Халкаро савдо



Download 2,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,36 Mb.
#166227
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   114
Bog'liq
Халқаро савдо Қосимова М С Ў қ 2013 (3)

 
 
 
1-расм. Халқаро савдо назариялари. 
 
2.2. Халқаро савдонинг классик назариялари 
А. Смитнинг мутлақ устунлик назарияси 
А.Смит моделини кўриб чиқаётганда таҳлил учун фойдаланиладиган баъзи 
шартларни келтириш талаб этилади: 
1) Дунёда фақат иккита мамлакат мавжуд. 
2) Мамлакатларда фақат иккита маҳсулот ишлаб чиқарилади. 
А. Смитнинг мутлоқ устунлик назарияси 
Д. Рикардонинг солиштирма устунлик назарияси
Халқаро савдонинг Хекшер-Олин назарияси 
Леонтьев парадокси 
Мащсулотнинг 
хаётийлик даври 
назарияси 
 
Миқъёс таъсири 
назарияси 
М. Портернинг
рақобат устунлиги 
назарияси 
 
Халқаро савдо назариялари
Халқаро савдонинг муқобил 
назариялари 


25 
3) Мамлакатлар орасида товарлар савдоси чеклашларсиз амалга 
оширилади. 
4) Халқаро савдо мувозанатлаштирилган (импорт экспорт билан тўланади). 
5) Фақатгина меҳнат товар баҳосига ва унумдорликка таъсир кўрсатади. 
6) Ишлаб чиқариш омиллари мамлакат орасида кўчиб юрмайди. 
7) Меҳнат ва маҳсулотни чиқиши орасидаги нисбат доимий. 
8) Ишлаб чиқариш омиллари тармоқлар орасида мутлақ кўчиб юриши 
мумкин. 
9) Ҳар икки мамлакатда ва икки тармоқда соф рақобат муҳити мавжуд 
бўлади. 
Энди мутлақ устунлик моделини кўриб чиқайлик. 
1-жадвал 
 
С товар 
Т товар 
А мамлакат 
3 соат 
6 соат 
В мамлакат 
12 соат 
4 соат 
1-жадвалда аниқ бир давлатда аниқ бир товар бирлиги ишлаб чиқариш 
учун керак бўладиган вақт ҳақидаги маълумотлар келтирилади. А мамлакатда 
бир бирлик С товар ишлаб чиқаришда В мамлакатга нисбатан кам вақт 
сарфланади, бу дегани А мамлакат бир бирлик С товарни ишлаб чиқаришда 
мутлақ устунликка эга. В мамлакат эса, ўз навбатида Т товарни ишлаб 
чиқаришда мутлақ устунликка эга. Агар А мамлакат Т товарни ишлаб 
чиқаришни қисқартирса ва С товарни ишлаб чиқаришни оширса ва В мамлакат 
аксинча С товарни ишлаб чиқаришни қисқартирса ва Т товарни ишлаб 
чиқаришни оширса, мутлақ устунлик тамойилига асосан халқаро меҳнат 
тақсимоти ва халқаро савдо юзага келади. 
Агар А мамлакатда Т товарни ишлаб чиқариш 1 донага қисқарса, бу С 
товарни қўшимча 2 дона ишлаб чиқариш учун фойдаланса бўладиган 6 соатни 
иқтисод қилишга имкон беради. Бундай ҳолат В мамлакатда ҳам содир бўлади. 
Бу ҳолатда С товарни ишлаб чиқаришнинг 1 донага қисқартирилиши, Т товарни 
қўшимча 3 дона ишлаб чиқариш учун ишлатса бўладиган 12 соатни иқтисод 
қилишга имкон беради. Умуман, жаҳонда С товарни ишлаб чиқариш 1 донага, 
Т товарни ишлаб чиқариш эса 2 донага ошади. Шуниси аҳамиятлики, бу 
қўшимча ресурслардан фойдаланмасдан туриб, фақат халқаро меҳнат 
тақсимоти (ХМТ) ёрдамида амалга ошади. 
Шундай қилиб, мутлақ устунлик - бу халқаро савдонинг афзаллигини 
тушунтирувчи, ҳар бир мамлакатда шундай товар борки, бунда бир бирлик 
харажат билан бошқа давлатларга нисбатан кўпроқ товар ишлаб чиқариши 
мумкин бўлган тамойилдир. 
Д. Рикардонинг cолиштирма устунлик назарияси 
А.Смитнинг мутлақ устунлик назариясида бирор-бир давлатнинг ҳамма 
товарлар бўйича мутлақ устунликка эга бўлган ҳолати кўриб чиқилмаган эди. 


26 
Бу ҳолатни эса Давид Рикардо ўзаро манфаатли савдонинг ва халқаро 
ихтисослашувнинг умумийроқ (А.Смитнинг моделини хусусий ҳол сифатида ўз 
ичига олувчи) тамойилини шакллантирган «Сиёсий иқтисоднинг ва солиққа 
тортишнинг бошланиши» (1819 йил) асарида кўриб чиқди. 
Д.Рикардо халқаро иқтисодий муносабатларнинг ўзига хослигини 
таъкидлаб, А.Смитнинг тамойилини амал қилмаслиги ўзаро манфаатли савдога 
тўсқинлик бўла олмаслиги кўрсатиб берилган моделни яратди. Д.Рикардо 
солиштирма устунлик қонунини яратди, яъни давлат ишлаб чиқаришда энг 
юқори мутлақ устунликка эга бўлган (агар у ҳар икки товар бўйича мутлақ 
устунликка эга бўлса) ёки энг кам мутлақ устунликка эга бўлган (агар у бирорта 
товар бўйича ҳеч қандай устунликка эга бўлмаса) товарлар экспортига 
ихтисослашиши керак. 
Ўз замонасининг кўпчилик иқтисодчилари сингари у ўз концепциясини 
ривожлантиришни аниқ бир мисол орқали: вино ва жун ҳамда икки мамлакат: 
Англия ва Португалия ўртасидаги савдодан бошлайди. 
2-жадвал 

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish