171
таъминловчи учун қуйидаги сабабларга кўра фойдали ҳисобланади:
1. Машина ва асбоб-ускуналарни етказиб берувчи тўловни тўлалигича ва
дарҳол олади, улар ижарага берувчига берилади ҳамда таъминловчи кафолат ва
кафолат муддати бўйича мажбуриятлардан ташқари ушбу активлар билан боғлиқ
бўлган барча моливий муаммолардан озод этилади.
2.Ижарага берувчи таъминловчидан активларни сотиб олиш учун молиявий
воситаларни киритади ва ижарачидан олинувчи лизинг тўловлари кўринишидаги
даромадга эга бўлади.
3.Ижарачи етарли маблағларга эга бўлмаган ҳолда активларни сотиб олиш
имкониятига эга бўлади. Бошқача қилиб айтганда, ишлаб чиқариш асбоб-
ускуналарига муҳтожлик сезаётган тадбиркор
лизинг фирмасига бу асбоб-
ускуналарни ижарага олиш имкониятини тақдим этиш учун сўров билан
мурожаат қилади. Лизинг фирмаси бу сўровни олгандан сўнг лизинг
таклифларини ишлаб чиқиш жараёни бошланади
. Лизинг фирмаси зарур асбоб-
ускуналарни ишлаб чиқариши мумкин бўлган корхоналар доирасини аниқлайди
ва уларнинг лизинг битимини амалга ошириш имкониятларини суриштиради.
Шу билан бир пайтда у потенциал мижозни (буюртмачини), жумладан, унинг
ижара тўловларини тўлаш
имкониятлари, зарур кафолатларини баҳолайди.
Лизинг таклифларини ишлаб чиқиш жараёнида лизинг фирмаси лизинг
битимида иккита фурсатдан иборат бўлган таваккалчиликни баҳолашга катта
эътибор қаратади.
1. Мижозни, унинг лизингга олинаётган мулк билан боғлиқ фаолиятини
ҳисобга олган ҳолда лизинг тўловларини амалга ошириш имкониятини баҳолаш.
2. Мулкни, унинг алмаштирилиш даражасини баҳолаш: алмаштирилиш
даражаси юқори (маънавий
эскириши секин, янгича қўлланиши осон бўлган
стандарт асбоб-ускуналар) бўлса таваккалчилик кам, акс ҳолда (тез эскирувчан,
буюртмага асосан тайёрланган, ўзига хос мақсадларга мўлжалланган асбоб-
ускуналар) эса юқори бўлади.
Лизинг таклифларини тайёрлаш босқичида лизинг битими бўйича тўловлар
ҳажмини белгилаб берувчи асосий кўрсаткичлар: асбоб-ускуна ёки бошқа мулкни
сотиб олиш нархи, мулкни сотиб олишда олинган аванс, лизинг ставкаси,
шартнома муддати, тўловлар даврийлиги, ҳажми ва усули таҳлил қилинади.
Лизинг таклифлари ишлаб чиқилгандан сўнг
фирма истеъмолчи ва
таъминловчига зарур маълумотларни етказиб беради. Агарт шартлар қониқарли
бўлса, томонлар лизинг шартномасини имзолайдилар. Шартнома асосида лизинг
фирмаси мос келувчи асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчи-таъминловчига
буюртма беради. Ишлаб чиқарувчи у ва лизинг фирмаси ўртасидаги шартнома
ҳисобланувчи буюртмага асосан асбоб-ускунларни ишлаб чиқаргач, етказиб
беради ва ўрнатиб беради. Лизинг мулки етказиб берилгач, истеъмолчи, лизинг
фирмаси ва таъминловчи асбоб-ускуналарнинг ишга яроқлилигини тасдиқловчи
қабул қилиш далолатномасини имзолайдилар. Далолатнома имзолангандан сўнг
лизинг фирмаси таъминловчининг ҳисоб рақамига асбоб-ускуналарнинг харид
нархини ўтказади ва лизинг шартномаси кучга киради.
Лизинг шартномаси ижарачи (тадбиркор) ва ижара берувчининг (лизинг
172
фирмасининг) асосий ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб беради, улар
ўртасида лизинг мулки бўйича юзага келувчи муносабатларни тартибга солади.
Лизинг фирмаси мулкнинг мутлақ энаси бўлиб,
бутун операция давомида уни
молияштиришни амалга оширади, бироқ бунда асбоб-ускуналарнинг сифат
тавсифномалари учун жавобгар бўлмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: