнинг босқичма-босқич амалга ошириш
йўлини танланганлиги, давлат бош ислоҳотчи сифатида масъулиятни ўз
зиммасига олиши зарурлигини аниқ белгилаб олинганлиги, мамлакатимизда
молиявий-иқтисодий,
бюджет,
банк-кредит
тизими,
шунингдек,
иқтисодиётнинг реал сектори корхоналари ва тармоқларининг барқарор ҳамда
узлуксиз ишлашини таъминлаш учун етарли даражада мустаҳкам захиралар
7
Do'stlaringiz bilan baham: |