Халкаро савдо


 Иқтисодий хавфсизлик ва уни таъминловчи асосий чора-



Download 2,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,36 Mb.
#166227
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   114
Bog'liq
Халқаро савдо Қосимова М С Ў қ 2013 (3)

 
1.6. Иқтисодий хавфсизлик ва уни таъминловчи асосий чора-
тадбирлар тизими 
 
«Иқтисодий хавфсизлик» тушунчасида энг умумий тарзда мамлакатнинг 
моддий ва номоддий, қайта тикланадиган ва тикланмайдиган иқтисодий 
салоҳияти акс этади. 


19 
Таниқли рус иқтисодчиси Л.ИАбалкин ушбу тушунча моҳиятини очиб 
берувчи уч омилга эътибор қаратган: 
1. Иқтисодий мустақиллик. Ҳозирги жаҳон хўжалиги шароитида 
иқтисодий мустақиллик абсолют характерга эга эмас, чунки халқаро меҳнат 
тақсимоти миллий иқтисодиётларни бир-бирига ўзаро боғлиқ қилиб 
қўяди. Бундай жараёнда иқтисодий мустақиллик давлатнинг иқтисодий 
заҳиралар устидан назорат ўрната олиш имкониятини, жаҳон савдосида, 
кооперация алоқаларида, илмий-техника ютуқларини айирбошлашда 
тенг иштирок этишни ва рақобатбардошликни таъминлайдиган ишлаб 
чиқариш, самарадорлик ва сифат даражасига эришишни англатади; 
2.  Миллий иқтисодиётнинг барқарорлиги. Бу омил шаклидан қатьий 
назар, мулкчиликнинг ҳимоя қилиниши, тадбиркорлик фаоллиги учун барча 
шарт-шароит ва кафолатларнинг яратилишини, мамлакатдаги вазиятнинг 
ёмонлашувига, беқарорликка олиб келадиган ҳолатларнинг жиловланишини 
(яъни иқтисодиётдаги криминал тузилмаларга қарши кураш, даромадларнинг 
тақсимланишидаги жиддий фарқ, табақаланишнинг келиб чиқиши, ижтимоий 
зиддиятларнинг кескинлашиб кетишига йўл қўймаслик) тақозо этади. 
3. Ўз-ўзидан ривожланишга ва тараққий этишга қодирлиги. Бу эса 
инвестициялар ва инновация учун қулай муҳитнинг яратилиши, ишлаб 
чиқаришнинг мунтазам модернизациялашуви, янгиланиши ва такомиллашиб 
бориши ҳамда ходимларнинг билим, касб-малака, умумий маданий 
даражасининг ўсиб бориши миллий иқтисодиёт барқарорлигининг зарур 
шартига айланишини ифодалайди. 
Иқтисодий хавфсизлик иқтисодиётнинг турли субъектларига тегишли 
бўлиб, улар куйидагилардан иборат: алохида фуқаролар; хусусий 
тадбиркорлик, бизнес; давлат корхоналари; миллий иқтисодиёт; давлат. 
Ички иқтисодий соҳаларда хавфсизлик табиий, техникавий-иқтисодий, 
инфратузилмавий, ижтимоий, микро ва макроиқтисодий ривожланишнинг 
бошқа омилларм, шункнгдек, турли беқарорликни, тангликни келтириб 
чиқарувчи ички ва ташқи таҳдидлар таъсиридан ҳимоя қилувчи ички 
имкониятлар билан боғлиқдир. 
Ташқи иқтисодий соҳадаги хавфсизлик мамлакатнинг жаҳон бозоридаги 
рақобатбардошлиги, миллий валютанинг барқарорлиги, давлатнинг молиявий 
аҳволи билан тавсифланади. 
1-чизма 

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish